Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2021 17.04.2016 йилдаги 104-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турли томошалар, шоулар ва тўй маросимларида маънавий ахлоқий нормаларга риоя этишда ресторан, кафе ва тўйхоналар раҳбарларининг масъулиятини янада ошириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 6 июлдаги VI-29-26-8-0-К/21-сонли «Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 8 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги «Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 354-сон қарори ижросини таъминлаш, миллий менталитетимизга мос бўлмаган, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли томошалар ва шоулар, тўй маросимларида маънавий-ахлоқий нормаларга зид бўлган одатларни олдини олиш, лицензия талабларини кучайтириш орқали маданий-томоша тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказишни тартибга солишда ресторан, кафе ва тўйхоналар раҳбарларининг масъулиятини янада ошириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги «Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 354-сон қарори ва ушбу қарор ижросини таъминлаш бўйича 2015 йил 10 декабрда тасдиқланган 07/13-630-сон назорат режаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоят ҳудудида жойлашган ресторан, кафе ва тўйхоналар раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторлар орқали миллий менталитетимизга мос келмайдиган, маънавиятимизга ва ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган ахлоқсизлик ва бузғунчи ғояларни тарғиб этадиган хорижий телеканаллар, видеоклиплар, кўрсатувлар ва бошқа видеомаҳсулотларни намойиш этмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томоша, шоу, мусиқий дастурлар ташкил этишда, тўй маросимларида концерт-томоша ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлмаган хонанда, созанда, ижодий гуруҳ, раққоса, бошловчи ва сўз усталари томонидан аҳолига маданий хизмат кўрсатишга йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўй ва бошқа оилавий маросимларни ўтказишда мусиқалар, қўшиқлар, саҳна кўринишлари ва турли видеороликлар орқали дин ва диний оқимларни тарғиб этмаслик борасида масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят ҳокимининг Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш департаменти (С. Худойбердиев), Маънавият тарғибот марказининг вилоят бўлими (Ж. Тангирқулов), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими (Ў. Тошбоев), «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши (Ш. Саттаров), «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси вилоят бўлими (Ш. Каримов) Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч кун муддатда Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари қошида 1-иловада қайд этилган намуна бўйича ресторан, кафе ва тўйхоналарда маънавий-ахлоқий нормаларга зид бўлган одатларни ва лицензияга эга бўлмаган санъаткорларнинг аҳолига маданий хизмат кўрсатиш ҳолатларини олдини олиш бўйича доимий фаолият юритувчи мониторинг гуруҳларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятдаги ресторан, кафе ва тўйхоналарда мониторлар орқали миллий менталитетимизга мос келмайдиган маънавиятимизга ва ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган хорижий кўрсатувлар ва бошқа видео-маҳсулотларни намойиш этиш, концерт томоша ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлмаган санъаткорларнинг аҳолига маданий хизмат кўрсатиш ҳолатларини олдини олиш бўйича доимий мониторинг юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ресторан, кафе ва тўйхоналарда юқорида кўрсатилган ҳолатлар аниқланганда ресторан, кафе ва тўйхона раҳбарларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чора кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга таклифлар киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоятда ресторан, кафе ва тўйхоналарда маънавий-ахлоқий нормаларга зид бўлган одатларни ва лицензияга эга бўлмаган санъаткорларнинг аҳолига маданий хизмат кўрсатиш ҳолатларини олдини олиш бўйича Термиз шаҳар ва туманларда тузилган доимий фаолият юритувчи мониторинг гуруҳларини мувофиқлаштириб борувчи вилоят штаби таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят штаби (З. Давлатов, Ў. Қобилов, М. Қобулова):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз шаҳар ва туманларда тузилган доимий фаолият юритувчи мониторинг гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштириб борсин, юзага келган муаммоларни ҳал этсин ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни вилоят ҳокимига тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (Ж. Атаев) вилоят давлат солиқ бошқармаси (Ш. Рахимов) мазкур қарорнинг 2-банди талабларини бузган ресторан, кафе ва тўйхона раҳбарларига нисбатан тегишли чоралар кўрилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вилоят матбуот ва ахборот ҳудудий бошқармаси (Ў. Олтибоев), вилоят телерадиокомпанияси (З. Тўраев)га ушбу қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишларни мунтазам равишда ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (Ж. Атаев), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Ш. Раҳимов), Маънавият тарғибот марказининг вилоят бўлими (Ж. Тангирқулов), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими (Ў. Тошбоев) «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши (Ш. Каримов) Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимлари билан биргаликда мазкур қарор талаблари асосида ишларни ташкил этсинлар ва ижросини доимий назоратга олсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари З. Давлатов, Ў. Қобилов ва М. Қобулова зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Т. МАМАРАИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 17 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2016 йил 17 апрелдаги 104-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари қошида қайд этилган намуна бўйича ҳокимлар раислигида ресторан, кафе ва тўйхоналарда маънавий-ахлоқий нормаларга зид бўлган одатларни ва лицензияга эга бўлмаган санъаткорларнинг аҳолига маданий хизмат кўрсатиш ҳолатларини олдини олиш бўйича доимий фаолият юритувчи мониторинг гуруҳлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимлари, мониторинг гуруҳлари раҳбарлари

2.

Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари

Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари, Хотин-қизлар қўмитаси раислари

3.

Термиз шаҳар ва туманлар солиқ инспекциялари раҳбарлари

4.

Термиз шаҳар ва туманлар Ички ишлар бўлимлари бошлиқлари

5.

Термиз шаҳар ва туманлар Маънавият тарғибот маркази бўлимлари раҳбарлари

6.

«Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Термиз шаҳар ва туманлар бўлинмалари раислари

7.

«Камолот» ЁИҲ Термиз шаҳар ва туманлар Кенгашлари раислари

8.

Оммавий ахборот воситалари раҳбарлари

9.

Термиз шаҳар ва туманлар Маданият ва спорт ишлари бўлимлари бошлиқлари, мониторинг гуруҳлари котиблари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2016 йил 17 апрелдаги 104-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда ресторан, кафе ва тўйхоналарда маънавий-ахлоқий нормаларга зид бўлган одатларни ва лицензияга эга бўлмаган санъаткорларнинг аҳолига маданий хизмат кўрсатиш ҳолатларини олдини олиш бўйича Термиз шаҳар ва туманларда тузилган доимий фаолият юритувчи мониторинг гуруҳларини мувофиқлаштириб борувчи вилоят штаби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ш. Мисиров

Вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси, вилоят штаби раҳбари

2.

З. Тўлаганов

Вилоят ҳокимлиги котибияти мудири, вилоят штаби раҳбари ўринбосари

3.

С. Худойбердиев

Вилоят ҳокимлиги Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш департаменти бошлиғи

4.

Ш. Рахимов

Вилоят Давлат Солиқ бошқармаси бошлиғи

5.

М. Хамдамов

Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи

6.

Д. Чориев

Вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи

7.

Ж. Тангриқулов

Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари

8.

Ў. Тошбоев

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси

9.

Ш. Саттаров

«Камолот» ЁИҲ вилоят Кенгаши раиси

10.

Ў. Олтибоев

Вилоят Матбуот ва ахборот ҳудудий бошқармаси бошлиғи

11.

З. Тўраев

Вилоят телерадиокомпанияси раиси в/б

12.

Ш. Каримов

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси вилоят бўлими директори, вилоят штаби котиби