Ҳужжат кучини йўқотган 09.02.2004 10.06.1999 йилдаги 298-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 09.02.2004
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ҲИСОБ-КИТОБЛАР МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА БЮДЖЕТГА ТЎЛОВЛАР ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА ҲУКУМАТ КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 февралдаги 61-сон «Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссиясини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш, солиқлар ва мажбурий тўловлар ўз вақтида тушиши, бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлар бўйича ўз вақтида тўланмаган тўловлар миқдорини қисқартириш, муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари йиғилиб қолишига йўл қўймаслик бўйича ишларни ташкил этиш даражаси ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг янгиланган таркиби 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳукумат комиссияси таркибида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-иловага* мувофиқ таркибда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича кичик комиссия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-иловага* мувофиқ таркибда муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш бўйича кичик комиссия тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш ва муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш бўйича кичик комиссиялар тўғрисидаги Низомлар 5 ва 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган кичик комиссиялар томонидан уларнинг ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, тижорат банклари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия таркибида тузилган кичик комиссиялар иши натижаларини мунтазам равишда эшитиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро қарзларни суришиш баённомаларини расмийлаштириш ва ижро этиш тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетга тўловлар бўйича ўз вақтида тўланмаган тўловларни ундириш, шунингдек муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш билан боғлиқ ишларнинг аҳволини ҳар ойда кўриб чиқсин ҳамда корхоналар ва ташкилотларнинг интизомсиз раҳбарларига нисбатан қатъий чоралар кўрсин. Зарурият бўлганда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 октябрдаги 495-ф-сон фармойиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 июлдаги 309-сон қарори 1-бандининг 1 ва 3-хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 10 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
298-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
10 июндаги 298-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳукумат комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси (бундан кейин Комиссия деб аталади) ўз фаолиятини хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш, солиқлар ва мажбурий тўловларни бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга ўз вақтида тушириш, иқтисодий ва маъмурий тусдаги чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш йўли билан тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг ва бюджетга тўловлар бўйича ўз вақтида тўланмаган қарзларнинг йиғилиб қолишига йўл қўймаслик мақсадида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия таркибида қуйидаги иккита кичик комиссия (бундан кейин Кичик комиссиялар деб аталади) тузилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тегишли минтақавий комиссиялар тузилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра Комиссия минтақавий комиссиялар таркибини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий комиссиялар ўз фаолиятини мазкур Низомга ва Комиссия қарорларига мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссия ва унинг Кичик комиссияларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларининг вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, тижорат банклари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ҳамда барча хўжалик юритувчи субъектлар ва тижорат банкларининг тўлов интизомини мустаҳкамлаш, ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида қилиниши, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўлиқ тўланиши бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларига қатъий риоя қилишлари устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарнинг дебиторлик қарзи ҳолатини таҳлил қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини, бюджетга ўз вақтида тўланмаган қарзларини қисқартириш, шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланиши керак бўлган солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўлиқ ундирилишини таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва ташкилотлар айланма маблағларининг, шу жумладан тайёр маҳсулотлар захираларига ҳамда тугалланмаган қурилишга йўналтирилиши сабабларини аниқлаш ва уларни қисқартиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, солиқ органлари, хўжалик уюшмалари, корхоналар ва бирлашмалар, давлат бошқаруви маҳаллий органлари раҳбарларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг аҳволи, солиқ ҳамда тўлов интизоми масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш ва халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни юритишнинг белгиланган тартиби ва солиқ қонунчилиги бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларни жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вақтида тўланмаган қарзларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш учун муддат бериш, пенялар ёзишни тўхтатиш, солиқлар ва бюджет ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар бўйича пеняларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган тугатилаётган корхоналарнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тақдимномасига кўра ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарорлар қабул қилиш
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли қарори асосида тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш бўйича Кичик комиссия томонидан киритиладиган тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни тўлашга қаратилган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро қарзлар баёнларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия, солиқ ва божхона органлари фаолиятини белгиланган тартибда текширишни ташкил этиш, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, давлат бошқаруви маҳаллий органларидан Комиссия зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига корхоналарни санациялаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш юзасидан таклифлар киритиш ёки тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларга мунтазам равишда йўл қўяётган корхоналар ва ташкилотларни банкрот деб эълон қилиш учун материалларни хўжалик судига бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига республика қонунчилигини такомиллаштириш бўйича халқ хўжалигида солиқ солиш ва ҳисоб-китоблар тизимини яхшилашга қаратилган таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия ишлари Комиссия раиси томонидан тасдиқланган ишлар режасига мувофиқ ҳар ойда камида бир марта мажлислар ўтказиш асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссияни раис – Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири бошқаради. Раис комиссия ишига раҳбарлик қилади, унинг мажлисини олиб боради, Кичик комиссияларнинг ишларини мувофиқлаштириб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раисининг топшириғига кўра айрим масалалар бўйича мажлислар Комиссия раисининг ўринбосари томонидан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссия ўз мажлисларида ўз таркибида тузилган Кичик комиссияларнинг ишлари натижаларини мунтазам равишда эшитиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Комиссия ишларининг натижалари Комиссия раиси ёки унинг топшириғига кўра мажлисни ўтказган Комиссия раисининг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган баён шаклидаги қарорлар билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Комиссия ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
10 июндаги 298-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг Бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича кичик комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича кичик комиссияси (бундан кейин Кичик комиссия деб аталади) ўз фаолиятини бюджетга ва бюджетдан ташқари фондга солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тушишини таъминлаш, иқтисодий ва маъмурий тусдаги комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан бюджетга тўловлар бўйича вақтида тўланмаган қарзларни қисқартириш мақсадида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кичик комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига Ҳисоб-китоблар механизмларини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси (бундан кейин Ҳукумат комиссияси деб аталади) тўғрисидаги Низомга, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кичик комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларининг вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. КИЧИК КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

4. Қуйидагилар Кичик комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

барча хўжалик юритувчи субъектлар ва тижорат банклари томонидан тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларига қатъий риоя қилиниши, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлари бўйича ўз вақтида тўланмаган қарзларининг ҳолатини тармоқлар ва республика минтақалари бўйича таҳлил қилиш ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирилиши керак бўлган солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўлиқ ундирилишини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетдан қарзларини таркибий ўзгартириш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. КИЧИК КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

5. Кичик комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, идоралар, банклар, хўжалик уюшмалари, корхоналар ва бирлашмалар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарларининг солиқ интизомининг аҳволи масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш ҳамда солиқ қонунчилиги бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларни жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вақтида тўланмаган қарзларни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш учун муддат бериш, пеня ёзишни тўхтатиш, солиқлар ва бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлар бўйича пеняларни ҳисобдан чиқариш ҳақида Ҳукумат комиссиясига таклифлар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар, хўжалик уюшмалари, давлат бошқаруви маҳаллий органларидан Кичик комиссия зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни белгиланган тартибда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида молия, солиқ ва божхона органлари фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифларни Ҳукумат комиссиясига кўриб чиқиш учун киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кичик комиссия қуйидагиларга мажбур:

тўлов интизомини мустаҳкамлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет билан ҳисоб-китоблар учун жавобгарлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, хўжалик уюшмалари, корхоналар ва бирлашмалар, давлат бошқаруви маҳаллий органлари томонидан Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлашга доир қарорларининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига амалга оширилаётган ишлар натижалари тўғрисида мунтазам равишда ахборот бериб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. КИЧИК КОМИССИЯ ЖАВОБГАРЛИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кичик комиссия:

ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг сўзсиз бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетдан қарзларини таркибий ўзгартириш бўйича таклифларнинг сифатли ишлаб чиқилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари фондларга тўловлар интизомини мустаҳкамлашга доир қарорларининг ижро этилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. КИЧИК КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

8. Кичик комиссия ишлари заруратга кўра, бироқ ҳар ойда камида бир марта ўтказиладиган мажлислар асосида амалга оширилади.

9. Кичик комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кичик комиссияни Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси раисининг ўринбосари ҳисобланадиган раис бошқаради.

11. Кичик комиссия раиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Кичик комиссиянинг режали ва режадан ташқари мажлисларини чақириш;

Кичик комиссия мажлислари баёнларини имзолаш;

Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси раиси ўринбосари сифатида корхоналарнинг бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга қарзларини таркибий ўзгартириш, пенялар ёзишни тўхтатиш ва уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарорларини имзолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича шошилинч қарорлар қабул қилиш, кейинчалик улардан кичик комиссия аъзоларини хабардор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кичик комиссия раиси қуйидагиларга мажбур:

Кичик комиссиянинг ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича аниқ ва келишилган ҳолда фаолият кўрсатишини таъминлаш;

Кичик комиссия зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб бериш;

Кичик комиссия мажлисларининг мунтазам ўтказилишини таъминлаш.

13. Кичик комиссия ишларининг натижалари Кичик комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган баён шаклидаги қарорлар билан расмийлаштирилади.

14. Кичик комиссия ўз фаолияти тўғрисида Ҳукумат комиссиясига ҳисобот беради ва уни амалга оширилган ишлар тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
10 июндаги 298-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг Тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш бўйича кичик комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг Тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш бўйича кичик комиссияси (бундан кейин Кичик комиссия деб аталади) ўз фаолиятини тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро тўланмаган қарзларни қисқартиришга доир аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш мақсадида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кичик комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги Низомга, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кичик комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларининг вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), мансабдорлар шахслар ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. КИЧИК КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Кичик комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар ўзаро ҳисоб-китобларининг амалдаги механизмини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг, шунингдек банкларнинг тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалдаги қонунчилик нормаларига қатъий амал қилишлари ва ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишлари устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ҳукуматнинг тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзларнинг тўпланиб қолишига йўл қўймаслик ва айланма маблағларнинг сақланишини ҳамда ўз вақтида тўлдирилишини таъминлаш бўйича қарорларининг бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳолатини ўрганиш, корхоналар ва ташкилотларнинг тўлов муддати ўтган қарзларини солиштириб чиқишни мунтазам ташкил этиш, уларни қисқартириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловга қодир бўлмаган истеъмолчиларга ва буюртмачиларга маҳсулот сотилишига, улар учун ишлар бажарилишига ва хизматлар кўрсатилишига йўл қўймаслик устидан назоратни таъминлаш хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини қисқартириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва ташкилотлар айланма маблағларининг тайёр маҳсулотлар захираларига, тугалланмаган қурилишга йўналтирилиши сабабларини аниқлаш, уларни қисқартиришни таъминловчи аниқ чора-тадбирлар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик белгиларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий аҳволини ўрганиш ва корхоналарни санацияга қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш юзасидан Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Республика комиссиясига таклифлар тайёрлаш ёки тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларга муттасил йўл қўяётган корхоналар ва ташкилотларни банкрот деб эълон қилиш учун материалларни хўжалик судига бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. КИЧИК КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кичик комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, банклар, хўжалик уюшмалари, корхоналар ва бирлашмалар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг ҳолати масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш ҳамда халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни юритишнинг белгиланган тартиби бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларни жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, ташкилотлар, вазирликлар ва идораларда дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг ҳолатини солиштириб чиқишни ташкил қилиш, улардан Кичик комиссия зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни белгиланган тартибда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклифларини кўриб чиқиш ҳамда ўз ваколати доирасида улар юзасидан қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Кичик комиссия кўриб чиқиши учун бюджетга ўз вақтида тўланмаган, ундириб олиниши ишончли бўлмаган қарзларни таркибий ўзгартириш йўли билан корхоналарнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига республиканинг халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар тизимини яхшилашга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро қарзларини, шу жумладан бюджетдан қарзларини энг юқори даражада қисқартириш учун тижорат банклари кредитлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китобларнинг аниқ мақсадли схемаларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро қарзларни суришишнинг тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни тўлашга қаратилган баёнларини ишлаб чиқиш ҳамда Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига тасдиқлаш учун тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кичик комиссия қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов интизомини ва ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет билан ҳисоб-китоблар қилиш юзасидан масъулиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига амалга оширилган ишлар тўғрисида мунтазам равишда ахборот бериб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. КИЧИК КОМИССИЯНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кичик комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро қарзларни суришиш юзасидан ўзи ишлаб чиқаётган баёнлар учун, улар Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқлангандан кейин эса – уларга риоя қилиш бўйича назоратни таъминлаш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро қарзларини, шу жумладан бюджетдан қарзларини энг юқори даражада қисқартириш учун тижорат банклари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китобларнинг ишлаб чиқилаётган аниқ мақсадли схемалари, шунингдек уларга риоя этилишини назорат қилиш учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. КИЧИК КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кичик комиссия ишлари заруратга кўра, бироқ ҳар ойда камида бир марта ўтказиладиган мажлислар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кичик комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кичик комиссияни Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси раисининг ўринбосари ҳисобланадиган раис бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кичик комиссия раиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик комиссиянинг режали ва режадан ташқари мажлисларини чақириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик комиссия мажлислари баёнларини имзолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича шошилинч қарорлар қабул қилиш, кейинчалик улардан Кичик комиссия аъзоларини хабардор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кичик комиссия раиси қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик комиссиянинг ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича аниқ ва келишилган ҳолда фаолият кўрсатишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик комиссия зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик комиссия мажлисларининг мунтазам ўтказилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кичик комиссия ишларининг натижалари Кичик комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган баён шаклидаги қарорлар билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кичик комиссия ўз фаолияти тўғрисида Ҳисоб-китобларни такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига ҳисобот беради ва унга амалга оширилган ишлар тўғрисида мунтазам равишда ахборот бериб боради.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 6-сон, 31-модда)