ИЛОВА
|
20___ й. «___» ________________ |
|
____________-сон |
| ___________ тумани (шаҳри) | ||||||
| ______________________________________________ тумани (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини | ||||||||||
|
(туман (шаҳар) номи) |
| | | | | | ||||
| методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими номидан низом асосида фаолият юритувчи бўлим мудири _________________________________________________________________________ (бундан буён матнда | ||||||||||
|
(фамилияси, исми ва отасининг исми) |
| | ||||||||
| Васийлик ва ҳомийлик органи деб юритилади) бир томондан, фуқаро(лар)________________________________ ___________________________________________________________________________________________ | ||||||||||
|
(эр-хотин ёки алоҳида фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми) | ||||||||||
|
______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ | ||||||||||
|
___________________________________________________________________________________________ | ||||||||||
|
______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ | ||||||||||
| (бундан буён матнда Тутинган ота-оналар деб юритилади) иккинчи томондан, биргаликда Томонлар деб юритилади, мазкур Битимни қуйидагилар ҳақида туздилар: | ||||||||||
|
1-боб. Битим предмети | ||||||||||
| 1. Васийлик ва ҳомийлик органи ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган 20__ йил «___» ________ да туғилган____________________________________________________________________________________ | ||||||||||
| |
(вояга етмаганнинг фамилияси, исми ва отасининг исми) | |||||||||
| ___________________________________________________________________________ нинг (бундан буён матнда Тутинган бола деб юритилади) ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаган ҳолда Тутинган ота-оналарга тарбиялаш учун топшириш мажбуриятини, Тутинган ота-оналар эса мазкур Битим шартларига асосан Тутинган боланинг барча ҳуқуқларини таъминлаган ҳолда тарбиялаш учун оилага қабул қилиб олиш мажбуриятини олади. | ||||||||||
|
2-боб. Умумий шартлар | ||||||||||
| 2. Тутинган болани оилага тарбияга олиш (патронат) Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади. | ||||||||||
| 3. Тутинган ота-оналар томонидан Тутинган болани оилага тарбияга олиш ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шаклларидан бири ҳисобланади. | ||||||||||
|
3-боб. Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари | ||||||||||
| 4. Васийлик ва ҳомийлик органи қуйидаги ҳуқуқларга эга: | ||||||||||
| а) мазкур Битимнинг 16-бандида белгиланган асослар мавжуд бўлганда уни муддатидан олдин бекор қилиш; | ||||||||||
| б) Тутинган боланинг манфаатлари йўлида исталган вақтда боланинг соғлиғи, таълим-тарбияси ва турмуш шароитини бориб ўрганиш; | ||||||||||
| в) Тутинган ота-оналардан ўз мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида ҳамда Тутинган бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича ҳисоботларни қабул қилиш; | ||||||||||
| г) Тутинган ота-оналар ўз ҳуқуқларидан ғаразгўйлик ёки бошқа ниятларда, Тутинган болага зарар келтирган ҳолда фойдалансалар, шунингдек уни назоратсиз ҳамда зарур моддий ёрдамсиз қолдирсалар, уларни қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш масаласини қўзғатиш; | ||||||||||
| д) мазкур Битим бўйича келиб чиқадиган низолар юзасидан судда иштирок этиш. | ||||||||||
| 5. Васийлик ва ҳомийлик органининг мажбуриятлари: | ||||||||||
| а) бир йилда камида икки маротаба Тутинган боланинг турмуш шароитларини ва тарбияланишини бориб ўрганиш; | ||||||||||
| б) Тутинган ота-оналарни соғлиғи тўғрисидаги маълумотларни янгилаш лозимлиги ҳақида жорий йил тугашидан бир ой олдин огоҳлантириш; | ||||||||||
| в) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Тутинган болани ҳар йили бир марта кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш ва Тутинган ота-оналарга ҳар ойда нафақа тўлаб бориш чораларини кўриш; | ||||||||||
| г) мазкур Битим тузилаётганда Тутинган ота-оналарга Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1189, 2002 йил 18 ноябрь) талабларини тушунтириш. | ||||||||||
|
6. Тутинган ота-оналар қуйидаги ҳуқуқларга эга: | ||||||||||
| а) мазкур Битимнинг 15-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда уни муддатидан олдин бекор қилиш юзасидан Васийлик ва ҳомийлик органига мурожаат қилиш; | ||||||||||
| б) Тутинган болага нисбатан васий (ҳомий) ҳуқуқларига эга бўлиш; | ||||||||||
| в) Тутинган бола номидан ҳамда унинг манфаатларини кўзлаб қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлмаган барча зарур битимларни тузиш; | ||||||||||
| г) Тутинган болага кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш учун ажратилган маблағларни нақд пул шаклида ёки банк пластик картасига пул ўтказиш йўли билан олиш; | ||||||||||
| д) Тутинган боланинг манфаатлари йўлида сарфлаш учун энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида ҳар ойлик нафақа олиш. | ||||||||||
| 7. Тутинган ота-оналарнинг мажбуриятлари: | ||||||||||
| а) Тутинган болага нисбатан васий (ҳомий) мажбуриятларини бажариш; | ||||||||||
| б) қонуний вакил сифатида Тутинган боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш ва шарт-шароитлар яратиб бериш; | ||||||||||
| в) Тутинган болани кейинги йил учун зарур бўлган кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15 декабригача Васийлик ва ҳомийлик органига буюртма тақдим этиш; | ||||||||||
| г) ўз мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида ҳамда Тутинган бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича ҳисоботларни ҳар йили 10 январгача Васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этиш; | ||||||||||
| д) Тутинган бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича ҳисобот билан бирга, мазкур маҳсулотларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (касса чеки ёхуд товарга ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган чекка тенглаштирилган ҳужжат) тақдим этиш; | ||||||||||
| е) ўзининг соғлиғи тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили 10 январгача Васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этиш. | ||||||||||
| 8. Томонлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин. | ||||||||||
|
4-боб. Тутинган болани таъминлаш, тарбиялаш ва таълим бериш | ||||||||||
| 9. Тутинган болани таъминлаш, тарбиялаш ва унинг таълим олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш Тутинган ота-оналар томонидан амалга оширилади. | ||||||||||
| 10. Тутинган бола тарбияланаётган оиладаги болаларнинг умумий сони, ўз болалари ва Тутинган болалар билан биргаликда, қоида тариқасида, 8 нафардан ошмаслиги керак. | ||||||||||
| 11. Тутинган болалар Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1189, 2002 йил 18 ноябрь) мувофиқ зарур кийим-бош ва пойабзал билан таъминланади. Тутинган ота-оналарга Тутинган боланинг манфаатлари йўлида сарфлаш учун энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида ҳар ойлик нафақа тўланади. | ||||||||||
| 12. Тутинган ота-оналар Тутинган боланинг таъминоти, унга таълим-тарбия бериш ва унинг соғлиғини сақлаш бўйича тегишли давлат органлари ва муассасаларидан ҳуқуқий, услубий, диагностика ва маслаҳат ёрдами олиши мумкин. | ||||||||||
| 13. Тутинган ота-оналар Тутинган боланинг мактабгача таълим (ихтиёрий), умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиши учун барча шароитларни таъминлайди. | ||||||||||
| 14. Тутинган ота-оналар Тутинган боланинг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилади. | ||||||||||
|
5-боб. Битимни бекор қилиш асослари ва оқибатлари | ||||||||||
| 15. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 196-моддасига мувофиқ, мазкур Битим қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин: | ||||||||||
| узрли сабаблар (касаллиги, оилавий ёки мулкий мавқеининг ўзгариши, Тутинган бола билан ўзаро бир-бирини тушунмаслик ва бошқа сабаблар) мавжуд бўлса, Тутинган ота-она ташаббуси билан; | ||||||||||
| Васийлик ва ҳомийлик органининг ташаббуси билан; | ||||||||||
| Тутинган бола ота-онасига қайтарилганда; | ||||||||||
| Тутинган бола фарзандликка олинганда. | ||||||||||
| 16. Мазкур Битим қуйидаги ҳолларда Васийлик ва ҳомийлик органининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин: | ||||||||||
| Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги низомнинг иккинчи бўлими 4-бандига мувофиқ, Тутинган ота-она бундан кейин Тутинган ота-она вазифасини бажаришига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар пайдо бўлса; | ||||||||||
| Тутинган боланинг турмуш шароитларини ва тарбияланишини кузатиб бориш жараёнида Тутинган ота-она мазкур Битим шартларига риоя қилмаётганлиги аниқланса. | ||||||||||
| 17. Мазкур Битимни Тутинган ота-она ташаббуси билан бекор қилиш уларнинг аризаси асосида уч кун ичида Васийлик ва ҳомийлик органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади. | ||||||||||
| 18. Мазкур Битимнинг 15-банди учинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда Битимни бекор қилиш Тутинган ота-оналарни камида бир ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда Васийлик ва ҳомийлик органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади. | ||||||||||
| 19. Мазкур Битим бекор қилинган кундан бошлаб Тутинган ота-она Тутинган болага нисбатан ҳуқуқлари ва мажбуриятларини йўқотади, Тутинган ота-она орқали Тутинган болани зарур кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш ҳамда унинг манфаатлари йўлида сарфлаш учун ҳар ойлик нафақа тўлаш тўхтатилади. Бунда Тутинган бола учун кийим-бош ва пойабзал сотиб олишга ажратилган маблағлар ҳисобидан харид қилинган ашёлар Тутинган боланинг ўзида қолдирилади. | ||||||||||
| 20. Мазкур Битим унинг 15-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра бекор қилинган ҳолларда Васийлик ва ҳомийлик органи Тутинган боланинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уни жойлаштириш чораларини кўради. | ||||||||||
|
6-боб. Низоларни ҳал қилиш | ||||||||||
| 21. Тутинган ота-она Васийлик ва ҳомийлик органининг мазкур Битимни тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш бўйича хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли. | ||||||||||
| 22. Васийлик ва ҳомийлик органи Тутинган боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли. | ||||||||||
|
7-боб. Якуний қоидалар | ||||||||||
| 23. Мазкур Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва Тутинган бола ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар амал қилади. | ||||||||||
| 24. Мазкур Битимга қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритилиши муносабати билан ва/ёки Томонларнинг келишувига мувофиқ ёзма шаклда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Битимнинг қонун ҳужжатлари асосида белгиланган шартлари ўзгартирилиши мумкин эмас. | ||||||||||
| 25. Мазкур Битимда кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлиги учун Томонлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади. | ||||||||||
| 26. Мазкур Битим икки нусхада тузилди, Васийлик ва ҳомийлик органи ҳамда Тутинган ота-оналарда бир нусхадан сақланади. | ||||||||||
|
8-боб. Томонларнинг юридик манзиллари ва бошқа реквизитлари | ||||||||||
| Тутинган ота-оналар | | Васийлик ва ҳомийлик органи | ||||||||
| Яшаш манзили:____________________________ __________________________________________________________________________________ |
| Юридик манзили:__________________________ __________________________________________________________________________________ | ||||||||
|
Паспорт маълумотлари: _____________________ |
|
Банк реквизитлари:_________________________ | ||||||||
|
_________________________________________ |
|
_________________________________________ | ||||||||