08.10.2015 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати Ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, бундан кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона қонунчилигининг бузилиши Томонлар давлатларининг иқтисодий, ижтимоий ва маданий манфаатларига зиён етказади деб ҳисоблаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона қонунчилигига риоя этиш ва бошқарув масалаларида халқаро ҳамкорликка бўлган эҳтиёжни тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг импорти ёки экспортида ундириладиган божхона божи ва бошқа солиқларнинг аниқ ҳисобланишини, шунингдек товарларнинг қиймати ва келиб чиқишини тўғри аниқлашни таъминлаш муҳимлигини англаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона қонунчилиги бузилишининг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар Томонлар давлатлари божхона органларининг яқиндан ҳамкорлиги орқали янада самаралироқ бўлишига ишонч ҳосил қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона ҳамкорлиги кенгашининг ўзаро маъмурий ҳамкорлик тўғрисида 1953 йил 5 декабрдаги Тавсияси, Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида 1961 йил 30 мартдаги Ягона конвенция, Психотроп моддалар тўғрисида 1971 йил 21 февралдаги Конвенция, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш тўғрисида 1988 йил 19 декабрдаги Конвенцияси қоидаларини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим мақсадлари учун қўлланиладиган атамалар қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Божхона қонунчилиги» — товарлар, йўловчиларнинг багаж ва қўл юклари, халқаро почта жўнатмалари, валюта ва бошқа бойликларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит олиб ўтиш, божхона божи ҳамда бошқа солиқ ва йиғимларни ундириш тартибини ёки имтиёзлар, таъқиқлар, чекловлар, рухсатномалар, божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган товарлар учун назорат ўрнатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Божхона органлари»:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси учун — Давлат божхона қўмитаси,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркманистон учун — Давлат божхона хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Сўраётган божхона органи» — мазкур Битимга мувофиқ ёрдам кўрсатиш тўғрисида сўровнома йўллайдиган ёки шундай кўмак оладиган божхона органи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Сўралаётган божхона органи» — мазкур Битимга мувофиқ ёрдам кўрсатиш тўғрисида сўровнома оладиган ёки шундай кўмак кўрсатадиган божхона органи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Божхона ҳуқуқбузарлиги» — божхона қонунчилигининг ҳар қандай бузилиши ёхуд бузишга ҳар қандай уриниш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Божхона тўловлари» — тегишли Томонлар давлатлари ҳудудларида божхона қонунчилигига мувофиқ ундириладиган божхона божи, солиқлар, божхона йиғимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Шахс» — ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Шахсларга оид маълумотлар» — аниқланган ёки аниқланаётган шахсга оид барча маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Гиёҳвандлик воситаси» — Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида 1961 йил 30 мартдаги Ягона Конвенциянинг I ва II Рўйхатларига кейинги ўзгартириш ва қўшимчалар билан киритилган ҳар қандай табиий ёки синтетик моддалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Психотроп модда» — Психотроп моддалар тўғрисида 1971 йил 21 февралдаги Конвенциянинг I, II, III, IV Рўйхатларига кейинги ўзгартириш ва қўшимчалар билан киритилган ҳар қандай табиий ёки синтетик модда ёхуд ҳар қандай табиий материал;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Прекурсорлар» — Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш тўғрисидаги 1988 йил 19 декабрдаги БМТ Конвенцияси Иловасининг I, II жадвалларига киритилган ҳар қандай модда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Назорат қилинадиган етказиб бериш» — гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига дахлдор шахсларни аниқлаш мақсадида ноқонуний ёки ноқонунийликда гумон қилинаётган товарлар гуруҳини, шунингдек гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ҳамда прекурсорларни Томонлар давлатларининг ваколатли органларини хабардор этган ҳолда ва уларнинг назорати остида Томонлар давлатларидан бирининг ҳудуди орқали ҳаракатланишига йўл қўйилишини назарда тутувчи усул.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Битимнинг қўлланиш доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим асосида Томонлар божхона органлари орқали ўз ваколатлари доирасида маълумот алмашиш ва ўзаро ёрдам кўрсатиш йўли билан қуйидаги мақсадларда ҳамкорликни амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Томонлар давлатлари божхона чегаралари орқали товарларнинг ҳаракатланиши, транспорт воситаларининг транзити билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш тартибини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Томонлар давлатларининг божхона қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) божхона ҳуқуқбузарликларини олдини олиш, аниқлаш, бартараф этиш ва тергов қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Томонлар давлатлари ўртасида йўловчи ва юк ташишни енгиллаштириш ва тезлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) божхона ишининг турли йўналишлари бўйича тажриба ва тегишли маълумот билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) божхона қонунчилигини қўллашга оид ҳужжатлар тўғрисида билдиришнома юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим доирасида кўрсатилаётган ёрдам сўралаётган Томон давлатининг қонунчилиги ҳамда Томонлар давлатлари иштирокчи бўлган халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Сўровнома бўйича ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўраётган божхона органининг сўровномасига кўра сўралаётган божхона органи божхона қонунчилигига риоя этилишини таъминлашга кўмак бериши мумкин бўлган тегишли маълумотни, шу жумладан товарларни ташиш ва юклаш, бундай товарлар жойлашган жой ва улардан кўзланган мақсад, қиймати ва келиб чиқиши бўйича маълумот, шунингдек бундай қонунчиликнинг бузилишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган содир этилган ёки режалаштирилаётган ҳаракатларга оид тегишли маълумотни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўраётган божхона органининг сўровномасига биноан сўралаётган божхона органи Томонлардан бирининг давлати ҳудудидан олиб чиқилган товарлар бошқа Томон давлати ҳудудига тегишли тартибда олиб кирилганлиги тўғрисида маълумот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўраётган божхона органининг сўровномасига кўра сўралаётган божхона органи қуйидагилар устидан назоратни таъминлаш бўйича зарурий чораларни кўради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) муайян жисмоний ёки юридик шахслар, башарти улар сўраётган Томон давлати ҳудудида божхона қонунчилигини бузаётган ёки бузганликда гумон қилинаётган бўлишса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) сўраётган Томон давлати ҳудудига ноқонуний импорт қилиш кўзланаётган деб гумон қилиш учун асослар мавжуд бўлган товарлар сақланаётган жойлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳаракатланиш сўраётган Томон давлати ҳудудида божхона қонунчилигининг жиддий бузилишига олиб келиши мумкинлиги тўғрисида сўраётган божхона органи томонидан хабар берилган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) сўраётган Томон давлати ҳудудида божхона ҳуқуқбузарлиги содир этишда фойдаланилган ёхуд фойдаланилиши мумкинлиги маълум бўлган ёки гумон қилинаётган транспорт воситалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ўзаро ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона органлари сўровномага кўра ёки ўз ташаббуси билан бир - бирларига Томонлар давлатларидан ҳар бирининг божхона қонунчилигини белгиланган тартибда қўллаш ва божхона ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш, аниқлаш, бартараф этиш ва тергов қилишга оид маълумотни, шу жумладан божхона тўловларини тўғри ҳисоблаш ва ундиришга ёрдам бериши мумкин бўлган маълумотни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Божхона органи ўз ташаббуси билан ёки сўровномага биноан бошқа божхона органига Томонлардан бирининг давлатида божхона ҳуқуқбузарлиги содир этилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар юзасидан ўзида мавжуд бўлган маълумотни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Божхона органи ўзидаги мавжуд маълумотни бошқа божхона органи давлатининг иқтисодиёти, жамоат хавфсизлиги ёхуд бошқа муҳим манфаатларига сезиларли зиён етказиши мумкин бўлган жиддий божхона ҳуқуқбузарлигига алоқадор деб ҳисоблаган тақдирда, бундай маълумотни бошқа божхона органига ўз ташаббуси билан тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона органлари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласининг олдини олиш, бартараф этиш ва тергов қилиш бўйича ҳаракатларни фаоллаштириш мақсадида бир-бирларига сўровларсиз ва қисқа муддатда қуйидагилар тўғрисида маълумот тақдим қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласи билан шуғулланаётганлиги маълум бўлган ёки бунда гумон қилинаётган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласи учун фойдаланилаётганлиги маълум бўлган ёки бундай фойдаланишда гумон қилинаётган транспорт воситалари, шу жумладан контейнерлар ва почта жўнатмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Божхона органлари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласида қўлланилаётган усуллар, шунингдек уларни назорат қилишнинг янги услублари тўғрисида бир-бирларини олдиндан сўралинадиган сўровномасиз хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1 - ва 2-бандларига мувофиқ божхона органларининг ҳар бири томонидан олинган маълумот, хабар ва ҳужжатлар тегишли Томоннинг бевосита гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш билан шуғулланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа давлат органларига тақдим қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Зарур ҳолларда Томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ ва ўзаро келишув асосида божхона органлари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига алоқадор шахсларни аниқлаш мақсадида назорат қилинадиган етказиб бериш усулидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир назорат қилинадиган етказиб беришга нисбатан божхона органлари ўртасидаги келишув инобатга олинган ҳолда уни ўтказиш бўйича алоҳида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган товарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органлари ўз ташаббуси билан ёки сўровномага кўра бир - бирларига божхона ҳуқуқбузарлиги таркиби бўлган ёки бўлиши мумкин бўлган, хусусан қуйидагилар ҳаракатланишига нисбатан содир этилган ёхуд режалаштирилаётган ҳаракатлар тўғрисида маълумот тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қурол - яроғ, ўқ - дори, портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари, радиоактив материаллар, шунингдек атроф муҳит ва жамият саломатлигига таҳдид қиладиган бошқа моддалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) товарлар, башарти уларга нисбатан интеллектуал мулк ҳуқуқи бузилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Томонлар давлатларининг бири учун муҳим тарихий, маданий ёки археологик қийматга эга бўлган қадимий буюмлар ва санъат асарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) анча миқдорда божхона тўловлари ундириладиган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) нотариф чекловлар қўлланиладиган товарлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Тажриба алмашиш ва техник ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим доирасида ёрдам кўрсатиш бошқа ҳолатлардан ташқари қуйидагилар бўйича маълумот алмашишни ҳам ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) божхона ҳуқуқбузарликларининг олдини олишда фойдаланилиши мумкин бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилишга доир ҳаракатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона ҳуқуқбузарлигини содир этишда фойдаланиладиган янги усуллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) янги ҳуқуқни муҳофаза қилиш усуллари ва техника воситаларини муваффақиятли қўллаш натижасида эришилган топилмалар ва кузатувлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) йўловчи ва юкларни расмийлаштиришнинг янги технологиялари ва такомиллаштирилган услублари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Божхона органлари бир - бирларига божхона иши соҳасида техник ёрдам кўрсатадилар, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқа Томон божхона органларида фойдаланилаётган техника воситалари билан танишиш мақсадида ўзаро манфаатли бўлган ҳолларда божхона ходимлари билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона органлари ходимларининг махсус кўникмаларини такомиллаштиришга кўмаклашиш ва ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) божхона масалалари бўйича экспертлар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) божхона масалаларига оид касбий, илмий ва техник маълумотлар билан алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Маълумот тақдим қилиш ва хабар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўраётган божхона органининг сўровномасига кўра сўралаётган божхона органи ўз давлати қонунчилигига мувофиқ қуйидаги мақсадларда зарурий чораларни кўради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўралаётган барча ҳужжатларни бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мазкур Битим доирасида қабул қилинган қарорлар бўйича ўз давлати ҳудудида истиқомат қилувчи ёки жойлашган шахсни хабардор қилиш. Бундай ҳолатларда мазкур Битимнинг 9-моддаси 3-банди қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровномаларнинг шакли ва мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим доирасида сўровномалар ёзма шаклда ва божхона органи раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган ҳолда йўлланади. Сўровномага уни ижро этиш учун зарур бўлган ҳужжатлар илова қилинади. Алоҳида ҳолларда дарҳол ёзма шаклда тасдиқланадиган оғзаки сўровномалар ҳам қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган сўровномалар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўровнома йўллаётган божхона органи ва сўровнома йўлланаётган божхона органининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мазкур Битимга ҳавола;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) сўровнома ва сўралаётган ёрдамнинг мақсади, сабаби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ўзига нисбатан сўровнома юборилган шахснинг исми ва манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) сўралаётган ҳужжатлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) сўраётган божхона органи фикрига кўра сўровномани ижро этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўровномалар рус тилида йўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ёрдам кўрсатишда божхона органлари бир бирлари билан бевосита алоқа қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сўралаётган Томон давлати божхона органи ўзи сўровномани қаноатлантириши мумкин бўлган орган ҳисобланмаса, у сўровномани ваколатли органга ўз ваколати ва давлати миллий қонунчилиги доирасида ижро этиш учун юборади ёки сўраётган божхона органини бундай сўровномани ижро этиш учун амал қилиниши лозим бўлган тегишли тартиб тўғрисида хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Битим талабларига жавоб бермайдиган сўровнома ижроси тугатилади ёки мазкур Битим қоидаларига мувофиқлаштирилгунига қадар тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Сўровномани бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган божхона органи ўз ваколати доирасида сўровномани ижро этиш учун барча чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлардан бирининг давлати божхона органи бошқа Томон давлати божхона органи сўровномаси бўйича зарур бўлган терговни, шу жумладан экспертлар ва гувоҳлар ёки божхона ҳуқуқбузарликларини содир этишда гумон қилинувчи шахсларни сўроқ қилишни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган божхона органи сўровномага мувофиқ сўраётган божхона органининг мансабдор шахсларига божхона ҳуқуқбузарликларини тергов қилишда сўралаётган Томон давлати ҳудудида эксперт ёки гувоҳ сифатида иштирок этишига ўз давлатининг қонунчилигига мувофиқ рухсат бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сўраётган божхона органи, ундан сўралган тақдирда, сўровнома юзасидан уни мувофиқлаштириш мақсадида ўтказиладиган тадбирнинг вақти ва жойи тўғрисида хабардор этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Божхона ҳуқуқбузарликлари бўйича тергов ўтказиш ваколатига эга бўлган сўраётган божхона органининг мансабдор шахслари сўралаётган божхона органига тегишли китоб, журнал ва бошқа ҳужжатлар ёки ахборот ташувчи воситаларни ўрганиш мақсадида мурожаат қилишлари мумкин ва уларга божхона ҳуқуқбузарликларига оид нусхалар ёки ҳар қандай маълумот тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Маълумотларни тақдим этиш шакли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган божхона органи текширув натижаларини сўраётган божхона органига ҳужжатлар, ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари, ҳисоботлар ва бошқа материаллар кўринишида рус тилида юборади, шунингдек зарурият туғилганда оғзаки равишда кейинчалик ёзма тасдиғини бериш шарти билан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган ҳужжатлар худди шундай мақсадларда тақдим этилаётган ҳар қандай кўринишдаги компьютер маълумотлари билан алмаштирилиши мумкин. Бундай маълумотларни таржима қилиш (шарҳлаш) ёки фойдаланиш учун зарур бўлган ҳар қандай қўшимчалар бир вақтнинг ўзида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ёрдам кўрсатиш бўйича мажбуриятлардан истиснолар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар сўралаётган ёрдам ижроси сўралаётган божхона органи томонидан унинг давлати суверенитети, хавфсизлиги, жамоат тартиби ёки бошқа миллий манфаатларига зиён етказадиган, ёхуд маълумотларнинг махфийлиги бузилишига олиб келадиган ёхуд унинг қонунчилигига зид деб топилса, ёрдам кўрсатиш рад этилиши ёки унинг ижроси маълум шартлар ёки талаблар муҳокамасининг предмети бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш божхона тўловларини тартибга солишдан бошқа, солиқ ва валюта бошқаруви масалаларига дахлдор бўлган ҳолларда ҳам рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар сўровнома йўллаётган божхона органи ёрдам сўраса ва ўзи шундай ёрдам кўрсата олмаса, у ҳолда мазкур орган сўровномада бу ҳолатни кўрсатиши лозим. Бундай сўровномани ижро этиш сўралаётган божхона органи ихтиёрида қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар ёрдам кўрсатиш рад этилса, сўраётган божхона органига зудлик билан бу ҳақида хабарнома жўнатилади ҳамда рад этишнинг сабаблари ҳақида маълумот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Махфийликка риоя қилиш бўйича мажбурият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим доирасида тақдим этиладиган маълумот, шу жумладан, ушбу Битим доирасида олинган ҳужжат, материал, техник восита ва жиҳозлар уларни тақдим этган Томоннинг ёзма розилигисиз учинчи томонга берилиши ёки у билан муносабатларда фойдаланилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Маълумотлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзаро ёрдам кўрсатиш доирасида олинган маълумот, ҳужжат ва бошқа хабарлардан фақатгина Томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ ҳамда мазкур Битимда назарда тутилган мақсадларда, шу жумладан суд ва маъмурий ишларда фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўраётган божхона органи мазкур Битимга мувофиқ олинган далил ёки маълумотдан сўралаётган божхона органининг олдиндан олинган ёзма розилигисиз бошқа мақсадларда фойдаланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар мазкур Битим доирасида шахслар тўғрисида маълумотлар алмашинуви амалга оширилса, Томонлар давлатларининг божхона органлари ушбу маълумотдан фақатгина сўровномада кўрсатилган мақсадларда ҳамда сўралаётган божхона органи талаб қилиши мумкин бўлган шартларга мувофиқ фойдаланилишини кафолатлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандларидаги қоидалар гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларга нисбатан татбиқ қилинмайди. Бундай маълумот Томонларнинг гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласига қарши курашишга бевосита жалб қилинган давлат органларига берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ишлар, ҳужжатлар ва гувоҳлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар давлатлари божхона органлари сўровномага кўра товарларнинг қиймати, келиб чиқиши, жойлашган жойи ва улардан кўзланган мақсадни кўрсатган ҳолда уларни юклаш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни тўкдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай иш, ҳужжат ва бошқа материалларнинг асли фақатгина уларнинг нусхалари етарли бўлмаган тақдирда сўралади. Махсус сўровномага мувофиқ бундай иш, ҳужжат ва бошқа материалларнинг нусхалари тегишли равишда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўраётган божхона органига тақдим этилган иш, ҳужжат ва бошқа материалларнинг асли биринчи имконият бўлиши билан қайтарилади. Сўралаётган божхона органи ва ишга алоқадор учинчи томоннинг ҳуқуқлари дахлсиз қолиши лозим. Сўровномага биноан тергов ёки шу каби мақсадлар учун зарур бўлган ҳужжатларнинг асли зудлик билан қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон давлатининг божхона органи сўровномасига кўра бошқа Томон давлатининг божхона органи ўз ихтиёри билан ходимларига, уларнинг розилигини олган ҳолда, сўраётган Томон давлати ҳудудида жиноий ёки маъмурий суд муҳокамаларида гувоҳ сифатида қатнашишга ваколат беради ва шундай муҳокама учун муҳим бўлган иш, ҳужжат ва бошқа материаллар ёки уларнинг аслига тўғри бўлган нусхаларини тақдим этади. Бундай сўровномада суд жараёнининг санаси ва кўриниши, жалб этилган томонларнинг исмлари ҳамда ходимнинг ким сифатида иштирок этиши кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Харажатларни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар давлатлари божхона органлари мазкур Битимни ижро этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича ҳар қандай талабларни илгари суришни рад этадилар, давлат хизматчилари бўлмаган гувоҳлар учун харажатлар ва экспертлар хизматлари, таржимонлар учун тўловлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар сўровномани ижро этиш сезиларли сарф-харажат талаб этадиган бўлса, Томонлар давлатлари божхона органлари бундай сўровнома ижросини таъминлаш шартларини аниқлаш, шунингдек харажатлар қопланиши тартибини белгилаш учун маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Битимнинг ижро этилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни ижро этиш Томонлар давлатлари божхона органлари зиммасига юкланади. Улар мазкур Битимни бажариш учун барча амалий чораларни кўрадилар ва шарт-шароитларни яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маслаҳатлашувлардан сўнг Томонлар давлатларининг божхона органлари ушбу Битимнинг ижро этилиши учун зарур маъмурий кўрсатмалар ишлаб чиқишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Низо ва келишмовчиликлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш ва қўллашда юзага келадиган ҳар қандай низо ва келишмовчиликларни Томонлар музокара ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишувига кўра ушбу Битимга унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ҳамда Битимнинг 20-моддаси 1-бандига мувофиқ кучга кирадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Томонлар тарафидан унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларининг бажарилганлиги тўғрисида сўнгги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим номуайян муддатга тузилади ва Томонлардан бири ушбу Битимни тугатиш нияти тўғрисида дипломатик каналлар орқали бошқа Томонни ёзма шаклда хабардор қилганидан сўнг олти ой ўтгач ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли тартибда ўз ҳукуматлари томонидан ваколатланган қуйида имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб, ушбу Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2015 йил 8 октябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Битим қоидаларини талқин қилишда рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)