10.03.2000 йилдаги 83-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧИМЁН—ЧОРВОҚ ЗОНАСИ ТАБИИЙ БОЙЛИКЛАРИНИ САҚЛАШ ҲАМДА ҲУДУДНИ ЎЗЛАШТИРИШГА КОМПЛЕКС ВА ИЗЧИЛЛИК БИЛАН ЁНДАШИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чимён—Чорвоқ зонаси табиий бойликларини ва экологик тозалигини тўлиқ сақлаш, ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндошишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 августдаги 366-ф-сон фармойиши билан тузилган Ишчи гуруҳ, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Чимён—Чорвоқ минтақаси ҳудудини унинг табиий-иқлим шароитларига кўра муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд — табиий курорт ҳудуди ва дам олиш ҳудуди табиий ҳудуд сирасига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чимён—Чорвоқ ҳудудини комплекс ва изчиллик билан ўзлаштиришга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури 1-иловага*мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001—2003 йиллар инвестиция дастурида 2-иловага* мувофиқ Чирчиқ шаҳридаги тозалаш иншоотларни кенгайтиришни, Чимёнсой, Чорвоқ—Бақачўл, Чорвоқ—Ғазалкент канализация коллекторларини реконструкция қилишни, Бақачўл муҳандислик иншоотлари қурилишини, 2003—2005 йиллар инвестиция дастурида эса — чиқариб юборувчи канализация тармоқлари қурилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001—2003 йиллар инвестиция дастурида 3-иловага* мувофиқ хўжалик-ичимлик сув билан таъминлаш магистрал сув оқизиш тармоғи, сув тозалаш узеллари, насос станциялари, Янгиқўрғон дарёсидан сув олиш ва сув оқизиш иншоотлари қурилишини ҳамда маҳаллий булоқ сувлари манбаларидан сув олиш иншоотини, 2003—2005 йиллар инвестиция дастурида эса — сувни, истеъмолчиларга етказиб бериш тармоқларини реконструкция қилишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 майдаги 365-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2018 й., 09/18/365/1235-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 майдаги 365-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2018 й., 09/18/365/1235-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 майдаги 365-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2018 й., 09/18/365/1235-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, «Ўзгидромет» маркази, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, санаторийлар, пансионатлар, дам олиш уйлари ва зоналари, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари кемпинглар ва бошқа объектларни қурувчилар ва уларнинг эгалари бир ой муддатда барча объектларни хатловдан ўтказсинлар, Чимён—Чорвоқ зонасидаги объектлар қурилиши юзасидан мавжуд лойиҳа-смета ҳужжатларини тафтишдан ўтказсинлар ва уларга тузатишлар киритсинлар ҳамда, 2000 йилнинг I чорагида 5-иловага* мувофиқ қурилиши тугалланмаган объектлар қурилишини 2001—2005 йилларда тугаллаш ёки тиклаш мумкин бўлмаган тақдирда, уларни бузиб ташлаш тўғрисида таклиф киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 5-илова берилмайди.
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 183-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 15-сон, 179-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзуйжойжамғармабанк», зарурият бўлганда, қурилишни амалга оширувчиларга объектлар қурилишини тугаллаш учун белгиланган тартибда кредит ресурслари ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент вилояти ҳокимлиги, «Давлатархитектқурилиш» қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўзгидромет» маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
(7-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 183-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 15-сон, 179-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чимён—Чорвоқ ҳудудида қурилиш олиб бориш тўғрисида илгари қабул қилинган қарорларни қайтадан кўриб чиқсинлар. Зарур бўлган тақдирда тегишли объектлар эгалари билан биргаликда уларни қайта жойлаштириш масаласини ишлаб чиқсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чимён—Чорвоқ ҳудудида ва, айниқса, Чорвоқ сув омбори соҳилларида экологик вазиятга зарар етказувчи ва сувни ифлослантирувчи, ўзбошимчалик билан қурилган объектларни йўқотиш масаласини қонунда белгиланган тартибда ҳал қилсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чимён—Чорвоқ ҳудудида экологик вазиятга зарар етказадиган ҳар қандай саноат, қишлоқ хўжалиги объектлари ва бошқа объектлар қурилишини тақиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ва ташкил этиш бўйича 6-иловага* мувофиқ таркибда Республика штаби тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 6-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 10 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83-сон