Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ҚИЗИЛҚУМНОДИРМЕТАЛЛОЛТИН» ДАВЛАТ КОНЦЕРНИНИ ТУГАТИШ ВА НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонини бажариш юзасидан ва Навоий кон-металлургия комбинати фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концернини тугатиш комиссияси 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Комиссия «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концернини тугатиш билан боғлиқ масалаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширсин.
2. Навоий давлат кончилик институти бюджетдан молиялаштириш манбалари сақлаб қолинган ҳолда Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфига берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни таркибига кирган 2-иловага мувофиқ корхоналар акциялари давлат пакетлари ва активларининг 2004 йилда, белгиланган тартибда хусусийлаштирилишини таъминласин.
4. Навоий кон-металлургия комбинати тизимининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Белгилансинки, илгари «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни таркибига кирган 3-иловага мувофиқ корхоналар Навоий кон-металлургия комбинати билан ўзаро ҳамкорликни хўжалик шартномалари асосида амалга оширадилар.
5. Навоий кон-металлургия комбинати:
комбинатнинг ташкилий тузилмасини ҳамда бошқарув ва муҳандис-техник ходимларининг чекланган сони 6634 кишидан, шу жумладан бошқарув аппарати ходимлари сони 325 кишидан иборат бўлишидан келиб чиққан ҳолда бошқарув аппарати тузилмасини тасдиқласин;
бир ой муддатда корхонанинг янги таҳрирдаги уставини ишлаб чиқсин ва унинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
6. Белгилаб қўйилсинки, Навоий кон-металлургия комбинатининг бош директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тайинланади ва у маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига, унинг ўринбосарлари эса — вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар ўн кун муддатда ушбу қарорда назарда тутилган ташкилий тадбирлардан келиб чиққан ҳолда 2004 йил учун иқтисодий кўрсаткичларга тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 21 июлдаги 279–ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 19 май,
237-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 майдаги 237-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концернини тугатиш комиссияси
ТАРКИБИ
| 1. | Султонов Ў.Т. | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси |
| 2. | Асқаров М.А. | — | Давлат мулки қўмитаси раиси, комиссия раисининг ўринбосари |
| 3. | Гуськова Т.Н. | — | Молия вазирининг биринчи ўринбосари |
| 4. | Ҳасанов С.С. | — | Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари |
| 5. | Саматов П.А. | — | Адлия вазирининг ўринбосари |
| 6. | Қурбонов Д.Қ. | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари котибиятининг бош мутахассиси |
| 7. | Кучерский Н.И. | — | Навоий кон-металлургия комбинатининг бош директори |
| 8. | Мамаева О.И. | — | Навоий кон-металлургия комбинатининг бош бухгалтери |
| 9. | Гудсон В.Е. | — | тугатиладиган «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концернининг ижро этувчи директори |
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 майдаги 237-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
«Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни таркибига кирган, акцияларининг давлат пакетлари ва активлари 2004 йилда хусусийлаштириладиган акциядорлик жамиятлари
РЎЙХАТИ
| Т/р | Корхоналар номи | Жойлашган жойи | Сотиладиган давлат улуши, % |
|
I. Давлат активлари биржа савдоларида ва биржадан ташқари бозорларда хусусийлаштириладиган акциядорлик жамиятлари | |||
| 1. | «2-қурилиш-монтаж бошқармаси» очиқ акциядорлик жамияти | Навоий шаҳри | 25,0 |
| 2. | «Жанубсаноатмонтаж» очиқ акциядорлик жамияти | Навоий шаҳри | 25,0 |
| 3. | «Ишлаб чиқариш корхоналари бошқармаси» очиқ акциядорлик жамияти | Навоий шаҳри | 25,0 |
| 4. | «Автотрансқурилиш-механизация» очиқ акциядорлик жамияти | Навоий шаҳри | 25,0 |
| 5. | «Механизация ва автотранспорт» очиқ акциядорлик жамияти | Навоий шаҳри | 25,0 |
|
II. Активлари якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хусусийлаштириладиган давлат ташкилотлари | |||
| 6. | «Навоиймонтажавтоматика» | Навоий шаҳри | 49 |
| 7. | «ЎзГЕОТЕХЛИТИ» ЛИТИ | Тошкент шаҳри | 100 |
Навоий кон-металлургия комбинати тизимининг ташкилий тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш учун Жерой-Сардара кони хом ашёсидан фосфорит кукуни ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 3 июлдаги 278-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошидаги ҳамда 15 ва 16-бандларидаги «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни» сўзлари «Навоий кон-металлургия комбинати» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Чимён-Чорвоқ зонаси табиий бойликларини сақлаш ҳамда ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндошишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 10 мартдаги 83-сон қарорига 4-илованинг 29-бандидаги «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни Ўрта Осиё саноат технологияси лойиҳа-қидирув илмий-тадқиқот институти» сўзлари «Ўзбекистон геотехнология лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот институти (УзГЕОТЕХЛИТИ)» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий давлат кончилик институти фаолиятини ташкил этиш масалалари ҳамда кон-металлургия саноати корхоналарини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 13 апрелдаги 173-сон қарорида:
кириш қисмидаги «ва Қизилқумнодирметаллолтин» концерни» сўзлари чиқариб ташлансин;
7-банддаги «ва Қизилқумнодирметаллолтин» концерни» сўзлари чиқариб ташлансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Дон ресурслари ва уннинг бозор фондидан янада оқилона ва тежамли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 14 сентябрдаги 374-сон қарорининг 7-бандидаги «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни» сўзлари «Навоий кон-металлургия комбинати» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарорига 1-илованинг «Ўзтрансгаз» АКнинг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри чиқадиган улгуржи истеъмолчилар» устунидан «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 56-модда) 6-иловадаги «Толстов Е.А. — «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни раисининг биринчи ўринбосари» сўзлари «лавозимига кўра — Навоий кон-металлургия комбинати бош муҳандиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 31 октябрдаги 374-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 63-модда):
а) 1-иловадаги «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни» сўзлари «Навоий кон-металлургия комбинати» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловадаги «Кучерский Н.И. — «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни раиси» сўзлари «Кучерский Н.И. — Навоий кон-металлургия комбинати бош директори сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ярмарка савдосини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги 391-сон қарорига 5-иловадаги «Ғуломов С.Қ. — «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни раисининг ўринбосари» сўзлари «Ғуломов С.Қ. — Навоий кон-металлургия комбинатининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Қизилқум фосфорит комплексини ривожлантиришни ва Самарқанд кимё заводини реконструкция қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 13 мартдаги 135-сон қарорининг 6 ва 10-бандларидаги «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни» сўзлари «Навоий кон-металлургия комбинати» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2003 йил 21 августдаги 361-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 74-модда) 7-иловадаги «Кучерский Н.И. —«Қизилқумнодирметаллолтин» концерни раиси» сўзлари «Кучерский Н.И. — Навоий кон-металлургия комбинати бош директори» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 236-модда; 2006 й., 34-35-сон, 344-модда; 2010 й., 18-19-сон, 141-модда; 2017 й., 28-сон, 649-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон; 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)