26.08.2016 йилдаги ПҚ-2580-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси соҳасида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль йўллари қурилиши соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва шунинг асосида Ўзбекистон миллий автомагистралини, умумреспублика ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини истиқболда ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш талаблари ҳамда вазифаларини ҳисобга олган ҳолда республиканинг лойиҳа, қурилиш ва эксплутация қилиш ташкилотларининг юқори малакали муҳандис кадрларга нисбатан ортиб бораётган талаб-эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда «Ўзавтойўл» акциядорлик компаниясининг Тошкент автомобиль-йўллар институтини Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институти этиб қайта ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар ва йўл ўтказгичларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва эксплуатацияси ҳамда ер усти транспорт тизимлари соҳасида халқаро стандартларга мувофиқ сифатли бакалавр ва магистрлар тайёрлашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўллари ҳамда бошқа муҳандислик йўл иншоотларини лойиҳалаш ва қуриш, қурилишда янги материаллар ва технологияларни татбиқ этиш, конструкциялар мустаҳкамлигини ва энергия самарадорлигини ошириш, материаллар ҳажмини камайтириш билан боғлиқ бўлган, шунингдек, ер усти транспорт тизимлари логистикаси, уларни ташкил этиш ҳамда улардан фойдаланиш борасидаги йўналишлар бўйича илғор жаҳон тажрибаси ва технологияларини чуқур ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий материаллардан кенг фойдаланиш, йўл қурилиши ҳамда йўл-қурилиш техникаси ва транспорт тизимларидан фойдаланишнинг замонавий технологияларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда, автомобиль йўллари, тоннеллар, кўприклар ва йўл ўтказгичлар пухта ишлашини таъминлашга йўналтирилган амалий илмий тадқиқотлар ва ишланмалар олиб боришга, тематик ишларни бажаришга талабалар ва профессор-ўқитувчиларни кенг жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма таълим дастурлари, илмий лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий таълим дастурларини татбиқ этиш ва илмий-таълим жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш мақсадида чет эллардаги етакчи турдош (ихтисослашган) олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институтининг тузилмаси 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институтида кадрлар тайёрлаш бўйича асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисига, зарур ҳолларда, институтнинг ташкилий тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 442-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда тугатилаётган Тошкент автомобиль-йўллар институтининг раҳбарлари ва профессор-ўқитувчиларини аттестациядан ўтказиб, сўнгра институтнинг тасдиқланган тузилмасига мувофиқ, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институтининг факультет ва кафедраларини юқори малакали кадрлар билан бутласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 30 августга қадар муддатда Тошкент автомобиль-йўллар институтининг тугатилаётган ва қайта ташкил этилаётган таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлар бўйича бакалавриат ва магистратура талабаларининг республика турдош (ихтисослашган) олий ўқув юртларининг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликларига ўтказилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар, идоралар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институти бакалавриати ва магистратурасига ҳар йилги қабул квоталарини шакллантиришни турдош (ихтисослашган) лойиҳа ва йўл-қурилиш ташкилотлари, эксплутация қилиш корхоналари ва буюртмачилар хизматларининг олий маълумотли мутахассисларга бўлган истиқболдаги талаб-эҳтиёжлари асосида амалга оширсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 442-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 442-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институти ўқув аудиториялари ва ўқув-илмий лабораториялари замонавий техник воситалар, махсус синов машиналари, стендлар, асбоб-ускуналар ва ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланишини, шунингдек ўқув бинолари ва талабаларнинг яшаш жойлари муҳандислик инфратузилмаси билан комплекс ҳолда реконструкция қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи таълим ва илмий марказлар, ташкилотлар ва корхоналарнинг, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг энг тажрибали, юқори малакали мутахассисларини ўқув жараёнига шартнома асосида жалб этишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 26 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2580-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 августдаги ПҚ-2580-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ишчиларнинг чекланган сони (хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибини ҳисобга олмаган ҳолда) — 223 нафар, шу жумладан маъмурий-бошқарув ходимлари — 38 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 августдаги ПҚ-2580-сон қарорига
1-а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти факультетлари ва кафедраларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 августдаги ПҚ-2580-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида кадрлар тайёрлаш бўйича асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Классификатор бўйича шифр

Таълим ва мутахассисликлар йўналиши

Бакалавриат

1.

5340800

Автомобиль йўллари, кўприклар, тонеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш

2.

5310600

Автомобиль транспорти, йўл-қурилиш машиналари ва ускуналари эксплуатацияси

3.

5620100

Транспорт логистикаси (автомобиль транспорти)

4.

5110014

Касб-ҳунар таълими (автомобиль йўллари ва иншоотларини қуриш ва эксплуатацияси, автомобиль транспорти)

Магистратура

1.

5А340801

Автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуриш

2.

5А620101

Транспорт логистикаси

3.

5А310602

Автомобиль транспорти ва йўл-қурилиш техникаси эксплуатацияси

4.

5А340205

Кўприклар, тонеллар ва йўл ўтказгичлар қуриш

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 35-сон, 409-модда; 2017 й., 28-сон, 442-модда)