Ҳужжат кучини йўқотган 02.06.2021 02.03.2016 йилдаги 226-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 02.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухоро вилояти Ғиждувон тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Бухоро вилояти ҳокимининг 2021 йил 2 июндаги 242-сонли «Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 15 — 17-моддаларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 йил 16 ноябрдаги 286-III-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 3 декабрдаги СҚ-63-ΙΙΙ-сонли «2016 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги ҳамда вилоят ҳокимининг 2016 йил 17 февралдаги «2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги 75-сонли («Бухоронома» газетаси, 20.02.2016 й., 16-сон) қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 йил 16 ноябрдаги 286-III-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 3 декабрдаги СҚ-63-ΙΙΙ-сонли «2016 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги ҳамда вилоят ҳокимининг 2016 йил 17 февралдаги «2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги 75-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ғиждувон туманида 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури кўрсаткичлари 1-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурнинг ойлар кесимидаги кўрсаткичлари 2-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастур кўрсаткичларининг амалга оширилишини ташкил қилиш бўйича туман ишчи комиссияси таркиби 3-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастур ижросини назорат қилиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳи таркиби 4-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йилда туман тижорат банклари томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг иш ўринлари ташкил этишни таъминлайдиган бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш кўрсаткичлари 5-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманда 2016 йил давомида «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси»ни ўтказиш жадвали 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — 6 иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2016 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида қабул қилинган барча дастурлар ижроси натижасида 8936 та иш ўринларини ташкил қилиш қисми бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими (Ф. Шарапов) томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти, хўжалик бошқаруви ва йирик корхоналар билан ҳамкорликда инвестиция дастурлари ҳамда саноатни, хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастурларининг параметрларидан келиб чиқиб, мақсадли дастурларга киритилган объектлар бўйича ҳамда давлат мулки бўлган объектларини хусусийлаштириш, шу жумладан «ноль» қийматда сотиш, бўш турган давлат мулкларини ижарага бериш ҳамда молиявий соғломлаштириш дастурлари бўйича жами 1371 та иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман архитектура ва қурилиш бўлими (Ш. Джалалов) томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти, хўжалик бошқаруви ва корхоналар билан ҳамкорликда қурилиш саноатини, мухандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастури бўйича жами 180 та иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Давлат солиқ инспекцияси (Ж. Содиқов), туман ҳокимлиги ва «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш» бўйича махсус комиссиялар томонидан фаолият кўрсатмаётган кичик бизнес корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига жами 92 та, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш бўйича жами 2000 та иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман тижорат банклари (С. Жўраев, У. Собиров, А. Очилов, А. Йўлдошов) томонидан молиялаштирилиши назарда тутилган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳалари бўйича ҳамда тижорат банкларида ҳисоб рақами очиб фаолият кўрсатаётган мижозларнинг ўз маблағлари ҳисобига жами 1415 та иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими (О.Ҳакимов) томонидан деҳқон ва фермер хўжаликларида маҳсулотни ишлаб чиқариш дастурлари бўйича жами 2033 та иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ғиждувон туман бўлими (Э. Саидов) ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими (А. Мухаммедов) томонидан касаначилик, ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари бўйича жами 1845 та иш ўринлари яратилишини таъминлаш белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимлиги молия бўлими (А. Ибрагимов) инфратузилма объектлари, шу жумладан бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобида ишга тушириладиган объектлар ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман статистика бўлими (А. Қобилов) ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда тақдим этиладиган давлат статистика ҳисоботлари ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лавозимига кўра тумандаги касб-ҳунар коллежлари директорлари, 2015-2016 ўқув йилида коллеж битирувчиларининг бандлиги ҳолати бўйича иш ўринларини ташкил этиш чораларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ишчи комиссияси аъзолари ҳар ойнинг 25-санасигача ташкил этилган иш ўринлари тўғрисидаги тезкор маълумотларни туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг бажарилишининг бориши, ахборотларни тўплаш ва мувофиқлаштириш ҳамда ташкил этилган янги иш ўринлари мониторингини юритиш, туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Дастур кўрсаткичларининг амалга оширилишини ташкил қилиш бўйича туман ишчи комиссиясига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурда белгиланган тадбирларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича ташкилотчилик ишларини амалга ошириш, тегишли туман ташкилотлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг бу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойнинг 23-санасигача бириктирилган ҳудудга чиққан ҳолда, 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш туман дастури ижросини танқидий ўрганиб, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ва мутасадди ташкилотлар иштирокида муҳокама қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман дастурида белгиланган параметрлар ижросини таъминлашда йўл қўйилган камчиликлар ва муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган вазифаларни талаб даражасида бажармаётган тармоқлар, корхоналар раҳбарлари ҳамда қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг масъулиятини янада ошириш юзасидан жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун туман ҳокимига таклифлар киритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман дастурига киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастур ижроси тўғрисида ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 3-санасигача туман ҳокимига, 5-санасигача вилоят ишчи гуруҳига ахборот тақдим этиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Дастур кўрсаткичларининг ижросини назорат қилиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича мониторинг юритиш, барча параметр кўрсаткичларини таҳлил қилган ҳолда умумлаштириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастур ижросини ташкилотларда, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида бажарилишини ўрганиб, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда якуний маълумотларни умумлаштириб, туман ишчи комиссиясига ҳар ойнинг 18-санасига қадар тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман статистика бўлими (А. Қобилов) барча чора-тадбирлар ҳисобига ташкил этиладиган иш жойларининг статистик ҳисоботларини юритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор «Ғиждувон» газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким в.б. В. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғиждувон т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 2 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
226-сон