1-ИЛОВА
|
Тадбирлар номи |
Бажариш муддатлари |
Масъул бажарувчилар |
Сарф-харажатлар (млн сўм) |
Молиялаш-тириш манбалари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | |
|
I. Соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлодни шакллантириш учун қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, бу борада ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратишга қаратилган янги қоида ва меъёрларни ишлаб чиқиш Бўлим учун масъул : Х.Эшқулов — туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси | ||||||
|
1. (1) |
«Болаларни уларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига таклифлар бериш . |
2014 йил I чорак |
Туман прокуратураси, ХТМФМТ ва ТЭБ, тиббиёт бирлашмаси, «Камолот» ЁИҲ, туман ҳокимлиги Маънавият тарғибот бўлими, манфаатдор идоралар |
- |
- |
Қонун лойиҳасига таклифларни умумлаштириш учун вилоят ишчи гуруҳига тақдим этиш; таклифлар тайёрлашда болалар онги ва дунёқараши учун зарарли ахборотлар таъсир кўрсатишидан ҳимоя қилишнинг амалий ташкилий-ҳуқуқий механизмлари, оммавий-ахборот манбаларида шафқатсизлик ва зўравонликни тарғиб қилишнинг йўл қўйилмаслигини назарда тутиш лозим. |
|
2. (2) |
Янги таҳрирдаги «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига таклифлар бериш. |
2014 йил I чорак |
Маданият ва спорт ишлари бўлими, ХТМФМТ ва ТЭБ, Молия бўлими, Иқтисодиёт бўлими |
- |
- |
Қонун лойиҳасига таклифларни умумлаштириш учун туман ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бўлимига тақдим этиш; таклифлар тайёрлашда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш; жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларни тайёрлашни такомиллаштириш, спортни замонавий ва самарали инфраструктурасини шакллантириш; юқори даражали спортчиларни ва спорт заҳирасини тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш. |
|
3. (3) |
«Аҳолининг санитария-эпидемиологик хотиржамлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига таклифлар бериш. |
2014 йил II чорак |
Тиббиёт бирлашмаси, туман табиатни муҳофаза қилиш бўлими, ХТМФМТ ва ТЭБ,БК ва АИМҚ маркази, Молия бўлими, Иқтисодиёт бўлими, манфаатдор идоралар |
- |
- |
Қонун лойиҳасига таклифларни умумлаштириш учун туман санитария ва эпидемиология назорати марказига тақдим этиш; таклифлар тайёрлашда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: аҳолининг санитар-эпидемиологик саломатлигини таъминлаш, шу жумладан болалар таълим-тарбияси, маданият, спорт ва бошқа муассасаларнинг санитар-эпидемиологик ҳолатига нисбатан талаблар белгилаш; касалликлар профилактикаси, шу жумладан болаларни эмлаш, аҳоли, айниқса болалар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, санитар норма ва қоидаларини бажарилишини таъминлаш бўйича талабларни назарда тутиш; мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимида болаларни санитария ва гигиена асослари бўйича ўқитиш чораларини кўриш. |
|
4. (4) |
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сонли «Лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхати тўғрисида»ги қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига таклифлар бериш. |
2014 йил III чорак |
ХТМФМТ ва ТЭБ, манфаатдор идоралар |
- |
- |
Қонун лойиҳасига таклифларни умумлаштириш учун туман ишчи гуруҳига тақдим этиш; таклифлар тайёрлашда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: нодавлат таълим фаолиятини лицензиялаш (нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш ўрнига); мавжуд чекловларни бартараф этиш, унга кўра, нодавлат таълим фаолият билан фақат муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар шуғулланиши мумкинлигини кўзда тутиш (кўп давлатларда, айниқса ривожланган мамлакатларда, нодавлат таълим фаолияти асосан даромад олиш мақсадида амалга оширилади). |
|
5. (5) |
Янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига таклифлар бериш . |
2014 йил IV чорак |
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги Вояга етмаганлар масалалари бўйича комиссия,«Камолот» ЁИҲ туман Кенгаши, ХТМФМТ ва ТЭБ, БК ва АИМҚ маркази, манфаатдор идоралар |
- |
- |
Қонун лойиҳасига таклифларни умумлаштириш учун туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясига тақдим этиш; таклифлар тайёрлашда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: ёшларга оид сиёсатнинг устувор йўналишларини белгилаш; ёшларга оид сиёсатни амалга ошириш борасидаги давлат органларининг масъулиятини ошириш; вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш. |
|
6. (6) |
«Ўзбекистон Республикасининг «Йод танқислиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига таклифлар бериш. |
2014 йил IV чорак |
Тиббиёт бирлашмаси, Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти, манфаатдор идоралар |
- |
- |
Қонун лойиҳасига таклифларни умумлаштириш учун туман санитария ва эпидемиология назорати марказига тақдим этиш. Унда барча импорт қилинган ва республикамизда ишлаб чиқарилган истеъмол тузларини мажбурий йод билан бойитиш бўйича норма назарда тутилиши лозим. |
|
7. (7) |
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига таклифлар бериш . |
2014 йил IV чорак |
Тиббиёт бирлашмаси, Ички ишлар бўлими,Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти, манфаатдор идоралар |
- |
- |
Қонун лойиҳасига таклифларни умумлаштириш учун туман ҳуқуқшуносига тақдим этиш; таклифлар тайёрлашда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилганлик учун маъмурий жарима миқдорини ошириш; жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳамда тамаки ва алкоголь маҳсулотларини тарғиботи учун маъмурий жавобгарлик чораси белгилаш. |
|
8. (8) |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2014 — 2018 йилларда аҳоли репродуктив саломатлигини, хотин-қизлар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги қарори лойиҳасига таклифлар бериш. |
2014 йил II чорак |
Тиббиёт бирлашмаси, Молия бўлими, Иқтисодиёт бўлими, БК ва АИМҚ маркази, ХТМФМТ ва ТЭБ, манфаатдор идоралар |
- |
- |
Қарор лойиҳасига таклифларни умумлаштириш учун туман ҳокимлиги туман тиббиёт бирлашмасига тақдим этиш; таклифлар тайёрлашда аҳолини репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, она ва бола саломатлиги, шунингдек оналар ва болалар касаллиги ҳамда ўлимини камайтириш соҳасидаги хизмат сифатини ошириш чораларини назарда тутишга эътибор қаратиш лозим. |
|
II. Соғлом боланинг дунёга келиши масаласига соғлом ва аҳил оиланинг меваси сифатида қараб оилада ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятлар муҳитини шакллантириш, ёш оилаларнинг оёққа туриб олиши учун моддий ёрдам кўрсатиш, оналик ва болалик ҳимоясини таъминлаш, она ва боланинг саломатлигини мустаҳкамлаш, аёлларнинг ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши, уларнинг рўзғор ташвишларини енгиллаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш Бўлим учун масъул: Д.Ҳасанова — туман ҳокимининг ўринбосари | ||||||
|
9. (10) |
Маҳалла ёшлари орасида соғлом болани тарбиялашни тарғибот қилишни кучайтириш бўйича қуйидаги мавзуларда давра суҳбатлари, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш: Никоҳга кираётган шахсларнинг никоҳдан олдинги тиббий кўрикдан тўлиқ ўтишларини таъминлаш. Янги оила қурувчилар ва ёш оилаларнинг аъзолари орасида «Болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш» масалалари бўйича маҳаллаларда учрашувлар ва суҳбатлар олиб бориш. Оилалар ўртасида «Ҳаёт соғлом болалар билан гулгун», «Соғлом болалар келажакда ишончнинг гарови» мавзусида саҳна кўринишлар тадбирларини ўтказиш хамда тадбирларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш. |
Йил давомида |
Туман Репродуктив саломатлик маркази, туман скрининг маркази, ШТБ,ТТБ, МФЙ, туман газетаси |
4,1 |
Бюджет маблағлари |
Соғлом оилани шакллантириш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш. Юзага келиши мумкин бўлган ирсий ва туғма касалликлар сонини камайтириш. Соғлом фарзандлар туғилишини таъминлаш. |
|
10. (11) |
Қишлоқлар ва маҳаллаларда тўй маросимларини ўтказишда исрофгарчиликка йўл қўймасликка қаратилган чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш. |
Йил давомида |
«Маҳалла» ХЖФ, туман хотин-қизлар қўмитаси, Туман бош имом хатиби, ҚФЙ, МФЙ раислари |
- |
- |
Аҳоли ўртасида тўй маросимларини ихчамлаштириш масаласида кенг тушунтириш ишлари олиб бориш. |
|
11. (12) |
Ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган 4 та ёш оилага тўй маросимларини ўтказиш ва турмуш шароитларини яхшилаш учун ҳомийлик ёрдами кўрсатиш. |
Йил давомида |
«Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси, ҚФЙ МФЙлар |
4,0 |
«Маҳалла» фонди маблағлари |
Бажарувчиларнинг қарори. Ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган ёш оилаларнинг тинчлик-хотиржамлигини яхшилаш. |
|
12. (14) |
Қуйидаги йўналишлар бўйича оилада болалар тарбиясини миллий анъаналарни ҳисобга олган ҳолда олиб бориш юзасидан педагогик ва психологик тавсияларни ишлаб чиқиш: оилада ахлоқий ва маънавий қадриятларни шакллантириш; соғлом бола туғилиши ва уни тарбиялаш; оиланинг ижтимоий-психологик муаммолар, эрта никоҳ ва ажримларнинг олдини олиш; оиланинг ҳуқуқий асослари. |
Йил давомида |
Маънавият тарғибот бўлими, туман хотин-қизлар қўмитаси, тиббиёт бирлашмаси, туман бош имом хатиби,«Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси, «Камолот» ЁИҲ туман бўлими, ХТМФМТ ва ТЭБ |
- |
- |
Бажарувчиларнинг қарори. Хотин-қизларга оилани мустаҳкамлашда ва фарзанд тарбиясида ёрдам кўрсатиш. Эрта никоҳ ва ажримлар сонини камайтириш. |
|
13. (15) |
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ҳамкорлигини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2014 йил I чорак |
«Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси, «Камолот» ЁИҲ, туман хотин-қизлар қўмитаси, ҚФЙ, МФЙлар |
- |
- |
Бажарувчиларнинг қўшма қарори. Ёш авлодни тарбиялашда оила ва маҳалланинг ролини кучайтириш |
|
14. (22) |
Соғлом оилани шакллантириш асослари,оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш, шу жумладан: аҳолининг тиббий саводхонлигини оширишга қаратилган «Соғлом она - соғлом бола» тарғибот чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; ОИВ-инфекциясининг олдини олиш ва тарқалишига қарши курашиш масалаларида аҳоли хабардорлигини ошириш бўйича семинар-тренинглар хамда давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказиш. |
2014йил ҳар ойда режа асосида |
Туман ОИТС маркази, Репродуктив саломатлик маркази, ДСЭНМ, ТТБ, Деҳқонобод овози газетаси |
- |
Хомийлик маблағлари |
Бажарувчиларнинг қўшма тадбирлари режаси. Соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва гигиена, соғлом ҳомиладорлик, болалар парвариши, репродуктив саломатлик, ОИВ-инфекциянинг олдини олиш ва тарқалишига қарши курашиш каби масалалар бўйича аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш. |
|
15. (23) |
Аёлларнинг репродуктив саломатлигини қуйидаги йўллар билан яхшилашни амалга ошириш: Замонавий контрацептик воситаларни жорий этишни давом эттириш, соғлиқни сақлаш тизимининг репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш масалалари бўйича бирламчи муассасалари ходимларининг малакасини яхшилаш. |
Йил давомида |
Туман тиббиёт бирлашмаси, Молия бўлими, ҚФЙ (МФЙ)лар |
2,0 |
Бюджет маблағлари KFW маблағлари (Германия) ЮНФПА маблағлари |
Бажарувчиларнинг комплекс тадбирлари. Аёлларни туғруққа сифатли тайёрлаш, исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш, абортлар сонини камайтириш, ҳомиладорлик ва туғруқ асоратларининг олдини олиш. Тиббиёт ходимларининг маслаҳат бериш бўйича малакасини яхшилаш. |
|
16. (24) |
Қуйидаги йўллар билан аёллар, болалар, ўсмирларга кўрсатиладиган сифатли тиббий хизматлардан кенг фойдаланилишини таъминлаш: тумандаги даволаш-профилактика муассасаларининг етакчи тиббиёт мутахассислари иштирокида жойларда ойда бир маротаба манзилли «Фертиль ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳафталиги»ни ўтказиш; туманнинг чекка ҳудудлардаги аҳолини «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин» шиори остида тиббиёт марказлари ва муассасаларининг етакчи мутахассислари иштирокида чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш; чекка ҳудудлардаги ва бориш қийин бўлган қишлоқлар аҳолисини тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари томонидан чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга манзилли мурувват ёрдами кўрсатиш. |
Жадвални тасдиқлаш - 2014 йил I чорак амалга ошириш жадвал бўйича 2014 йил II-III чораклар |
Тиббиёт бирлашмаси, «Соғлом авлод учун» фонди туман бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими, Молия бўлими, туман хотин-қизлар қўмитаси, ХТМФМТ ва ТЭБ, ҚФЙ МФЙлар |
0,6 1,7 4,5 |
Бюджет маблағлари, «Соғлом авлод учун» фонди, бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари |
Кўрикларни ўтказиш жадвали. Тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли, айниқса, фертиль ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмирларни соғломлаштириш, уларнинг касалликка чалинишини пасайтириш. Аҳолининг кенг қатламларини тиббий кўрик билан қамраб олиш. Репродуктив саломатликни яхшилаш ва соғлом оилани шакллантириш, эрта никоҳларнинг олдини олиш. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий маданиятни ошириш. |
|
17. (26) |
Қуйидагиларни ташкил этиш йўли билан аёллар ва қизларни жисмоний тарбия ва спортга фаол жалб қилишни, шунингдек оилавий спортни ривожлантириш: Аёллар ўртасида «Аёллар спорт фестивали» туман фестивалини ўтказиш; Уй бекалари ва ?излар ўртасида «Гимнастика барча учун» спорт мусобақаларини ўтказиш; «Соғлом оила» оилавий мусобақаларини ва аёллар ўртасида «Соғлом она — соғлом бола» шиори остида фестиваллар ташкил қилиш. |
2014 йил II чорак 2014 йил III чорак 2014 йил II-III чораклар |
Туман хотин-қизлар қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари бўлими, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, ХТМФМТ ва ТЭБ, «Камолот» ЁИҲ туман бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Соғлом авлод учун» фонди туман бўлими, ҚФЙ, МФЙлар |
0,8 0,8 0,8 |
Бажарувчилар маблағлари |
Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг баённомаси. Аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш. |
|
18. (27) |
Мактаблар, коллежлар, маҳалла гузарларидаги мавжуд спорт заллари, майдончалари ва иншоотларидан оилавий спорт ва ижодий тўгараклар ташкил этиш учун фойдаланиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. |
Йил давомида |
ХТМФМТ ва ТЭБ, касб-ҳунар коллежлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими, «Камолот» ЁИҲ туман бўлими, ҚФЙ, МФЙлар |
- |
Бажарувчиларнинг қарорлари |
Бажарувчиларнинг комплекс тадбирларни тасдиқлаш тўғрисидаги қўшма қарори. Маънавий етук, жисмонан соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашни таъминлаш мақсадида оила, таълим муассасаси ва маҳалла ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш. |
|
19. (28) |
Аҳолининг маданий дам олишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш усуллари; 3 та маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш; Намунавий лойиҳалар асосида ҳар бир аҳоли яшайдиган ҳудудларда замонавий болалар майдончаларини қуриш. |
Жорий йилда |
Туман маданият ва спорт ишлари, ХТМФМТ ва ТЭБ, касб-ҳунар коллежлари, статистика ва архитектура бўлимлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими, ҚФЙ, МФЙ лар |
18,9 Смета-лойиҳа ҳужжатлари асосида |
Ҳокимлик, бажарувчи лар ва ҳомийлар маблағлари |
Тасдиқланган Давлат Дастури асосида. Марказларни типлари бўйича белгиланган норматив асосида (юмшоқ ва қаттиқ мебеллар, мусиқа асбоблари) жиҳозлаш. Тўгарак машғулотларини ўтказиш бўйича мутахассислар билан таъминланиб,янги иш ўринлари яратилади. |
|
20. (29) |
Қишлоқларда яшовчи аҳолининг узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган маҳаллий уй-рўзғор буюмларини сотиб олиши учун ажратиладиган истеъмол кредитлари миқдорини ошириш. |
Йил давомида |
Туман тижорат банклари |
114,2 |
Тижорат банклари кредитлари |
Маҳаллий истеъмол товарларига ички талабни ошириш. Қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, қишлоқ аёлларининг уй-рўзғор меҳнатини енгиллаштириш. |
|
21. (30) |
Ҳар бир маҳаллалар ҳудудида истиқомат қилаётган аҳоли учун хизмат кўрсатиш (сартарошхона, тикувчилик цехи, пойабзал таъмирлаш, маиший ва ташкилий техникани таъмирлаш ва бошқалар) тизимини ривожлантириш орқали маҳаллаларда янги иш ўринлари яратиш. |
Йил давомида |
Иқтисодиёт бўлими, БК ва АИМҚ маркази,«Маҳалла» жамоат фонди туман бўлими |
314,5 |
Тадбиркорлар маблағлари ва тижорат банклари кредитлари ҳисобида |
Хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш ва қишлоқ жойлар?а янги иш ўринлари яратишни рағбатлантириш, аҳолини сифатли хизматлар билан таъминлаш. |
|
22. (31) |
Кам таъминланган оилалардан 5 нафар хотин-қизларга электр-маиший техника товарларини бепул бериш. |
Йил давомида |
Туман касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси |
5,0 |
Касаба уюшмалари маблағлари |
Туман касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раёсати қарори. Хотин-қизларнинг уйдаги меҳнатини енгиллаштириш ва маиший шароитларини яхшилаш. Туман касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсати қарори. Хотин-қизларнинг уйдаги меҳнатини енгиллаштириш ва маиший шароитларини яхшилаш. |
|
23. (32) |
Аёлларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш лойиҳасини қуйидаги йўллар билан амалга ошириш: 50 нафар фермер ва тадбиркор аёлларнинг бизнес малакалари ва молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тренинглар ташкил қилиш; 5 нафар тадбиркор ва фермер аёлларга имтиёзли микрокредитлар бериш. |
Йил давомида |
туман «Микрокредитбанк», Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси, Тадбиркор аёл уюшмаси |
25,0 |
Тижорат банклари маблағлари Халқаро ташкилотлар грантлари |
Бажарувчиларнинг қўшма қарори. Аёлларни, аёллар тадбиркорлигини маънавий ва моддий қўллаб-қувватлашни таъминлаш, оилалар даромадларини ошириш. |
|
24. (33) |
Туман марказида фаолият кўрсатаётган ўқув марказларида ҳар бир маҳалладан 10 нафардан ишсиз (кам таъминланган)ёш қизларни ҳунар ўргатиш лойиҳасини амалга ошириш. |
Йил давомида |
Туман хотин-қизлар қўмитаси, барча ўқув марказлари, Маҳалла жамоат фонди туман бўлими, туман тадбиркор аёл уюшмаси |
2.5 |
Ижрочилар маблағлари |
Аёлларнинг ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, оиланинг ижтимоий-маиший шарт-шароитларини яхшилаш, иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш. Аёлларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини ошириш. |
|
25. (34) |
Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидан бўлганларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш. |
2014 йил давомида |
Туман тижорат банклари, «Камолот» ЁИҲ,туман ҳокимлиги |
143,9 |
Тижорат банклари маблағлари |
Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш. |
|
26. (35) |
Қуйидаги йўллар билан «Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш: ёшларни, жумладан ёш оилаларни кичик бизнесга жалб этиш; ёшларни бизнесни юритиш, молиявий ресурсларни тўғри тақсимлаш қоидаларига ўргатиш; оилавий бизнесни ривожлантириши учун ёш оилаларнинг кредитлар ва грантлар олишига кўмаклашиш; ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича минтақавий маслаҳат марказлари ташкил этиш. |
Йил давомида |
Туман тижорат банклари, «Микрокредитбанк» АТБ, ХТМФМТ ва ТЭБ, «Камолот» ЁИҲ туман бўлими |
2,0 |
Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари, грантлар |
Бажарувчиларнинг қўшма чора-тадбирлари режаси. Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш ва оилавий бизнесни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш. |
|
27. (36) |
Ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилиш учун имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш. |
2014 йил давомида |
Марказий банк, тижорат банклари, «Камолот» ЁИҲ туман Кенгаши |
71,0 |
Тижорат банклари маблағлари |
Бажарувчиларнинг қарори. Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш |
|
28. (37) |
Намунавий лойиҳалар асосида 26 та уй-жой қуриш йўли билан қишлоқ оилаларини қулай турар жойлар билан таъминлаш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш. |
Йил давомида |
Туман ҳокимлиги |
4076,7 |
Аҳолининг ўз маблағлари имтиёзли ипотека кредитлари ОТБ маблағлари |
Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибда уй-жой қуриш бўйича 2014 йилга мўлжалланган дастурни амалга ошириш. Пудратчи ташкилотларни аниқлаш, қуриш учун шартномалар тузиш, объектларни қуриш ва фойдаланишга топшириш. Қишлоқ аҳолисининг уй-жой шароитларини яхшилаш, турмуш даражаси ва сифатини ошириш. |
|
29. (38) |
5 нафар ёш оилага уй-жой қуриш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилиш учун фоизсиз қарз ажратиш. |
Йил давомида |
Туман касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, корхона ва ташкилотлар |
7,5 |
Иш берувчилар маблағлари |
Жамоа шартномалари. Хотин-қизлар ва ёш оилаларга ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, иш берувчиларнинг масъулиятини ошириш, ёш оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш. |
|
30. (40) |
Марказлаштирилган давлат капитал маблағлари ҳисобидан: Бешбулоқ массивидаги 1,737 км ичимлик сув тармоғини қуриш |
Йил давомида |
Молия бўлими, иқтисодиёт бўлими, мутасадди ташкилотлар |
51,0 |
Бюджет маблағлари |
Аҳолини сифатли ичимлик сув билан таъминлашни янада яхшилаш ва туманнинг оқова сувга бўлган талабини қондириш. |
|
Жами |
4851.5 |
|||||
|
III. Соғлом болани вояга етказишда, патологияларсиз болалар туғилишида соғлиқни сақлаш тизими ва тиббиёт ходимларининг роли ва масъулиятини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимининг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича кенг кўламли ахборот-тушунтириш ишларини мунтазам олиб бориш Бўлим учун масъул: Ғ.Умрзоқов — туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи | ||||||
|
31. (44) |
Тиббиёт муассасаларини халқаро ва хорижий давлатлар грантлари ва кредит маблағлари ҳисобидан тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш, шу жумладан: Туман тиббиёт бирлашмаси ва поликлиникасини «Саломатлик 3» лойиҳаси доирасида жиҳозлаш |
Йил давомида |
Туман тиббиёт бирлашмаси, молия , архитектура ва қурилиш бўлимлари |
Ҳисоб китобларга кўра |
«Саломатлик-3» (МАР) лойиҳаси маблағлари |
Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратиш. |
|
32. (45) |
Эмлашларнинг янги турларини жорий этиш ва вакцинация кўламларини кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш, шу жумладан: миллий эмлаш календарига мувофиқ камида 97 % контингентни профилактик эмлаш билан қамраб олишни таъминлаш; |
Йил давомида |
Туман тиббиёт бирлашмаси, туман давлат санитария эпидемиология назорат маркази, туман Молия бўлими |
51,75 |
Бюджет маблағлари Вакцинация ва иммунизация бўйича Глобалальянс маблағлари |
Махсус профилактика усуллари орқали бошқариладиган инфекциялар бўйича эпидемиологик хотиржамликни таъминлаш. |
|
33. (46) |
Тумандаги умумтаълим мактабларида таълим олаётган 21763 нафар ўқувчиларни ва мактабгача тарбия муассасаларида тарбияланаётган 543 нафар тарбияланувчиларни ҳар йил ўтказиладиган чуқур тиббий профилактик кўригидан ўтказиш (қоннинг умумий ташхиси, флюорография текшируви, педиатр, стоматолог, невропатолог, эндокринолог, окулист ва бошқа мутахассисларнинг текшируви). |
Йил давомида |
Туман тиббиёт бирлашмаси, ХТМФМТ ва ТЭБ |
121,1 |
Бюджет маблағлари |
Бажарувчиларнинг қарори. Касалланишнинг барвақт профилактикаси, болалар ва ўсмирлар касалланишининг олдини олиш ва ўз вақтида даволаш. Болалар орасида юқумли касалликларни камайтириш. |
|
34. (49) |
Болаларни республика клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан: кам таъминланган оилалардаги имконияти чекланган 2 нафар туғма юрак пороги биланногирон болаларни республика клиникаларида жарроҳлик йўли билан даволаш. сенсоневрал эшитмаслик ва карлик билан 1 нафар ногирон болани кохлияр имлантация операцияси ўтказиш билан эшитиш қобилиятини тиклашга эришиш. Скалиоз билан 2 нафар, кўкрак қафаси деформацияси билан 1 нафар имконияти чекланган болаларни жаррохлик йўли билан республика илмий марказларида соғломлаштириш. «Фриеденз-дорф интернейшнл Халқаро гуманитар ташкилоти» томонидан ўказиладиган беморларни танлаб олиш тиббий кўригига туманимиздан 5 нафар ногирон бемор болаларни тиббий кўрикка тайёрлаш |
2014 йил 1-2 чорак |
Туман тиббиёт ва молия бўлими Туман тиббиёт ва молия бўлими Туман тиббиёт ва молия бўлими «Фриеденз-дорф интернейшнл Халқаро гуманитар ташкилоти» |
8,5 7,1 2,1 |
«Соғлом авлод учун» фонди, «Фриеденздорф интернейшнл» (Германия) ва «Save the children» (Корея) халқаро ташкилотлари маблағлари |
Бажарувчиларнинг қарори. Замонавий технологияларни қўллаган ҳолда туғма нуқсонлари бўлган ногирон болаларга кўрсатиладиган соғломлаштириш ва реабилитация тадбирлари ва хизматлари сифатини яхшилаш. Болалар ногиронлиги ва ўлимини пасайтириш. . |
|
35. (56) |
Болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш: Имконияти чекланган болаларга 3 та ногиронлар аравачаси ва ортапетик анжомлар, 12 жуфт пойабзал билан таъминлаш. |
Йил давомида |
Туман БК ва АИМҚ маркази, Касаба уюшма ташкилотлари туман бирлашмаси |
4.3 |
Ҳомийлар маблағлари Касаба уюшмалари маблағлари |
Бажарувчиларнинг қарори. Имкониятлари чекланган болаларни ижтимоий мослаштиришни таъминлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш. |
|
36. (58) |
Қуйидагиларни амалга ошириш йўли билан туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастурини амалга оширишни давом эттириш: Республика скрининг марказининг ҳудудий филиалида ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар орасида пренатал ва неонаталскрининг ўтказиш; соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини даражасида ҳомиладор аёлларнинг оммавий барвақт принатал скринингини ўтказиш. Қишлоқ туманларида яшовчи камида 2800 нафар ҳомиладор аёлни таркибида шу жумладан фолий кислотаси бўлган умумий қувватлантирувчи фолий витаминларнинг махсус комплекслари билан бепул таъминлаш тартибининг амал қилишини 2014 — 2016 йиллар даврига узайтириш. |
Йил давомида |
Туман тиббиёт бирлашмаси, «Соғлом авлод учун» фонди |
17,8 |
Бюджет маблағлари |
Ривожланишида туғма нуқсонлари бўлган ва ирсий касалликларга чалинадиган болалар туғилишининг олдини олиш. Туғма ва ирсий касалликларга чалинган болаларни барвақт аниқлаш ва даволаш. Болалар ногиронлиги ва ўлими даражасини пасайтириш. Аёллар ва болаларда микронутриент етишмовчилиги даражасининг олдини олиш ва уни пасайтириш. |
|
37. (60) |
Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамшираси юкламасини 1,5 баробар қисқартириш, айни вақтда уларга узоқ муддат хизмат қилганлик учун рағбатлантирувчи устамалар миқдорини икки баравар ошириш ҳисобига бириктирилган аҳоли, энг аввало, ҳомиладор аёллар ва чақалоқларни патронаж кузатишни кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш. |
Йил давомида |
Туман тиббиёт ва молия бўлими |
Хисоб китобларга кўра |
Бюджет маблағлари |
Ҳомиладор аёллар, чақалоқлар ва болаларни потронаж кузатиш сифатини яхшилаш. Аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини яхшилаш. |
|
38. (61) |
Қуйидагилар йўли билан ОИВ/ОИТС касаллиги тарқалишининг олдини олиш ва унга чалиниш ҳолатларини қисқартириш тадбирларни амалга оширишни давом эттириш: ОИВнинг онадан болага ўтиши профилактикаси соҳасида соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини ва туғруққа кўмаклашиш тизими врачларининг билимлари ва малакасини такомиллаштириш; ОИВ инфекциясига чалинганларни дори воситалари билан таъминлаш, лаборатория-диагностика тадқиқотларини такомиллаштириш. |
Йил давомида |
Туман тиббиёт бирлашмаси |
0,8 минг доллар 1,7 минг доллар |
ОИТС,сил ва безгакка қарши кураш бўйича Глобал фонд, ЮНИСЕФ, ЮНФПА гранти |
ОИВ/ОИТС муаммолари бўйича соғлиқни сақлаш бирламчи бўғини врачларининг билимлари даража-сини ошириш. Аёллар, болалар ва ўсмирлар орасида ОИВ/ОИТС тарқалиши даражасини барқарорлаштириш ва пасайтиришга эришиш. ОИВ-инфекциясига барвақт ташхис қўйиш ва касалликларнинг оғир шакллари ривожланишининг олдини олиш. ОИВ инфекциясига чалинганларга кўрсатиладиган даволаш профилактика ва диагностика хизматлари сифатини ошириш. |
|
39. (63) |
Соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий ходимларини тайёрлаш сифатини такомиллаштириш, бунинг учун: Қишлоқ врачлик пунктлари, поликлиника, туман тиббиёт бирлашмасининг 20 нафар жумладан тез ёрдам станцияларини 1 нафар шифокорларини ва 120 нафар ўрта тиббиёт ходимларни Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида,клиникаларда,Республика ўрта тиббиёт ходимлари ва доришунос ходимларини ихтисослаш-тирилган маркази Қарши филиали ўқув курсларида ўқитиш; |
2-3 чорак |
Туман тиббиёт ва молия бўлими |
Харажатлар сметаси доирасида |
Бюджет маблағлари,таълим олаётганларнинг шахсий маблағлари Ҳомийлар маблағлари, грантлар |
Минтақаларни юқори малакали педиатрия ихтисослиги бўйича тор доирадаги мутахассислар билан таъминлаш. Болалар ва оналарга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, болалар ва оналарнинг касалликка чалиниши ва ўлими кўрсаткичларини пасайтириш. |
|
40. (64) |
Қуйидагилар йўли билан болалар ва ўсмирларга сифатли ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш: бемор болаларни ихтисослаштирилган марказларга йўллашнинг аниқ тузилмаси билан биргаликда ихтисослаштирилган ёрдамга муҳтож бўлган бемор болаларни даволаш бўйича қўлланмалар ва протоколларни ишлаб чиқиш; болаларга юқори технологик, ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш бўйича туман болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг раҳбарлари ва мутахассислари салоҳиятини ошириш. |
Йил давомида |
Туман тиббиёт ва молия бўлими |
1,2 минг доллар |
Хомийлар маблағлари грантлри |
Бемор болаларни даволаш бўйича қўлланмалар ва протоколларни ишлаб чиқиш. Болалар тиббиёт муассалари ишини ташкил этишни ва уларни моддий-техник таъминлашни, шунингдек уларнинг амбулатория- поликлиника бўғини билан ўзаро ҳамкорлигининг узвийлигини яхшилаш. Тиббиёт марказларида ўрин фондидан оқилона фойдаланиш, ташхис ва даволаш ишларини такомиллаштириш. Болаларга кўрсатиладиган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифатини ошириш, болалар ўлими даражасини пасайтириш. |
|
Жами |
8352,65 |
|||||
|
IV. Соғлом болани шакллантиришда таълим-тарбия тизими ва спортнинг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларни юқори малакали ва тажрибали педагоглар билан таъминлаш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, болалар, айниқса қиз болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортга меҳр уйғотиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш Бўлим учун масъул: А.Ҳимматов — туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири | ||||||
|
41. (66) |
Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, болаларни мактабга тайёрлашни, айниқса қишлоқ жойларида яхшилашни кўзда тутувчи 2015 — 2020 йиллар учун Давлат дастури лойиҳасига таклиф бериш. Мактабгача таълим муассасалари моддий-техник базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш, шунингдек капитал таъмирдан чиқариш, жиҳозлаш, шу билан бирга болалар қамрови кўрсаткичлари паст бўлган аҳоли ҳудудларида янги биноларни қуришни; мавжуд муассасалар биноларининг қувватидан фойдаланиш коэффициентларини ошириш хисобига болаларни мактабгача таълимга жалб қилиш қамровини 45 фоизгача кўтариш бўйича комплекс чораларини татбиқ этишни; болаларни мактабга тайёрлаш ва жараёнида таълим талабаларига мос келадиган, ўқитиш билан боғлиқ масалаларни ўз ичига олган боланинг ҳар томонлама интелектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланишини кўзда тутадиган принципиал янги дастурларини қўллаш, шунингдек болалар билан ишлашда дефектологлар ва психологлар асосий вазифаларини белгилаш; Мактабгача таълим муассасалари ходимларини категориялар бўйича аттестациядан ўтказиш талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, уларнинг қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш |
2014 йил III чорак |
ХТМФМТ ва ТЭБ, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Туман ҳокимлиги. |
2014 йилда 1,52 |
Бюджет маблағлари |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, болаларни мактабга тайёрлаш сифатини ошириш, мактабгача таълим муассасалари ходимларининг касбий даражаларини ошириш. Ҳар бир мактабгача таълим муассасасига оммавий тарзда дефектолог – мутахассис лавозимларини киритиш. |
|
42. (67) |
Бўлим тизимидаги 7 та мактабгача таълим муассасаларида болалар моторикаси, мантиқий фикрлаши ва эрта ёшдан ақлий салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қиладиган мантиқий ўйинлар ва ўйинчоқлар, дидактик материаллар, кўргазмали қўлланмалар билан мактабгача таълим муассасаларини таъминлаш |
2014 йил IV чорак |
ХТМФМТ ва ТЭБ Молия бўлими, Иқтисодиёт бўлими, туман ҳокимлиги |
1,48 |
Бюджет маблағлари |
Мактабгача таълим муассасаларини таълим-тарбиявий жараённинг сифатини оширишга хизмат қиладиган ўқув-услубий материаллар ва кўргазмали воситалар билан таъминлаш. |
|
43. (68) |
Мактабгача таълимга қамраб олинмаган болалар учун 7 та МТМларда қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этиш (смета тасдиқлангандан сўнг) |
2014 йил III чорак |
ХТМФМТ ва ТЭБ |
3,7 |
Бюджет ва аҳоли маблағлари |
Ижрочилар қарори. Болаларни мактабгача таълимга қамрашни ошириш ҳамда болаларни мактабга тайёрлашни яхшилаш |
|
44. (69) |
«Баркамол авлод» болалар марказини шакллантириш Дастури доирасида: Марказларнинг жиҳозлаш даражасини хатловдан ўтказиш ва уларни қўшимча жиҳозлаш ва хомашё материаллари билан таъминлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш, бунда болаларнинг техник ижодкорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш, тўгараклар фаолиятида техник воситалар, компьютер технологияларидан самарали фойдаланиш ҳамда хорижий тилларни ўрганишни ташкил қилиш; «Баркамол авлод» марказининг бюджетдан ташқари (ота-оналар тўлови) маблағлардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш юзасидан РХТВга таклифлар бериш. |
2014 йил III чорак |
ХТМФМТ ва ТЭБ, молия бўлими, туман БАМ, |
Харажатлар сметасига асосан |
Бюждет маблағлари |
«Баркамол авлод» болалар марказлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва ижод билан шуғилланадиган болаларни кўпроқ қамраб олиш «Баркамол авлод» болалар марказлари «Болалар марказида ўқиш учун ота-оналар тўловларини йиғиш ва сарфлаш тартиби тўғрисида»ги Қоидани такомиллаштириш 2014 йилда 5 марказни капитал таъмирдан чиқариш ва моддий-техник таъминланиши кўзда тутилади |
|
45. (70) |
2009 — 2014 йиллар қурилиш тиклаш ишлари олиб борилган «Болалар мусиқа ва санъат мактаблари» моддий техник базасидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш юзасидан чора- тадбирлар режасини амалга тадбиқ этиш. Жумладан: мактабда мусиқа, рақс, чолғу асбоб ва вокал болалар ижодий жамоаларни ташкил этиш; мактабни замонавий ва классик композиторлар асарлари тўпламлари, ўқув қўлланмалари билан таъминлашни тизимини такомиллаштириш; Бюджетдан ташқари топилган маблағлардан (ота-оналар тўлови) фойдаланишни такомиллаштириш, ушбу маблағларни маҳорат мактаблари, кўрик-танловларни ташкил этишга, фестиваллар, танловлар, кўргазмалар, ижодиёт мактабларида иштирок этишга, шу билан бирга танловларда ўқувчилари юқори ўринларга эришган ўқитувчиларни рағбатлантириш механизмларини кенгаштиришга йўналтириш. Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчилари малакасини ошириш. |
Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш -2014 йил I квартал йил давомида амалга тадбиқ этиш, жумладан: 2014 йил II квартал 2014 йил II квартал 2014 йил III квартал. 2014 йил IV квартал |
ХТМФМТ ва ТЭБ, туман Молия бўлими |
1,7 |
Бюджет маблағи |
Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ва ўқитувчиларининг ижодий имкониятларини ривожлантириш учун моддий-техник базадан мақсадли фойдаланишни таъминлаш. Фарзандларини болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқитиш учун ота-оналар бадал тўловларидан тушадиган маблағлар фойдаланиш тартиб-қоидаларига ўзгартиришлар киритиш. Ўқитувчилар ва концертмейстерларни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш, шунингдек иқтидорли болалар учун шароитлар яратиш. |
|
46. (71) |
Бошланғич синфларда ўқитиш сифатини яхшилаш мақсадида чора-тадбирларни амалга ошириш. Жумладан: 1 — 4-синф учун ўқув дастурлари ва дарсликларни шу ёшдаги болаларнинг психологик-физиологик имкониятларини ҳисобга олган ҳолда танқидий қайта кўриб чиқиш, ўқитиш жараёнларига ахборот технологияларини фаол ва ҳамкорликда ёйиш; бошланғич синф ўқитувчилари фаолиятида методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр этишда илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологияларини тадбиқ этиш; ўқитишнинг ўйинли шакллари ва медиатехнологияларни қўллаш, бошланғич синф ўқувчилари учун дарсликларга мультимедиа ишланмаларини босқичма-босқичли илова қилиш (биринчи синфларда чет тилларини ўқитиш тажрибаси) |
2014 йил III квартал 2014-2017 йиллар. 2014-2017 йиллар. |
ХТМФМТ ва ТЭБ |
2014 йилда: 3,46 2014 йилда: |
Бюджет маблағлари Бюджет маблағлари |
Бошланғич синфларда таълим сифатини ошириш учун бевосита комплекс чора-тадбирлар асосида шароитлар яратилди, ўқув дастурлари ва дарсликлар қайта кўриб чиқилди. Таълим жараёнларига информацион технологиялар кенг қўлланди Бошланғич синф ўқитувчилари методик тавсиялар билан таъминланди. Амалиётга ахборот-коммуникацион технологиялар кенг татбиқ этилди. |
|
47. (72) |
Мактабгача ва умумий ўрта таълим методистлари, мактабгача таълим муассасаларидаги дефектологлар, шунингдек умумтаълим мактабларидаги дефектологлар иш фаолиятини ва асосий вазифаларини, уларнинг фаолиятини баҳолаш мезонларини танқидий баҳо берган ҳолда қайта кўриб чиқиш. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган чора-тадбирлар, таълим муассасаларини методистлар, дефектологлар, логопедлар билан таъминланганлиги, шунингдек ушбу лавозимларга тегишли бўлган нормативларни ва рағбатлантириш чораларини қайта кўриб чиқиш. |
2014 йил II квартал 2014 йил сентябрдан амалга тадбиқ этиш |
ХТМФМТ ва ТЭБ, молия бўлими, тиббиёт бирлашмаси |
59,5 |
Бюджет маблағлари |
Ижрочиларнинг биргаликдаги қарорлари Болаларни мактаб таълимига тайёрлаш сифатини яхшилаш. |
|
48. (73) |
Халқ таълими ходимларини малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, халқ таълими тизимидаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари моддий техник базасини2015 — 2018 йилларда босқичма-босқич модернизация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасига таклиф бериш такомиллаштирилган ўқув дарстурлари, маъруза матнлари ва бошқа амалий материалларни ишлаб чиқиш; халқ таълими тизимидаги методист ходимларнинг маошини бошланғич синф ўқитувчилари маошига тенглаштириш масаласида ваколатли органларга тегишли тартибда таклиф киритиш. |
Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш – II квартал 2014 йил амалиётга жорий этиш III-IV квартал 2014 йилдан |
ХТМФМТ ва ТЭБ |
22,9 |
Бюджет маблағлари |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. Халқ таълими ходимларининг малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг келгусида самарали тизимини миллий таълим моделининг хусусиятлари ҳамда жаҳон ва миллий таълимнинг илғор тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда ривожлантиришни ташкил этиш. Барча халқ таълими ходимларининг ўз вақтида малака оширишдан ўтишлари учун шароитлар яратиш. Ўқув-тарбия жараёнлари сифатини яхшилаш ва педагогик кадрларни методик таъминотни яхшилаш. |
|
49. (74) |
2014-2015 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 21693 нафар ўқувчиларини 182 номдаги 16189 нусхада дарслик ва ўқув-методик қўлланма билан таъминлаш. |
2014 йил август-сентябрь |
ХТМФМТ ва ТЭБ, молия бўлими. |
337,9 |
Республика мақсадли китоб жамғармасининг маблағи |
Ижрочилар қарори . Умумтаълим мактаб ўқувчиларини дарсликлар мажмуаси билан таъминлаш яхшилаш. |
|
50. (75) |
Иқтидорли ва интеллектуал салоҳиятли болаларни қўллаб-қувватлашга шароит яратиш, келгусида уларнинг индивидуал имкониятларини ривожлантиришни таъминлаш мақсадида: алоҳида предметларни чуқурлаштириб ўргатишга ихтисослашган умумтаълим мактаблар учун босқичма-босқич дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш учун таклиф бериш. ихтисослашган умумтаълим мактабларнинг бошланғич синфларида куни узайтирилган гуруҳларнинг самарали фаолиятида алоҳида фанларни чуқур ўрганиш; халқаро фан олимпиадаларида алоҳида истеъдодли ва иқтидорли болаларнинг иштирокини ташкил этиш йўли билан уларнинг индивидуал имкониятларини пайдо қилиш ва келгусида ривожлантириш учун шароит яратиш ; «Билимлар беллашуви» доирасида ўқувчиларнинг билим сифатини аниқлаш механизмини такомиллаштириш. |
2014йил III квартал 2014 йил II квартал Таклифлардан келиб чиқиб Йил давомида |
ХТМФМТ ва ТЭБ |
0,8 0,27 |
Республика мақсадли китоб жамғармасининг маблағи Бюджет маблағлари |
Иқтидорли болаларни қўллаб қувватлаш, уларнинг қобилиятини намойиш этишга, уларнинг эришган муваффақиятларини кенг тарғиб қилиш юзасидан мониторинг олиб бориш. Таълим турларининг узлуксизлиги ва анъанавийлигини ҳисобга олган ҳолда 18 талабга биноан умумий ўрта таълимнинг ўқув дастурлари ва режаларини такомиллаштириш. Муайян фанларни чуқур ўргатишга ихтисослашган умумтаълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалари; иқтидорли болалар билан ишлаш механизмларини яхшилаш, куни узайтирган гуруҳларда шароит яратиш, фаолият тартибини ишлаб чиқиш. Халқаро фан олимпиадаларида қатнашиш; «Билимлар беллашуви»танлови доирасида ўқувчилар билимларини баҳолаш сифати механизмини янада такомиллаштириш |
|
51. (78) |
2015 — 2019 йилларга мўлжалланган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари (БЎСМ)ни модернизация қилиш, 2015 — 2019 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини қуйидагиларни назарда тутиб ишлаб чиқиш: Барча БЎСМларни моддий-техника базасини, малакали мураббийлар билан таъминланганлиги ва уларни жойлашувини оптималлаштириш бўйича кенг қамровли инвентаризациясини қилиш; спортнинг олимпияда турлари бўйича спорт секцияларни ташкил этиш имкониятини берадиган спорт залларни, майдонлари ва мажмуаларини реконструкция қилиш; керакли спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминлаш; юқори малакали мураббийлар, инструктор ва мутахассислар, айниқса хотин-қизлар ҳисобидан таъминлаш, уларнинг малакасини ошириш; ўқув машғулотларни ташкилий-услубий ва тиббий жиҳатдан таъминлаш. |
Ишлаб чиқиш 2014 й. III чорак Бажариш – 2015 — 2019 йй. |
Туман ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари бўлими, ХТМФМТ ва ТЭБ, Иқтисодиёт бўлими, Молия бўлими |
- |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Республиканинг барча ҳудудларида спорт билан шуғулланиш учун зарур шароитлар яратиш, болаларни, айниқса қиз болаларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш. Соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш. |
|
52. (79) |
Барча умумтаълим мактабларини спорт заллари билан қамраб олишни таъминлаш бўйича 2015 — 2020 йилларга мўлжалланган дастурни тайёрлаш ва тасдиқлаш учун таклиф бериш., (камқувватли мактаблар бундан мустасно) умумтаълим мактабларида қурилаётган спорт заллари миқдорини икки баробарга ошириш. |
2014 йил III квартал Дастурни ишлаб чиқиш - 2015 — 2020 йилларда |
Маданият ва спорт ишлари бўлими.ХТМФМТ ва ТЭБ. Молия бўлими. |
- |
- |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Умумтаълим мактабларда ўқувчиларнинг жисмоний маданият билан шуғилланишлари учун шароитни яхшилаш |
|
53. (80) |
«Ёшлик» жисмоний-тарбия спорт жамияти фаолиятини танқидий ўрганиш асносида унинг фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш орқали келгусида болаларни спорт билан шуғилланишга кўпроқ жалб этиш. |
2014 йил II квартал |
Маданият ва спорт ишлари бўлими. ХТМФМТ ва ТЭБ, Молия бўлими. |
- |
- |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. |
|
54. (81) |
2014 — 2017 йиллар давомида босқичма босқич таълим ва ўқув-машғулот жараёнини комплекс модернизация қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш. |
2014 йил II чорак. |
Маданият ва спорт ишлари бўлими, ХТМФМТ ва ТЭБ, Молия бўлими |
2,04 |
Болалар спорти жамғармаси |
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. |
|
55. (82) |
Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларнинг интеллектуал, ижодкорлик салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар асосида куйидаги тадбирларда ўқувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш. Жумладан: «Истиқлол юлдузлари» ва «Юрт истиқболи» республика болалар ижодиёти фестиваллари; болалар мусиқа санъат мактаби ўқувчилари ўртасида М. Қори-Ёқубов номидаги республика танлови; халқ чолғулари бўйича «Она юрт оҳанглари» халқаро танлови; «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзуидаги расмлар кўргазмаси; «Ораста қизлар» кўрик-танлови; «Энг кўп ўқийдиган оила» ва «Энг кўп ўқийдиган мактаб» республика танлови; «Энг яхши бошланғич синф ўқитувчиси» йиллик республика танлови; «Соғлом бола буюк ишларни қилишга қодир» шиори остида ўтказиладиган «Йилнинг энг ёш ихтирочиси» танлови; «Спидга ва гиёҳвандликка қарши бирлашамиз» шиори остида ўтказиладиган болалар расмлари республика кўрик-танлови; умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус спорт-тест синовлари; умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида ҳудудлар миқёсида викторина усуллари билан ўтказиладиган «Қувноқ стартлар» йиллик спорт мусобақалари; оила аъзолари ва ишчилари ўртасида ўтказиладиган «Соғлом оила» оилавий спорт мусобақалари. |
Жадвални тасдиқлаш – 2014 й. I чорак. Амалга ошириш - жадвал асосида |
Маданият ва спорт ишлари бўлими, ХТМФМТ ва ТЭБ, Ички ишлар бўлими, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Хотин-қизлар кенгаши, Касаба уюшмалари бирлашмаси |
0,5 1,0 0,3 0,1 0,1 0,1 0.1 0.05 0,1 - 0.05 |
Бюджет, ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари |
Болаларнинг ижодий имкониятларини эрта аниқлашга шароит яратиш. Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий ва интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш. Ўқувчиларнинг ижрочилик маҳоратини ривожлантириш ва ўқувчиларни танловларга тайёрлайдиган ўқитувчилар ўртасида тажриба алмашиш йўли билан ўқитиш савиясини ошириш. Ўзбекистон композиторлари асарларини Халқаро миқёсда ижро этиш ва тарғиб қилиш. Ёш ва иқтидорли спортчилар имкониятларини ривожлантириш, миллий терма жамоага номзодларни танлаш мақсадида,. ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш. Оилавий спортни кенг тарғиб қилиш. |
|
56. (84) |
«Саломатлик дарслари» фанидан ўқув дастури (1 — 4 синф ўқувчилари учун) ва «Соғлом авлод асослари» (5 — 9синф ўқувчилари учун) мельтимедиали методик тавсиялардан фойдаланиш |
2014 йил III чорак |
ХТМФМТ ва ТЭБ |
0.3 |
Ижрочилар маблағлари |
Мультимедиали методик тавсиялар. Ўқувчи ёшларда соғлом турмуш тарзи бўйича билим даражаси ва тиббий саводхонлигини ошириш. |
|
Жами |
438.72 |
|||||
|
V.Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишда давлат ва жамият томонидан кўрсатиладиган ёрдам ва кўмакни кучайтириш, мазкур жараёнлар учун масъул бўлган соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, ижтимоий муҳофаза муассасаларида замонавий талабларга жавоб берадиган шарт-шароитлар яратиш, уларни ривожлантиришга йўналтириладиган маблағлардан фойдаланишнинг самарасини ошириш, соғлом болани тарбиялаш бўйича илғор халқаро тажрибани кенг ўрганиш ва амалда жорий этиш Бўлим учун масъул: Н.Соқиев — туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи | ||||||
|
57. (86) |
1120 нафар ўқувчи ўринга мўлжалланган № 7, № 25, № 29, № 63, № 66, № 71 ва № 83 мактабларни капитал реконструкция қилиш ва уларни ўқув жиҳозлари, компьютер синфлари, ўқув лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш. |
Йил давомида |
Халқ таълими ХТМФМТ ва ТЭБ, Молия, Иқтисодиёт бўлими |
3348,4 |
Умумтаълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари |
Умумтаълим мактабларини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. Болаларни таълим олишлари учун зарурий шарт-шароитларни яратиш. |
|
58. (87) |
Торкапчигай МФЙдаги 6-сонли мактабга 12х24 м ўлчамли спорт зал қуриш. Мусиқа ва санъат мактабини мебель ва мусиқа асбоблари билан жиҳозлаш. |
Йил давомида |
ХТМФМТ ва ТЭБ, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Молия, Иқтисодиёт бўлимлари |
420,0 79,0 |
БСРЖ жамғармаси ва бошқа тегишли жамғарма маблағлари |
Мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда болалар спорти объектларини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт инвентарлари ва мусиқа асбоблари билан жиҳозлаш. |
|
59. (90) |
Жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш мақсадида 2203 нафар (қиз болалар) кам таъминланган оила фарзандларини спорт кийимлари ва спорт жиҳозлари билан таъминлаш. |
2014 йил Март |
Туман ҳокимлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Хотин-қизлар кенгаши, ХТМФМТ ва ТЭБ |
24,776 |
БСРЖ маблағлари |
Кам таъминланган оила фарзандларини айниқса, қизларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, уларни спорт мусобақаларига қатнашишда ёрдам кўрсатиш. |
|
60. (91) |
Умумтаълим мактабларидаги чет тили хоналарини жиҳозлаш: 1 — 4-синфлар учун 89 комплектли замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда ўқитишнинг техник воситалари ва жиҳозлари; 5 — 9-синфлар учун 25 комплектли ўқув компьютер синфлари билан таъминлаш. |
2014 йил III чорак |
Туман ҳокимлиги, ХТМФМТ ва ТЭБ, Молия бўлими |
224,1 |
тегишли жамғарма маблағлари |
Умумтаълим мактабларини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқувчиларга чет тилларни ўрганиш учун шароитлар яратиш. |
|
61. (92) |
25 та умумтаълим мактабларини бир синф комплектли компьютер синфлари билан таъминлаш. |
Тасдиқлаш 2014 йил II чорак Амалга ошириш 2014— 2016 |
ХТМФМТ ва ТЭБ, Молия бўлими |
0,18 млн. АҚШ доллари,2014 йил 0,018 млн. доллар |
Корея Эксимбанк кредити |
Ҳукумат қарори. Умумтаълим мактабларини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. |
|
62. (93) |
Бошланғич синф ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш ва келгусида уларга ғамхўрлик кўрсатишни амалга ошириш: 2592 нафар 1-синф ўқувчиларига (12 номдаги) ўқув қуроллари ва 284 минг дарсликлар; умумтаълим мактабларининг 2-синф ўқувчиларини чет тили дарсликлари ва мультимедиа воситалари билан бепул таъминлаш; Республика «Мақсадли китоб» жамғармаси ҳисобидан бошланғич синф ўқувчилари учун лотин графикаси асосида умумтаълим мактабларидаги кутубхона фондини тўлдириш ва янгилаб бориш. |
2014 йил III-IV чорак 2014 йил III чорак Йил давомида |
ХТМФМТ ва ТЭБ |
128.0 21.5 29.09 |
Бюджет маблағлари Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари |
Ҳукумат қарори. Кам таъминланган аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш ҳамда умумтаълим мактабларининг библиотека фондини бойитиш. |
|
63. (94) |
Болаларни мактабга сифатли тайёрлашда ота-оналарни (5 та китоб) кўргазмали қуроллар билан бепул таъминлаш. |
2014 йил II чорак |
ХТМФМТ ва ТЭБ |
24,3 |
Бюджет маблағлари |
Болаларни мактабга сифатли тайёрлаш |
|
64. (95) |
Давлат ҳисобидан 44 нафар уйда таълим олаётган ногирон болаларни зарурий ўқув қуроллари билан таъминлаш, уларни сифатли ўқитиш тадбирларини амалга ошириш. |
2014 йил III-IV чорак |
ХТМФМТ ва ТЭБ, Молия бўлими. |
1,24 |
Бюджет маблағлари |
Ногирон болаларни ижтимоий ҳимоялаш, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш. |
|
65. (96) |
Ёз даврида вилоятда фаолият кўрсатаётган 19 та стационар болалар оромгоҳлари базасида ўқувчиларнинг дам олиши ва соғломлаштиилишини ташкил этиш. 1650 нафар болани имтиёзли, шунингдек, 700 нафар кам таъминланган оилалар фарзандларини ҳамда 10 нафар иқтидорли болаларни бепул йўлланмалар билан таъминлаш. |
Тасдиқлаш - 2014 йил март амалга ошириш – 2014 йил июнь — август |
Туман касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, «Маҳалла» ХЖФ туман бўлими, «Камолот» ЁИҲ, туман ҳокимлиги Туман ХТМФМТ ва ТЭБ, Корхона, ташкилот ва муассасалар. |
16,0 7,0 5,0 |
Ҳомийлар, Касаба уюшмалари, Бюджет, Маҳалла» ХЖФ маблағлари, «Соғлом авлод учун» фонди маблағлари |
Туман ҳокими ҳамда туман касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг қўшма қарори Ёзги мактаб таътили мобайнида болаларнинг тўлақонли хордиқ чиқаришлари ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш. |
|
Жами |
4368,64 |
|||||
|
VI. Соғлом болани, айниқса, қиз болаларни тарбиялаб вояга етказишда, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун уларга кўмак бериш, болаларни турли тўгаракларга жалб этиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳалла ва бошқа жамоат тузилмаларининг ролини ошириш, ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, оилалар ва жамиятда ўзаро бир-бирини тушуниш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдамни ўз вақтида ва манзилли кўрсатиш борасида маҳалла ва бошқа жамоат тузилмаларининг масъулиятини кучайтириш Бўлим учун масъул: С.Мусаев — «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси | ||||||
|
66. (102) |
Соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни мустақил оилавий ҳаётга тайёрлаш; соғлом оилани шакллантириш ҳамда ёш авлоднинг касб эгаллашида маҳалла ролини ошириш; болалар ва ўсимрларни турли тўгаракларга, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилиш; эрта турмуш қуришнинг олдини олиш; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қошидаги «Ота-оналар университети» фаолиятини янада такомиллаштиришга қара-тилган соғлом болани тарбиялашда маҳалланинг ўрнини оширишга доир чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2014 йил I чорак |
«Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ, ХТМФМТ ва ТЭБ, касб-ҳунар коллежлари, Туман тиббиёт бирлашмаси, ИИБ, БК ва АИМФ маркази, Маданият ва спорт ишлари бўлими |
- |
- |
Ижрочиларнинг қўшма қарори. Оила ва маҳалланинг ёш авлодни тарбиялашдаги ролини ошириш. |
|
67. (103) |
Икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган 10 нафар ёш онага моддий ёрдам кўрсатиш. |
Йил давомида |
Туман касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, корхона ва ташкилотлар |
2,5 |
Касаба уюшмалари маблағлари |
Ёш оилаларни ижтимоий-қўллаб-қувватлаш. |
|
68. (104) |
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув дастурига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг соғлом ва баркамол авлодни шакллантиришдаги ўрнига бағишланган бўлим киритиш. |
2014 йил I чорак |
«Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди |
- |
- |
Ўқитиш дастури. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг баркамол ва соғлом авлодни тарбиялаш масалаларидаги билимларини ошириш. |
|
69. (105) |
Ёшларда юксак маънавий фазилатлар, шу жумладан катталарга ҳурмат, ёшларга ғамхўрлик, эзгулик ва инсонийлик, меҳрибонлик ва бағрикенглик, Ватани ва Халқига садоқат туйғуларини шакллантириш мақсадида маҳаллаларда «Оталар мактаби», «Оналар мактаби» семинар ва тренинглари ташкил этиш. Маҳаллаларда етук олим, психолог, ёзувчи, шоир, дин арбоблари, оқсоқоллар ва аҳоли иштирокида кўп асрлик миллий анъаналар руҳидаги «Маънавият эҳсони» мавзуида кеча ва суҳбатлар ташкил этиш. |
2014 йил I чорак |
«Нуроний» жамғармаси ва «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди, Маънавият тарғибот маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, туман бош имом хатиби, «Камолот» ЁИҲ, ХТМФМТ ва ТЭБ, ҚФЙ МФЙ лар |
- |
- |
Қўшма тадбирлар режаси. Болаларни тарбиялашда ота-оналар ролини кучайтириш. Оила ва маҳаллаларда ўзаро ғамхўрлик ва ҳурмат муҳити, юксак аҳлоқий ва маъанавий қадриятларни шакллантириш. |
|
70. (106) |
3 — 6 ёшли қиз болалар маънавий-аҳлоқий тарбиясини эрта бошлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида мактабгача таълим муассасаларида «Зумрадойлар давраси» тўгаракларини ташкил этиш; Туманда ўтказилган «Ораста қизлар давраси» кўрик-танлови ғолиблари ўртасида «Маҳалланинг энг ораста қизлари» туман форумини ташкил этиш орқали маҳаллаларда «Ораста қизлар» тўгараклари иштирокчиларининг ижтимоий фаоллигини янада қўллаб-қувватлаш. |
2014 йил I чорак 2014 йил |
Хотин-қизлар қўмитаси, ХТМФМТ ва ТЭБ, Туман тиббиёт бирлашмаси, «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди, «Камолот» ЁИҲ, туман Маънавият маркази, ҚФЙ, МФЙ лар |
1,8 |
Ижрочилар маблағи |
Ижрочиларнинг қўшма қарори. Ёшлар онгига миллий қадриятларимизни сингдириш, уларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш. |
|
71. (107) |
Зулфия номидаги мукофот соҳибаларининг туман форумини ташкил этиш, лауреатларнинг асарлар тўпламини чоп этиш, уларни мамлакат ёшлари ўртасида тақдимот қилиш орқали истеъдодли ва фаол қизларни рағбатлантириш тадбирларини ўтказиш. |
2014 йил III чорак |
Хотин-қизлар қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари бўлими,ХТМФМТ ва ТЭБ,«Камолот» ЁИҲ, ҚФЙ, МФЙ |
0,5 |
Ҳомийлар маблағи |
Хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги мавқеини юксалтириш, истеъдодли ва иқтидорли қизларни рағбатлантириш. |
|
72. (108) |
«Ёшлик баҳори» туман ёш опера ижрочилари фестивали; «Санъат мактаби» телевизион фестивали; «Созлар навоси» ёш мусиқа ижрочилари туман кўрик-танлови; «Биз, Ватан фарзандлари – умид ниҳолларимиз» шиори остида «Ниҳол» мукофоти соҳибларининг ҳисобот концертини ташкил этиш ва ўтказиш орқали истеъдодли ёшларнинг мусиқий, бадиий ва шеърий салоҳиятини ривожлантириш учун шароитлар яратиш. |
2014 йил апрель 2014 йил август — октябрь 2014 йил сентябрь 2014 йил ноябрь |
Маданият ва спорт ишлари бўлими, Маданият ва спорт ишлари бўлими Маданият ва спорт ишлари бўлими Маданият ва спорт ишлари бўлими, ХТМФМТ ва ТЭБ, «Камолот» ЁИҲ |
0,5 0,8 0,8 0,8 |
Ижрочилар маблағи |
Ижрочиларнинг қарори. Ижрочиларнинг қарори. Мамлакат истеъдодли ёшларининг мусиқий, бадиий ва шеърий салоҳиятини ривожлантириш учун шароитлар яратиш. Ижрочиларнинг қарори. Туман ҳокимининг протокол қарори лойиҳаси. |
|
73. (109) |
Ёшларни турли тўгаракларга, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилиш. мусиқа мактаби атрофидаги маҳаллаларда ёшлар мусиқий вокал жамоаларини ташкил этиш. |
Йил давомида |
«Маҳалла» фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ, ХТМФМТ ва ТЭБ, касб-ҳунар коллежлари, Маданият ва спорт ишлари бўлими |
- |
- |
Ижрочиларнинг қўшма қарори. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, болаларнинг ижодий кўникмаларини ривожлантириш ва соғлиғини мустаҳкамлаш. |
|
74. (110) |
Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида «Кичкинтой-ширинтой», «Соғломжон-полвонжон» оммавий спорт мусобақалари; Умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида «Ёз-2014» спорт мусобақалари; Қизлар ўртасида «Жисмоний баркамоллик – гўзаллик рамзидир» шиори остида бадиий гимнастика бўйича ва «Баҳор маликалари» шиори остида енгил атлетика бўйича туман мусобақалари; «Шунқорлар» ва «Ёш чегарачилар» ҳарбий-спорт мусобақалари; |
2014 йил II-III чорак 2014 йил II-III чорак 2014 йил март—май 2014 йил апрель |
ХТМФМТ ва ТЭБ, БСРЖ, Маданият ва спорт ишлари бўлими, ҚФЙ, МФЙлар БСРЖ, Маданият ва спорт ишлари бўлими, ХТМФМТ ва ТЭБ, «Маҳалла» ХЖФ, ҚФЙ, МФЙлар БСРЖ, Маданият ва спорт ишлари бўлими, ХТМФМТ ва ТЭБ, Хотин-қизлар қўмитаси,«Маҳалла» ХЖФ, «Камолот» ЁИҲ, спорт федерациялари «Камолот» ЁИҲ, Мудофаа бўлими, касб-ҳунар коллежлари, «Ватанпарвар»ташкилоти, ҚФЙ, МФЙ лар |
0,6 0,2 0,3 0,3 |
Ижрочилар маблағи Ижрочилар маблағи Ижрочилар маблағи «Камолот» ЁИҲ маблағлари |
Ижрочиларнинг қўшма қарори лойиҳаси. Туман ҳокимининг протокол қарори лойиҳаси. Ижрочиларнинг қўшма қарори. Ижрочиларнинг қўшма қарори. |
|
75. (111) |
Давлат томонидан кам таъминланган оилаларга манзилли моддий ёрдам кўрсатиш, яъни уларнинг фарзандларини: 200 тўплам қишки кийим-бош; 600 нусха дарслик ва ўқув қўлланмалари билан бепул таъминлаш. |
2014 йил III-IV чорак |
ХТМФМТ ва ТЭБ, |
12,0 6,5 |
Бюджет маблағлари |
Кам таъминланган оилалар фарзандларини ижтимоий муҳофаза қилиш, уларга маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиш. |
|
76. (112) |
Болалар ва ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан: «Ватан ўз ватанпарварларини хотирлайди» акциясини ўтказиш ҳамда хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ва ички ишлар органлари ходимларининг оилаларига моддий ёрдам кўрсатиш; корхоналар ишчиларининг 20 нафар фарзандига чет тилларни ўрганишда моддий кўмаклашиш. |
Мустақиллик байрами арафасида Йил давомида |
Туман касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар |
0,2 1,5 1,5 |
Касаба уюшмалари маблағлари Иш берувчилар маблағлари, Касаба уюшмалари маблағлари |
Ижрочиларнинг қарори. Ўз хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида ҳалок бўлган ватанпарварларнинг фарзандларини қўллаб-қувватлаш. Жамоа шартномалари. Ёш оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини яхшилаш. Иш берувчиларнинг ёш оилалар ва хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий ва маънавий қўллаб-қувватлаш учун масъулиятини ошириш. |
|
77. (113) |
Давлат ижтимоий буюртмаларини жойлаштириш орқали ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини янада ривожлантириш, уларнинг «Соғлом бола йили» Давлат дастури ва бошқа давлат ижтимоий дастурларида кўзда тутилган вазифаларни амалга оширишдаги фаол иштирокини таъминлаш. |
Йил давомида |
Тумандаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, Туман тиббиёт бирлашмаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси, ХТМФМТ ва ТЭБ,БК ва АИМҚ маркази, Экоҳаракат, «Тадбиркор аёл» уюшмаси, «Деҳқонобод овози» газетаси |
5,2 |
Ўз.Рес Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағлари |
Тумандаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш Парламент комиссиясининг ННТлар ўртасида давлат ижтимоий буюртмаларини жойлаштиришга доир қарори. Соғлом ва баркамол болани шакллантириш учун шароитлар яратиш ҳамда оила асосларини мустаҳкамлаш борасидаги вазифаларни ҳал қилишда ННТ ўрни ва аҳамиятини кучайтириш. |
|
78. (114) |
Бепул асосда: Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳамда турли танловлар ғолибларидан иборат 20 нафар бола учун «Биз - Мустақиллик фарзандларимиз» шиори остида Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент шаҳарларига сафарлар; Кам таъминланган оилалардан 200 нафар аҳоли учун Хива, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Марғилон, Термиз, Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарларига сафарлар уюштириш орқали кам таъминланган оилалар фарзандлари ва бошқа аъзолари учун фаол дам олиш имкониятларини яратишга доир комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. |
2014 йил 30 май- 3 июнь 2014 йил давомида |
Туман касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ, |
1,2 5,0 |
Ижрочилар маблағи Иш берувчилар маблағлари, Касаба уюшмалари маблағлари |
Оила, маҳалла ва таълим муассасалари алоқаларини мустаҳкамлаш, ёш авлодни ҳамжиҳатлик ва катталарга ҳурмат руҳида тарбиялаш. Болаларнинг бўш вақтини ташкил этиш, ёш авлодда Ватанга муҳаббат туйғусини тарбиялаш, уларнинг она Ватан тарихи, маданияти ва меъморий ёдгорликлари тўғрисидаги билимларини бойитиш. Кам таъминланган оилалар ва ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларнинг фаол дам олиши учун қулай шароитлар яратиш. |
|
Жами |
42.2 |
|||||
|
VII. «Соғлом бола йили» Давлат дастурининг мақсадлари ва вазифалари бажарилиши тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш, бунда оммавий ахборот воситаларининг, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларининг ва Интернет тармоғининг имкониятларини фаол ишга тушириш Бўлим учун масъул: О. Нормуродов – туман ҳокимлигининг маънавият ва тарғибот бўлими бошлиғи | ||||||
|
79. (115) |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда сўзлаган маърузаси ва «Соғлом бола йили» Давлат дастури матнини ўз ичига олган «Соғлом бола йили» брошюрасини жойларга тарқатиш |
2014 йил I чорак |
Маънавият ва тарғибот бўлими |
Республика тақсимоти асосида |
Бюджет маблағлари |
«Соғлом бола йили» Давлат дастурининг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш |
|
80. (116) |
Аҳолининг барча қатламлари ўртасида қуйидаги йўналишларда «Соғлом бола йили» Давлат дастурининг мақсади ва вазифалари тўғрисида кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш: оммавий ахборот воситаларида «2014 йил – Соғлом бола йили», «Соғлом бола – соғлом ва аҳил оила маҳсули», «Болалар спорти», «Соғлом бола – келажагимиз», «Соғлом оила», «Никоҳ ва оила», «Таълим ва ёшлар», «Бир болага етти маҳалла бош-қош» махсус рукнларини ташкил этиш; «Оила – маҳалла - мактаб» концепциясига бағишланган мақолалар ва кўрсатувлар эълон қилишни давом эттириш; «Соғлом бола йили» Давлат дастурини амалга оширишда ОАВнинг ўрни ва аҳамияти» мавзуидаги республика видео анжуманида фаол иштирок этиш. |
Жадвални тасдиқлаш – 2014 йил I чорак Амалга ошириш – Йил давомида |
Маънавият ва тарғибот бўлими, жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўлими, Деҳқонобод овози газетаси |
3,2 |
Ижрочилар маблағи |
Тадбирларни ўтказиш жадвали. «Соғлом бола йили» Давлат дастури вазифалари ва натижалари тўғрисида аҳолини кенг ҳабардор қилиш. Унинг ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини таъминлаш |
|
81. (118) |
Аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясиинг 21 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасида баён қилинган «Соғлом бола» Давлат дастурининг мақсади, мазмуни ва аҳамияти тўғрисида кенг тушунтириш ишларини қуйидаги йўллар билан ташкил этиш: ҳар бир меҳнат жамоасида, маҳаллаларда давра суҳбатлари, учрашувлар ва мулоқотлар ташкил этиш; ёш авлодни ҳар томонлама камолга етказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотларни ҳаётий мисоллар билан тушунтириш мақсадида «Ҳокимлик соати» маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш |
Йил давомида |
Маънавият тарғибот маркази туман бўлими, туман хотин-қизлар қўмитаси, Деҳқонобод овози газетаси, «Камолот»ЁИХ туман кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими |
1,0 |
Ижрочилар ва ҳомийлар маблағи |
Мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари юзасидан аҳоли ўртасида кенг тарғиботи амалга оширилади. «Соғлом бола йили» Давлат дастурининг мақсад ва аҳамияти, унда белгиланган вазифалар йўналишларини меҳнаткашлар ўртасида кенг тарғиб этиш орқали юртимизда амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳатлар мазмуни фуқароларга етказилади. |
|
82. (119) |
«Ўзбекистон – бахтли болалар мамлакати» ва «Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли элнинг фарзандлари соғлом бўлур» мавзуида фото кўргазмалар ташкил этиш. |
2014 йил II — IV чорак |
Маънавият тарғибот маркази туман бўлими, «Камолот»ЁИХ туман кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими |
0,4 |
Ижрочилар маблағи |
Мамлакатимизда болалар манфаатларини таъминлаш, хотин-қизлар фаоллигини ошириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар мазмун-моҳияти ва натижалари ҳамда Халқимизнинг бунёдкорлик ишларини ёритиб берадиган фотоматериалларни эълон қилиш. |
|
83. (121) |
Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган «Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли элнинг фарзандлари соғлом бўлур» телемарафонини ўтказиш. |
2014 йил июнь |
Маданият ва спорт ишлари, ХТМФМТ ва ТЭБ, Тиббиёт бирлашмаси, «Маҳалла» жамоат фонди туман бўлими |
0.3 |
Ижрочилар маблағи |
|
|
84. (122) |
Интернет тармоғидаги оммавий ресурсларда туманимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати натижалари, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чоралар ҳамда «Соғлом бола йили» Давлат дастури тадбирларини ёритишга доир саҳифалар яратиш. |
Йил давомида |
«Камолот» ЁИҲ туман бўлими |
0,5 |
«Камолот» ЁИҲ маблағлари |
Туманимизда ёшларга оид давлат сиёсати ҳамда соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш ва дунё жамоатчилигига етказиш. |
|
85. (125) |
«Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур» ва «Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзлари» мавзуларида тайёрланган плакатлар тўпламларини меҳнат жамоаларига тарқатиш. |
2014 йил I-II чорак |
Маънавият тарғибот маркази туман бўлими, туман ХТМФМТ ва ТЭБ, касб хунар коллежлари, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими |
1.8 |
Ижрочилар ва ҳомийлар маблағи |
Ижрочиларнинг қарорлари. Аҳоли, айниқса ёш авлод дунёқараши ва интеллектуал даражасини кенгайтириш, маънавий, асл миллий қадриятлар, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, санъат ва спорт оламига ошно этиш. |
|
Жами |
7.2 |
|||||