Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 3 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2515-2]
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 9 сентябрдаги 83-сон «Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2515, 2013 йил 9 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 553-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2017 йил 1 январдан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 19 октябрь,
81-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 19 октябрдаги 81-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 1-иловада:
а) V бобда:
номидаги «тармоқлар» деган сўз «иқтисодий фаолият турлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Кўрсаткичлар номи» устунининг 29 — 36-сатрлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш |
29 | |
|
ишлаб чиқарадиган саноат |
30 | ||
|
электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш |
31 | ||
|
қурилиш |
32 | ||
|
ташиш ва сақлаш |
33 | ||
|
қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги |
34 | ||
|
улгуржи ва чакана савдо; моторли транспорт воситалари ва мотоциклларни таъмирлаш |
35 | ||
|
молиявий ва суғурта фаолияти |
36 |
»; |
б) «М.Ў.» деган қисқартмадан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 2-иловада:
а) VI бобнинг номидаги ва 25-банддаги «тармоқлар» деган сўз «иқтисодий фаолият турлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 27-банднинг учинчи — ўн иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фаолият тури ушбу хўжалик юритувчи субъектга берилган Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагич (ИФУТ) коди бўйича аниқланади:
29-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича «Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш» «В» Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;
30-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича «Ишлаб чиқарадиган саноат» «С» Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;
31-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича «Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш» «D» Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;
32-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича «Қурилиш» «F» Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;
33-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича «Ташиш ва сақлаш» «Н» Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;
34-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича «Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги» «А» Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;
35-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича «Улгуржи ва чакана савдо; моторли транспорт воситалари ва мотоциклларни таъмирлаш» «G» Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;
36-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича «Молиявий ва суғурта фаолияти» «К» Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;
37-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича, 29–36-сатрларда қайд этилганлардан ташқари, бошқа иқтисодий фаолият турларида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади.».
3. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси билан келишилган.
Ўзбекистон аудиторлар палатаси Кенгаши раиси Н. КАРИМОВ
2016 йил 19 октябрь
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси Кенгаши раиси М. ТУЛАХОДЖАЕВА
2016 йил 19 октябрь
Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси ижрочи директори Д. СУЛТАНОВА
2016 йил 19 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 44-сон, 518-модда)