Ҳужжат кучини йўқотган 19.12.2017 27.07.2016 йилдаги 242-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.12.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамиятининг махсус ахборот портали ҳамда давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 992-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шуниннгдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3237-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва корпоратив харидларнинг шаффофлиги ва рақобатдошлигини ошириш, уларни амалга ошириш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва харидлар жараёнида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва корпоратив харидлар бўйича шартномаларнинг уларни амалга ошириш тўғрисидаги эълонни «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамиятининг махсус ахборот порталида олдиндан жойлаштирмасдан тузилишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва корпоратив харидлар бўйича шартномаларни ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритилган етказиб берувчилар билан тузиш тақиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва корпоратив харидларни ташкил этишга масъул бўлган раҳбарлар ва мансабдор шахслар давлат ва корпоратив харидлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамияти манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қуйидагиларни таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа савдолари, давлат ва корпоратив харидларининг натижалари бўйича келиб чиққан нархлар даражаси ҳақидаги ахборотни шакллантириш ва эркин тарзда «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамияти махсус ахборот порталининг барча фойдаланувчиларига тақдим этишни таъминлайдиган дастурий модулни ишлаб чиқиш ва 2017 йил 1 январдан бошлаб жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил мобайнида давлат ва корпоратив харидлар эҳтиёжлари, электрон тижорат учун товарлар (ишлар, хизматлар)нинг Миллий классификаторини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017-2018 йиллар даврида шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг ва назоратни ташкил қилган ҳолда, шунингдек харидлар қатнашчиларига масофавий бошқарув бўйича уларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги шахсий ҳисобварақларидаги маблағлари билан хизматлар кўрсатган ҳолда давлат ва корпоратив харидлар бўйича шартномалар доирасида тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни ва маҳсулот етказиб беришни ҳисоб-китоб-клиринг палатаси орқали ташкил этиш механизмини босқичма-босқич жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамиятининг махсус ахборот порталида давлат ва корпоратив харидлар бўйича ахборотни жойлаштириш ва ошкор қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази билан биргаликда «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамиятининг махсус ахборот порталида онлайн-таълим модули имкониятларидан фойдаланган ҳолда давлат ва корпоратив харидлар жараёни қатнашчилари мунтазам равишда малака оширишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 27 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
242-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июлдаги 242-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамиятининг махсус ахборот порталида давлат ва корпоратив харидлар бўйича ахборотни жойлаштириш ва ошкор қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамиятининг (кейинги ўринларда ЎзРТХБ деб аталади) махсус ахборот порталида давлат ва корпоратив харидлар бўйича ахборотни жойлаштириш ва ошкор қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши бюджет ташкилотларига, бюджет маблағларини олувчиларга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағларини олувчиларга, табиий монополиялар субъектларига, давлат унитар корхоналарига ҳамда устав фондида 50 фоиздан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, шунингдек ваколатли бошқа органлар ва ЎзРТХБнинг махсус ахборот порталидан фойдаланувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агент — биржада аккредитация тартиб-таомилларидан ўтган ҳамда буюртмачилар ва етказиб берувчиларга топшириқ шартномаси асосида уларнинг электрон аукцион савдоларда қатнашишини таъминлашга доир профессионал хизматлар кўрсатадиган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидлари — бюджет тизими ва бошқа марказлаштирилган манбаларнинг бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) харидлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи — товарлар (ишлар, хизматлар) давлат ва корпоратив харидларини амалга оширувчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порталнинг ёпиқ қисми — мижознинг махфий ахбороти сақланадиган, ушбу Низомга мувофиқ муайян тоифадаги фойдаланувчилар фойдалана оладиган порталнинг қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харидни амалга ошириш якунлари тўғрисидаги ахборот — давлат ёки корпоратив харидлар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш бўйича тузилган шартнома ҳақидаги ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз — қонун ҳужжатларига мувофиқ порталда ахборот жойлаштирадиган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив харидлар — табиий монополиялар субъектлари, давлат унитар корхоналари ва устав фондида 50 фоиздан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари томонидан амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) харидлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харидни амалга ошириш тўғрисидаги эълон — буюртмачининг давлат ёки корпоратив харидларни амалга ошириш муддатлари ва талаблари тўғрисидаги порталда жойлаштириладиган ахбороти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порталнинг очиқ қисми — ушбу Низомда белгиланган тартибда мижозлар томонидан жойлаштирилган ахборотдан фойдалана олишни таъминловчи порталнинг умумий фойдаланишга мўлжалланган қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий идоравий кабинет — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органларнинг ЎзРТХБ махсус ахборот порталидаги индивидуал саҳифаси, унинг ёрдамида улар томонидан тегишли индивидуал логинлар ва паролларни қўллаган ҳолда зарур ахборотдан эркин фойдалана олиши таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий кабинет — буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг (уларнинг агентларининг) ЎзРТХБ махсус ахборот порталидаги индивидуал саҳифаси, унинг ёрдамида улар томонидан тегишли индивидуал логинлар ва паролларни қўллаган ҳолда зарур ахборотдан фойдалана олиши таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режа-жадвал — буюртмалар, товарлар (ишлар, хизматлар)ни жойлаштириш ҳажмлари ва муддатларини (ҳар йиллик ёки ҳар чораклик) назарда тутадиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчилар — ушбу Низомга мувофиқ порталда жойлаштирилган ахборотдан фойдалана олиши таъминланган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органлар, юридик ва жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчи — давлат ёки корпоратив харидлар бўйича шартнома асосида товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб беришни амалга оширувчи хўжалик субъекти, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат комиссияси — давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси ва/ёки Давлат улуши устувор бўлган табиий монополиялар субъектлари, корхоналар ва ташкилотларнинг электрон харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни ошкор қилиш — мижозлар томонидан давлат ва корпоратив харидларига доир маълумотларни ЎзРТХБ махсус ахборот порталида эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлиб ўтмаган битимлар реестри — лотлар рўйхати, улар бўйича ушбу Низомга мувофиқ бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган савдолар натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзРТХБнинг махсус ахборот портали (кейинги ўринларда портал деб аталади) — давлат ва корпоратив харидларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги эълонларни, уларнинг якунлари тўғрисидаги ахборотни, шунингдек бошқа зарур ахборотни жойлаштириш ва кўришни таъминлайдиган ЎзРТХБнинг расмий веб-сайти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни жойлаштириш ва ошкор қилиш жараёни қатнашчилари — ЎзРТХБ, мижозлар, уларнинг агентлари, Ҳукумат комиссияларининг ишчи органлари ва бошқа ваколатли органлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар порталнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлари бўйича ахборот базасини яратиш, сақлаб туриш ва мунтазам янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидагилар учун шарт-шароитлар яратиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлари бўйича ахборотни жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва корпоратив харидлар жараёнлари юзасидан зарур даражадаги давлат ва жамоатчилик назорати, ушбу соҳанинг қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва корпоратив буюртмани жойлаштиришда очиқлик, ошкоралик ва рақобатдошлик тамойилларини, шунингдек буюртмачилар ёки етказиб берувчиларнинг (уларнинг агентларининг) тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органлар, буюртмачилар ва етказиб берувчилар, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликни товар бозорлари конъюнктураси тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Порталда ахборотни жойлаштириш ва ошкор қилиш жараёни қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ЎзРТХБ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозлар томонидан порталда жойлаштириладиган файлларга нисбатан технологик талабларни, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларнинг ишончли бўлмаган ахборот ва сохта маълумотларни тарқатиш, шунингдек рақобатни чеклайдиган ёки ноҳалол рақобат олиб боришга қаратилган ахборотни жойлаштириш бўйича ҳаракатларига чек қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органларга улар томонидан порталдан олинган ахборотнинг махфийлигига риоя қилиш бўйича талабларни бажармаслик ҳоллари аниқланганда эркин фойдалана олиш ҳуқуқларини чеклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харидни амалга ошириш тўғрисидаги эълонни чоп этмаган тақдирда буюртмачига харидни амалга ошириш якунлари тўғрисидаги ахборотни эълон қилишни рад этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзРТХБ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ЎзРТХБ қуйидагиларни таъминлаши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни порталда жойлаштиришни таъминловчи аппарат ва дастурий-техник воситаларни жорий этиш ва ҳамроҳлик қилиш ҳамда ушбу Низомда белгиланган тартибда ундан эркин фойдалана олишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш тартибини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, Ҳукумат комиссияларининг қарорларини, шунингдек давлат ёки корпоратив харидлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган буюртмачилар ва етказиб берувчилар ва/ёки уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан кўрилган чоралар ҳақидаги ахборотни порталда эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва корпоратив харидлар бўйича тузилган шартномалар ва бўлиб ўтмаган битимлар реестрини, шунингдек кафолатловчи ва ноҳалол етказиб берувчилар реестрини шакллантириш, юритиш ва эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порталнинг узлуксиз ишлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порталда жойлаштирилган ахборотнинг сақланиши ва яхлитлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни жойлаштириш жараёни қатнашчиларининг тижорат ва хизмат сирларини ташкил қилувчи маълумотларнинг махфийлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомда белгиланган тартибда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органларнинг ахборотдан фойдалана олишларини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзРТХБ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мижозлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар томонидан порталда жойлаштирилган маълумотлар, логин ва парол, ушбу Низомда белгиланган тартибда ахборотни жойлаштириш ва ошкор этиш имкониятларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агентлар билан давлат ва корпоратив харидларида иштирок этиш, уларга логин ва паролни тақдим этиш орқали порталда ахборотни жойлаштириш учун топшириқ шартномасини тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мижозлар қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порталда зарур ахборотни белгиланган тартибда жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порталда жойлаштирилган ахборотнинг ишончлилигини таъминлаш ва сохта маълумотлар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзРТХБ томонидан тақдим этилган, шунингдек агент томонидан тузилган топшириқ шартномаларига мувофиқ кўрсатиладиган хизматларга ҳақ тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порталда ахборот жойлаштириш имкониятларидан фақат ушбу Низомда назарда тутилган мақсадларда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатни чеклашга олиб келувчи ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар амалга оширилишига йўл қўймаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агентлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозлардан ушбу Низомда белгиланган тартибда порталда ахборотни жойлаштириш, ўзгартириш ёки ўчириш учун фойдалана олиш ҳуқуқини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатган хизматлари учун мижозлардан тўловлар ундириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агентлар қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириқ шартномасида назарда тутилган ахборотни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда жойлаштириш ва ошкор қилиш бўйича мажбуриятларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг аниқ кўрсатмаларига мувофиқ ахборотни жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозга порталда ахборотни жойлаштириш билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳат бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотнинг махфийлигига риоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порталда жойлаштирилган ахборотдан ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ва ҳажмларда фойдаланиш ҳуқуқини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порталдан олган ахборотдан фақат қонун ҳужжатларига мувофиқ уларга юкланган вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органлар қонун ҳужжатларига мувофиқ порталдан олинган ахборотнинг махфийлигига риоя қилишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Барча мижозлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун очиқ ахборотдан фойдаланишда ёки учинчи шахсларга беришда мажбурий тарзда порталга ҳавола қилган ҳолда унинг ишончлилигини таъминлашга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Порталда ахборотни жойлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Буюртмачилар (уларнинг агентлари) мажбурий тартибда порталда қуйидаги ахборотни жойлаштирадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва корпоратив харидларнинг режа-жадвали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ёки корпоратив харидларни амалга ошириш ҳақидаги эълон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порталдан ташқарида амалга оширилган давлат ва корпоратив харидлар якунлари ҳақидаги ахборот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Порталдан ташқарида амалга оширилган давлат ва корпоратив харидлар якунлари ҳақидаги ахборот таркибида буюртмачилар мажбурий тартибда қуйидагиларни кўрсатадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порталдан ташқарида давлат ва корпоратив харидларини ташкил қилиш усули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порталда эълонни жойлаштиришда берилган давлат ва корпоратив харидлар ҳақидаги эълоннинг идентификация рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома тузилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи ва етказиб берувчининг реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва корпоратив харидлар предмети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва корпоратив харидлар предметининг миқдори (ҳажми);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хар бир бирлик товар (ишлар, хизматлар) учун нарх;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб бериш шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов (тендер) савдолари ташкилотчисининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов (тендер) савдоларида иштирок этган талабгорларнинг сони, уларнинг солиқ тўловчининг индивидуал рақами, номи ва почта манзиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов (тендер) савдоларини ташкил қилишдаги бошланғич нарх.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Порталдан ташқарида амалга оширилган давлат ва корпоратив харидлар якунлари ҳақидаги ахборот буюртмачи (унинг агенти) томонидан шахсий кабинет орқали шартнома тузилган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Порталда жойлаштириладиган ахборотга автоматик тарзда идентификация рақами берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ахборот шахсий кабинет орқали аппарат ва дастурий-техник воситалардан фойдаланган ҳолда жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. ЎзРТХБ порталда қуйидагиларни жойлаштиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва корпоратив харидлар жараёнларини, биржа ва кўргазма-ярмарка савдоси ва электрон тижоратни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва корпоратив харидлар тўғрисида тузилган шартномалар реестри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва корпоратив харидлар бўйича бўлиб ўтмаган битимлар реестри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порталда содир этилган электрон кўргазма-ярмарка ва бошқа электрон битимлар реестри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порталда содир этилган биржа ва кўргазма-ярмарка савдоси натижалари ва давлат ва корпоратив харидлар натижалари ҳақидаги ҳар чораклик статистик ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзРТХБда аккредитация қилинган агентлар реестри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафолатловчи етказиб берувчилар реестри;

ноҳалол етказиб берувчилар реестри.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ҳукумат комиссияларининг ишчи органлари порталда уч иш куни мобайнида қабул қилинган қарорлар ва Ҳукумат комиссияларининг топшириқлари тўғрисидаги ахборотни, шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар) давлат ва корпоратив харидлари билан боғлиқ бошқа ахборотни жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат ва корпоратив харидлар масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия, давлат ва хўжалик бошқарувчи органлари, шунингдек бошқа ваколатли органлар уч иш куни мобайнида порталнинг очиқ қисмида давлат ёки корпоратив харидлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган буюртмачилар, етказиб берувчилар ва/ёки уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан кўрилган чоралар ҳақидаги ахборотни жойлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. ЎзРТХБ маълумотлар базасида ахборотни (шу жумладан ўзгартиришлар ва қўшимчалар, шунингдек ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган олдин жойлаштирилган ахборотни) у порталда жойлаштирилган пайтдан эътиборан беш йил мобайнида сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотни ундан фойдалана олишни блоклаш орқали ўчириб ташлаш уни ўчириб ташлашни асословчи ҳужжатни мажбурий тарзда жойлаштирган ҳолда буюртмачи томонидан амалга оширилади. Ўчирилган ахборот, шунингдек унинг ўчирилишини асословчи ҳужжат порталнинг маълумотлар базасида улар жойлаштирилган пайтдан эътиборан беш йил мобайнида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Жойлаштирилган ахборотга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритганлик, шунингдек уни ўчирганлик учун ушбу ўзгартиришлар, қўшимчалар ва ўчириш ҳақидаги қарорни имзолаган шахс жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Порталда жойлаштирилган ахборотдан фойдалана олишни таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. ЎзРТХБ фойдаланувчилар учун порталнинг очиқ қисмида қуйидаги ахборотдан фойдалана олиш ҳуқуқини таъминлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафолатловчи етказиб берувчилар реестри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноҳалол етказиб берувчилар реестри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва корпоратив харидлар режа-жадваллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш ҳақидаги эълонлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва корпоратив харидлари ҳақидаги шартномалар реестрлари (қатнашчиларнинг реквизитлари кўрсатилмаган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдоларида сотиш натижалари бўйича шаклланган ўртача нархлар ҳақидаги ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва корпоратив харидлар натижалари бўйича нархлар даражаси ҳақидаги ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат комиссияларининг қарорлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. ЎзРТХБ фойдаланувчиларга рўйхатдан ўтказишсиз ва тўлов ундирмасдан порталнинг очиқ қисмидан эркин фойдалана олиш ҳуқуқини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Порталнинг ёпиқ қисмида жойлаштирилган ахборотдан фойдалана олиш ҳуқуқи давлат ва хўжалик бошқарувчи органларига, ваколатли бошқа органларга улар томонидан очилган шахсий идоравий кабинетлар орқали таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Порталнинг ёпиқ қисмида жойлаштирилган ахборотдан фойдалана олиш ҳуқуқи таъминланадиган давлат ва хўжалик бошқарувчи органлари, бошқа ваколатли органлари рўйхати, шунингдек уларга тақдим этиладиган ахборот ҳажми Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органлар раҳбарлари ўзларининг фармойиш ҳужжатлари билан Ҳукумат комиссиясининг тегишли қарори билан фойдалана олиш ҳуқуқи таъминланадиган хизмат мақсадларида ахборотни олишга масъул бўлган мансабдор шахсларни тайинлайдилар ва улар тўғрисида ЎзРТХБни хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзРТХБ тегишли сўровнома олинган пайтдан эътиборан икки иш куни мобайнида мансабдор шахсларга ахборотдан фойдалана олиш ҳуқуқини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва хўжалик бошқарувчи органларининг, бошқа ваколатли органларнинг таркибий (ҳудудий) бўлинмаларининг порталнинг ёпиқ қисмида жойлаштирилган ахборотдан фойдалана олишлари ушбу органлар марказий аппаратларининг фойдалана олиш ҳуқуқи билан таъминланган ходимлари томонидан ушбу Низомга мувофиқ уларнинг шахсий кабинетлари орқали таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 30-сон, 365-модда)