Ҳужжат кучини йўқотган 02.06.2021 18.07.2016 йилдаги 515-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 02.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухоро вилояти олот тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман иқтисодиёти тармоқларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Бухоро вилояти ҳокимининг 2021 йил 2 июндаги 242-сонли «Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 10 июндаги ПҚ-2545-сонли «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Бухоро вилоят ҳокимининг 2016 йил 16 июндаги 257-сонли қарорлари («Бухоронома» газетаси, 22.06.2016 й., 51-сон) ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 10 июндаги ПҚ-2545-сонли «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Бухоро вилоят ҳокимининг 2016 йил 16 июндаги 257-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман иқтисодиёт тармоқларининг 2016/2017 йиллар куз-қиш даврига барқарор ишлашга тайёрлаш чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий муҳандислик тармоқлари ва технологик ускуналарни, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини туман ҳудуди бўйича 2016/2017 йиллар куз-қиш даврига барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2 — 4-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий ёқилғи энергетика ресурслари, техник туз тайёрлаш ҳамда туман ҳудуди бўйича бюджет соҳаси ва аҳоли эҳтиёжлари учун кўмир, суюлтирилган газ ва газ баллонлари етказиб бериш жадвали 5-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ижтимоий соҳа объектлари, иқтисодиёт тармоқлари ва кўп қаватли уй-жойларни 2016/2017 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси таркиби 6-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йилга қадар қурилган кўп қаватли уйларни мукаммал таъмирлаш ишларини назорат қилувчи туман ишчи гуруҳи таркиби 7-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ижтимоий соҳа объектларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича дастурлар ижросини назорат қилиш учун соҳаларга бириктирилган ишчи гуруҳлар таркиби 8-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман муҳандислик коммуникация тизимларини 2016/2017 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича дастурлар ижросини назорат қилиш учун соҳаларга бириктирилган ишчи гуруҳлар таркиби 9-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳудудидаги чекка ва табиий газ билан таъминлаш муаммоси бўлган аҳоли яшаш пунктларида истиқомат қиладиган оилаларни ҳамда иқтисодиёт тармоқларини кўмир ёқилғиси билан таъминлаш ишларини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича туман ишчи гуруҳи таркиби 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ишчи гуруҳлар раҳбарлари ҳар ҳафта йўналишлари бўйича белгиланган тадбирлар ижроси тўғрисидаги маълумотларни 2016/2017 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш бўйича туман комиссиясига тақдим этиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ижтимоий соҳа объектлари, иқтисодиёт тармоқлари ва кўп қаватли уй-жойларни 2016/2017 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш бўйича туман комиссиясининг вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чора-тадбирларда белгиланган топшириқлар ижросини ташкил этиш, мазкур йўналишда туман корхоналари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ ва суюқ ёқилғи ҳамда техник тузи, заҳираларининг яратилишини назоратга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойлар, ижтимоий соҳа объектлари, иқтисодиёт тармоқларини куз-қиш даврига тайёрлаш масаласида туман корхоналари ва ташкилотлари раҳбарларининг масъулиятини ошириш, уларнинг қатъий жавобгарлигини талаб қилган ҳолда фаол ишлашини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чора-тадбирлар режасининг бажарилиши бўйича мониторинг юритиш, ижросини жойида мунтазам ўрганиб бориб, комиссия йиғилишларида муҳокама қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чораларни белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Бобоев тегишли ташкилотлар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда туман коммунал хўжалиги корхоналари ва ижтимоий соҳа раҳбарлари билан биргаликда биринчи навбатда 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида юзага келган муаммолар ва йўл қўйилган камчиликларни чуқур таҳлил қилган ҳолда коммунал хўжалиги тармоқларининг 2016/2017 йилларда барқарор ишлашини таъминлаш борасидаги тадбирларни ишлаб чиқиб, ижросини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий соҳа объектларининг тайёргарлигини баҳолаш бўйича ҳар бир соҳа фаоллари иштирокида жамоатчилик кенгашларини тузсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чекка ва табиий газ билан таъминлаш муаммоси бўлган аҳоли яшаш пунктларида истиқомат қиладиган оилалар кесимида кўмир ёқилғиси ва суюлтирилган газ билан таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиб, бу борадаги шартномаларни расмийлаштириш ишларини назоратга олсинлар ҳамда молиялаштириш масаласини ҳал қилсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуддаги мавжуд кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатини хатловдан ўтказиш ишларини ташкил этиб, бир ҳафта муддатда ҳар бир уйни куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича аниқ тадбирларни ишлаб чиқсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш тадбирларининг ишлаб чиқилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастур ижросини комиссиянинг ҳар кунлик йиғилишларида муҳокама қилиб, маълумотларни 2016/2017 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссиясига тақдим этиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Бобоев тумандаги таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда туман Маданият ва спорт ишлари бўлими билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассасаларни қайта хатловдан ўтказиб, объектлар кесимида таъмирлаш ва тиклаш ишлари ҳажмлари ҳамда молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассасаларда тадбирлар асосида амалга оширилган ишлар бўйича ҳар ҳафталик умумлаштирилган маълумотларни туман комиссиясига тақдим этиб бориш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман ҳокимининг 2015 йил 29 июлдаги «Туман иқтисодиёти тармоқларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 344-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор «Олот ҳаёти» газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Ш. САЛОМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олот т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 18 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
515-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2016 йил 18 июлдаги 515-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман иқтисодиёт тармоқларининг 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Белгиланган тадбирлар

Ижро муддати ва масъуллар

муддати

бажариш учун масъул

1. Тумандаги иқтисодиёт тармоқларини 2016/2017 йиллар куз-қиш мавсумига барқарор ишлашини таъминлаш бўйича
ташкилий тадбирлар

1.1

Ҳар бир қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида, аҳоли яшаш пунктларини, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи корхоналарни, ижтимоий соҳа объектларини, қозонхоналар ва муҳандислик иншоотларини 2016/2017 йилларда куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2016 йил

25 июлгача

Туман ҳокимлиги, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, ижтимоий соҳага қарашли ташкилот ва муассасалар

1.2

Табиий газ етиб бормаган аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ (овқат тайёрлаш мақсадида) ва кўмир ёқилғиси билан, ичимлик суви тармоқларига уланмаган аҳоли яшаш масканларини ичимлик сувининг муқобил манбалари (шу жумладан ташиб келтириладиган сувни эътиборга олган ҳолда) билан узлуксиз таъминлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Туман ҳокимлиги, «Ғарбгазтаъминот» УК Олот филиали, «Бухоро кўмир етказувчи» ҲДМ УК туман шохобчаси, «Сувоқова» ИЧДК Олот туман бўлими

1.3

Суюлтирилган газ, кўмир ёқилғиси, техник туз, нефть махсулотлари, шунингдек муҳандислик тармоқларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари билан боғлиқ бўлган материалларни ўз вақтида ташиб келтиришни таъминлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2016 йил

25 июлгача

Туман ҳокимлиги, туман транспорт департаменти, «Ғарбгазтаъминот» УК Олот филиали, «Бухоро кўмир етказувчи» ҲДМ УК туман шохобчаси

1.4

Куз-қиш мавсумида газ босими паст бўлиш эҳтимоли бўлган аҳоли яшаш масканларининг рўйхатини тузиш. Табиий газ таъминотининг етишмаслигини инобатга олиб, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини кўмир ва суюлтирилган газ билан таъминлаш графигини тасдиқлаш.

2016 йил

25 июлгача

Туман ҳокимлиги,«Ғарбгазтаъминот» УК Олот филиали, «Бухоро кўмир етказувчи» ҲДМ УК туман шохобчаси

1.5

Аҳолига кўмир етказиб бериш тизимини ишлаб чиқиб, жадвалларини тасдиқлаш.

2016 йил

25 июлгача

Туман ҳокимлиги, «Бухоро кўмир етказувчи» ҲДМ УК туман шохобчаси

1.6

Тегишли ҳудудларда аҳолига кўмир етказиб бериш ишларини мувофиқлаштириш функцияларини аниқлаш ва юк қабул қилувчи хўжалик субъектини белгилаш, суюлтирилган газ ва кўмирни узлуксиз етказиб бериш тизимини ишлаб чиқиш.

2016 йил

25 июлгача

Туман ҳокимлиги,

«Бухоро кўмир етказувчи» ҲДМ УК туман шохобчаси

1.7

Аҳолига ойма-ой суюлтирилган газ етказиб бериш режа-жадвалини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.

2016 йил

25 июлгача

«Ғарбгазтаъминот» УК Олот филиали, туман ҳокимлиги

1.8

Маиший газ баллонларидан фойдаланиш билан боғлиқ фавқулодда ҳодисалар содир бўлишидан огоҳлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2016 йил

25 июлгача

«Ғарбгазтаъминот» УК Олот филиали, туман ҳокимлиги

1.9

Кичик ирригация тармоқларини тиклаш, таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш:

аҳоли яшаш мавзелари ичидаги

кўчалар ва шох кўчалардаги.

2016 йил

25 июлгача

Туман ҳокимлиги

1.10

2016/2017 йиллар куз-қиш мавсумининг кескин совуқ бўладиган ва табиий газ танқис кунларида етказиб бериладиган газ ҳажми қисқартириладиган улгуржи истеъмолчиларнинг рўйхатини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.

2016 йил
1 августга қадар

«Ғарбгазтаъминот» УК Олот филиали, туман ҳокимлиги

1.11

2016/2017 йиллар куз-қиш даврида электр энергия тизимида юкламанинг юқори бўлган соатларида электр энергия истеъмолини дифференциация қилиш бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2016 йил
1 сентябргача

Туман ҳокимлиги, «Бухоро электр тармоқлари» АЖ Олот электр тармоқлари корхонаси

1.12

2016/2017 йиллар куз қиш мавсуми давомида электр ва табиий газ тармоқларидан узиб қўйилмаслиги лозим бўлган тумандаги ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2016 йил

1 сентябргача

Туман ҳокимлиги, «Ғарбгазтаъминот» УК Олот филиали, «Бухоро электр тармоқлари» АЖ Олот туман филиали

2. 2016/2017 йиллар куз–қиш даврида ёқилғи энергетика комплексини барқарор ишлашга тайёрлаш

2.1

Аҳолини кўмир брикетлари билан таъминлаш (мазкур қарорнинг
5-иловасига асосан).

2016 йил
31 декабргача

Туман ҳокимлиги, «Бухоро кўмир етказувчи» ҲДМ УК туман шохобчаси, корхона ва ташкилотлар

2.2

2016/2017 йилларда вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан куз-қиш мавсумида табиий газ танқислиги кузатиладиган аҳоли пунктларини белгиланган меъёрда суюлтирилган газ билан таъминлаш.

2016 йил

1 октябрдан

2017 йил

1 мартгача

Туман ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бўлими, «Ғарбгазтаъминот» УК Олот филиали, туман ҳокимлиги

2.3

Куз-қиш даврида корхона ва ташкилотлардаги қозонхоналарни муқобил ёқилғи (суюлтирилган ёқилғи ва кўмир) захиралари билан таъминлаш. Ушбу йўналишдан бўшаган табиий газни аҳоли эхтиёжига етказиб бериш чораларини кўриш

2016 йил

1 ноябргача

Туман ҳокимлиги, туман корхона

ва ташкилотлари, «Ғарбгазтаъминот» УК Олот филиали, «Бухоро электр тармоқлари» АЖ Олот филиали, «Бухоро кўмир етказувчи» ҲДМ УК туман шохобчаси

2.4

Манзилли дастурга асосан муассасалардаги иситиш қозонларини белгиланган муддатларда кўмирга мослаштириш.

2016 йил
1 ноябргача

Туман ҳокимлиги халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув муассасалари

3. 2016/2017 йиллар куз-қиш даврига кўп қаватли уй-жойларни тайёрлаш

3.1

Тасдиқланган дастурда белгиланган куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва ҳудудларни ободонлаштириш ишларини амалга оширишда ташкилотлар, идоралар ва тижорат банкларидан бириктирилган масъул ходимлар, участка нозирлари ва солиқ инспекторлари, туман санитария-эпидемиология назорат марказлари вакилларининг бевосита иштирокида ҳар бир ХУЖМШ ва маҳаллаларда:

уй-жой фондидан фойланишнинг техник ҳолатини техника қоидалари ва талаблари асосида сақланишини таъминлаш;

кўп қаватли уйларнинг ускуна-жиҳозларининг соз ва узлуксиз ишлашини таъминлаш;

уйлар ичида юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш мақсадида доимий кўрик-текширувларни ташкил этиш ва жорий таъмирлашни таъминлаш;

ҲУЖМШ раислари фаолиятини баҳолаб, эгаллаган лавозимига лойиқлигини ўрганиб, белгиланган тартибда умумий йиғилишларда қайта сайловларини ташкил этиш;

ҲУЖМШ раисларини амалга оширилган ишлар бўйича аҳоли олдида доимий ҳисобот бериб бориш тизимини йўлга қўйиш.

Тасдиқланган режа жадвали асосида

Туман ҳокимлиги, бириктирилган туман ташкилотлари, идора ва тижорат банклари билан ҳамкорликда

3.2

Туман ободонлаштириш бошқармаси учун ички автомобиль йўлларини таъмирлаш ва яхмалак бўлишининг олдини олиш бўйича ускуналар ҳамда моддий Техника ресурсларини тайёрлашнинг
чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

2016 йил
25 июлгача

Туман ҳокимлиги, туман ободонлаштириш бошкармаси

3.3

Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, ХУЖМШларнинг моддий-техника базаси, авария-тиклаш ва диспетчерлик хизматларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2016 йил
25 июлгача

Туман ҳокимлиги, «Ғарбгазтаъминот» УК Олот филиали, «Бухоро электр тармоқлари» АЖ Олот филиали, туман «Сувоқова” ИЧДК Олот туман бўлими

3.4

Кўп қаватли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджет, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ва хомийлар маблағлари ҳамда тижорат банклари кредитлари ҳисобига молиявий маблағларни ўз вақтида ажратилишини таъминлаш.

2016 йил

1 октябргача

Туман хокимлиги, молия бўлими, туман тижорат банклари билан ҳамкорликда

3.5

Кўп қаватли уйлар ва бино иншоотларни ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги бўйича текширувларни ўтказиш.

2016 йил

1 сентябргача

Туман ИИБ ЁХБ

3.6

Кўп қаватли уй-жойларни хатловдан ўтказиш, ўтказилган хатлов натижалари асосида уйларнинг том қисмини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2016 йил

1 октябргача

Туман ҳокимлиги, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати

3.7

Кўп қаватли турар жой биноларини қиш мавсумига тайёрлаш ишлари билан боғлиқ бўлган иссиқлик тармоқларини изоляция қилиш, кўп хонадонли уйларни иссиқлик таъминоти сифатини ошириш учун йўлаклар деразаларига шишалар ўрнатиш, йўлаклар эшикларини ўрнатилган тартибда ёпилишини ва уйнинг чордоқ ҳамда ертўла қисмидаги коммуникация тизимининг текширилишини таъминлаш.

2016 йил

1 октябргача

Туман ҳокимлиги, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати

4. Ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашига тайёрлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш

4.1

Болалар боғчалари, умумтаълим мактаблари, ўқув муассасалари, касалхона ва тиббиёт муассасалари, қишлоқ врачлик пунктларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини тугатиш тадбирларини амалга ошириш.

2016 йил

1 сентябргача

Туман хокимлиги меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлими, туман ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси, туман тиббиёт бирлашмаси, туман
касб хунар коллежлари.

4.2

Ижтимоий соҳага қарашли бино иншоот, мухандислик коммуникация тармоқларини таъмирлаш, айниқса қишлоқ жойида жойлашган ижтимоий соҳа объектларининг ҳожатхоналарини санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган ҳолга келтириш ва таъмирлаш, шунингдек асосий қурилиш материалларини (рубероид, битум, шифер, ойна ва бошқалар) сотиб олиш учун аниқ ҳисоб китоблар асосида молиявий маблағлар ажратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2016 йил
25 июлгача

Туман ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бўлими, молия бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, халқ таълими, касб –хунар коллежлари, туман ҳокимлиги

5. Тадбирларнинг ижроси буйича мониторинг юритиш

5.1

Куз-қиш даврига тадбирлар ижросини туман комиссияси йиғилишларида танқидий муҳокама қилиб бориш.

2016 йил

25 июлдан ҳар
10 кунда

Туман хокимлиги ишчи комиссияси

5.2

Куз-қиш даврига тайёргарлик тадбирларининг бажарилишини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш

доимий

«Олот ҳаёти» газетаси таҳририяти

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2016 йил 18 июлдаги 515-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016/2017 йиллар куз-қиш даврига асосий муҳандислик тармоқлари ва технологик ускуналарни тайёрлаш бўйича мукаммал таъмирлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Олот тумани‎‏

Мукаммал таъмирлаш‎‎

Кўп қаватли уй-жойларнинг том қисми (дона)‎

Қозонхоналар (дона)‎

Қозонлар (дона)‎

Иссиқлик тармоқлари (км)‎

Ичимлик сув тармоқлари (км)‎

Табиий газ тармоқлари, (км)‎

Электр тармоқлари, (км)‎

Трансформатор пунктлари (дона)‎

0,7‎

213,9‎

46‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2016 йил 18 июлдаги 515-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016/2017 йиллар куз-қиш даврига асосий муҳандислик тармоқлари ва технологик ускуналарни тайёрлаш бўйича жорий таъмирлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Олот тумани‎‏

Жорий таъмирлаш

Кўп қаватли уй-жойларнинг том қисми (дона)‎

Қозонхоналар (дона)‎

Қозонлар (дона)‎

Иссиқлик тармоқлари (км)‎

Иссиқлик тармоқлари изоляцияси (км)‎

Ичимлик сув тармоқлари (км)‎

ГМШ тафтишдан ўтказиш (дона)‎

Электр тармоқлари, (км)‎

Трансформатор пунктлари (дона)‎

‎4,5

‎215

‎245,5

‎70

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2016 йил 18 июлдаги 515-сонли қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ижтимоий соҳа объектларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврига барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича мукаммал ва жорий таъмирлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Олот тумани‎‏
‎‏

‎‎Мукаммал таъмирлаш

Жорий таъмирлаш‎‎‎

Умум таълим мактаблари (дона)‎

Болалар уйи ва махсус мактаб интернатлари (дона)‎

Мактабгача таълим муассасалари (дона)‎

Касалхона ва поликлиникалар, мурувват уйлари (дона)‎

Умум таълим мактаблари (дона)‎

Умум таълим мактабларининг синган ойналарини алмаштириш (м2)‎

Болалар уйи ва махсус мактаб интернатлари (дона)‎

Мактабгача таълим муассасалари (дона)‎

Касалхона ва поликлиникалар, мурувват уйлари (дона)‎

‎2

‎1

‎210

‎1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2016 йил 18 июлдаги 515-сонли қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий ёқилғи энергетика ресурслари, техник туз тайёрлаш ҳамда ҳудудлар бўйича бюджет соҳаси ва аҳоли эҳтиёжлари учун кўмир, суюлтирилган газ ва газ баллонлари етказиб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жадвали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олот
‎тумани‏

Кўмир (минг тонна)‎‎ Биржа орқали реал иқтисодиёт тармоғига кўмир етказиш (тонна)
Аҳоли учун суюлтирилган газ (тонна)‎‏‏ Техник туз (тонна)‎ Суюлтирилган газ баллонлари аҳоли учун (дона)‎‏
Жами: (тонна)‎‏‎ Бюджет тизими (тонна)‎‏ Шу жумладан:‎‎ Аҳоли учун кўмир етказиб бериш жами: Шу жумладан:‎‎
Халқ таълими ‎‎ Соғликни сақлаш ‎‎ Ўрта махсус касб-ҳунар таълими ‎‎ кўмир‎‏ брикет‎‏
кўмир ‎ брикет‎ кўмир ‎ брикет‎ кўмир ‎ брикет‎
3,359‎ 0,909‎ 0,692‎ 0,058‎ 0,067‎ 0,027‎ 0,025‎ 0,040‎ 2,45‎ 2,2‎ 0,25‎ 70,0‎ 563,3 1998,0‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2016 йил 18 июлдаги 515-сонли қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ижтимоий соҳа объектлари, иқтисодиёт тармоқлари ва кўп қаватли уй-жойларни 2016/2017 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ш. Саломов‎ —‎ Туман ҳокими, комиссия раиси‎
Б. Бобоев ‎ —‎‎ Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари‎
Н. Каримов‎ —‎ Туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари‎
‎‎Аъзолари: ‎
А. Янгиев‎ —‎ Туман ҳокимлиги молия бўлими бошлиғи‎
Ў. Азимов‎ —‎ Туман ҳокимлиги тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ‎
Б. Бешимов‎ —‎‎ Туман ҳокимлиги халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими бошлиғи‎
Ж. Рахматов ‎ —‎ Туман «Электр тармоқлари корхонаси» бошлиғи‎
А. Фармонов ‎ —‎ «Ғарбгазтаъминот» унитар корхонаси Олот филиали бошлиғи‎
Ф. Қурбонов ‎ —‎ «Сувоқова» ишлаб чиқариш давлат корхонаси туман филиали бошлиғи ‎
О. Ҳайдаров ‎ —‎ Транспорт департаменти бошлиғи ‎
Ш. Ондаев ‎ —‎‎ Туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи ‎
Т. Рахматов ‎ —‎‎‎ Туман давлат ўрмон хўжалиги бошлиғи‎
Д. Янгиев ‎ —‎ Туман ички ишлар бўлими ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи‎
А. Қорёғдиев ‎ —‎‎ Туман ҳокимлиги Бандликка кўмаклашиш маркази директори‎
И. Каримов ‎ —‎ ТЙХПТФК директори‎
Ш. Эргашов ‎ —‎‎ «Бухоро кўмир етказувчи» ҳудудий дистрибьюторлик маркази унитар корхонаси Олот филиали директори‎
Ғ. Ҳусаинов ‎ —‎‎‎ Туман ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи‎
Й. Ёриев ‎ —‎‎‎‎ Туман Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи в.б.‎
Ҳ. Бозоров‎ —‎‎‎‎‎ «Олот ҳаёти» газетаси таҳририяти бошлиғи‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2016 йил 18 июлдаги 515-сонли қарорига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йилга қадар қурилган кўп қаватли уйларни мукаммал таъмирлаш ишларини назорат қилувчи туман ишчи гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Б. Бобоев‎ —‎ Туман хокимининг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбари‎
А‎ъзолари:‎ ‎
Ж. Рахматов‎ —‎ Туман «Электр тармоқлари» корхонаси бошлиғи‎
А. Фармонов‎ —‎ «Ғарбгазтаъминот» унитар корхонаси Олот филиали директори‎
А. Янгиев‎ —‎‎ Туман ҳокимлиги молия бўлими бошлиғи‎
Б. Вохидов‎ —‎‎‎ «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими раиси‎
Ф. Қурбонов‎ —‎ «Сувоқова» ИЧДК туман филиали бошлиғи‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2016 йил 18 июлдаги 515-сонли қарорига
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ижтимоий соҳа объектларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича дастурлар ижросини назорат қилиш учун соҳаларга бириктирилган ишчи гуруҳлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Туман соғлиқни сақлаш тизими бўйича: ‎
Ў. Азимов

—‎

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, гуруҳ раҳбари‎
Аъзолари: ‎‎ ‎
И. Полвонов

—‎ ‎

«Ғарбгазтаъминот» унитар корхонаси Олот филиали раҳбари‎
Ф. Қурбонов

—‎

Вилоят «Сувоқова» ИЧДК сув таъминоти тумандаги бўлими бошлиғи ‎
Д. Панжиев

—‎

туман ҳокимлиги молия бўлими бошлиғи ўринбосари ‎
Р. Ҳусаинов‎

—‎

туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ўринбосари ‎
II. Туман халқ таълими тизими бўйича:‎‎ ‎
Б. Бешимов

‎—‎

Туман халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими бошлиғи, гуруҳ раҳбари
‎‎Аъзолари: ‎
И. Полвонов

—‎

«Ғарбгазтаъминот» унитар корхонаси Олот туман филиали мутахассиси ‎
Д. Панжиев

—‎ ‎

туман ҳокимлиги молия бўлими бошлиғи ўринбосари‎
Б. Рўзиев‎

—‎ ‎ ‎

Туман ҳокимлиги халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими бошлиғи ўринбосари‎
III. Туман ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими бўйича: ‎
Э. Давронов

‎‎—‎ ‎

Туман ҳокимлиги мутахассиси, гуруҳ раҳбари
Аъзолари:‎ ‎
М. Баракаев

‎—‎ ‎ ‎

Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи директори
Қ. Ҳожиев

—‎

Педагогика ва спорт коллежи директори
Г. Бахромова‎ —‎ ‎ Политехника ва сервис коллежи директори‎
Б. Оққиев‎ —‎ ‎‎ Хизмат кўрсатиш коллежи директори‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2016 йил 18 июлдаги 515-сонли қарорига
9-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман муҳандислик коммуникация тизимларини 2016/2017 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича дастурлар ижросини назорат қилиш учун соҳаларга бириктирилган ишчи гуруҳлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Газ таъминоти буйича: ‎
Б. Бобоев‎ —‎ Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбари‎
Аъзолари:‎‎ ‎
А.Фармонов‎ —‎ «Ғарбгазтаъминот» УК Олот филиали бошлиғи‎
И. Полвонов‎ —‎ «Ғарбгазтаъминот» УК Олот филиали бош муҳандиси‎
II. Электр энергияси таъминоти тизими бўйича:‎ ‎
Н. Каримов‎ —‎‎ Туман ҳокимиўринбосари, гуруҳ раҳбари‎
Аъзолари:‎‎ ‎‎ ‎
Ж. Рахматов‎ —‎ Туман «Электр таъминоти» корхонаси бошлиғи‎
А. Янгиев‎ —‎ Туман «Электр таъминоти» корхонаси муҳандиси‎
III. Сув оқова тармоқлари ва иншоотлари тизими бўйича:‎‎‎ ‎
Й. Ёриев‎ —‎ Туман Давлат санитария-эпидемология маркази бош врачи, гуруҳ раҳбари‎
Аъзолари:‎‎ ‎‎ ‎
Ф. Қурбонов‎ —‎‎ «Сувоқова» ДИЧК туман филиали бошлиғи‎
Н. Арабов‎ —‎ «Сувоқова» ДИЧК туман филиали муҳандиси‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2016 йил 18 июлдаги 515-сонли қарорига
10-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳудудидаги чекка ва табиий газ билан таъминлаш муаммоси бўлган аҳоли яшаш пунктларида истиқомат қиладиган оилаларни ҳамда иқтисодиёт тармоқларини кўмир ёқилғиси билан таъминлаш ишларини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича туман ишчи гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Б. Бобоев‎ —‎ Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари‎
А.Қорёғдиев‎ —‎ Туман банликка кўмаклашиш маркази‎
З. Эрназаров‎ —‎‎ Туман Транспорт департаменти бошлиғи‎
Р. Ходжибеков‎ —‎ «Ғарбгазтаъминот» унитар корхонаси бош муҳандиси‎
Д. Панжиев —‎ Туман ҳокимлиги молия бўлими мудири ўринбосари