Хоразм вилояти ҳокимининг
Қарори
Хоразм вилоятининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва маҳаллий бюджетининг параметрлари тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-I-сон) 99-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ–2455-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 52-сон) ва халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг 2015 йил 25 декабрдаги «Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг 2016 йилги асосий параметрлари тўғрисида»ги 5-29-сонли («Хоразм ҳақиқати» ва «Хорезмская правда» газеталари, 2015 й, 104-сон) қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ–2455-сонли ва халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг 2015 йил 25 декабрдаги «Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг 2016 йилги асосий параметрлари тўғрисида»ги 5-29-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. 2016 йилга мўлжалланган вилоят маҳаллий бюджетининг:
вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;
вилоят маҳаллий бюджетининг асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
вилоят бюджети, шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг даромадлари ва харажатлари ҳажмлари, вилоят бюджетидан бериладиган мақсадли субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 3-иловага* мувофиқ;
шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 4-иловага* мувофиқ;
шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 5-иловага* мувофиқ;
вилоят маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси миқдорлари 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 6 иловалар берилмайди.
3. Вилоят молия бошқармасига (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) тегишли маҳаллий бюджетларга бюджетдан субвенциялар ва ссудалар ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан бирга), нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича маҳаллий бюджетларнинг харажатларини молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш топширилсин.
4. Вилоят молия бошқармасининг 2015 йилги вилоят маҳаллий бюджети даромадларини 666,7 млрд сўм ва харажатларини 1094,1 млрд сўм миқдорида аниқлаштириш тўғрисида таклифи қабул қилинсин.
5. Хоразм вилоятининг 2016 йилги маҳаллий бюджети параметрлари халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2015 йил 25 декабрдаги 5-29 сонли қарори билан маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
6. Мазкур қарор Хоразм вилоят ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган «Хоразм ҳақиқати» ва «Хорезмская правда» газеталарида эълон қилинган кундан кучга киради.
7. Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Вилоят компьютерлаштириш маркази» ДУК (С. Садиқов) мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб сайтида жойлаштирилишини таъминласин.
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш. Хўжаниёзова зиммасига юклатилсин.
Ҳоким П. БОБОЖОНОВ
Урганч ш.,
2016 йил 6 январь,
1-сон