LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2016 — 2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда тармоқнинг кадрлар салоҳиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида минтақавий хусусиятларни ва иқтисодиёт реал секторининг аниқ эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ветеринария соҳасида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълим муассасаларига ҳар йилги қабул квоталарини кўпайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига таклифлар киритсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш.Ж. Тешаев зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом ветеринария хизмати тизимига кирувчи ташкилотларнинг раҳбар ва мутахассислари (кейинги ўринларда ветеринария хизмати мутахассислари деб аталади) малакасини ошириш тартибини белгилайди.
2. Давлат ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича мутахассисликлар ва лавозимлар номенклатураси Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) томонидан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) томонидан тасдиқланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
3. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази (кейинги ўринларда Малака ошириш маркази деб аталади) ветеринария хизмати мутахассислари малакасини оширишнинг базавий методик маркази ҳисобланади, Марказ ветеринария хизмати мутахассислари малакасини оширувчи олий таълим муассасаларида таълим жараёнини такомиллаштиришнинг илмий-методик асосларини, ўқув-методик ҳужжатларини ишлаб чиқишни ташкил этади, механизмлари ва методларини белгилайди.
Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш (кейинги ўринларда малака ошириш деб аталади) Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти, Тошкент давлат аграр университети ва Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали томонидан, тўлов-контракт асосида, ветеринария хизмати тизимига кирувчи ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш тизимининг ташкилий тузилмаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.
4. Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш курсларида ўқитиш ишлаб чиқаришдан ажралган, асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ва эгаллаб турган лавозими сақланган ҳолда амалга оширилади.
5. Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш ушбу Низомнинг 2-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
малака ошириш бўйича олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўради;
малака оширишга юборилаётган ветеринария хизмати мутахассисларининг ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек малака оширувчиларнинг тузилган рўйхатини тасдиқлайди.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги 624-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 857-модда)
малака оширишга юборилаётган ветеринария хизмати мутахассисларининг ҳар йилги рўйхатини шакллантиради;
малака оширишнинг тўлиқ ҳамда сифатли ўтказилиши юзасидан доимий мониторинг ва назоратни амалга оширади;
малака оширишнинг илмий-услубий асосларини, ўқув-услубий ҳужжатларини, ягона таълим механизмини ишлаб чиқиш ишларини ташкил қилади;
минтақалар учун хос бўлган ҳайвонлар касалликларини ҳисобга олган ҳолда малака ошириш курсларининг ўқув режаси ва дастурларини шакллантиради;
ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги илғор хорижий тажрибани умумлаштирган ҳолда даволаш ва диагностиканинг замонавий, самарали усуллари ва методларининг, янги технологияларнинг ўқув жараёнига жорий қилинишини таъминлайди;
малака ошириш бўйича хорижий тажрибани ва илғор таълим муассасалари ютуқларини таҳлил қилади ва умумлаштиради;
9. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти, Тошкент давлат аграр университети ва Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали:
олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий-тадқиқот институтларининг етакчи олимлари, ветеринария хизмати мутахассислари, амалиётчи мутахассисларнинг малака ошириш курсларида машғулотларни ўтказишга қонунчиликда белгиланган тартибда, меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари билан жалб этилишини таъминлайди;
малака ошириш йўналишлари бўйича зарур ахборот-маълумотлар базасини шакллантиради, малака ошириш жараёни учун замонавий инновация ва ахборот-коммуникация технологиялари ишлаб чиқилишини ва уларнинг малака ошириш жараёнига жорий этилишини ташкил қилади;
ветеринария хизмати мутахассисларига малака ошириш даврида олий таълим муассасаларининг ётоқхоналарида яшаш жойи бериш чораларини кўради;
10. Ветеринария хизмати тизимига кирувчи илмий-тадқиқот институтлари, ташкилотлар, чорвачилик хўжаликлари:
11. Ветеринария хизмати мутахассисларининг ветеринария соҳасидаги халқаро тажрибани ўзлаштиришини, зарур касбий билим ва кўникмаларни янгилашини, малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ уларнинг касбий лаёқати ва маҳоратининг доимий ривожланишини таъминлаш малака оширишнинг мақсади ҳисобланади.
ветеринария хизмати мутахассисларининг мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек уларнинг билимларини янада такомиллаштириш;
ахборот технологиялари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи имкониятларидан ишда фойдаланишнинг амалий кўникмаларини шакллантириш;
ветеринария хизмати мутахассисларига ҳайвонларни даволаш ва профилактика қилишнинг замонавий методларини, шунингдек ветеринария-санитария тадбирларини ўтказишда қўлланадиган технологиялар хусусиятларини ўргатиш;
ветеринария хизмати мутахассисларига ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўйича назарий билимлар бериш.
13. Таълим жараёнининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ белгиланади.
14. Малака ошириш тизимида мутахассисликлар йўналишлари бўйича ўқув режалари ва дастурлари Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг етакчи мутахассислари ва профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан, илмий-тадқиқот институтлари, лабораториялар, чорвачилик хўжаликларининг етакчи олимлари ва мутахассисларини жалб этган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда улар таълим жараёнини услубий таъминлашнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
асосий қисм (лекциялар, амалий ва кўчма машғулотлар мавзулари, уларни ўтказиш бўйича тавсиялар, зарур билимлар ва кўникмалар рўйхати, ўқув юкламаси ҳажми, ўқув адабиётлари ва монографиялар рўйхати).
16. Ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқишда соатларнинг модуллар бўйича 10 % гача ўзгартирилишига рухсат этилади.
17. Ўқув дастури мазмунига қўйиладиган талаблар ветеринария хизмати мутахассисларининг касбий тавсифномасига қатъий мувофиқ равишда уларнинг зарур билим ва кўникмаларни эгаллашини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ўқув режалари ва дастурларида ветеринария фани, техникаси, технологиялари соҳасидаги ютуқлар акс эттирилиши, шунингдек улар ветеринария таълим тизимида ягона узвийлик ва изчилликни таъминлаш талабларига жавоб бериши зарур.
18. Малака ошириш амалиёти ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ илмий-тадқиқот институтларида, ветеринария тизимига кирувчи ташкилотларда, етакчи чорвачилик хўжаликларида ўтказилади, унда даволаш-диагностика усулларини аниқлаш бўйича билимларни ўзлаштириш ва ветеринария хизмати мутахассисларини ветеринария соҳасидаги фан ва технологияларнинг янги ютуқлари билан таништириш кўзда тутилиши керак.
20. Раҳбарларни қисқа муддатли (36 — 72 соат) ўқитиш курслари уларга ветеринария соҳасини бошқаришнинг замонавий методларини ўргатиш мақсадида ўтказилади.
21. Малака ошириш курсларига ветеринария хизмати тизимида камида 3 йил ишлаган, бакалавр, магистр даражасига ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган ветеринария хизмати мутахассислари юборилади.
22. Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш тизимида ҳафталик ўқиш юкламаси кўпи билан 36 соатни ташкил қилади.
23. Малака ошириш курсларида ўқишни муваффақиятли тамомлаган ветеринария хизмати мутахассисларига белгиланган тартибда малака ошириш курсларини ўтаганлиги тўғрисидаги сертификат ҳамда иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари берилади.
24. Ветеринария хизмати мутахассисларига малака тоифаси 5 йил муддатга берилади. Ушбу муддат ўтгандан кейин ветеринария хизмати мутахассислари ўз малака тоифасини ошириши шарт.
25. Иккинчи малака тоифасини олиш учун ветеринария хизмати мутахассислари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:
а) даволаш, профилактика ишлари ва диагностика усулларини эркин қўллашдаги билимлари, махсус анжомлардан фойдаланиш кўникмалари даражаси;
26. Биринчи малака тоифасини олиш учун ветеринария хизмати мутахассислари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:
а) ветеринария хизмати раҳбарияти томонидан ветеринария хизмати мутахассиси учун зарур бўлган билим ва кўникмалар даражаси, ўз фаолиятида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш маҳорати, шунингдек илмий ва назарий билимлари даражаси тўғрисида берилган ижобий фикрноманинг мавжудлиги;
б) иккинчи малака тоифасига эгалиги ва ветеринария хизмати мутахассислигида камида 3 йиллик иш тажрибаси бўлиши (иккинчи малака тоифаси берилган санадан бошлаб);
27. Олий малака тоифасини олиш учун ветеринария хизмати мутахассислари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:
а) ветеринария хизмати раҳбарияти томонидан ветеринария хизмати мутахассисининг ветеринария соҳасидаги илмий ютуқларни умумлаштириш ва амалиётга татбиқ этиш кўникмалари, шунингдек пайдо бўладиган касбий тармоқ масалаларини ҳал этишга ижодий ёндашиш қобилияти даражаси тўғрисида берилган ижобий фикрноманинг мавжудлиги;
б) биринчи малака тоифасига эгалиги ва ветеринария хизмати мутахассислигида камида 3 йиллик иш тажрибаси бўлиши (биринчи малака тоифаси берилган санадан бошлаб);
28. Илмий даражага эга бўлган ветеринария мутахассисларига олий малака тоифаси берилади. Бунда уларга ушбу Низом 27-бандининг «б» ва «в» кичик бандлари талаблари татбиқ этилмайди.
29. Ветеринария хизмати мутахассисларининг малака ошириш сифатини баҳолаш ва назорат қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
б) Қўмита, шунингдек ветеринария хизмати тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар томонидан ташқи назорат.
(29-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги 624-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 857-модда)
30. Якуний назоратни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича аттестация комиссияси (кейинги ўринларда Аттестация комиссияси деб аталади) таркиби Ветеринария бош бошқармаси билан олдиндан келишган ҳолда тегишли олий таълим муассасалари раҳбарлари томонидан тасдиқланади.
31. Малака тоифаси бериш бўйича аттестация натижалари Аттестация комиссияси мажлисида эълон қилинади ва Аттестация комиссиясининг протоколи тарзида расмийлаштирилади.
32. Ветеринария хизмати мутахассислари малака ошириш курсларидан ўтганлик тўғрисидаги сертификат (кейинги ўринларда сертификат деб аталади) мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шакл бўйича 5 йил муддатга берилади.
33. Сертификат қатъий ҳисобга олинадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисоб серияси, рақами ва ҳимоя элементига эга бўлиши керак.
Малака ошириш маркази сертификатларнинг ҳисобини юритиш, сақлаш ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун жавобгар ҳисобланади.
34. Малака ошириш курсларида ўқиш якунлари бўйича аттестациядан ўта олмаган ветеринария хизмати мутахассислари 6 ой мобайнида ўз маблағлари ҳисобига тўлов асосида ушбу курслардан ўтади.
Малака ошириш курсларидан такроран ўтган, лекин ўқиш якунлари бўйича аттестациядан ўта олмаган ветеринария хизмати мутахассисларининг малака тоифаси пасайтирилади ёки уларнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги тўғрисидаги масала белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
35. Ветеринария хизмати мутахассислари Аттестация комиссиясининг қароридан норози бўлса, улар натижалар эълон қилинган вақтдан бошлаб уч кун мобайнида олий таълим муассасаси раҳбари номига ариза билан мурожаат этиши мумкин. Бу ҳолда олий таълим муассасаси раҳбари буйруғи билан 3 (уч) кишидан кам бўлмаган таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади. Апелляция комиссияси ветеринария хизмати мутахассисининг аризасини шу куннинг ўзида кўриб чиқади ва ўз хулосасини беради.
36. Йўқотиб қўйилган ёки фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган сертификатлар ўрнига унинг эгаси томонидан берилган ёзма аризага биноан уч кун мобайнида сертификатнинг дубликати берилади.
37. Сертификатнинг дубликатида унинг аввалги рўйхатдан ўтказиш рақами ва ҳужжатнинг амал қилиш муддати кўрсатилади, унга «Дубликат» сўзи ёзиб қўйилади.
38. Ушбу Низом талабларини бажариш муносабати билан пайдо бўладиган низолар белгиланган тартибда ҳал этилади.
39. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ўзбекистон республикаси Ветеринария хизмати мутахассислари малакасини ошириш MO № 000000 | |||||||||
20___ йил «___» ________ | ______________________ | ||||||||
_______________________________________________________________________(фамилияси, исми, отасининг исми) | |||||||||
20___ йил «____»____________дан 20___ йил «____»________________________гача | |||||||||
____________________________________________________________________даги(таълим муассасасининг номи) | |||||||||
______________________________________________________________________да(малака ошириш курсларининг номи) | |||||||||
_______________________________________ соатли курслардан муваффақиятли ўтди. | |||||||||
Аттестация комиссиясининг 20__ йил «____»_______________________________даги | |||||||||
«____»-сон қарорига биноан унга ___________________________________________ | |||||||||
малака тоифаси берилди. | (олий, биринчи, иккинчи) | ||||||||
Аттестация комиссиясининг раиси _________________ _________________________ | |||||||||
(имзо) | (фамилияси, исми, отасининг исми) | ||||||||
М.Ў. | |||||||||
Амал қилиш муддати: 5 йил |
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)