Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 3 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2242-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 19 апрелдаги 233-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2242-4, 19.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон «Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳамда 2016 йил 16 июндаги 209-сон «Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2011 йил 6 июлдаги 01-222/1-сон буйруғи (рўйхат рақами 2242, 2011 йил 8 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 293-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2017 йил 1 январдан кучга киради.
Директор Ж. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 2 август,
01-264-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2016 йил 2 августдаги 01-264-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмайди.»;
2. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Қабул комиссиялари 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам), Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 15 июндан 10 июлгача абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризаларини қабул қилади ва ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида абитуриентларга белгиланган шаклда тилхат беради.».
3. 14-банддаги «21» рақами «16» рақами билан алмаштирилсин.
4. 15 ва 16-бандлардаги «22» рақамлари «17» рақамлари билан алмаштирилсин.
5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК билан келишилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАХОБОВ
2016 йил 5 июль
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2016 йил 6 июль
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2016 йил 20 июль
Маданият ва спорт ишлари вазири Б. АХМЕДОВ
2016 йил 11 июль
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
2016 йил 18 июль
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х. МИРЗАХИДОВ
2016 йил 8 июль
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. НУРИДИНОВ
2016 йил 7 июль
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси А. РАМАТОВ
2016 йил 25 июль
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2016 йил 22 июль
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
2016 йил 15 июль
«Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Бош директори в.в.б. Н. СНИТКА
2016 йил 1 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 31-сон, 385-модда)