05.10.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2830
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг қарори, 05.10.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2830
Кучга кириш санаси
10.10.2016
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 30 июлдаги ПҚ-929-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомга асосан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги қарор қилади:

Т/р

Иш турлари

Ўқув йили давомидаги соатлар ҳажми

I. Ўқув юкламасининг назарий ва амалий компонентлари — 660 соат**

1.

Ўқув амалиётини ўтказиш ва ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилиш.

660 соат

(Ўқув режаси асосида)

II. Ишлаб чиқариш таълимини амалга ошириш — 1045 соат**

2.

Ўқув-ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан бажарилиши зарур бўлган иш турлари:

ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари учун ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ҳамда тақвимий-мавзулар режаларини тузиш;

ҳар бир ўқув амалиёти машғулоти учун ўқитиш технологиясини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш;

ўқув амалиёти машғулотининг кириш инструктажи учун материаллар тайёрлаш;

назорат саволлари (тест ва бошқалар) ва топшириқлари тўпламини ишлаб чиқиш;

ўқув амалиёти бўйича тайёрланган ўқув-услубий мажмуани расмийлаштириш;

ўқув амалиёти машғулотларини ўтказишга тайёргарлик кўриш;

очиқ дарс ўтказишга тайёргарлик кўриш;

ўқув амалиёти машғулотига қатнашмаган ва ўзлаштириши қийин бўлган ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар олиб бориш;

ўқув амалиёти машғулотларини таҳлил қилиш;

ўқув амалиёти бўйича якуний назоратни ўтказиш ҳамда ишлаб чиқариш амалиёти якуни бўйича ўқувчилардан ҳисоботни қабул қилиш;

ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш учун корхона ва ташкилотлар билан шартномалар тузиш ишларида иштирок этиш;

битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;

касбий-амалий имтиҳонларни топшириш учун ўқувчиларга маслаҳат бериш;

касбий-амалий имтиҳонларни ўтказиш учун иш ўринларини тайёрлаш;

ўқувчиларни касб маҳорати ва бошқа танловларга тайёрлаш;

9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олиш ва касбга йўналтиришда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;

таълим муассасасининг педагогик кенгаши ва бошқа йиғилишларида иштирок этиш;

Намунавий йиллик иш режасида назарда тутилмаган бошқа иш турлари***.

1045 соат

3.

Ўқув-ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан бажариладиган қўшимча иш турлари:

дарслик ёзиш ва уни нашрга тайёрлаш;

электрон дарслик тайёрлаш;

мультимедиали ўқув ишланмаларини ишлаб чиқиш;

ўқув қўлланма ёзиш ва уни нашрга тайёрлаш;

методик қўлланма ёзиш;

услубий ишланма ёзиш;

ўқув амалиёти учун видеороликлар тайёрлаш;

мақола, тезис ёзиш ва уни нашр эттириш;

дарслик, ўқув қўлланма, электрон дарслик, методик қўлланма, услубий ишланма, ўқув амалиёти учун назорат саволлари ёки топшириқлари тўпламига тақриз бериш;

таълим стандарти, намунавий ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва/ёки такомиллаштириш ишларида иштирок этиш;

ўқув амалиёти машғулотлари ўтказиладиган устахоналарни (лаборатория, ўқув тажриба хўжалиги, полигон ва бошқалар) жиҳозлаш ҳамда зарур хом ашё ва материаллар билан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқиш ва/ёки такомиллаштириш жараёнида иштирок этиш;

ўқув амалиёти машғулотини ўтказиш учун зарур хом ашё ва материалларни қабул қилиб олиш, уларни тайёрлаш ва ҳисобини юритиш;

ёш ишлаб чиқариш таълими усталарига услубий-амалий ёрдам бериш;

тўгараклар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш;

ўқув амалиёти машғулотлари ўтказиладиган устахонадаги (лаборатория, ўқув тажриба хўжалиги, полигон ва бошқалар) носоз жиҳоз ва асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва созлаш ишларида иштирок этиш;

ўқувчиларнинг ихтирочилик, ижодий, амалий ишларига раҳбарлик қилиш;

малака ошириш, қайта тайёрлаш, захира кадрлар тайёрлаш ва бошқа қисқа муддатли курсларда ўқиш;

илғор технологиялар соҳасидаги малакасини бевосита ишлаб чиқаришда ошириб бориш;

мастер-класс ўтказиш;

семинар, тренинг, конференция, давра суҳбати ва бошқа жамоат тадбирларида иштирок этиш;

ишлаб чиқариш таълими усталари ўртасида ўтказиладиган танлов ва/ёки кўргазмаларда иштирок этиш;

танловларда ҳайъат аъзоси сифатида иштирок этиш;

турли комиссиялар, ишчи гуруҳлар фаолиятида иштирок этиш;

олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик (интеграция) ишларида иштирок этиш;

педагогик кенгаш муҳокамасига қўйиш учун масала ва материаллар тайёрлаш;

педагогик кенгаш ёки кафедра йиғилишида котиб вазифасини бажариш;

битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш;

касбий фанлар мажмуаси бўйича давлат имтиҳони учун саволлар тўпламини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

курс иши ва/ёки битирув малакавий ишларига тақриз бериш;

якуний давлат аттестация комиссияси ишида иштирок этиш;

таълим муассасасининг маслаҳат маркази фаолиятида иштирок этиш.

Намунавий йиллик иш режасида назарда тутилмаган бошқа иш турлари***.

III. Тарбиявий ишларни амалга ошириш — 160 соат**

4.

Ўқув ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан бажарилиши зарур бўлган иш турлари:

таълим муассасасининг ўқувчилар турар жойи ва/ёки ўқув биносида навбатчилик қилиш;

бириктирилган гуруҳда дарс машғулотларига мунтазам қатнашмайдиган ва давомати паст бўлган ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари билан ишлаш;

бириктирилган микроучасткада истиқомат қилувчи ўқувчиларнинг дарс машғулотларига тўлиқ қатнашишини таъминлаш бўйича олиб бориладиган ишлар.

Намунавий йиллик иш режасида назарда тутилмаган бошқа иш турлари***.

160 соат.

5.

Ўқув ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан қўшимча бажариладиган иш турлари:

маънавий-маърифий соҳадаги ишларда иштирок этиш;

имтиёзли (бепул) овқатланиш мавжуд бўлган таълим муассасаларининг ошхонасида навбатчилик қилиш.

Намунавий йиллик иш режасида назарда тутилмаган бошқа иш турлари***.

Т/р

Иш турлари

Вақт меъёри, соат

Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш

I. Ўқув юкламасининг назарий ва амалий компонентлари

1.

Ўқув амалиётини ўтказиш ва ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилиш.

Ўтказилган ўқув амалиётининг 1 академик соат машғулоти учун 1 соат;

ўтказилган ишлаб чиқариш амалиётининг 1 академик соат машғулотига раҳбарлик учун 1 соат.

Ўқув машғулоти журнали асосида.

II. Ишлаб чиқариш таълимини амалга ошириш

2.

Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари учун ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ҳамда тақвимий-мавзулар режаларини тузиш.

Бир ўқув ёки ишлаб чиқариш амалиёти бўйича ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқиш учун — 20 соат;

бир ўқув ёки ишлаб чиқариш амалиёти бўйича ишчи ўқув дастурини такомиллаштириш учун — 6 соат;

бир ўқув ёки ишлаб чиқариш амалиёти бўйича тақвимий-мавзулар режасини тузиш учун — 5 соат.

Таълим муассасаси педагогик кенгаши қарори асосида.

Таълим муассасасининг тегишли кафедраси баённомаси асосида.

3.

Ҳар бир ўқув амалиёти машғулоти учун ўқитиш технологиясини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш.

Ўқув амалиётининг машғулотини ўқитиш технологиясини ишлаб чиқиш учун — 24 соат.

Бунда ўқитиш технологияси модели учун — 2 соат;

ўқитиш технологик харитаси учун — 2 соат;

йўриқли технологик харита учун — 14 соат;

дидактик материаллар учун — 6 соат;

ўқув амалиётининг машғулотини ўқитиш технологиясини такомиллаштириш учун — 4 соат.

Таълим муассасасининг методик кенгаши қарори асосида.

4.

Ўқув амалиёти машғулотининг кириш инструктажи учун материаллар тайёрлаш.

Ҳар 6 соатлик машғулотга тайёрланган материал учун — 1 соат.

Таълим муассасасининг тегишли кафедраси баённомаси асосида.

5.

Назорат саволлари (тест ва бошқалар) ва топшириқлари тўпламини ишлаб чиқиш.

Ҳар бир назорат саволлари ва топшириқлари вариантлари тўпламини ишлаб чиқиш учун — 10 соат;

ҳар бир назорат саволлари ва топшириқлари тўпламини такомиллаштириш учун — 2 соат.

Таълим муассасасининг методик кенгаши қарори асосида.

6.

Ўқув амалиёти бўйича тайёрланган ўқув-услубий мажмуани расмийлаштириш.

Бир ўқув амалиёти бўйича тайёрланган ўқув-услубий мажмуани расмийлаштириш учун — 20 соат.

Таълим муассасасининг педагогик кенгаши қарори асосида.

7.

Ўқув амалиёти машғулотларини ўтказишга тайёргарлик кўриш.

Ҳар бир ўқув амалиёти машғулоти учун — 2 соат.

Ҳар ой якуни бўйича ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосари ёки бош устанинг билдиргиси асосида.

8.

Очиқ дарс ўтказишга тайёргарлик кўриш.

Бир очиқ дарс учун — 15 соат.

Таълим муассасасининг тегишли кафедраси баённомаси асосида.

9.

Ўқув амалиёти машғулотига қатнашмаган ва ўзлаштириши қийин бўлган ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар олиб бориш.

Бир қўшимча машғулот учун — 2 соат.

Бир ўқув йили давомида кўпи билан 80 соат.

Қўшимча машғулотлар журнали асосида.

10.

Ўқув амалиёти машғулотларини таҳлил қилиш.

Бир ўқув амалиёти машғулоти учун — 6 соат.

Бир ўқув йили давомида кўпи билан 36 соат.

Таълим муассасасининг тегишли кафедраси баённомаси асосида.

11.

Ўқув амалиёти бўйича якуний назоратни ўтказиш ҳамда ишлаб чиқариш амалиёти якуни бўйича ўқувчилардан ҳисоботни қабул қилиш.

Бир якуний назорат учун — 6 соат;

бир ўқувчидан ҳисобот қабул қилиш учун — 0,2 соат.

Ўқув машғулоти журнали асосида.

12.

Ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш учун корхона ва ташкилотлар билан шартномалар тузиш ишларида иштирок этиш.

Бир шартнома учун — 4 соат.

Корхона ва ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида.

13.

Битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш.

Ҳар бир битирувчи учун — 4 соат.

Битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, буйруқ, меҳнат дафтарчаси нусхаси) асосида.

14.

Касбий-амалий имтиҳонларни топшириш учун ўқувчиларга маслаҳат бериш.

Бир гуруҳ ўқувчиларига маслаҳат бериш учун — 10 соат.

Таълим муассасасининг тегишли кафедраси баённомаси асосида

15.

Касбий-амалий имтиҳонларни ўтказиш учун иш ўринларини тайёрлаш.

Бир гуруҳ ўқувчиларининг иш ўринларини тайёрлаш учун — 10 соат.

Таълим муассасасининг тегишли кафедраси баённомаси асосида.

16.

Ўқувчиларни касб маҳорати ва бошқа танловларга тайёрлаш.

Таълим муассасаси миқёсида иштироки учун –10 соат;

туман миқёсида:
1-ўрин учун — 25 соат;
2-ўрин учун — 20 соат;
3-ўрин учун — 15 соат;

вилоят миқёсида:
1-ўрин учун — 50 соат;
2-ўрин учун — 40 соат;
3-ўрин учун — 30 соат;

республика миқёсида:
1-ўрин учун — 100 соат;
2-ўрин учун — 80 соат;
3-ўрин учун — 60 соат.

Халқаро миқёсда иштироки учун — 200 соат.

Бунда соатларни ҳисобга олишда ўқувчи томонидан эришилган натижа (натижалар) учун назарда тутилган соатларнинг энг юқори бўлган биттаси инобатга олинади.

Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи ва ўқувчининг танловда эгаллаган ўрнини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида.

17.

9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олиш ва касбга йўналтиришда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.

Бир тарғибот-ташвиқот ишлари учун — 2 соат.

Бир ўқув йили давомида кўпи билан — 20 соат.

Таълим муассасасининг кафедра баённомаси асосида.

18.

Таълим муассасасининг педагогик кенгаши ва бошқа йиғилишларида иштирок этиш.

Бир йиғилишда иштирок этиш учун — 2 соат.

Ўтказилган йиғилиш баённомаси асосида.

19.

Дарслик ёзиш ва уни нашрга тайёрлаш.

Дарсликнинг бир босма табоғи учун — 50 соат.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, вазирлик ва идоралар томонидан берилган режалар, топшириқлар ёки улар билан тузилган шартномалар асосида.

20.

Электрон дарслик тайёрлаш.

Бир ўқув амалиёти машғулоти учун — 30 соат.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, вазирлик ва идоралар томонидан берилган режалар, топшириқлар ёки улар билан тузилган шартномалар асосида.

21.

Мультимедиали ўқув ишланмаларини ишлаб чиқиш.

Бир ўқув амалиёти машғулоти учун — 30 соат.

Таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори асосида.

22.

Ўқув қўлланма ёзиш ва уни нашрга тайёрлаш.

Ўқув қўлланманинг бир босма табоғи учун — 40 соат.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, вазирлик ва идоралар томонидан берилган режалар, топшириқлар ёки улар билан тузилган шартномалар асосида.

23.

Методик қўлланма ёзиш.

Бир методик қўлланма учун — 30 соат.

Таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори асосида.

24.

Услубий ишланма ёзиш.

Битирув малакавий иши учун — 25 соат;

бир амалий машғулот учун — 14 соат;

Таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори асосида.

25.

Ўқув амалиёти машғулотлар учун видеороликлар тайёрлаш.

Бир ўқув амалиёти машғулоти учун — 30 соат.

Таълим муассасаси методик кенгашининг қарори асосида.

26.

Мақола, тезис ёзиш ва уни нашр эттириш.

Битта мақола ёки тезис учун:

халқаро миқёсда — 50 соат;

республика миқёсида — 20 соат;

вилоят миқёсида — 10 соат;

туман (шаҳар) миқёсида — 5 соат.

Жами соатлар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.

Даврий тўпламларда нашр этилган илмий мақолалар республика миқёсидаги мақолаларга тенглаштирилади.

Жорий ўқув йилида нашр этилган ишларнинг асли ёки нусхаси асосида.

27.

Дарслик, ўқув қўлланма, электрон дарслик, методик қўлланма, услубий ишланма, ўқув амалиёти учун назорат саволлари ёки топшириқлари тўпламига тақриз бериш.

Бир дарслик, ўқув қўлланма, электрон дарсликка тақриз бериш учун — 20 соат;

бир методик қўлланмага тақриз бериш учун — 10 соат;

услубий ишланмага тақриз бериш учун — 5 соат;

ўқув амалиётлари учун назорат саволлари ёки топшириқлар тўпламига тақриз беришга — 4 соат.

Берилган тақриз нусхаси асосида.

28.

Таълим стандарти, намунавий ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва/ёки такомиллаштириш ишларида иштирок этиш.

Бир касб учун таълим стандартини ишлаб чиқишда иштирок этиш учун — 120 соат, такомиллаштиришда иштирок этиш учун — 60 соат;

бир касб учун намунавий ўқув режа ишлаб чиқишда иштирок этиш учун — 60 соат, такомиллаштиришда иштирок этиш учун — 30 соат;

бир фан дастурини ишлаб чиқиш учун — 120 соат, такомиллаштириш учун — 60 соат.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази раҳбарининг буйруғи ёки топшириғи ҳамда иштирок этганлиги тўғрисидаги хат асосида.

29.

Ўқув амалиёти машғулотлари ўтказиладиган устахоналарни (лаборатория, ўқув тажриба хўжалиги, полигон ва бошқалар) жиҳозлаш ҳамда зарур хом ашё ва материаллар билан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқиш ва/ёки такомиллаштириш жараёнида иштирок этиш.

Бир устахонани (лаборатория, ўқув тажриба хўжалиги, полигон ва бошқалар) жиҳозлаш ёки зарур хом ашё ва материаллар меъёрини ишлаб чиқишда иштирок этиш учун — 60 соат, такомиллаштиришда иштирок этиш учун — 30 соат.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази раҳбарининг буйруғи ёки топшириғи ҳамдаиштирок этганлиги тўғрисидаги хат асосида.

30.

Ўқув амалиёти машғулотини ўтказиш учун зарур хом ашё ва материалларни қабул қилиб олиш, уларни тайёрлаш ва ҳисобини юритиш.

Бир ўқув амалиёти машғулоти учун — 1 соат.

Бош уста ва ишлаб чиқариш таълими устасининг талабнома, қайднома, далолатнома ва билдиргиси асосида.

31.

Ёш ишлаб чиқариш таълими усталарига услубий-амалий ёрдам бериш.

Бир нафар ёш ишлаб чиқариш таълими устаси учун — 40 соат.

Таълим муассасасининг тегишли кафедраси баённомаси асосида.

32.

Тўгараклар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш.

Бир тўгарак учун — 40 соат.

Таълим муассасасининг тегишли кафедраси баённомаси асосида.

33.

Ўқув амалиёти машғулотлари ўтказиладиган устахонадаги (лаборатория, ўқув тажриба хўжалиги, полигон ва бошқалар) носоз жиҳоз ва асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва созлаш ишларида иштирок этиш.

Бир носоз жиҳоз ва асбоб-ускунани таъмирлаш учун — 4 соат, созлаш учун — 2 соат.

Бир ўқув йили давомида кўпи билан — 30 соат.

Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида.

34.

Ўқувчиларнинг ихтирочилик, ижодий, амалий ишларига раҳбарлик қилиш.

Ҳар бир ихтиро, ижодий ёки амалий иш учун — 100 соат.

Олинган давлат намунасидаги патент, сертификат ва бошқа расмий ҳужжатлар ҳамда таълим муассасаси педагогик кенгаши қарори билан маъқулланган ижодий ёки амалий иш намунаси асосида.

35.

Малака ошириш, қайта тайёрлаш, захира кадрлар тайёрлаш ва бошқа қисқа муддатли курсларда ўқиш.

Малака ошириш курсларида ўқиш учун — 144 соат;

қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун — 576 соат;

захира кадрлар тайёрлаш курсларида ўқиш учун — 288 соат;

қисқа муддатли курсларда ўқиш учун — 72 соатгача.

Малака ошириш, қайта тайёрлаш, захира кадрлар тайёрлаш ҳамда қисқа муддатли курсларда ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида.

36.

И�ғор технологиялар соҳасидаги малакасини бевосита ишлаб чиқаришда ошириб бориш.

Бир кунлик иштироки учун — 7 соат.

Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида.

37.

Мастер-класс ўтказиш.

Бир мастер класс учун:

халқаро миқёсда — 100 соат;

республика миқёсида — 60 соат;

вилоят миқёсида — 40 соат;

туман миқёсида — 25 соат;

таълим муассасаси миқёсида — 20 соат.

Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи ва уларнинг ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида.

38.

Семинар, тренинг, конференция, давра суҳбати ва бошқа жамоат тадбирларида иштирок этиш.

Бир кунлик иштироки учун — 7 соат;

бир маъруза билан иштироки учун — 10 соат;

бир кунлик модераторлик (тренерлик) учун — 14 соат.

Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи ва асословчи ҳужжатлар асосида.

39.

Ишлаб чиқариш таълими усталари ўртасида ўтказиладиган танлов ва/ёки кўргазмаларда иштирок этиш.

Туман миқёсида:

1-ўрин учун — 20 соат;

2-ўрин учун — 15 соат;

3-ўрин учун — 10 соат.

вилоят миқёсида:

1-ўрин учун — 35 соат;

2-ўрин учун — 30 соат;

3-ўрин учун — 25 соат;

республика миқёсида:

1-ўрин учун — 50 соат;

2-ўрин учун — 45 соат;

3-ўрин учун — 40 соат.

Халқаро миқёсда иштироки учун — 100 соат;

Бунда соатларни ҳисобга олишда ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан эришилган натижа (натижалар) учун назарда тутилган соатларнинг энг юқори бўлган биттаси инобатга олинади.

Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи ва танловда эгаллаган ўринни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида.

40.

Танловларда ҳайъат аъзоси сифатида иштирок этиш.

Бир кунлик иштироки учун — 7 соат.

Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида.

41.

Турли комиссиялар, ишчи гуруҳлар фаолиятида иштирок этиш.

Бир кунлик иштироки учун — 7 соат.

Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида.

42.

Олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик(интеграция) ишларида иштирок этиш.

Бир кунлик иштироки учун — 7 соат.

Таълим муассасасининг тегишли кафедраси баённомаси асосида.

43.

Педагогик кенгаш муҳокамасига қўйиш учун масала ва материаллар тайёрлаш.

Бир материал учун — 10 соат.

Таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори асосида.

44.

Педагогик кенгаш ёки кафедра йиғилишида котиб вазифасини бажариш.

Педагогик кенгашнинг бир йиғилишидаги котиблиги учун — 6 соат;

кафедранинг бир йиғилишидаги котиблиги учун — 3 соат.

Таълим муассасаси педагогик кенгаши ёки кафедранинг йиғилиш баённомаси асосида.

45.

Битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш.

Бир ўқувчи учун — 16 соат.

Бир нафар ишлаб чиқариш таълими устасига 8 (гуманитар билим соҳасининг санъатга оид тайёрлов йўналишларида 10) нафардан ортиқ бўлмаган ўқувчи бириктирилиши мумкин.

Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида.

46.

Касбий фанлар мажмуаси бўйича давлат имтиҳони учун саволлар тўпламини ишлаб чиқишда иштирок этиш.

Бир саволлар тўпламини ишлаб чиқишда иштирок этиш учун — 10 соат.

Таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори асосида.

47.

Курс иши ва/ёки битирув малакавий ишларига тақриз бериш.

Бир курс ишига тақриз бериш учун — 0,5 соат;

бир битирув малакавий ишга тақриз бериш учун — 4 соат.

Таълим муассасасининг тегишли кафедраси баённомаси асосида.

Ишлаб чиқариш таълими устаси 8 нафар ўқувчига курс иши ва битирув малакавий ишларига тақриз бериши мумкин.

48.

Якуний давлат аттестация комиссияси ишида иштирок этиш.

Бир кунлик иштироки учун — 7 соат.

Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида.

49.

Таълим муассасасининг маслаҳат маркази фаолиятида иштирок этиш.

Бир кунлик иштироки учун — 7 соат.

Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида.

III. Тарбиявий ишларни амалга ошириш

50.

Таълим муассасасининг ўқувчилар турар жойи ва/ёки ўқув биносида навбатчилик қилиш.

Бир кунлик навбатчилик учун — 8 соат.

Бир ўқув йили давомида кўпи билан — 64 соат.

Таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланган навбатчилик жадвали ва навбатчилик ўташни қайд этиш журнали асосида.

51.

Бириктирилган гуруҳда дарс машғулотларига мунтазам қатнашмайдиган ва давомати паст бўлган ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари билан ишлаш.

Бир нафар ўқувчи ёки унинг ота-онаси билан ишлаш учун — 2 соат.

Бир ўқув йили давомида кўпи билан — 36 соат.

Ўқувчи ёки унинг ота-онаси билан тушунтириш ишлари олиб борилганлиги тўғрисидаги хат, далолатнома ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар.

52.

Бириктирилган микроучасткада истиқомат қилувчи ўқувчиларнинг дарс машғулотларига тўлиқ қатнашишини таъминлаш бўйича олиб бориладиган ишлар.

Бир нафар ўқувчи билан бир кунлик ишлаш учун — 2 соат.

Бир ўқув йили давомида кўпи билан — 60 соат.

Микроучастка бўйича белгиланган ишлаб чиқариш таълими устасининг дарсларга келмаган ўқувчилар билан ишлаш дафтари асосида.

53.

Маънавий-маърифий соҳадаги ишларда иштирок этиш.

бир тадбирдаги иштироки учун — 2 соат.

Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида.

54.

Имтиёзли (бепул) овқатланиш мавжуд бўлган таълим муассасаларининг ошхонасида навбатчилик қилиш.

бир кунлик навбвтчилик учун — 8 соат.

Бир ўқув йили давомида кўпи билан — 40 соат.

Таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланган навбатчилик жадвали ва навбатчилик ўташни қайд этиш журнали асосида.