09.11.2016 йилдаги 382-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятида деҳқон хўжаликларининг имкониятларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмлари кўпайтирилишини таъминлаш, уларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш, ички бозорда нархларни барқарор сақлаш, деҳқон хўжаликларининг салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш ва улар фаолиятининг бозор механизмларини ривожлантириш, қишлоқ аҳолисининг даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 2016 йил 10 декабргача Сурхондарё вилоятининг ҳар бир туманида Кичик бизнес субъектлари, хусусий тадбиркорлик ва фермер хўжаликлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ва «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти иштирокида масъулияти чекланган жамият шаклидаги агрофирмалар ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар янгидан ташкил этиладиган агрофирмаларнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон хўжаликларининг ер ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида улар билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш, экспорт салоҳиятини кўпайтириш ва қишлоқ аҳолиси бандлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришга буюртмаларни жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон хўжаликларини уруғлик фонди, экиш материаллари, минерал ўғитлар ва бошқа моддий-техника ресурслари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, саралаш, калибрлаш, ўраб-жойлаш, шунингдек экспортдан олдин тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон хўжаликлари билан биргаликда иссиқхоналар ва совутиш камералари, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи қувватларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси билан биргаликда республика шаҳарларида ва ташқи сотиш бозорларида мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш тизимини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ва «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти билан биргаликда агрофирмалар тузилмасида мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, ўраб-жойлаш, енгил конструкцияли иссиқхоналарда экиш материаллари ва уруғлик тайёрлаш бўйича қувватлар ташкил этилишини назарда тутган ҳолда Агрофирмалар фаолияти тартиби тўғрисидаги низомни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агрофирмаларга улар ташкил этилгандан кейин бир ой муддатда уларнинг самарали фаолият кўрсатиши, шу жумладан айланма маблағлар шакллантирилиши учун уларнинг ҳар бирига камида икки млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда имтиёзли кредитлар ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт бўйича асбоб-ускуналар, технологиялар харид қилиш ва қўшимча хизматлар учун ҳақ тўлашга кредитлар бериш учун ҳукуматлараро шартномалар ва давлат дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари берилмасдан жалб этилган хорижий кредит линиялари маблағларини йўналтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Жамғарма билан биргаликда деҳқон хўжаликларида 2 сотихдан 10 сотихгача майдонда енгил конструкциялардан фойдаланиб иссиқхоналар ташкил этиш бўйича намунавий бизнес-режани икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, уларда Сурхондарё вилоятининг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда экспортга йўналтирилган мева-сабзавот экинларини устувор жойлаштиришни, навларни сифатли танлашни, уруғлик ва экиш материали етиштиришнинг прогноз ҳажмларини белгилашни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агрофирмаларни ташкил этиш ва уларнинг кейинги фаолиятини рағбатлантириш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Тошкент шаҳри туман филиаллари ва бўлимини иловага* мувофиқ Сурхондарё вилоятининг ҳар бир туманига бириктирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарма ва «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти томонидан ташкил этиладиган агрофирмаларга уларнинг устав фонди миқдоридан қатъи назар, мева-сабзавот маҳсулотлари, полиз маҳсулотлари ва узум билан улгуржи савдо қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси селекция навларини танлаш ҳамда сабзавот, полиз экинлари ва бошқа экинларни экиш, шунингдек ҳар бир туманнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда агротехника тадбирларини ўтказиш бўйича тавсияларни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва деҳқон хўжаликларига етказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда жорий йилнинг охиригача агрофирмаларни ва уларнинг ишлаб чиқаришларини жойлаштириш учун ҳар бир туманда бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бинолар ва ер участкалари ажратилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда агрофирмалар ташкил этилгандан кейин ўн кун муддатда агрофирмалар фаолиятига самарали раҳбарлик қилиш учун малакали бошқарув кадрлари танланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агрофирмаларнинг самарали ишлашини таъминлаш учун улар фаолиятини умумий мувофиқлаштириш Жамғармага ва «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамиятига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси Б.С. Раҳимов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Т.М. Мамараимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 9 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
382-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 45-сон, 524-модда)