Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2021 16.06.2016 йилдаги 185-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳасини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 6 июлдаги VI-29-26-8-0-К/21-сонли «Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 8 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 10 июндаги ПҚ-2545-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда вилоятда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 10 июндаги «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳасини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2545-сонли Қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари раҳбарлигида қуйидаги йўналишлар бўйича ишчи гуруҳлари тузилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп хонадонли уйларни куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш, умумфойдаланиш жойларини, лифт ускуналарини тартибга келтириш ва тегишли ҳолда сақлаш, маҳалла ҳудудида санитария ҳолатини таъминлаш, ободонлаштириш, шунингдек иссиқлик ва сув таъминоти ишларини ташкил этиш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини асосий ёқилғи-энергетика ресурслари билан ўз вақтида ва етарли даражада таъминлаш, электр таъминоти ва газ таъминоти объектларини куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (А. Амиров);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсуми давомида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ҳолати ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (А. Абдукадиров, З. Давлатов).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят иқтисодиёти тармоқларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2 — 4-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016/2017 йиллар куз-қиш даври учун кўмир, мазут ва техник туз тайёрлаш, шунингдек суюлтирилган газни етказиб бериш топшириқлари 5-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят иқтисодиёти тармоқларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси таркиби 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 6-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят комиссияси (А. Абдукадиров, А. Амиров, З. Давлатов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп хонадонли турар жой бинолари, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиб чиқиш натижалари бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларни, шунингдек вилоят иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш бўйича топшириқларни ўз вақтида бажариш борасидаги ташкилий тадбирлар комплексини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Термиз шаҳар ва барча туман ҳокимликларида ҳокимлар раҳбарлигида айнан шундай ҳудудий комиссиялар тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз шаҳар ва барча туман ҳокимлари, бошқармалар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқларининг 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вилоят Молия бошқармаси (Б. Худойберганов), Ғазначилик бошқармаси (Ў. Чориев) 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида ижтимоий соҳа объектларида белгиланган ишларни бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳамда ажратилган кўмир ёнилғисини харид қилиш учун маблағларни ўз муддатида молиялаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўздавэнергоназорат» ДИ Сурхондарё ҳудудий бўлими (О. Ашуров), «Саноатгеоконтехназорат» ДИ минтақавий бўлими (С. Суюнов), «Ўздавнефтгазинспекция» вилоят бўлими (О. Ҳамраев) 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида капитал ва жорий таъмирланиши белгиланган ишларнинг бажарилиши устидан доимий мониторинг ўрнатсин ҳамда мониторинг натижаси бўйича вилоят ҳокимлигига ҳар ўн кунда ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ (М. Холмўминов), «Сурхондарё газ таъминот» бошқармаси (Х. Мухамадиев), вилоят «Сувоқова» ДУК (Ю. Менглиев), «Иссиқлик манбаи» ИЧБ (К. Мирсангинов) 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш юзасидан зарурий чораларни кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вилоят ҳокимининг 2015 йил 10 июлдаги 190-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари А. Абдукадиров, А. Амиров ва З. Давлатов зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Т. МАМАРАИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 16 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
185-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2016 йил 16 июндаги 185-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят иқтисодиёт тармоқларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАДБИРЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Бажариш учун масъуллар

1.

Тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича (ҳар бир иншоот бўйича муддатида бажарилишини ва жавобгар шахсларни аниқлаб):

Термиз шаҳри ва туманлар, аҳоли пунктлари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари, ижтимоий соҳа муассасалари ҳамда иситиш қозон ва муҳандислик коммуникацияларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича жадваллар ишлаб чиқиш ва тайёргарлик кўриш;

бориш қийин бўлган алоҳида аҳоли пунктларида яшовчи аҳолини сиқилган газ (овқат пишириш учун) ва кўмир (5-илова) ҳамда муқобил ичимлик сув манбалари (шу жумладан, ташиб келтириладиган ичимлик суви) билан барқарор таъминлаш.

2016 йил 20 июнгача

Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, мутасадди бошқармалар, идоралар, муассасалар, корхоналар

2.

Ўтган иситиш мавсумида йўл қўйилган камчиликлардан келиб чиқиб ижтимоий соҳа объектлари ва аҳолини мустаҳкам электр энергияси, табиий газ ва иссиқлик таъминоти билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2016 йил 20 июнгача

Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

3.

Нефть, газ конденсатлари, нефть маҳсулотлари, суюлтирилган газ, кўмир, мазут, туз ва бошқа куз-қиш даврига тайёргарлик билан боғлиқ юкларни барқарор ташилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2016 йил
20 июнгача

Термиз минтақавий темир йўл узели,

«Термиз нефть база» УК, «Денов нефть база» УК, «Сурхондарё газтаъминот» бошқармаси, «Сурхон кўмир етказиб берувчи» корхонаси, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

4.

Куз-қиш даврида табиий газни етказиб беришда танқислик вужудга келиши мумкин бўлган аҳоли пунктлари рўйхатини аниқлаш ва унинг асосида аҳоли эҳтиёжлари учун кўмир етказиб бериш жадвалини 2016 йилги кўмир тақсимоти ва шакллантирилаётган ресурс баланси доирасида тасдиқлаш (5-илова)

2016 йил 20 июнгача

Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, «Сурхондарё газтаъминот» бошқармаси, «Сурхон кўмир етказиб берувчи» корхонаси

5.

Аҳоли эҳтиёжлари учун ойлар кесимида кўмир ва суюлтирилган газ етказиб бериш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2016 йил
20 июнгача

«Сурхондарё газтаъминот» бошқармаси, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, Термиз минтақавий темир йўл узели, «Сурхон кўмир етказиб берувчи» корхонаси

6.

Ўз вақтида етказиб бериш механизмини ишлаб чиқиш ва аҳолига кўмир сотиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш вазифалари юклатилган ҳолда аниқ юк қабул қилувчи хўжалик субъектини аниқлаш.

2016 йил 20 июнгача

Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, «Сурхон кўмир етказиб берувчи» корхонаси

7.

2016 йилнинг 1 октябрига қадар тугаллаш муддати билан иқтисодиёт тармоқларини техник туз билан таъминлаш бўйича жадвални ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2016 йил 20 июнгача

Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, бошқармалар ва ташкилотлар

8.

Куз-қиш даврида энергия тизимларида максимал юкланиш соатларида электр энергия истеъмолини камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2016 йил

1 сентябргача

«Сурхондарё ХЭТК» ОАЖ, корхона ва ташкилотлар, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

9.

Қиш ойларида табиий газ ва электр энергиясининг истеъмоли камайишини инобатга олган ҳолда мавжуд асбоб-ускуналарнинг юкланишнинг пик вақтларида ишлаш режимлари жадвалини ҳамда асосий-ускуналарнинг таъмирланиш жадвалларини ишлаб чиқиш.

2016 йил

1 сентябргача

Мутасадди бошқарма, корхона, ташкилотлар «Сурхондарё ХЭТК» ОАЖ, «Сурхондарё газтаъминот» бошқармаси билан биргаликда

10.

2016/2017 йиллар куз-қиш даврида электр ва газ таъминоти тармоқларидан узилишга йўл қўйилмайдиган тоифаланган корхоналар рўйхатини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2016 йил

1 сентябргача

«Сурхондарё ХЭТК» ОАЖ, «Сурхондарё газтаъминот» бошқармаси, Термиз шаҳар ва
туманлар ҳокимликлари

11.

2016/2017 йиллар куз-қиш даврида табиий газ ва электр энергия таъминотидан узиб қўйилмайдиган Мудофаа бошқармаси объектлари рўйхатини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2016 йил 20 сентябргача

Вилоят Мудофаа бошқармаси,

«Сурхондарё газтаъминот» бошқармаси, «Сурхондарё ХЭТК» ОАЖ, «Ўздавнефтгазинспекция»си вилоят бўлими

12.

Вагонлар, цистерналарнинг нормадан юқори туриб қолишларини олдини олиш, юкларни ортиш-тушириш ишларининг бир маромда олиб борилишини таъминлаш, олиб борувчи темир йўлларда совуқ вақтларда юкларнинг музлаб қолишининг олдини олиш, таъмирлаш-профилактика ишларининг кечки вақтларда, дам олиш ва байрам кунларида олиб борилишини таъминлаш бўйича аниқ тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2016 йил 1 октябргача

Термиз минтақавий темир йўл узели, «Сурхондарё газтаъминот» бошқармаси, «Сурхон кўмир етказиб берувчи» корхонаси, корхона ва ташкилотлар

13.

Ўтган иситиш мавсумида табиий газни етказиб беришдаги узилишларнинг олдини олиш мақсадида шаҳар ва туманлар чегаралари кесимида етказиб бериш жадвалларини ишлаб чиқиш.

2016 йил
10 июлгача

«Сурхондарё газтаъминот»,
Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари, «Ўздавнефтгазинспекция» вилоят бўлими, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

14.

Табиий газ етказиб бериш танқис ҳудудларни бир маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида ушбу ҳудудлардаги газ тармоқлари ва газ тақсимлаш пунктларини реконструкция қилиш ва фойдаланиш бўйича манзилли чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

2016 йил 10 июлгача

«Сурхондарё газтаъминот»,
бошқармаси, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

15.

Аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2016 йил октябрь ойидан 2017 йил апрель ойигача ойма-ой етказиб бериш жадвалларини ишлаб чиқиш.

2016 йил

1 августгача

«Сурхондарё газтаъминот» бошқармаси, корхона, ташкилотлар, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

16.

Аҳолини газ билан таъминлаш мақсадида куз-қиш даврида корхона ва ташкилотлар қозонхоналарини узлуксиз ишлашини таъминлаш учун суюқ ва қаттиқ ёқилғи захирасини тайёрлаш.

2016 йил

1 ноябргача

Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, «Термиз нефть база» УК, «Денов нефть база» УК,«Сурхондарё газтаъминот» бошқармаси, «Сурхондарё ХЭТК» ОАЖ, «Сурхон кўмир етказиб берувчи» корхонаси, бошқармалар, корхона ва ташкилотлар

17.

Табиий газ танқис ҳудудларда жойлашган ижтимоий соҳа объектларидаги газда ишлайдиган қозонларни кўмирга мослаштириш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ёки янги қозонларга алмаштириш, ойма-ой кўмир етказиб бериш жадвалларини ишлаб чиқиш.

Тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида

Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, «Ўздавнефтгазинспекция» вилоят бўлими, «Сурхон кўмир етказиб берувчи» корхонаси, бошқармалар, корхона ва ташкилотлар

18.

Ҳар бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва маҳалла кесимида, маҳалла раислари бошчилигида, ширкат раиси, участка нозирлари, маҳаллага бириктирилган солиқ, ДСЭНМ ва ҳар бир коммунал ташкилотлари масъул ходимлари билан, шунингдек бириктирилган вазирлик ва тижорат банк масъуллари билан биргаликда қишга тайёргарлик ва ободонлаштириш дастури ишлаб чиқиш.

Тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида

Термиз шаҳар ҳокимлиги,
тижорат банклари, бошқарма ва ташкилотлар

19.

Ободонлаштириш бошқармалари ва бўлимлари томонидан ички автомобиль йўлларида муз ҳосил бўлиши ва беталофат ўтказиш учун барча зарурий иш қуроллари, техникалар ҳамда хом ашё захирасини яратиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2016 йил

10 июлгача

Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

20.

Термиз шаҳридаги кўп қаватли уй-жойларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун имтиёзли кредит маблағларини ажратиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Ширкатлар ва бошқарув компанияларини қўллаб-қувватлашга қаратилган тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитларни ажратишда 2016 йилга нисбатан ошириш.

2016 йил

1 октябргача

Вилоят Марказий банк Бош бошқармаси, тижорат банклари, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

21.

Юмшоқ қопламали кўп қаватли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини бажариш

2016 йил

1 октябргача

Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, ХУЖМ уюшмалари ва ХУЖМШлари

22.

Иссиқлик энергиясини олмаётган кўп қаватли уйларнинг умумий миқдорини аниқлаш.

2016 йил

10 июлгача

Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

Уларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш бўйича чоралар кўриш.

2016 йил

1 октябргача

23.

Ёнғин хавфсизлиги бўйича техник меъёрларга мувофиқлиги бўйича уй-жойлар, бино ва иншоотларни техник кўрикдан ўтказиш.

2016 йил

1 сентябр

Вилоят ИИБЁХХБ, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, бошқармалар, ташкилотлар

24.

Кўп қаватли уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга оширилишини молиялаштириш учун маҳаллий бюджет, тижорат банклари, ХУЖМШ ва ҳомийлик маблағларининг ўз вақтида ўрнатилган тартибда ажратилишини таъминлаш.

2016 йил

1 сентябргача

Вилоят Молия бошқармаси, Марказий банк, тижорат банклари, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

25.

Уй-жойларни куз-қиш даврига тайёрлаш ишларини тугатиш, белгиланган режа асосида иссиқлик қувурларида изоляция ишларини бажариш, уй-жойларни сифатли иссиқлик таъминотини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш ва муҳандислик коммуникациялари ва иссиқлик пунктлари жойлашган том қисмини, ертўла ва кириш жойларини ёпишни ташкил қилиш.

2016 йил

1 октябргача

Вилоят «Иссиқлик манбаи» ИЧБ, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

26.

Қозонхоналарни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини бажаришда кузги-қишки мавсумда ишлашга тайёргарлиги ҳақидаги тегишли далолатномаларни расмийлаштириш, бунда сертификатланган қозонларнинг ишлатилишига асосий эътиборни қаратиш.

2016 йил

1 октябргача

«Саноатгеоконтехназорат» ДИ вилоят бўлими, бошқарма, ташкилот ва корхоналар, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

27.

Корхона ва ташкилотлар ҳисобидаги мавжуд қозонхона жиҳозларининг техник талабларга мослигини кўрикдан ўтказиш. Техник талабларга жавоб бермайдиган қозонларни тармоқдан узиш.

2016 йил

1 октябргача

«Саноатгеоконтехназорат» ДИ вилоят бўлими, «Ўздавнефтгазинспекция»си вилоят бўлими, «Сурхондарё газтаъминот» бошқармаси, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

28.

Мукаммал ва жорий таъмирланиши белгиланган қозонлар, иссиқлик тармоғи, иссиқлик тармоқларини изоляциялашнинг Манзилли рўйхатини «Саноатгеоконтехназорат» ДИ, «Ўздав-энергоназорат» ДИ ва «Ўздавнефтгазинспекция»си вилоят бўлимларига тақдим этиш

2016 йил

10 июлгача

Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, «Саноатгеоконтехназорат» ДИ, «Ўздавнефтгазинспекция»си, «Ўздавэнергоназорат» ДИ вилоят бўлимлари

29.

«Мурувват» ногиронлар учун интернат уйларини куз-қиш даврига тайёрлаш учун топшириқларнинг бажарилишини сўзсиз таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш

2016 йил

1 сентябргача

Меҳнат бошқармаси, Сариосиё ва Денов туманлари ҳокимликлари

30.

«Мурувват» ногиронлар учун интернат уйларининг иссиқлик тизими ва қозонхоналарини тиклаш

2016 йил
1 сентябргача

Меҳнат бошқармаси, Сариосиё ва Денов туманлари ҳокимликлари

31.

Вилоят комиссияси томонидан вилоятнинг иқтисодиёт тармоқларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврига тайёрлашнинг боришини муҳокама қилиб бориш.

Хар ойда

Вилоят ҳокимлиги капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари мажмуаси

32.

2016/2017 йиллар куз-қиш мавсумига объектларни тайёрлаш ишларининг бориши тўғрисида тақдим қилинган маълумотларни муҳокама қилиб бориш

2016 йил
10 июлдан
ҳар ўн кунда

Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

33.

Вилоят иқтисодиёт тармоқларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш билан боғлиқ масалаларни кенг ёритиб бориш.

Доимий

Вилоят телерадиокомпанияси,
вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2016 йил 16 июндаги 185-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016/2017 йиллар куз-қиш даврида асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни барқарор ишлашини таъминлаш бўйича мукаммал таъмирлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОПШИРИҚЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар
номи

Мукаммал таъмирлаш

Кўп қаватли
уй-жойлар
(дона)

Қозонхоналар (дона)

Қозонлар (дона)

Иссиқлик тармоқлари
(км)

Сув тармоқлари
(м)

Газ тармоқлари (км)

Электр линияси
(км)

ТП
(дона)

Вилоят бўйича

29

0

2

0,4

1645,0

5,6

1808,3

364

1.

Термиз шаҳар

12

1

0,4

24

2,5

77,1

27

2.

Ангор тумани

1

132

0,6

117,2

24

3.

Бойсун тумани

2

102

202,7

25

4.

Денов тумани

2

120

176,8

42

5.

Жарқўрғон тумани

4

126

1,5

134,1

24

6.

Қизириқ тумани

0

259

171,0

30

7.

Қумқўрғон тумани

1

1

67

166,0

25

8.

Музработ тумани

2

127

95,6

25

9.

Олтинсой тумани

1

103

86,2

23

10.

Сариосиё тумани

0

252

117,5

23

11.

Узун тумани

2

88

82,5

23

12.

Термиз тумани

1

40

89,6

23

13.

Шеробод тумани

0

73

1,0

142,6

26

14.

Шўрчи тумани

1

132

149,4

24

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2016 йил 16 июндаги 185-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016/2017 йиллар куз-қиш даврида асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни барқарор ишлашини таъминлаш бўйича жорий таъмирлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОПШИРИҚЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар

Жорий таъмирлаш

кўп қаватли
уй-жойлар
(дона)

қозонхоналар (дона)

қозонлар (дона)

иссиқлик тармоқлари (км)

иссиқлик тармоқларини изоляциялаш (км)

сув тармоқлари (км)

ГТП ларни текшириш (дона)

электр линияси
(км)

ТП
(дона)

Вилоят бўйича

20

2

0

0,0

1200,0

4,9

2132

5775,3

990

1.

Термиз шаҳар

0

1

60

0,248

271

261,6

65,0

2.

Ангор тумани

2

70

0,199

93

356,6

57,0

3.

Бойсун тумани

2

190

0,541

84

484,1

67,0

4.

Денов тумани

2

110

0,569

445

679,6

117,0

5.

Жарқўрғон тумани

0

100

0,394

93

385,9

62,0

6.

Қизириқ тумани

1

70

0,448

113

495,8

87,0

7.

Қумқўрғон тумани

2

1

70

0,348

161

477,4

80,0

8.

Музработ тумани

0

50

0,362

0

363,8

66,0

9.

Олтинсой тумани

2

210

0,264

83

313,0

67,0

10.

Сариосиё тумани

6

70

0,451

238

415,5

62,0

11.

Узун тумани

0

30

0,306

126

367,8

57,0

12.

Термиз тумани

1

10

0,191

88

340,0

63,0

13.

Шеробод тумани

1

200

0,286

101

429,4

72,0

14.

Шўрчи тумани

1

90

0,303

236

404,8

68,0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2016 йил 16 июндаги 185-сонли қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016/2017 йиллар куз-қиш даврида ижтимоий соҳа объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш учун капитал ва жорий таъмирлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОПШИРИҚЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар

Капитал таъмирлаш

Жорий таъмирлаш

мактаблар (дона)

меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб интернатлар (дона)

болалар боғчалари (дона)

касалхоналар

(дона)

«Мурувват» ногиронлар учун интернат уйлари (дона)

мактаблар

(дона)

мактаб ойналарини алмаштириш

(кв.м)

меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб интернатлар

(дона)

болалар боғчалари

(дона)

касалхоналар

(дона)

«Мурувват» ногиронлар уйи

Вилоят бўйича

4

0

19

16

0

43

433

1

18

9

0

1.

Термиз шаҳар

1

5

6

160

3

2

2.

Ангор тумани

1

2

3

120

3

3.

Бойсун тумани

1

2

4

1

4.

Денов тумани

1

5.

Жарқўрғон тумани

1

3

1

13

1

6.

Қизириқ тумани

1

3

3

7.

Қумқўрғон тумани

1

8.

Музработ тумани

1

1

2

4

2

9.

Олтинсой тумани

1

1

2

7

140

2

10.

Сариосиё тумани

1

11.

Узун тумани

2

6

1

3

12.

Термиз тумани

2

13.

Шеробод тумани

1

4

7

4

1

14.

Шўрчи тумани

1

1

2

2

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2016 йил 16 июндаги 185-сонли қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015/2016 йиллар куз-қиш даври учун кўмир, мазут ва техник туз тайёрлаш, шунингдек суюлтирилган газни ҳудудлар қирқимида етказиб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОПШИРИҚЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар

Кўмир (минг тонна)

Аҳоли учун сиқилган газ
(тонна)

Иссиқлик таъминоти корхоналари учун мазут

Техник
туз

Аҳоли хонадонларига етказиб бериладиган суюлтирилган газ баллонлари (дона)

Жами

Бюджет муассасалари

шу жумладан:

ГАК «Ўзбек-энерго»

Аҳоли эҳтиёжи учун худудий дистрибьюторлик маркази томонидан марказлашган ҳолда етказиб бериладиган кўмир

шу жумладан:

Биржа савдолари орқали етказиб бериладиган кўмир

ИК «Қишлоқ қурилиш инвест»

Халқ таълими

Соғлиқни сақлаш

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

кўмир

брикет кўмир

кўмир

брикет кўмир

кўмир

брикет кўмир

кўмир

брикет кўмир

Вилоят бўйича

62586,0

23886,0

10354,0

4652,0

3921,0

1844,0

2022,0

1093,0

0,0

25000,0

20000,0

5000,0

11400,0

2300,0

15198,0

0,0

0,0

33943

1.

Термиз шаҳар

1582,0

932,0

69,0

69,0

690,0

104,0

0,0

650,0

500,0

150,0

174,24

2.

Ангор тумани

3571,9

745,0

207,0

207,0

138,0

54,5

138,5

2650,0

2300,0

350,0

176,9

1038,11

1800

3.

Бойсун тумани

2774,9

1898,0

966,0

345,0

207,0

207,0

173,0

0,0

700,0

600,0

100,0

176,9

710,89

1800

4.

Денов тумани

8431,9

3855,0

1591,0

483,0

828,0

414,0

366,5

172,5

4400,0

3300,0

1100,0

176,9

1740,05

3491

5.

Жаркўрғон тумани

2921,9

1607,0

621,0

207,0

207,0

207,0

261,5

103,5

1138,0

900,0

238,0

176,9

1235,79

1836

6.

Қизириқ тумани

3033,9

1607,0

621,0

345,0

207,0

207,0

123,5

103,5

1250,0

1000,0

250,0

176,9

1300,14

1836

7.

Қумқўрғон тумани

2975,9

1799,0

828,0

483,0

138,0

69,0

108,5

172,5

1000,0

800,0

200,0

176,9

862,88

3102

8.

Музработ тумани

3571,9

1345,0

552,0

345,0

207,0

69,0

46,5

125,5

2050,0

1600,0

450,0

176,9

1282,39

3102

9.

Олтинсой тумани

3428,9

1852,0

759,0

414,0

264,0

188,0

227,0

0,0

1400,0

1200,0

200,0

176,9

1353,52

2749

10.

Сариосиё тумани

5591,9

2415,0

1035,0

483,0

414,0

276,0

103,5

103,5

3000,0

2500,0

500,0

176,9

1285,37

2075

11.

Узун тумани

3579,9

1903,0

1173,0

374,0

138,0

69,0

74,5

74,5

1500,0

1000,0

500,0

176,9

1244,04

2810

12.

Термиз тумани

2239,9

863,0

345,0

207,0

207,0

69,0

35,0

0,0

1200,0

900,0

300,0

176,9

715,04

4404

13.

Шеробод тумани

3051,9

1375,0

690,0

276,0

138,0

69,0

137,5

64,5

1500,0

1300,0

200,0

176,9

1152,87

1836

14.

Шўрчи тумани

4428,9

1690,0

897,0

414,0

138,0

206,5

34,5

2562,0

2100,0

462,0

176,9

1102,68

3102