Андижон вилояти ҳокимининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сонли қарори ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сонли қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда 2016 йилни «Соғлом она ва бола йили» деб эълон қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
* Илова берилмайди.
2. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш. Шералиев, ўринбосарлари А. Эгамбердиев, Ш. Турсунов, М. Юнусоваларга ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси А. Нурматов билан биргаликда вилоят дастурининг барча йўналишларида белгиланган чора-тадбирларни ўз муддатида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш топширилсин.
3. Вилоят ҳокимининг 2016 йил 15 февралдаги 47-қ сонли қарори билан тасдиқланган «Соғлом она ва бола йили» вилоят дастурини ишлаб чиқиш, бажарилишини ташкил этиш ва мониторингини амалга ошириш бўйича вилоят комиссияси (М. Юнусова)га:
вилоят дастурини ҳар бир бандини бажарилишини тизимли назорат қилиш ва мувофиқлаштириб бориш;
вилоят дастурини амалга ошириш давомида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида вилоят комиссиясига ахборот ҳамда таклифлар киритиб бориш;
ҳар чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига Давлат дастурида кўзда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши бўйича маълумот киритиб борилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
4. Шаҳарлар, туманлар ҳокимларига:
бир ҳафта муддатда «Соғлом она ва бола йили» ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва вилоят комиссиясига тақдим этиш;
ҳудудий дастурларни бажарилишини таъминлашда ва мониторингини олиб боришда шаҳарлар, туманлар комиссиялари томонидан тизимли мониторинг олиб борилишини алоҳида назорат қилиб бориш;
ҳар чорак якунлари бўйича ҳудудий дастурнинг ижроси юзасидан вилоят комиссиясига маълумот тақдим этиб бориш вазифалари топширилсин.
5. Вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси А. Нурматовга вилоятдаги оммавий ахборот воситалари томонидан «Соғлом она ва бола йили» давлат дастурининг мазмун-моҳиятини ва унда белгиланган вазифаларни ёритиб бориш топширилсин.
6. Мазкур қарор вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин ҳамда расмий нашрларда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киритилсин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш. Шералиев, ўринбосарлари А. Эгамбердиев, М. Юнусова (йиғин), Ш. Турсунов зиммаларига юклатилсин.
Хоким Ш.АБДУРАХМОНОВ
Андижон ш.,
2016 йил 23 февраль,
53-қ-сон