Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2021 03.03.2016 йилдаги 78 -қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятдаги бозорларда бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 2021 йил 3 майдаги 116/24-6-сонли «Андижон вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 28 июндан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1326 сонли, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 24 декабрдаги «Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорини белгилаш тўғрисида»ги № ММ/15-02-32-21/20 ва № 26/1-1048-сонли қўшма қарори талаблари асосида вилоят бозорларида жорий йил учун бир марталик жой ҳақи, ижара ва бошқа пуллик хизматлар учун тўловларнинг минимал миқдорларини жорий этиш ҳамда Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонуннинг 6-25-моддаларига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоят молия бошқармаси (№ 05-0180; 25.01.16 й.), Давлат солиқ бошқармаси (№ 01-632; 25.01.16 й.) ва «Андижон вилоят бозорлари ва савдо комплекслари» уюшмасининг (№ 1/1-36; 21.01.16 й.) «Вилоят бозорларида бир марталик жой ҳақи ва пуллик хизматлар кўрсатиш бадалларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоят бозорларида ер майдонлари, бинолар, иншоотлар, бошқа мол-мулк ва жиҳозларнинг ижараси, пуллик хизмат тўловлари ҳамда бир марталик жой ҳақи миқдорлари иловага мувофиқ белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят молия бошқармаси (М. Сидиқов) вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Т. Қутибоев) ва «Андижон вилоят бозорлари ва савдо комплекслари» уюшмаси (Х. Мамарасулов) билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги жорий этилаётган жой ҳақи ва кўрсатилган пуллик хизматлар учун тўловлар миқдорларидан келиб чиққан ҳолда бозорларга ойлик ва чораклик тушум режаларини белгилаб, уларнинг бажарилишини ҳамда 50 фоизини маҳаллий бюджетга йўналтирилишини қатъий назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорлар ва савдо комплекслари томонидан жой ҳақи ва мажбурий хизматлар тўловларини тўлиқ ундирилаётганлиги устидан ҳар ойда мониторинг кузатуви олиб бориш ҳамда натижалари юзасидан вилоят ҳокимига ахборот киритиб бориш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят телерадиокомпанияси (И. Зуфаров)га ҳамда «Андижоннома» ва «Андижанская правда» газеталари муҳарририяти (А. Абдуллаев)га вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик жой ҳақи ва пуллик хизмат тўловларини янги жорий этилаётган миқдорлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Андижон вилоят бозорлари ва савдо комплекслари» уюшмаси (Х. Мамарасулов)га барча турдаги бозорлар ва савдо комплексларининг раҳбарлари билан биргаликда янги тасдиқланган «Вилоятдаги бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорлари тўғрисида»ги маълумотларни бозорлар ва савдо комплексларининг барча кириш жойларига илиб қўйиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2015 йил 28 февралдаги «Вилоятдаги бозорларда бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорини белгилаш тўғрисида»ги 55-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор лойиҳаси вилоят ҳокимлигининг Веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Эгамбердиев ва вилоят ҳокимлигининг ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари Б. Юлдашев зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Ш. АБДУРАХМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 3 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78-қ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоят ҳокимининг 2016 йил 3 мартдаги 78-қ-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятдаги бозорларда бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ш. Шералиев

—

вилоят ҳокимлигининг умумий бўлимига — 2 нусха

А. Эгамбердиев

—

вилоят ҳокимлигининг иқтисодиёт ва ижтимоий масалалари бўйича котибиятига — 1 нусха

Ш. Нишанов

—

вилоят ҳокимлигининг ахборот-таҳлил гуруҳига — 1 нусха

Б. Юлдашев

—

вилоят адлия бошқармаси — 1 нусха

М. Мамадалиев

—

вилоят молия бошқармасига — 1 нусха

А. Абдуллаев

—

вилоят солиқ бошқармасига — 1 нусха

Б. Мухторов

—

«Андижон вилоят бозорлари ва савдо комплекслари» уюшмасига — 1 нусха

Б. Иброҳимжонов

—

Вилоят телерадиокомпаниясига — 1 нусха

—

«Андижоннома» ва «Андижанская правда» газеталари муҳарририятига — 1 нусха

—

шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига — 16 нусха

—

Жами 26 нусха