1-ИЛОВА
|
Тадбирлар номи |
Бажариш муддатлари |
Масъул бажарувчилар |
Сарф-харажатлар (млн сўм) |
Молиялаштириш манбалари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | |
|
I. Оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш (Масъул: туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси Э. Шакаров) | ||||||
|
1. |
Янги таҳрирдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг лойиҳасига таклифлар тайёрлаш. |
2016 йил 1-чорак |
Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси, туман прокуратураси, тумандаги касб-ҳунар коллежлари, туман ХТМФМТТЭБ, ички ишлар бўлими, «Камолот» ЁИҲ ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар |
- |
- |
Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларини тартибга солувчи механизмларни такомиллаштиришни назарда тутадиган Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасига таклифлар. Қонуннинг қабул қилиниши ижтимоий ҳимоянинг махсус чора-тадбирларига муҳтож бўлган ёшлар (кам таъминланган ёш оилалар)га доир муносабатларни қўшимча иш жойлари ва ихтисослаштирилган корхоналарни ташкил этиш, ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака оширишнинг махсус дастурларини ташкил этиш, ташкилотлар томонидан уларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини банд қилиб қўйишда ёрдам бериш йўли билан тартибга солишга имкон беради. |
|
2. |
«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига уч ёшгача болалари бўлган барча аёлларга (бола парвариши таътилига чиққанидан қатъий назар) нисбатан уларни ахлоқ тузатиш ишлари қўлланилмайдиган шахслар тоифасига киритиш ҳисобига жиноят қонунчилигини янада эркинлаштиришга йўналтирилган ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасига таклифлар тайёрлаш. |
2016 йил 2-чорак |
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими, туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси, Касаба уюшмалари, ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар |
- |
- |
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритишни назарда тутадиган Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасига таклифлар. Қонунни қабул қилиш фарзанди 3 ёшга тўлмаган аёлларга (бола парвариши таътилида бўлганлигидан қатъий назар) нисбатан жиноят қонунчилигини янада эркинлаштириш, уларни ахлоқ тузатиш ишлари қўлланилмайдиган шахслар тоифасига киритишга имкон беради. |
|
3. |
«Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига таркибида модифициялаштирилган организмлар бор бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини четдан олиб келиш ва истеъмол қилишни чеклашга, шунингдек болалар овқатида генетик модифициялаштирилган организмларни қўллашга тақиқ жорий этишга йўналтирилган қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасига таклифлар тайёрлаш. |
2016 йил 3-чорак |
Туман тиббиёт бирлашмаси, туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси, ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар |
- |
- |
«Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасига таклифлар. Қонунни қабул қилиш таркибида генетик модифициялаштирилган организмлар бор бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини четдан олиб келиш ва истеъмол қилишни чеклашга, шунингдек болалар овқатида генетик модифициялаштирилган организмларни қўллашга тақиқ жорий этилишига имкон беради. |
|
4. |
«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига боланинг соғлиғини муҳофаза қилинишига, болаларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом оилада яшаш ва тарбия олиш ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган, шунингд?к шахсда мавжуд бўлганда етим болалар ва ота-онасини қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга васийлик (ҳомийлик) белгиланиши рад этиладиган касалликларни белгилаш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир таклифлар тайёрлаш. Ота-она қаровисиз қолган етим болалар ва етимлардан қайсиниси тўлиқ давлат таъминотида бўлишини, тўлиқ давлат таъминотига қўйиш қандай тартибда ва қайси давлат органи томонидан расмийлаштирилишини аниқловчи нормаларни киритишга доир таклифлар тайёрлаш. |
2016 йил 3-чорак |
Туман ХТМФМТТЭ, туман Тиббиёт бирлашмаси, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси, ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар |
- |
- |
«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасига таклифлар. Қонунни қабул қилиш боланинг соғлигини муҳофаза қилинишига, болаларнинг соғлигини муҳофаза қилиш, соғлом оилада яшаш ва тарбия олиш ҳуқуқларини ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган, шахсда мавжуд бўлганда етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга васийлик (ҳомийлик) белгиланиши рад этиладиган касалликларни белгилаш тартибининг, ота-она қаровисиз қолган етим болалар ва етимлардан қайсиниси тўлиқ давлат таъминотида бўлишини, тўлиқ давлат таъминотига қўйиш қандай тартибда ва қайси давлат органи томонидан расмийлаштирилишини аниқланишига имкон беради. |
|
5. |
«Мурувват» интернат-уйларида бошқа давлат ва нодавлат таълим муассасаларида тарбияланаётган ногирон болалар учун кундузи парваришлаш марказлари (гуруҳлари)ни ташкил этишни назарда тутадиган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасига таклифлар тайёрлаш. |
2016 йил 3-чорак |
Туман тиббиёт бирлашмаси, туман ХТМФМТТЭ бўлими, туман бандликка кўмаклашиш маркази, туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар |
- |
- |
Ривожланишида нуқсони бўлган болаларни интернатларга жойлаштиришнинг олдини олиш мақсадида «Мурувват» болалар интернат-уйлари ҳузурида комплекс психологик-педагогик, тиббий-ижтимоий ёрдам олиш, реабилитация ва ижтимоий мослашув билан бир вақтда ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг оилага ва оилавий муҳитга бўлган ҳуқуқларини, оилавий маънавий қадриятларни асраб-авайлашни таъминлаш имконини берадиган ногирон болалар учун кундузги парваришлаш марказлари (гуруҳлари)ни ташкил этишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасига таклифлар. |
|
II. Олис ва чекка қишлоқ туманларида яшаётган аҳоли, айниқса аёллар учун зарур ижтимоий, маиший ва тиббий нуқтаи назардан зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий уй-жойлар, ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик сув, табиий газ билан таъминлаш, хизматлар кўрсатиш ва сервис даражасини юксалтириш борасидаги ишларни изчил давом эттириш (Масъул: туман ҳокимлиги ҳудудни комплекс ривожлантириш Йиғма бўлими бошлиғи (лавозимига кўра) | ||||||
|
6. |
Туманнинг олис қишлоқ жойларида банкларнинг имтиёзли кредит маблағлари ҳамда ер майдонларини ажратиб бериш орқали 2 та «Гўзаллик салони»ни ташкил этиш. |
Ишлаб чиқиш 2016 йил 1-чорак амалга ошириш - йил давомида |
Туман ҳокимлиги, туман архитектура ва қурилиш бўлими, тумандаги тижорат банклари, савдо-саноат палатаси, тадбиркорлик субъектлари |
Жами 160 60 100 |
Тадбиркорлар маблағлари, Тижорат банклари кредитлари |
Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қуватлаш ва уларнинг қўшимча турларини ривожлантириш, аёлларнинг кундалик уй ишларини енгиллаштириш, аҳолини сифатли хизмат кўрсатиш билан таъминлаш, қўшимча иш ўринларини айниқса касб-ҳунар коллежи битирувчилари учун ташкил этиш, шунингдек аҳоли даромадларини ошириш. |
|
7. |
Туманнинг чекка ва бориш қийин бўлган қишлоқларида яшовчи кам таъминланган оилаларнинг 10 нафар аёлига электр-маиший техника товарларини бепул бериш. |
2016 йил 3-чорак |
Туман Касаба уюшмалари Кенгашлари |
0 |
Касаба уюшмалари маблағи |
Хотин-қизларнинг уй меҳнатини енгиллаштириш ва зарур ижтимоий-маиший шароитлар яратиш. |
|
8. |
Туманнинг чекка ва бориш қийин бўлган қишлоқларида яшовчи аҳолининг ижтимоий ночор қатламларидан 50 кишига катталар ва болалар кийим-боши тўпламларини бепул бериш. |
йил мобайнида |
«Маҳалла» хайрия жамоат фондининг туман бўлинмаси |
5,5 |
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари |
Қишлоқ жойларда аҳолининг кам таъминланган ва ижтимоий ночор қатламлари вакилларига ижтимоий ёрдам бериш. |
|
9. |
Аёллар тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Бунда асосан аёллар меҳнатидан фойдаланувчи кичик корхоналарга, шунингдек аёллар раҳбарлик қилаётган корхоналарга ҳамда оилавий бизнесни ривожлантириш мақсадида бериладиган кредитларга алоҳида эътибор қаратиш. |
йил мобайнида |
Тумандаги тижорат банклари |
220,0 |
Тижорат банклари кредитлари |
Ўз ишларини ташкил этиш ва юритишда аёлларнинг иқтисодий манфаатдорлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш. |
|
10. |
Ёш оилаларни уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун имтиёзли ипотека кредитлари билан таъминлаш. |
йил мобайнида |
Тумандаги тижорат банклари |
100,0 |
Тижорат банклари кредитлари |
Ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг моддий ва ижтимоий фаровонлик даражасини ошириш. |
|
11. |
Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали қуйидаги йўллар билан ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш: кам таъминланган ёш оилалардан |
2016 йил давомида |
Туман Касаба уюшмалари Кенгашлари, масъул ташкилотлар |
10,0 |
Касаба уюшмалари ва иш берувчилар маблағи |
Жамоа шартномалари ва келишувлари. Ёш оилаларга ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ёрдам кўрсатиш. Иш берувчиларнинг масъулиятини ошириш. |
|
12. |
Туман ҳудудидаги қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича 40 та якка тартибдаги уй-жойлар қуриш. |
йил мобайнида |
Туман ҳокимлиги, туман архитектура ва қурилиш бўлими , |
7 312,7 2103,1 5209,6 |
Аҳоли маблағлари ва тижорат банклари маблағлари |
Муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси комплекси билан биргаликда шинам уй-жойлар қуриш ҳисобига қишлоқ жойларда яшовчи одамларнинг турмуши даражасини ошириш. |
|
13. |
2016 йил Дастури бўйича қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида қуриладиган якка тартибдаги уй-жойларни: 1,1 км электр таъминоти тармоқлари қуриш йўли билан электр энергияси билан; 2,5 км газ таъминоти тармоқлари қуриш йўли билан табиий газ билан таъминлаш. |
йил мобайнида |
«Ғарбгазтаъминот» УК туман филиали, Навбаҳор туман электртармоқлари корхонаси |
73,0 125,0 |
Бажарувчиларнинг маблағлари |
Қишлоқ аҳолисининг табиий газ, электр энергияси билан таъминланганлигини ошириш йўли билан турмуш шароитларини яхшилаш. |
|
14 |
Туманнинг қишлоқ жойларида |
йил мобайнида |
Туман ҳокимлиги, туман Ичимлик сув таъминоти |
1602,0 |
Давлат бюджети маблағлари |
Туманда 1,5 км сув таъминоти тармоқларини ишга тушириш ҳисобига аҳоли пунктларини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш. |
|
III. Тиббиёт муассасаларининг, жумладан перинатал ва скрининг марказларнинг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарадорлигини ошириш, патронаж тиббиёт ҳамшираларининг сонини кўпайтиришни таъминлаш, акушер-гинекологлар ва болалар шифокорлари малакасини ошириш. (Масъул: туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А. Жўраев) | ||||||
|
15. |
2016 йил Инвестиция дастури бўйича янги қурилаётган ва капитал реконструкция қилинаётган соғлиқни сақлаш тизимига қарашли объектлар бўйича: туманда 4 та, яъни «Қоражон», «Ғужбоғ», «Ҳашман», «Қалқонота» ҚВП ларни манзилли дастур асосида мукаммал ва жорий таъмирлаш. |
2016 йил давомида |
Туман тиббиёт бирлашмаси, |
110,0 100.0 |
Таълим ва соғлиқни сақлаш ривожлантириш жамғармаси ҳомийлик маблағлари |
Туман ҳудудидаги 4 та ҚВП мукаммал ва жорий таъмирланади. |
|
16. |
Туғруққа ёрдам берувчи муассасаларни жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун асбоб-ускуналар (бикс, инструментлар) билан жиҳозлаш. |
2016 йил давомида |
Туман тиббиёт бирлашмаси, |
0,50 |
«Саломатлик-3» лойиҳаси доирасида |
Туғруққа ёрдам берувчи ва болалар муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш, оналар ва болалар ўлимини камайтириш. |
|
17. |
Қуйидаги йўллар билан болалар ва катта ёшли аҳоли орасида юқумли касалликлар олдини олиш: миллий эмлаш жадвали асосида 2104 нафар болаларни профилактик эмлаш билан қамраб олишни таъминлаш; хавф гуруҳига кирувчи болалар орасида туберкулин диагностика ва диаскин синамасини ўтказиш; ОИВ/ОИТС тарқалишининг олдини олиш мақсадида ОИВ касаллигига чалинган 12 нафар беморларни антиретровирус препаратлари билан таъминлаш; мактабгача ёшдаги (2 — 6 ёш) ва мактаб ёшидаги (7 — 10 ёш) болаларни дегельминтазация лойиҳаси билан қамраш. |
2016 йил давомида |
Туман тиббиёт бирлашмаси, туман ҳокимлиги |
0,4 0,2 |
Давлат бюджети маблағлари Вакциналар ва иммунизациялаш глобал альянси маблағлари ОИВ/ОИТС, сил ва безгак касалликлари билан курашиш бўйича Глобал жамғарма, бажарувчилар маблағи |
Аҳоли орасида инфекцион касалликлар камаяди, ОИВ билан касалланган беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланади, сил билан касалланган беморларни эрта аниқлаш ва профилактика сифати ошади. Туманда юқумли касалликлар камаяди ва экологик қулайлик яратилади. |
|
18. |
Ҳудуддаги 18 ёшгача бўлган |
2016 йил давомида |
Туман тиббиёт бирлашмаси, «Соғлом авлод учун» ХЖФ туман бўлими |
0,5 |
Бажарувчи маблағлари |
Б?лалар орасида касалланиш камаяди. |
|
19. |
Қуйидаги йўл билан касалликларга чалинган болаларга комплекс ёрдам беришни кенгайтириш; онкогематологик касалликларга (лейкоз, талассемия) чалинган болаларни бепул дори препаратлари билан таъминлаш. |
2016 йил давомида |
Туман тиббиёт бирлашмаси, туман молия бўлими |
0,10 |
Марказлашган бюджет маблағлари |
Болалар орасида касалланиш ва ўлим камаяди. |
|
20. |
Никоҳга кирувчи шахсларни ихтиёрий тиббий кўрикдан ўтиш билан қамраб олиш тизими сифати ва самарадорлигини қуйидаги йўллар билан ошириш: никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш сифатини таҳлил қилиб бориш (биринчи навбатда юқумли ва вирусли касалликлар: Сил, ОИТС, тери-таносил касалликлари); эрта никоҳларнинг олдини олиш, яқин қариндошларнинг никоҳга киришларининг оқибатларини тушунтириш бўйича манзилли ишлар олиб бориш; аҳоли орасида, биринчи навбатда оммавий ахборот воситалари орқали никоҳга киришга қадар мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш зарурлиги ҳақида тарғибот ишларини олиб бориш; оилалар ва никоҳланувчи ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини юритиш, ирсий ва туғма касалликларнинг олдини олиш бўйича кенг тушунтириш ишларини олиб бориш. |
2016 йил давомида |
Туман тиббиёт бирлашмаси, туман хотин-қизлар қўмитаси, туман ҳокимлиги, туман Саломатлик маркази |
0,4 |
Бажарувчи маблағлари |
Никоҳга кирувчи ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш, соматик ва ижтимоий касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни соғломлаштириш. Соғлом оилани шакллантириш, соғлом бола туғилишини таъминлаш. |
|
21. |
Қуйидагиларни амалга ошириш йўли билан туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш бўйича Давлат дастури ижросини давом эттириш: ҳомиладор аёлларни перинатал ва чақалоқларни неонатал скринингдан ўтказиш; бирламчи бўғин муассасаларида ҳомиладорларни оммавий эрта перинатал ультратовуш текширувидан ўтказиш. |
2016 йил давомида |
Туман тиббиёт бирлашмаси, «Соғлом авлод учун» ХЖФ туман бўлими |
1,5 |
Марказлашган ва маҳаллий бюджет маблағлари |
Нуқсонли ва ногирон болалар туғилишининг олди олинади. Болалар ногиронлиги ва ўлими камаяди. |
|
22. |
Аҳоли учун қуйидаги мавзуларда тарғибот материалларини тарқатиш: репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш; соғлом оилани шакллантириш; соғлом овқатланиш ва жисмоний фаолликни шакллантириш; соғлом оналик ва ривожланишнинг туғма нуқсонларнинг олдини олиш; болалар орасида касалликлар профилактикаси; маиший шикастланишларнинг олдини олиш. |
йил давомида |
Туман Хотин-қизлар қўмитаси, туман тиббиёт бирлашмаси, «Камолот» ЁИҲ, «Маҳалла»хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, «Соғлом авлод учун» ХЖФ туман бўлими,«Қизил ярим ой»жамияти, |
0,5 |
Бажарувчилар маблағи |
Аҳоли орасида соғлом оилани, оилада гигиена ва санитария меъёрларини шакллантириш, юқумли касалликлар ва маиший шикастланишлар ҳамда ўсмирлар орасида хавфли хулқ-атворнинг олдини олиш. |
|
23. |
Қуйидаги йўллар билан акушер- гинекологлар ва педиатрлар малакасини мунтазам равишда ошириш: жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган диагностика ва даволашнинг халқаро стандартларини ўрганиш ва амалда қўллаш; болалар соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида замонавий самарали перинатал технологияларни жорий этиш; оналар ва болаларга малакали тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида педиатрия йўналишидаги тор мутахассисликлар бўйича 2 нафар тиббий ходимларни ўқитиш; антенатал парвариш ва шошилинч акушерлик ёрдами бўйича барча мутахассисларни доимий равишда ўқитишни ташкил этиш, қисқа муддатли ўқитиш циклларини ташкил этган ҳолда туман тиббиёт бирлашмалари ҳамда қишлоқ врачлик пунктларида фаолият кўрсатаётган 52 нафар врач ва 31 нафар ўрта тиббиёт ходимларини жойларда ўқитиш; қишлоқ врачлик пунктлари учун 1 нафар врачни умумий амалиёт шифокорларини тайёрлаш курсларига юбориш. |
2016 йил давомида |
Туман тиббиёт бирлашмаси, туман молия бўлими, |
10,5 |
Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Ҳомийлар маблағи |
Оналар ва болаларга малакали тиббий хизмат сифати яхшиланади, тор мутахассислар сони ошади. Ҳомиладор аёлларга, янги туққанларга ва чақалоқларга кўрсатиладиган ёрдам сифатини ошириш. Оналар ва чақалоқларнинг касалланиши ва ўлимини камайтириш. |
|
IV. Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена, ҳомиладор аёлларнинг соғлиғини сақлаш ва психофизиологик аҳволини яхшилаш, ёш оналар ва болаларни тегишли тарзда парвариш қилиш соҳасидаги ишларни кучайтириш, уларнинг овқатланиш рациони сифати ва калорияси яхшиланишини таъминлаш (Масъул: туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Жўраев) | ||||||
|
24. |
Қуйидаги йўллар билан аҳоли орасида овқатланишни яхшилаш ва микронутриент етишмовчилиги профилактикаси бўйича дастурларни амалга оширишни давом эттириш: фортификация қилинган ун ва йодланган тузни истеъмол қилиш; туманнинг чекка қишлоқларида яшовчи 1800 нафар ҳомиладор аёлларни таркибида шу жумладан фолий кислотаси мавжуд бўлган умумий қувватни оширувчи поливитаминларнинг махсус тўпламлари билан таъминлашни давом эттириш; 8 271 нафар 6 ойдан 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида витамин А саплементацияси ўтказиш. |
2016 йил давомида |
Туман тиббиёт бирлашмаси, «Соғлом авлод учун» ХЖФ туман бўлими, туман ҳокимлиги |
1,5 |
Марказлашган маблағлар ҳисобидан |
Болалар ўртасида касаллик ва нуқсон билан туғиладиган болалар сони камаяди. Микронутриент етишмовчилигининг олди олинади, болалар касалликлари ва ўлими камаяди. «Соғлом бола хафталиги»да витамин А тарқатилади. |
|
25. |
Тумандаги «Навбаҳор тонги» газетаси орқали: ҳомиладор аёллар томонидан соғлом бола туғилишининг гарови сифатида санитария-гигиена нормаларига ва соғлом овқатланиш қоидаларига риоя қилиш; кўкрак билан эмизишнинг асосий принциплари ва фойдалилиги; болаларни эмлашнинг миллий календарига риоя қилиш; ёш оналар ва болаларни парвариш қилишни таъминлашнинг асослари, улар овқатланиши рационининг сифати ва калориялилигини таъминлаш ва бошқа мавзулар бўйича тажрибали шифокорлар иштирокида рукнлар ташкил этиш. |
2016 йил давомида |
Туман Хотин-қизлар қўмитаси, «Навбаҳор тонги» газетаси , туман тиббиёт бирлашмаси,туман маданият ва спорт ишлари бўлими |
0,3 |
Бажарувчилар маблағлари |
Аниқ йўналишлар бўйича ҳамкорликдаги дастурлар амалга оширилади. Аҳоли хабардорлигини ошириш, аҳоли орасида юқумли касалликларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида соғлом овқатланишни шакллантириш, шунингдек аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш. |
|
V. Ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, ёшларни, айниқса қишлоқ жойларда қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, янги спорт объектларини қуриш, ишлаб турганларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш, юқори малакали тренер кадрлар ва мураббийлар билан таъминлаш (Масъул: туман ҳокимининг ўринбосари О.Ҳасанов) | ||||||
|
26. |
Аёллар ва болаларнинг ҳаёти ва дам олишини ташкил этиш мақсадида тумандаги «Камолот» маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш. |
йил давомида |
Тумани ҳокимлиги, туман молия бўлими, маданият ва спорт ишлари бўлими, |
750,0 |
Ҳомийлик маблағлари |
Чора-тадбирлар дастурини белгилаш, тадбиркор ва ҳомийларни жалб этиш, ҳудуд аҳолисининг маданий хордиқ чиқаришини таъминлаш. Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, объектларнинг тендер савдоларини ўтказиш, пудратчи ташкилотларни аниқлаш ва қурилиш-таъмирлаш ишларининг мониторингини юритиш, аҳолига сифатли маданий хизмат кўрсатиш. |
|
27 |
Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги оналар ва болалар учун яқин атрофда жойлашган спорт иншоотлари, таълим муассасаларининг спорт залларида доимий ишлайдиган соғломлаштириш гуруҳларини ташкил этиш, спорт хоналарини жиҳозлаш ва спорт машғулотлари олиб бориш. |
йил мобайнида |
Туман Маданият ва спорт ишлари, туман ХТМФМТТЭ бўлими, болалар спортини ривожлантириш жамғармаси туман вакили |
2,0 |
Бажарувчилар маблағи |
Спорт муассасаларида соғломлаштириш хоналарини ташкил этиш, аёллар ва болаларни спортга кенг жалб этиш. |
|
28 |
Спортнинг бадиий гимнастика, гимнастрада, югуриш, шахмат-шашка, воллейбол, катта теннис ва стол тенниси, бадминтон ва бошқа турлари бўйича аёллар ва болалар ўртасида «Спорт маликалари», «Биз спортчилар оиласи» спорт мусобақаларини ташкил этиш. |
2016 йил |
Туман маданият ва спорт ишлари бўлими, туман ХТМФМТТЭ бўлими, |
1,0 |
Бажарувчилар маблағи |
Мусобақалар Низомини ишлаб чиқиш. туман ҳокимлигининг чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш. Спорт турларининг оммавийлигини ошириш. |
|
29. |
Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Қувноқ стартлар» спорт мусобақалари ўтказиш. |
йил мобайнида жадвал |
Туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, туман ХТМФМТТЭ бўлими, |
3,5 |
Бажарувчилар маблағи |
Бажарувчиларнинг қўшма қарори. Болалар ва ўсмирларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш. Аёллар ва болаларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш. Ёш спортчиларда мусобақалашиш тажрибаси ва спорт маҳоратини ошириш. |
|
30. |
Барча мактабларда спорт клублари ва жамоалар ташкил этилишини ва спорт турлари бўйича мактаб лигалари ташкил этилишини ҳисобга олган ҳолда туманидаги 20-сонли умумтаълим мактаби ёнида 12х24 ҳажмдаги спорт зали қуриш. |
2016 йил август |
Туман ҳокимлиги, туман ХТМФМТТЭ бўлими, туман БСРЖ, |
680,0 |
Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари |
Лойиҳа-смета хужжатларини тайёрлаш, объектларнинг тендер савдоларини ўтказиш, пудратчи ташкилотларни аниқлаш ва қурилиш-таъмирлаш ишларининг мониторингини юритиш, аҳолига сифатли маданий хизмат кўрсатиш. Болалар спорт иншоотлари, умумтаълим мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек спорт билан мунтазам шуғулланиш учун шарт-шароитларни яхшилаш. |
|
31. |
Тумандаги умумтаълим муассасалари ўртасида футбол бўйича «Камолот» кубоги республика мусобақаси туман босқичини ўтказиш. |
2016 йил 2-3 чораклар |
«Камолот» ЁИҲ туман кенгаши, маданият ва спорт ишлари бўлими, тумандаги касб-ҳунар коллежлари, туман тиббиёт бирлашмаси |
1,0 |
Бажарувчилар маблағлари |
Болалар ва ўсмирларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш. |
|
32. |
«Ёш чегарачилар» республика спорт мусобақаси туман босқичини ўтказиш. |
2016 йил июль-август |
«Камолот» ЁИҲ туман кенгаши, тумандаги касб-ҳунар коллежлар, маданият ва спорт ишлари бўлими «Маҳалла» жамоат фонди туман бўлинмаси, Касаба уюшмалари |
1,0 |
Бажарувчилар маблағлари |
Болалар ва ўсмирларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш. |
|
33. |
Қизлар ва аёллар, айниқса қишлоқ жойларда қиз болалар ўртасида спортни оммалаштириш учун «Спортчи қизлар – Ўзбекистон ифтихори» мавзусида мақолалар бериб бориш, қишлоқ жойлардаги қиз болаларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш. |
доимий |
«Навбаҳор тонги» газетаси, туман хотин-қизлар қўмитаси,маданият ва спорт ишлари бўлими |
1.0 |
Бажарувчилар маблағлари |
Қишлоқ жойларда қиз болалар ўртасида спортни оммалаштирувчи махсус телекўрсатув ташкил этиш, қишлоқ жойлардаги қиз болаларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш. |
|
34. |
Ҳар бир қишлоқ жойларида болаларни, айниқса қиз болаларни қуйидаги йўллар билан спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этишни давом эттириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш: спорт билан мунтазам шуғулланувчи 19 ёшгача бўлган қобилиятли, ёш спортчиларга, спортнинг олимпия, миллий ва бошқа турлари билан мунтазам шуғулланувчи ўқувчиларига мусобақалар ўтадиган жойга бориш йўлкирасини ва хизмат сафари харажатларини тўлашни қоплаш йўли билан халқаро спорт мусобақаларида қатнашишда кўмаклашиш. |
йил мобайнида |
Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси туман вакили, спорт турлари бўйича федерациялар, туман бандликка кўмаклашиши маркази, «Камолот» ЁИҲ, туман кенгаши «Маҳалла» фонди туман бўлинмаси |
- |
Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари |
Бажарувчиларнинг қўшма қарори. Ёшларни юқори натижаларга эришиладиган спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш. Спорт билан мунтазам шуғулланувчи қиз болалар сонини кўпайтириш. |
|
35. |
Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида таъсис этилган «Ниҳол» давлат мукофоти республика кўрик-танловининг туман босқичини ташкил этиш. |
2016 йил май ойида |
Туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, туман маънавият тарғибот бўлими, |
1,0 |
Маҳаллий бюджет ва Бажарувчилар маблағи |
Кўрик-танловни юқори суръатда ташкиллаштириш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижодини тарғиб қилиш. |
|
36. |
Она Ватанни мадҳ этиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Ягонасан муқаддас Ватан!» республика кўрик-танловининг туман босқичини ташкил этиш. |
2016 июнь ойида |
Туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, туман маънавият-тарғибот бўлими, «Ўбекнаво» ЭБ |
1,0 |
Маҳаллий бюджет маблағи |
Кўрик-танловни юқори суръатда ташкиллаштириш,қўшиқларда Она Ватанни мадҳ этиш. |
|
37. |
Ёшлар клуби билан бирга маданият ва санъат йўналишида «Онам айтган аллалар», «Миллий рақс ижрочилари», «Нафосат бўстоним маним», «Юртим тимсоли ранглар жилвасида» каби кўрик танловларининг туман босқичини ташкил этиш. |
йил давомида |
Туман хотин қизлар қўмитаси, туман маданият ва спорт ишлари бўлими, «Камолот» ЁИХ туман кенгаши |
1,0 |
Маҳаллий бюджет маблағи |
Кўрик танлов ўтказиш юзасидан ОАВга эълонлар бериш, кўрик-танловларни юқори суръатда ташкиллаштириш, истеъдодли ёшларни кашф этиш. |
|
38. |
«Камолот шахмат тахтаси» республика очиқ чемпионати туман босқичини ўтказиш. Ёш мусиқачилар ўртасида «Санъат ғунчалари» кўрик-танловининг туман босқичини ўтказиш. |
2016 йил март-апрель 2016 йил 2-чорак |
«Камолот» ЁИҲ туман Кенгаши,туман ХТМФМТТЭ бўлими, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими |
1,0 |
Бажарувчилар маблағи |
Низом асосида мусобақани ташкиллаштириш, спорт турининг оммавийлигини ошириш. Истеъдодли ёшларни излаб топиш, уларнинг ижодини қўллаб-қувватлаш. Болалар ва аёллар спортини оммалаштириш. |
|
39. |
Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида «Соғломжон-полвонжон», «Кичкинтой-ширинтой» «Бувим-бобом, отам-онам ва мен» спорт мусобақаларини ўтказиш. |
2016 йил 1-2-чорак |
Туман ХТМФМТТЭ бўлими, болалар спортини ривожлантириш жамғармаси туман вакили |
- |
- |
Болаларни спортга кенг жалб этиш. |
|
40. |
«Аёллар спорт фестивали»ни ўтказиш. |
2016 йил 2-чорак |
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ туман Кенгаши, туман ХТМФМТТЭ бўлими, туман маданият ва спорт ишлари бўлими |
1,0 |
Бажарувчилар маблағи |
Болалар ва аёллар спортини оммалаштириш. |
|
41. |
Умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида «Ёз-2016» спорт мусобақаларини ташкил этиш. |
2016 йил 2-3-чорак |
БСРЖ, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, «Камолот» ЁИҲ туман Кенгаши, туман ХТМФМТТЭ бўлими, туман маданият ва спорт ишлари бўлими |
1,0 |
Бажарувчилар маблағи |
Болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш. |
|
VI. Мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида оилаларда соғлом маънавий муҳитни, хусусан, ўзаро хурмат-эҳтиром, эр-хотин ўртасида, ота-оналар билан фарзандлар, қайнона-келин ўртасида, қўни-қўшнилар ўртасида меҳр-оқибат руҳини яратиш (Масъул: туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ҳусенова) | ||||||
|
42. |
Оилада соғлом маънавий муҳитни, ўзаро ҳурмат-эҳтиром руҳини яратиш,юксак ахлоқий ва маънавий қадриятларни сақлаб қолиш, ёшларга соғлом турмуш тарзини сингдириш мақсадида: «12 йиллик мажбурий таълим менинг саодатим учун» шиори остида «Ораста қизлар» танловлари ғолиблари ўртасида «Маҳалланинг энг ораста қизлари» туман танловларини ташкил этиш; «Оиланинг олтин қўрғони» мавзусида «Маънавият оиладан бошланади» мавзусида вилоят илмий-амалий конференциясида фаол иштирок этиш; маҳаллаларда «Меҳрибон қайнона» танловини ўтказиш; тумандаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчи қизлари ўртасида уларнинг оналари, опа-сингиллари ва келинлари билан биргаликда «Гулшан аро гулчеҳралар» мавзусида кўрик-танловларни ташкил этиш. |
2016 йил 2016 йил 2016 йил май 2016 йил |
Туман Хотин-қизлар қўмитаси, туман ХТМФМТТЭ бўлими, тумандаги касб-ҳунар коллежлар, маданият ва спорт ишлари бўлими, «Маҳалла» ХЖФ, «Камолот» ЁИҲ туман Кенгаши, туман бош имом хатиби |
0,5 |
Бажарувчилар маблағлари |
Бажарувчиларнинг қўшма қарори. Оила институтини мустаҳкамлаш, юксак маънавий-ахлоқий қадриятларни, ўзаро ҳурмат ва олижанобликни, соғлом турмуш тарзини чуқур қарор топтириш. Кундалик ҳаётда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари даражаси ва аҳамиятини ошириш. Миллий анъаналарни мустаҳкамлаш ва умумбашарий қадриятларни тарғиб қилиш. Баркамол авлодни тарбиялаш. |
|
43. |
Кам таъминланган кўп болали оилаларнинг 6 нафарининг ижтимоий муҳофазасини миллий байрамлар, Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни (1 июнь) ва янги ўқув йили арафасида эсдалик совғалари улашиш, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва мактаб буюмлари бериш йўли билан кучайтириш. |
йил мобайнида |
Туман «Қизил ярим ой» жамияти, хотин-қизлар қўмитаси, туман ҳокимлиги |
0,6 |
«Қизил ярим ой» жамияти ва хайр-эҳсон қилувчилар маблағлари |
Бажарувчиларнинг қўшма қарори. Кам таъминланган кўп болали оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш. |
|
44. |
«Касаба уюшмалари - болаларга» тадбирини ташкил этиш ва унинг доирасида: 80 нафар 1-синф ўқувчиларига совғалар (санитария-гигиена буюмлари) ни тарқатиш; хизмат вазифасини бажаришда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар ходимлари фарзандларига моддий ёрдам кўрсатиш. |
2016 йил сентябрь йил давомида |
Туман Касаба уюшмалари Кенгашлари |
0 0,5 |
Касаба уюшмалари маблағлари |
Бажарувчиларнинг қарори. Аҳолининг кўмакка муҳтож қатламларини, ихтисослаштирилган таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш. Кам таъминланган оилалар фарзандларини, шунингдек имконияти чекланган болаларни манзилли ижтимоий муҳофаза қилиш. |
|
45. |
Аёллар ва болаларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш: боқувчисини йўқотган кам таъминланган оилаларнинг 100 нафар боласи учун ўқув анжомлари сотиб олиш; икки ёшдан уч ёшгача боласини парвариш қилиш учун таътилга чиққан туманнинг чекка ва бориш қийин бўлган қишлоқларидаги кўмакка муҳтож оилаларнинг ишлаётган 60 нафар аёлига Хива, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Марғилон, Термиз, Шаҳрисабз, Қарши каби тарихий шаҳарларга экскурсиялар уюштириш. |
йил мобайнида |
Туман Касаба уюшмалари Кенгашлари |
Иш берувчилар ҳисобидан 2,0 Касаба уюшмалари ҳисобидан 2,5 Иш берувчилар ҳисобидан 6,5 Касаба уюшмалари ҳисобидан 12,0 |
Касаба уюшмалари ва иш берувчилар маблағлари Касаба уюшмалари ва иш берувчилар маблағлари |
Касаба уюшмаси ташкилотлари қарорлари. Аёлларнинг уй ишларини енгиллаштириш ва уларга зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш. Аёллар ва ёш оилаларга ижтимоий-иқтисодий ва маънавий кўмак кўрсатиш, ишлаётган аёллар ва улар болаларининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш бўйича иш берувчиларнинг масъулиятини ошириш. Аёлларни республикамизнинг тарихий шаҳарлари билан таништириш, уларда тарих ва миллий қадриятлардан фахрланиш ҳамда уларга ҳурмат фазилатларини шакллантириш. Аёлларнинг уюшган тарзда дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш. |
|
VII. Қиз болаларни - бўлажак оналарни - жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда вояга етказиш, уларнинг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида албатта таълим олишини, замонавий билимлар ва касб-ҳунарларга эга бўлишларини таъминлаш, уларнинг ҳаётда муносиб ўринни эгаллашларида, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланмиш мустаҳкам ҳаётий нуқтаи назарни ва мустақил фикрлашни шакллантириш (Масъул: туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ҳусенова) | ||||||
|
46. |
Умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчи қизлари орасида ота-оналар, психологлар, педагогларни фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари вакилларини жалб этган ҳолда фаолият кўрсатаётган «Ораста қизлар» тўгараклари орқали: 12 йиллик таълимнинг мажбурийлиги; қизларни замонавий билимлар ва касбларни эгаллаб олишларининг зарурлиги, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашининг бош шарти сифатида уларда қатъий ҳаётий нуқтаи назарни ва мустақил фикрлашни шакллантириш; коллежлар ва академик лицейларда ўқиш даврида барвақт никоҳларнинг олдини олиш; соғлом турмуш тарзини шакллантириш,қизлар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш масалалари бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб бориш. |
йил мобайнида |
Туман хотин-қизлар қўмитаси, туман ХТМФМТТЭ бўлими, тумандаги касб-ҳунар коллежлари, туман тиббиёт бирлашмаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фондитуман бўлинмаси, «Камолот» ЁИҲ, |
- |
- |
Бажарувчиларнинг қўшма тадбирлар режаси. Қизлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, таълим муассасаларига қатнашишни яхшилаш ва «тенга-тенг» принципидан фойдаланилган ҳолда тизимли асосда ўзлаштиришни ошириш. |
|
47. |
Қизларнинг касб-ҳунар коллежларида ўқишдан манфаатдорлигини таъминлаш ва уларнинг талаб этилган мутахассисликларни эгаллаб олиши мақсадида туман бўйича касб-ҳунар коллежларини ҳудудий қатнаш ва кейинчалик уларда тикувчилик иши, дизайн ва миллий ва замонавий кийимларни моделлаштириш, ошпазлик, сартарошлик иши, косметология, бошқа хизмат кўрсатиш ва сервис мутахассисликларини жорий этиш нуқтаи назаридан пухта таҳлилдан ўтказиш. |
2016 йил |
Туман хотин-қизлар қўмитаси, тумандаги касб-ҳунар коллежлари, |
- |
- |
Бажарувчиларнинг қўшма қарори. Касб-ҳунар коллежларида талаб юқори бўлган мутахассисликка қизларни ўқишга жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш. |
|
48. |
Касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган қизлар, яқиндаги мактабларнинг |
доимий |
Тумандаги касб-ҳунар коллежлари, туман ХТМФМТТЭ бўлими, «Камолот» ЁИҲ, хотин-қизлар қўмитаси, |
- |
- |
Бажарувчиларнинг қўшма қарори. |
|
49. |
Қуйидаги йўллар билан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, энг аввало, қизларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун рағбатлантириш, уларда тадбиркорлик фаолияти кўникмаларини шакллантириш ва ҳуқуқий билимларни ошириш: ҳар бир коллежда меҳнат ҳуқуқи ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий жиҳатлари масалалари бўйича билимлар сифатини оширишга йўналтирилган ўқув курслари ташкил этиш; касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ўз бизнесини ташкил этишига кўмаклашишга йўналтирилган «Менинг бизнес ғоям» ва «Ёш тадбиркор-мамлакат таянчи» танловларининг туман босқичларини ўтказиш; 2015/2016 ўқув йилида коллежларни битирувчиларининг тадбиркор қизлари орасида «2016 йилги тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси» танлови ғолибларини мукофотлашга бағишланган тантанали тадбирни ўтказиш, уларнинг ижтимоий аҳамиятли бизнес лойиҳалар билан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш. |
йил мобайнида |
Тумандаги касб-ҳунар коллежлари, савдо-саноат палатаси, «Камолот» ЁИҲ туман Кенгаши, туман бандликка кўмаклашиш маркази, хотин-қизлар қўмитаси, тижорат банклари |
Лойиҳа сметаси асосида |
Тижорат банк кредитлари Тижорат банк кредитлари Тижорат банк кредитлари |
Бажарувчиларнинг қуйидагиларга йўналтирилган қарорлари: ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари орасида тадбиркорлик фаолияти кўникмаларини шакллантириш ва ҳуқуқий билимларни ошириш; касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш; аёлларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш ва оилавий бизнесни ривожлантириш. Тадбирлар режасини тасдиқлаш. Битирувчи қизларни тадбиркорлик соҳасига жалб этишни рағбатлантириш ва оила даромадларини кўпайтириш. |
|
VIII.Соғлом болани вояга етказишда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада ривожлантириш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаб, илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш (Масъул: туман ХТМФМТТЭБ мудири Г.Элова) | ||||||
|
50. |
Қўшимча репетиторлик, тўгараклар билан мактабгача таълим муассасалари тармоқларини, энг аввало, чекка қишлоқларда янада ривожлантириш, шунингдек болаларни мактабда ўқитишга тайёрлаш даражасини ошириш: 2016 йилда Манзилли дастурга киритилган 7-мактабгача таълим муассасасининг филалини, энг аввало, томини, дераза ва эшикларини, сув ва энергия таъминоти тизимларини, шунингдек иситиш тизимларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш; Шунингдек, ушбу МТМларда ўйин майдончалари ташкил этиш, мактабгача таълим муассасалари ҳудудларини ободонлаштириш ва атрофини ўраш. |
йил мобайнида 2016 йил 3-чорак |
Туман ҳокимлиги, туман ХТМФМТТЭ бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман Молия бўлими |
Лойиҳа смета ҳужжатлари асосида |
Вилоят ва маҳаллий бюджет маблағлари |
Болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамровни кўпайтириш учун шарт-шароитлар яратиш, мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болаларни мактабга тайёрлаш сифатини ошириш. |
|
51. |
Болаларда интеллектни мантиқий фикрлаш ҳамда моторикани эрта ривожлантириш мақсадида: 2016 — 2018 йилларда 9 та мактабгача таълим муассасасини кўргазмали қуроллар, дидактик материаллар, мантиқий ўйинлар ва ўйинчоқлар билан таъминлаш; 2016 йилда манзилли дастурга киритилган 7-сонли мактабгача таълим муассасаси филиалини мебеллар жамламаси, ўйин ва спорт бурчаклари, ўқув-методик материаллар ва бадиий адабиёт билан таъминлаш. |
2016 йил |
Туман ХТМФМТТЭ бўлими, туман Молия бўлими |
Лойиҳа смета ҳужжатлари асосида |
Давлат бюджети маблағлари |
Болалар мактабгача муассасаларини ўқув-методик материаллар ва таълим-тарбия жараёнининг сифатини оширувчи ресурслар билан таъминлаш. Мактабгача таълим муассасаларини моддий техника базасини мустаҳкамлаш. |
|
52. |
Инвестиция Дастурига асосан: Навбаҳор туманидаги 28-сонли умумтаълим мактабига янги 216 ўринли мактаб қуриш; Навбаҳор туманидаги 9-сонли умумтаълим мактабига 240 ўринли ўқув блоги ҳамда 12х24 ўлчамдаги спорт зал қуриш ва мавжуд ўқув блогини мукаммал таъмирлаш; Навбаҳор туманидаги 12-сонли умумтаълим мактабига 240 ўринли ўқув блогини қуриш ва мавжуд ўқув блогини мукаммал таъмирлаш; компьютер синфи, шу жумладан интерактив электрон доскалар ва кондиционерлари мавжуд бўлмаган умумтаълим мактабини ушбу жиҳозлар билан таъминлаш. |
йил давомида |
Туман ХТМФМТТЭ бўлими, туман Молия бўлими |
2 500,0 1 807,3 997,6 |
Республика бюждети маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари ТГШ маблағлари |
Умумтаълим мактабларида таълим бериш сифатини ошириш, умумтаълим мактабларини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. |
|
53. |
Халқ таълим вазирлиги томонидан чоп этиладиган 15 номдаги ўқув қўлланмалари ва тўпламларини тумандаги 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабига етказиб бериш. |
2016 йил 1-чорак |
Туман ХТМФМТТЭ бўлими |
Лойиҳа смета ҳужжатлари асосида |
Бюджет маблағлари |
Болаларнинг ҳар томонлама ижодий камол топиши учун янги ўқув қўлланмалари ва тўпламлари билан таъминлаш. |
|
54. |
Мактабгача таълимга қамраб олинмаган 3-6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш мақсадида: мактабгача ёшдаги фарзандлари бор оилаларни 6 номдаги эртак ва шеърлар тўпламлари ва ота-оналар учун фарзандларини мактабга тайёрловчи қўлланмалар билан таъминлаш; мактабгача таълим муассасаларида мактабгача таълимга қамраб олинмаган болалар учун 3 та қисқа муддатли гуруҳларни ташкил этиш. |
2016 йил 2-чорак |
Туман ХТМФМТТЭ бўлими молия бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси |
Харажатлар сметаси асосида |
Таълимда глобал шериклик (ТГШ) маблағлари Маҳаллий бюджет ва Бажарувчилар маблағлари |
Болаларни мактабга тайёрлашни яхшилаш. Мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олинмаган 3 — 6 ёшли болаларнинг ота-оналари учун 6 та номдаги (ҳикоялар ва эртаклар) тўпламларини тайёрлаш, нашр этиш ва тарқатиш. Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни кўпайтириш. Болаларни мактабга тайёрлаш сифатини яхшилаш. Умумтаълим мактабларида информатика ва хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш. |
|
55. |
Буюртма асосида 2016-2017 ўқув йилида умумтаълим мактабларини янгидан чоп эттириладиган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари билан таъминлаш. Шундан, умумтаълим мактабларининг Умумтаълим мактаблари 2-9-синф ўқувчилари учун 12368 комплект шу жумладан кам таъминланган оила фарзандларига 1558комплект ўқув дарсликлари билан таъминлаш Шу жумладан: 2016-2017 ўқув йили учун 1-синфга 11 номдаги 1900 комплект ўзбек тилида, 2-синфлар учун 10 номда 1814 комплект, 3-синфлар учун 10 номда 2084 комплект, 4-синфлар учун 1 комплект 1543 дона, 5-синфлар учун 2 номда 1594 комплект ўқув дарсликлар билан таъминлаш; 2-синфлар учун1814 та чет тили дарсликлари, 3-синфлар учун 2084 дона, 4-синфлар учун 1543 дона чет тили дарсликлари билан таъминлаш; 1 — 4-синфлар ўқувчилари ва ўқитувчиларини хорижий тиллар бўйича дарсликлар ва қўлланмалар билан таъминлаш. |
2016 йил 3-чорак |
Туман ХТМФМТТЭ бўлими Молия бўлими, |
- |
Давлат бюджети маблағлари ва РМКЖ маблағлари ҳисобидан |
Ўқувчиларни дарсликлар мажмуаси билан таъминлаш яхшиланади ҳамда умумтаълим мактабларининг кутубхона фонди бойитилади. Чет тилидан умумтаълим мактабларининг дарслик мажмуалари такомиллаштирилиб қайта нашр этилади. Айрим фанларни чуқур ўргатишга ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалари яратилади. |
|
56. |
Янги ўқув йили бошланишига қадар буюртма асосида 1531 нафар ўқувчиларга 3062 нусха 4-синф инглиз тили дарсликлари ва машқ дафтарларини фойдаланиш учун етказиш. |
2016 йил 3-чорак |
Туман ХТМФМТТЭ бўлими Молия бўлими, |
- |
Давлат бюджети маблағлари ва РМКЖ маблағлари ҳисобидан |
Мактаб ўқувчилари инглиз тили дарсликлари билан таъминланади. |
|
57. |
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бағишланган «Соғлом онадан соғлом бола», «Бахтимиз қомуси» кўргазмалар жамламасини жойларга етказиш. «Конституциямиз-бахтимиз пойдевори»кўрик- танловини ўтказиш: 1 — 4-синф ўқувчилари ўртасида диктантлар, 5 — 7- синф ўқувчилари ўртасида ижодий баён, 8-9- синф ўқувчилари ўртасида иншолар танлови, 8-9- синф ўқувчилари ўртасида 15 — 20 дақиқалик ведио роликлар, «Энг яхши китобхон оила» кўрик- танловини ўтказиш. |
2016 йил Ноябр-декабр |
Туман ХТМФМТТЭ бўлими, |
0,1 |
Давлат бюджети маблағлари ва РМКЖ маблағлари ҳисобидан |
Умумтаълим мактабларида ўқув фанларини ўқитиш бўйича янги стандартларни ишлаб чиқиш. Мактаб дарсликларини ва методик материалларни янгилаш. Ўқувчилар томонидан ўқув фанларининг янада самарали ўзлаштирилишига ёрдам берадиган янги мультимедияли иловалар яратиш. |
|
58. |
2016 — 2018 йиллар мобайнида умумтаълим мактабларининг кутубхона фондини лотин графикаси асосида яратилган ўзбек ва чет эл ёзувчиларининг бадиий адабиётлари, энциклопедиялар ва ўрганиш китоблари билан тўлдириш. |
2016 — 2018 йиллар |
Туман ХТМФМТТЭ бўлими, молия бўлими, туман ахборот-ресурс маркази |
1,0 |
Маҳаллий бюджет ва |
Ижрочиларнинг буйруғи. Болалар интеллектини ривожлантириш, уларнинг дунёқарашларини кенгайтириш, ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантириш. |
|
59. |
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларининг малакасини оширишга қаратилган ўқув машғулотида иштирок этиш. |
2016 йил май июнь |
Тумандаги АРМ раҳбалари |
0,2 |
Ҳомийлар маблағи |
Ривожланиб бораётган ахборот-кутубхона тизимини жорий этишда фан, техника ва технология тараққиётининг бугунги даражаси билан касбий тайёргарлик сифатини таъминлаш. |
|
60. |
Ўқувчилар ўртасида фанлар олимпиадалари ўтказиш тизимини пухта таҳлил қилиш асосида уларни ўтказишнинг қатъиян янги тартибда ўтказиш, бунда натижаларни баҳолаш мезонларига алоҳида эътибор бериш. Тумандаги14-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 37-ИМИда «Соғлом она ва бола» мавзуларида семинар ташкил этиш. |
2016 йил март 2016 йил апрель-май |
Туман ХТМФМТТЭ бўлими |
0,5 |
Ҳомийлар маблағи |
Иқтидорли болаларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг қобилиятларини ривожлантириш. Муваффақиятли натижалар ҳисобига мамлакатнинг халқаро аренадаги нуфузини оширишга улуш қўшилади. Уларнинг ўқитишнинг навбатдаги босқичига ўтиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш. |
|
61. |
3 та болалар мактаболди оромгоҳлари базасида ўқувчиларнинг ёзги таътилини самарали ташкил этиш мақсадида. болаларни ҳар томонлама камол топтириш ва бўш вақтини самарали ўтказиши, болалар шахсини ривожлантириш, уларда қизиқишларни уйғотиш, билимини мустақил ошириши ва ижодий меҳнати учун қобилиятини ривожлантириш, лаёқатли, иқтидорли болаларни аниқлаш учун шароитларни яхшилашга ёрдам берадиган болалар соғломлаштириш. |
2016 йил июнь — август |
Туман ҳокимлиги. туман ХТМФМТТЭ бўлими, касаба уюшмалари, «Маҳалла» жамоат фонди туман бўлинмаси, «Камолот» ЁИҲ туман кенгаши |
Ҳаражатлар сметаси асосида |
Ҳомийлар маблағи |
Болаларни соғломлаштириш мактаб олди оромгоҳларида болаларни ўқитиш ва тарбиялашнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиқиш. Ёзги таътиллар даврида болаларнинг тўлақонли дам олиши ва ҳордиқ чиқаришини ташкил этиш. |
|
IX. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, аввало қизларни ишга жойлаштириш, ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқидаги ёшларга имтиёзли кредитлар, ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун ипотека кредитлари, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш учун истеъмол кредитлари ажратиш чора-тадбирларини таъминлаш (Масъул: Енгил саноат касб-ҳунар коллеж директори К.Аллаев) | ||||||
|
62. |
Тумандаги касб-ҳунар коллежларида битирувчиларини ишга жойлаштириш механизмини такомиллаштириш, ушбу жараённинг қуйидаги йўллар билан доимий мониторингини олиб бориш: 2015/2016 ўқув йилининг 1016 нафар битирувчилари билан 480 та корхоналар ва ташкилотлар шунингдек, таълим муассасалари маъмуриятлари мажбурий тартибда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ тўғрисида тўрт томонлама шартномалар тузиш чора-тадбирларини амалга ошириш; ташкилотлар ва корхоналарнинг кенг иштирокида ёшларни касбга самарали йўналтириш, касб-ҳунар коллежлар битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш учун «Таълим ва мутахассислик» кўргазмаларини ўтказиш; ишга жойлашган битирувчиларнинг маълумотлар электрон базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш; квоталанган иш ўринлари белгиланган ташкилотларнинг манзилли рўйхатларини шакллантирган ҳолда имконияти чекланган шахслар (ногиронлар), кўп болали ва кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш. |
2016 йил 1-чорак 2016 йил 1 — 3 чораклар 2016 йил апрель — сентябрь йил мобайнида |
Туман хотин-қизлар қўмитаси, тумандаги касб-ҳунар коллежлари, туман бандликка кўмаклашиш маркази, «Камолот» ЁИҲ, Савдо-саноат палатаси, Касаба уюшмалари |
- |
- |
Бажарувчиларнинг қуйидагиларга йўналтирилган қарорлари: ёшларни бўлғуси касбини танлашига йўналтириш ишларига, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашиш; касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга жойлаштиришнинг самарали мониторинг тизимини яратиш; коллежлар битирувчиларини келгусида ишга жойлаштириш бўйича тадбирларни амалга оширишга имкон яратувчи, аниқ касблар бўйича битирувчиларга меҳнат бозоридаги талаб ва эҳтиёжни, уларнинг меҳнат бозоридаги ҳаракатини таҳлил қилувчи ахборот банкини яратиш; меҳнат бозорида рақобат қила олиш имконияти бўлмаган, ижтимоий ҳимояга ва махсус меҳнат шароитларига муҳтож шахсларга қўшимча кафолатлар бериш. |
|
63. |
Етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган, лекин бошқа қонуний вакиллари (васийлари) бўлган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари учун уларга таълим муассасасини битиришида ва ишга жойлашишида «Маҳалла» фонди маблағлари ҳисобига тўланадиган энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида бир йўла нафақа беришни жорий этиш. |
Ташкилий масалалар - 2016 йил амалга ошириш –2015/2016 ўқув йилидан бошлаб мунтазам равишда |
Туман ҳокимлиги, тумандаги касб-ҳунар коллежлари, туман бандликка кўмаклашиш маркази, туман «Маҳалла»хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси |
6,0 |
«Маҳалла» фонди ва ҳомийлар маблағлари |
Бажарувчиларнинг етим болаларни ва ота-она қаровисиз қолган, лекин тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ва нафақа тўлаш назарда тутилган шахсларни «Маҳалла» фонди томонидан танлаб олиш, шунингдек нафақани тўлаш тартибини белгиловчи қўшма норматив-ҳуқуқий ҳужжати. |
|
64. |
Касб-ҳунар коллежи битирувчиларини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун туман ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона дарча» марказлари томонидан доимий учрашувлар, семинарлар ҳамда тарғибот тадбирларини ташкил этиш. |
йил мобайнида |
Савдо-саноат палатаси, тумандаги касб-ҳунар коллежлари, «Камолот» ЁИҲ туман Кенгаши, |
1,0 |
Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари |
Касб-ҳунар коллежи битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига кириб боришида учраётган тўсиқларни бартараф этилишида кўмаклашади. |
|
65. |
Ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига имтиёзли кредитлар ажратиш. |
2016 йил давомида |
тижорат банклари, «Камолот» ЁИҲ туман Кенгаши, тумандаги касб-ҳунар коллежлари, |
430,0 |
Тижорат банклари кредит маблағлари ҳисобидан |
Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш. |
|
X. Дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда маҳаллий ҳокимият органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хотин-қизлар ва ёшлар бирлашмалари, фахрийлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бу ишларга жамиятда ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган кекса авлод вакилларини кенг жалб этиш (Масъул: «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси М.Момиқов) | ||||||
|
66. |
Болаларни тарбиялашда катта авлод билимлари ва тажрибасидан самарали фойдаланиш, ёшларга анъаналар ва миллий қадриятларнинг ажралмаслигини тушунтириш мақсадида «Икки авлод учрашуви»тадбирларини ташкил этиш; Тўнғич авлод вакилларининг олий жаноблик, инсонийлик ва Ватанга, халққа садоқат каби фазилатларни ривожлантириш мақсадида, маҳаллада 30 йилдан ортиқ яшаган, ўз меҳнати ва жамиятда эришган обрўси билан намуна бўлган оилаларнинг турмуш тарзи ва ҳаётий тажрибасини оммалаштиришга йўналтирилган «Эъзоз», «Эҳтиром» тадбирлари, суҳбатлар ва учрашувларни маҳалларда ташкил этиш ва ўтказиш. |
йил мобайнида |
Туман хотин-қизлар қўмитаси, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» фонди туман бўлинмаси, «Камолот» ЁИҲ туман Кенгаши, |
- |
Бажарувчилар маблағлари |
Ёшлар тарбиясида кексалар билимлари ва тажрибасидан самарали фойдаланиш, ёшларнинг анъаналар ва миллий қадриятларни асрашдаги иштирокини кучайтириш. |
|
67. |
Қуйидагиларни назарда тутувчи қўшма тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш йўли билан ҳар томонлама камол топган ёш авлодни тарбиялаш масалаларида оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш: ўқувчиларни таълим муассасаларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш, ўқитиш сифати юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш; ўқувчиларни қизиқишлар бўйича тўгараклар машғулотларига кенг жалб этиш; таълим муассасалари ва фуқаролар йиғинларини «Оила-маҳалла- таълим муассасаси ҳамкорлиги» мавзуидаги ахборот материаллари билан таъминлаш; оилалардаги маънавий муҳитни ўрганиш мақсадида ўсмирлар ўртасида «Оила – менинг тасаввуримда» мавзуида ижтимоий сўров ўтказиш; мактаб ўқувчилари ўртасида «Маҳалла – менинг тақдиримда» кўрик-танловини ўтказиш. |
2016 йил йил мобайнида 2016 йил 2016 йил 3-чорак 2016 йил 4-чорак |
Туман ХТМФМТТЭ бўлими туман ИИБ, «Маҳалла» фонди туман бўлинмаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ туман Кенгаши, туман маънавият тарғибот бўлими, «Нуроний жамғармаси |
0,8 |
Бажарувчилар ва хайр-эҳсон кўрсатувчилар маблағлари |
Ҳар томонлама камол топган ёш авлодни тарбиялаш масалаларида оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамкорлигини ривожлантириш. |
|
68. |
Туманда оилаларни мустаҳкамлаш, турли авлодлар ўртасидаги муносабатлар, болалар ва ёш оилаларга давлат томонидан ғамхўрлик кўрсатиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва тушунтириш ишларида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, ёшлар ва хотин-қизлар бирлашмалари, катта обрўга эга бўлган кекса авлод вакилларининг кенг иштирокини, жумладан, қуйидаги йўллар билан таъминлаш: 1 950 нафар биринчи синф ўқувчиларига ўқув буюмлари комплектлари (12 номдаги) кўринишидаги Президент совғаларини топширишга кўмаклашиш; кам таъминланган оилаларнинг имконияти чекланган 33 нафар болани уйида таълим олишлари учун ўқув буюмлари билан таъминлаш; 14 ёшгача фарзанди бўлган оилаларга нафақа, шунингдек фарзанди икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш учун нафақа тайинлаш ва тўлаш ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш. |
2016 йил 3-4-чорак 2016 йил 3-4-чорак йил мобайнида |
Туман ХТМФМТТЭ бўлими, туман Молия бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси Туман ҳокимлиги, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, туман Молия бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси |
4 232.1 |
Давлат бюджети маблағлари |
Бажарувчилар қарори. Аҳолини, айниқса ночор қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш. Маҳаллаларда истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалардаги оналарга моддий ёрдам кўрсатиш ва уларни манзилли ижтимоий муҳофаза қилиш. |
|
XI. Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан электрон ахборот воситаларининг ва Интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурининг мақсадлари ва вазифалари ҳамда Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш (Масъул: «Навбаҳор тонги» газетаси бош муҳаррири Б.Умаров) | ||||||
|
69. |
«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни тумандаги оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш. |
йил мобайнида |
«Навбаҳор тонги» газетаси |
Туманда «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар матбуотда мунтазам ёритилиб борилишига эришилади. | ||
|
70. |
Туман хокимлигининг расмий |
2016 йил март-апрель |
Туман ҳокимлиги, «Навбаҳор тонги» газетаси, |
«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури доирасида туманда амалга оширилаётган ишлар расмий веб-сайт орқали кенг тарғиб этилади. | ||
|
71. |
«Навбаҳор тонги» газетаси доимий равишда Давлат дастурига мос ранг-баранг қуйидаги рукнларни ташкил этиш; «2016 йил - Соғлом она ва бола йили», «Соғлом бола - соғлом оила меваси», «Болалар спорти», «Соғлом бола - келажагимиз», «Буюк аждодларимиз», «Соғлом оила», «Никоҳ ва оила», «Таълим ва ёшлар», «Маҳалла ҳар бир бола учун масъул», «Фарзандлари соғлом юрт»; Шунингдек, «2016 йил - Соғлом она ва бола йили» махсус саҳифасини ташкил этиш. |
йил мобайнида |
«Навбаҳор тонги» газетаси |
0,3 |
Бажарувчилар маблағлари |
Ташкил этилган махсус саҳифа ва рукнлар остида Давлат дастури бўйича масъулларнинг амалга оширилаётган ишлар юзасидан суҳбатлари, мақолалари мунтазам бериб борилади, Давлат дастури жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб этилади. |
|
72. |
«Соғлом она ва бола йили»: моҳият ва аҳамият» мавзусида тарғибот материалларини тайёрлаш; «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурини бажариш доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳимлиги ва аҳамиятини аҳоли барча қатламларига, айниқса, талаба-ёшларга етказишга қаратилган кенг кўламли ахборот-тарғибот тадбирларини ташкил қилиш. |
2016 йил март-апрель |
«Навбаҳор тонги» газетаси касб-ҳунар коллежлар, Туман ХТМФМТТЭБ, маданият ва спорт ишлари бўлими, туман маънавият тарғибот бўлими, «Камолот» ЁИҲ, |
Услубий қўлланма ва ўқув-услубий тўплам яратилади ва «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурининг мақсад ва вазифалари аҳоли онгига етказилади, аҳолининг Давлат дастурининг амалга оширилиши хусусида хабардорлиги оширилади. | ||
|
73. |
«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури доирасида тумандаги рассомлар, фотожурналистлар асарлари асосида бадиий ва фото кўргазмалар ташкил этиш. |
йил мобайнида |
«Навбаҳор тонги» газетаси, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, «Камолот» ЁИҲ туман Кенгаши, |
0,2 |
Бажарувчилар маблағлари |
Давлат дастурининг мақсад ва вазифалари кенг тарғиб этилади. |
|
74. |
Ўсиб келаётган истеъдодлар иқтидорини қўллаб-қувватлаш мақсадида, «йилнинг энг яхши ёш журналисти-2016» кўрик-танловини ўтказиш. |
2016 йил октябрь |
«Навбаҳор тонги» газетаси «Камолот» ЁИҲ туман Кенгаши |
1,0 |
Бажарувчилар маблағлари |
Ушбу кўрик-танлов ёш журналистларни маҳоратларини оширишда, уларни ўз устида янада кўпроқ ишлашга даъват этади. Мазкур танлов орқали ёш журналистларнинг ижодий ишлари сараланиб, иқтидорли ёшлар кашф этилади ва муносиб рағбатлантирилади. |
|
75. |
Тумандаги журналистларни Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги қадимий зиёратгоҳларига саёҳатини ташкил этиш. |
2016 йил апрель - май |
«Навбаҳор тонги» газетаси, ИИБ |
1,0 |
Бажарувчилар маблағлари |
Давлат дастури доирасида туманимиз ОАВда ижод қилаётган журналистларнинг Самарқанд ва Бухоро вилоятига саёҳати орқали уларнинг мазкур ҳудудлардаги бой тарихий мерос билан яқиндан танишиш имконияти яратилади. |
2-ИЛОВА
|
А. Нарзиев |
— |
туман ҳокими, комиссия раиси | |
|
2. |
Н. Атақулов |
— |
туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари |
|
3. |
О. Ҳасанов |
— |
туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари |
|
4. |
З. Ҳусенова |
— |
туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси |
|
5. |
Ф. Холбўтаев |
— |
туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи |
|
6. |
(лавозимига кўра) |
— |
туман ҳокимлиги ҳудудни комплекс ривожлантириш Йиғма бўлими бошлиғи |
|
7. |
Э. Шакаров |
— |
туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси |
|
8. |
А. Жўраев |
— |
Туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи |
|
9. |
Г. Элова |
— |
туман ХТМФМТТЭБ мудири |
|
10. |
Э. Акрамов |
— |
«Истиқлол» саноат касб-ҳунар коллежи директори |
|
11. |
З. Қудратов |
— |
Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи директори |
|
12. |
М. Алиев |
— |
Қишлоқ хўжалик ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори |
|
13. |
К. Аллаев |
— |
Енгилсаноат касб-ҳунар коллежи директори |
|
14. |
Э. Йўлдошев |
— |
Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори |
|
15. |
А. Эшмуротов |
— |
туман Маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи |
|
16. |
У. Тўраев |
— |
туман Меҳнат бўлими бошлиғи |
|
17. |
З. Зиёдуллаев |
— |
АТБ Агро банк Навбаҳор туман филиали раҳбари |
|
18. |
С. Назаров |
— |
АТ Халқ банк Навбаҳор туман филиали раҳбари |
|
19. |
И. Ҳомидов |
— |
туман Молия бўлими бошлиғи |
|
20. |
О. Шодиев |
— |
туман Архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи |
|
21. |
(лавозимига кўра) |
— |
Касаба уюшмалари туман кенгашлари раислари |
|
22. |
Ж. Мардонов |
— |
Туман Маънавият тарғибот бўлими бошлиғи |
|
23. |
М. Момиқов |
— |
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси |
|
24. |
Э. Бобоназаров |
— |
«Камолот» ЁИҲ туман Кенгаши раиси |
|
25. |
Ш. Азимов |
— |
«Нуроний» хайрия жамғармаси туман бўлими раиси |
|
26. |
Б. Умаров |
— |
«Навбаҳор тонги» газетаси бош муҳаррири |
3-ИЛОВА
|
Бириктирилган масъул |
Дастурнинг бўлимлари номи | |
|
1. |
Э. Шакаров — туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси |
I бўлим — Оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш. |
|
2. |
(лавозимига кўра) — туман ҳокимлиги ҳудудни комплекс ривожлантириш Йиғма бўлими бошлиғи |
II бўлим — Олис ва чекка қишлоқ туманларида яшаётган аҳоли, айниқса аёллар учун зарур ижтимоий, маиший ва тиббий нуқтаи назардан зарур шарт-шароитлар яратиш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий уй-жойлар, ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик сув, табиий газ билан таъминлаш, хизматлар кўрсатиш ва сервис даражасини юксалтириш борасидаги ишларни изчил давом эттириш. |
|
3. |
А. Жўраев — туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи |
III бўлим — Тиббиёт муассасаларининг, жумладан перинатал ва скрининг марказларнинг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарадорлигини ошириш, патронаж тиббиёт ҳамшираларининг сонини кўпайтиришни таъминлаш, акушер-гинекологлар ва болалар шифокорлари малакасини ошириш. |
|
IV бўлим —Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена, ҳомиладор аёлларнинг соғлиғини сақлаш ва психофизиологик аҳволини яхшилаш, ёш оналар ва болаларни тегишли тарзда парвариш қилиш соҳасидаги ишларни кучайтириш, уларнинг овқатланиш рациони сифати ва калорияси яхшиланишини таъминлаш. | ||
|
4. |
А. Эшмуродов—туман Маданият ва спорт ишлар бўлими бошлиғи |
V бўлим — Ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, ёшларни, айниқса қишлоқ жойларда қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, янги спорт объектларини қуриш, ишлаб турганларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш, юқори малакали тренер кадрлар ва мураббийлар билан таъминлаш. |
|
5. |
З. Ҳусенова — туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси |
VI бўлим — Мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида оилаларда соғлом маънавий муҳитни, хусусан, ўзаро хурмат-эҳтиром, эр-хотин ўртасида, ота-оналар билан фарзандлар, қайнона-келин ўртасида, қўни-қўшнилар ўртасида меҳр-оқибат руҳини яратиш. |
|
VII бўлим — Қиз болаларни - бўлажак оналарни - жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда вояга етказиш, уларнинг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида албатта таълим олишини, замонавий билимлар ва касб-ҳунарларга эга бўлишларини таъминлаш, уларнинг ҳаётда муносиб ўринни эгаллашларида, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланмиш мустаҳкам ҳаётий нуқтаи назарни ва мустақил фикрлашни шакллантириш. | ||
|
6. |
Г. Элова — туман ХТМФМТТЭБ мудири |
VIII бўлим — Соғлом болани вояга етказишда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада ривожлантириш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаб, илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш. |
|
7. |
Енгилсаноат касб-ҳунар коллежи директори К. Аллаев |
IX бўлим —Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, аввало қизларни ишга жойлаштириш, ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқидаги ёшларга имтиёзли кредитлар, ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун ипотека кредитлари, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш учун истеъмол кредитлари ажратиш чора-тадбирларини таъминлаш. |
|
8. |
М. Момиқов — «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси |
X бўлим —Дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда маҳаллий ҳокимият органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хотин-қизлар ва ёшлар бирлашмалари, фахрийлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бу ишларга жамиятда ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган кекса авлод вакилларини кенг жалб этиш. |
|
9. |
Б. Умаров — «Навбаҳор тонги» газетаси бош мухарири |
XI бўлим — Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан электрон ахборот воситаларининг ва Интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурининг мақсадлари ва вазифалари ҳамда Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш. |