Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг «2013 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида» 2013 йил 27 майдаги 142-сон қарорига мувофиқ ҳамда Устюрт (платосининг) текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ишончли муҳофаза қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ ва Қўнғирот туманлари ҳудудида жойлашган «Сайгачий» буюртмахонаси негизида табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонасини (кейинги ўринларда мажмуа буюртма қўриқхонаси деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Мажмуа буюртма қўриқхонасига умумий майдони 628 300 гектар бўлган ер участкаси 2-иловага мувофиқ доимий фойдаланишга ажратиб берилсин, унинг қўриқланадиган зонаси майдони 3-иловага мувофиқ 219 800 гектар этиб белгилаб қўйилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
«Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонасининг қўриқланадиган зонаси тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
«Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси ходимларининг чекланган умумий сони 13 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 3 нафардан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Давлат экология қўмитасининг мажмуа буюртма қўриқхонаси фаолиятини молиялаштириш Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон)
мажмуа буюртма қўриқхонаси устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
мажмуа буюртма қўриқхонасининг штатлар жадвалини тасдиқласин ва уни малака ва маълумотга қўйиладиган талабларга мувофиқ мутахассислар билан бутласин;
ушбу қарорнинг 8-бандида назарда тутилган ишларни амалга ошириш учун бюджетдан ташқари жамғарма маблағларини ажратсин ҳамда зарур материаллар билан таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Давлат экология қўмитасига мажмуа буюртма қўриқхонасининг ижро этувчи аппарати ходимларининг тасдиқланган умумий сони доирасида штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек грант берувчилардан олинган грант маблағлари, Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳамда рекреацион ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларидан олинган маблағлар ҳисобидан қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон)
мажмуа буюртма қўриқхонасининг ижро этувчи аппаратини жойлаштириш учун Қўнғирот туманининг Қорақалпоғистон посёлкасидан оператив бошқариш ҳуқуқи билан бино (хона) ажратилишини;
мажмуа буюртма қўриқхонасига ажратилган ер участкаларида жойлашган инфратузилма объектларининг кейинчалик тегишлилиги ва улардан фойдаланиш масалалари ҳал этилишини;
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда мажмуа буюртма қўриқхонаси учун ер участкаларини олиб қўйиш ва ажратиш ҳужжатлари расмийлаштирилишини;
ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилишини ва ер-кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
1. Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси (кейинги ўринларда мажмуа буюртма қўриқхонаси деб аталади) умумдавлат аҳамияти молик муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд ҳисобланади. Унинг мақсади алоҳида экологик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни ўз ҳудудида асл табиий ҳолатда сақлашдан иборат.
2. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг ерлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, бошқа табиий объектлари ва мажмуалари, ушбу Низомда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, хўжалик фойдаланишидан чиқарилади.
3. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг ерлари табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига киради. Ер участкалари ва бошқа табиий объектлар мажмуа буюртма қўриқхонасига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан доимий фойдаланиш учун ажратиб берилади.
4. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг ер участкаларини истисно ҳолларда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Мажмуа буюртма қўриқхонаси ҳудуди режалар ва дастурларни, ер тузиш схемалари ва ҳудудий режалаштиришни, табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича бошқа режаларни ишлаб чиқишда ҳисобга олинади.
6. Мажмуа буюртма қўриқхонаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонунлари, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида амалга оширади.
7. Мажмуа буюртма қўриқхонасини ташкил қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
табиий атроф муҳитни илмий тадқиқ этиш ва мониторинг олиб бориш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида илмий кадрлар ва мутахассислар тайёрлашга кўмаклашиш;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
биологик ва ландшафт хилма-хиллигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимида (экологик тармоқда) экологик мувозанатни сақлаб туриш;
9. Мажмуа буюртма қўриқхонаси юридик шахс ҳисобланади ва давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида ташкил этилади.
10. Мажмуа буюртма қўриқхонаси Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, ўз номи ёзилган штампга ҳамда банкларда, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига эга бўлади.
11. Мажмуа буюртма қўриқхонасии ўзи бўйсунадиган давлат органи томонидан тасдиқланадиган ўз рамзларига (байроқлар, вимпеллар, эмблемалар ва шу кабилар) эга бўлишга ҳақлидир.
Мажмуа буюртма қўриқхонаси ҳудудида жойлашган табиий ва тарихий-маданий мажмуа ва объектлар тасвирларидан ҳамда уларнинг номлари ва рамзларидан фойдаланиб босма, эсдалик совғалар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш фақат мажмуа буюртма қўриқхонаси билан шартнома тузиш асосида амалга оширилади.
12. Мажмуа буюртма қўриқхонасини давлат томонидан бошқариш махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
13. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг фаолияти устидан давлат ва идоравий назорат қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
ҳудудий жойлашувига қараб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли вилоятлар ҳокимлари билан келишган ҳолда, мажмуа буюртма қўриқхонасининг директорини (кейинги ўринларда директор деб аталади) тайинлайди;
мажмуа буюртма қўриқхонасининг фаолиятини таъминлаш учун мол-мулк, шу жумладан пул маблағлари ажратади;
мажмуа буюртма қўриқхонасини бошқариш режаларини (кейинги ўринларда бошқариш режаси деб аталади) тасдиқлайди;
15. Мажмуа буюртма қўриқхонасига директор бевосита раҳбарлик қилади ва мажмуа буюртма қўриқхонасининг фаолиятини ташкил қилиш ҳамда режимини таъминлаш учун жавоб беради ва унинг ижро этувчи аппаратига раҳбарлик қилади.
16. Мажмуа буюртма қўриқхонаси директорининг ўринбосари (мавжуд бўлганда) ва бош бухгалтер мажмуа буюртма қўриқхонаси бўйсунадиган давлат органи билан келишган ҳолда директорнинг буйруғига мувофиқ лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
17. Директор қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом асосида иш кўриб, мажмуа буюртма қўриқхонасининг фаолиятига раҳбарлик қилади, давлат органлари ва бошқа ташкилотларда мажмуа буюртма қўриқхонасининг манфаатларини ишончномасиз ҳимоя қилади, шартномалар тузади, мажмуа буюртма қўриқхонасининг маблағлари ва мол-мулкини белгиланган тартибда тасарруф этади, мажмуа буюртма қўриқхонасининг табиий объектлари ва мажмуалари, мол-мулкини муҳофаза қилиш, ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш, мажмуа буюртма қўриқхонасида молиявий, шартномавий ва меҳнат интизомига амал қилиниши учун жавоб беради.
табиий объектлар ва мажмуалар муҳофазасини ташкил этиш, текшириш ва айбдорларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун материалларни белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш ҳамда мажмуа буюртма қўриқхонаси ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этилиши ҳолати бўйича ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилиш;
табиий атроф муҳит мониторингини олиб борилишини ташкил этиш, илмий-тадқиқот ишлари бажарилишига кўмаклашиш;
мажмуа буюртма қўриқхонасининг мол-мулки, асбоб-ускуналари, моддий ва бошқа бойликлари муҳофаза қилинишини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари, махсус воситалар, формали кийим-бош, алоқа воситалари, махсус аслаҳалар ва бошқа ишониб топширилган мол-мулк бут сақланиши, улар тўғри кийиб юрилиши ва қўлланилишини таъминлаш;
(18-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
мажмуа буюртма қўриқхонасининг ҳудудидан рухсат этилган фаолият турлари учун фойдаланишни ташкил этиш;
19. Мажмуа буюртма қўриқхонаси тўғрисидаги асосий маълумотлар унинг паспортида мавжуд бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспортини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 2 июндаги 137-сон қарорига мувофиқ юритилади.
20. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг фаолият юритиши бошқариш режаси асосида таъминланади. Бошқариш режасига киритиладиган маълумотлар таркиби, уни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
21. Мажмуа буюртма қўриқхонаси бепул, белгиланган тартибда, табиатни муҳофаза қилиш органларига ва ўзи бўйсунадиган давлат органига табиий атроф муҳит мониторингини ва тегишли давлат кадастрларини юритиш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этади.
LexUZ шарҳи
21-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
22. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган хўжалик фаолиятига чекловлар ўрнатиш, рекреация инфратузилмасини яратиш, пичан ўриш ва мол боқиш жойлари ҳамда бошқа шу каби муҳим масалаларни ҳал қилиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорига мувофиқ жойларда ўз вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда аҳоли вакиллари мажмуа буюртма қўриқхонасининг Маслаҳат комиссияси (кейинги ўринларда Маслаҳат комиссияси деб аталади) ташкил қилинади.
23. Мажмуа буюртма қўриқхонасидаги илмий-тадқиқот фаолияти Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан кўп йиллик турғун комплекс тадқиқотларни олиб бориш ҳамда илмий ташкилотлар, алоҳида олимлар, мутахассислар, шу жумладан хорижий олим ва мутахассисларни жалб қилиш йўли билан амалга оширилади.
Мажмуа буюртма қўриқхонасида илмий-тадқиқот ишлари ўз штатидаги илмий ходимлар (мавжуд бўлганда) томонидан ҳам олиб борилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мажмуа буюртма қўриқхонасида илмий тадқиқотларга услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Илмий-техник кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
24. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг табиий объектлари ва мажмуалари мониторинги атроф табиий муҳит мониторинги давлат тизими доирасида олиб борилади.
25. Мажмуа буюртма қўриқхонасида рекреацион фаолият ҳам ўз штатидаги ходимлар, ҳам бошқа ташкилотлар ва мутахассислар томонидан олиб борилади.
Мажмуа буюртма қўриқхонасидаги рекреацион фаолият муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга кириб-чиқиш қоидалари талабларига мувофиқ юритилади.
26. Мажмуа буюртма қўриқхонаси учун бузилмаган ёки жиддий бузилмаган табиий мажмуалар ва улар ўртасидаги боғлиқларни ташкил этувчи яхлит экологик тизимларни (йирик ландшафт бирликларини) қамраб оладиган жуда кенг ҳудудлар ажратилиши лозим.
27. Атрофдаги ҳудудлардан салбий таъсирнинг олдини олиш мақсадида мажмуа буюртма қўриқхонасининг чегаралари бўйлаб қўриқланадиган зона ташкил этилади. Қўриқланадиган зона мажмуа буюртма қўриқхонаси билан бир вақтда ташкил этилади. Қўриқланадиган зонанинг майдони ва чегаралари мажмуа буюртма қўриқхонасининг табиий объектлари ва мажмуаларини сақлаш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартирилиши мумкин.
ҳудуд рельефи, кириш йўллари мавжудлиги, мажмуа буюртма қўриқхонасининг чегаралари бўйлаб аҳоли яшаш пунктлари мавжудлиги ва уларнинг майдонига қараб белгиланадиган қўриқлашни ва илмий ишларни бошқаришни яхшилаш учун техник участкаларга;
ландшафт элементлари бўйича — кварталларга, илмий тадқиқотлар ва мониторинг олиб бориш учун кварталлар ўз навбатида ўсимликлар элементлари бўйича кичик участкаларга бўлинади.
Техник участкалар, кварталлар ва кичик участкалар ҳамда улар майдонларининг сони бошқариш режасида белгиланади.
29. Мажмуа буюртма қўриқхонаси ва унинг қўриқланадиган зонасининг ер участкаси(лари), кварталлар чегаралари, илмий инфратузилма ва мониторинг инфратузилмаси элементлари ҳамда ушбу Низомнинг 36 ва 37-бандларида назарда тутилган мақсадлар учун ажратиладиган (бериладиган) ерлар чегаралари жойларда аншлаглар, квартал устунлари ва бошқа белгилар билан белгилаб қўйилиши лозим.
30. Мажмуа буюртма қўриқхонаси ҳудудида маҳаллий шароитга мослаштириш учун ўсимлик ва ҳайвонлар турларини ва кенжа турларини жойлаштириш, ўсимликлар ва ландшафт қопламасини ўзгартириш, гидрогеологик режимни ўзгартириш ва ҳар қандай бошқа фаолият юритиш тақиқланади, ушбу Низомнинг 36-бандида кўрсатилган фаолият бундан мустасно.
31. Мажмуа буюртма қўриқхонасида ёнғинга қарши ва биотехник тадбирлар фақат уни бошқариш режасига мувофиқ ўтказилади.
32. Мажмуа буюртма қўриқхонаси ҳудудида зоологик, ботаник ва бошқа тўпламлар учун намуналарни йиғиш фақат илмий тадқиқотлар олиб бориш билан боғлиқ мақсадларда рухсат этилади.
33. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг ерлари ва бошқа табиий объектларини бошқа юридик ва жисмоний шахсларга эгалик қилиш, фойдаланиш ва ижарага бериш тақиқланади.
34. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг қўриқланадиган зонаси ҳудудида мажмуа буюртма қўриқхонасининг муҳофаза қилинадиган табиий объектлари ва мажмуаларига зарар етказиши мумкин бўлган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият юритиш тақиқланади.
Қўриқланадиган зонанинг ўлчамлари унинг ташқарисида жойлашган объектларнинг салбий таъсирига йўл қўймасликни таъминлаши лозим.
Ушбу зонада амалга ошириш учун белгиланадиган фаолият турлари экологик экспертиза хулосаси асосида тақиқлаб қўйилиши мумкин.
35. Зарур ҳолатларда қўриқланадиган зонада жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ерни ижарага олувчиларга қонунга мувофиқ ер участкалари сақлаш вазифаси белгиланиши мумкин.
мажмуа буюртма қўриқхонасининг табиат музейларини, шу жумладан очиқ осмон остидаги экспозицияларни жойлаштириш.
37. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг ҳудудида қуйида кўрсатилган мақсадлар учун қуйидаги ер участкалари ажратилади:
қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда пичан ўриш ва мол боқиш, озуқа мақсадларда ёввойи ўсимликларни ғамлаш (териш), унинг қўриқланадиган зонасида яшайдиган фуқаролар учун ёввойи доривор ва техник хом ашё ўсимликларини йиғиш;
мажмуа буюртма қўриқхонаси ходимларига хизматда фойдаланиш учун ер улушларини бериш, айни вақтда ходим пенсияга чиққанда ёки ишдан бўшаб кетганда унинг хизмат ерларидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилади.
Юқорида айтиб ўтилган мақсадлар учун ажратиладиган (бериладиган) ерларнинг умумий майдони, яйловлар алмаштирилиши, ўсимликлар ғамланиши ва пичан ўрилиши ҳисобга олинган ҳолда мол боқиш учун зарур бўлган минимал майдондан келиб чиқиб белгиланади.
Бу ерлар мажмуа буюртма қўриқхонасининг чегаралари бўйлаб жойлашган бўлиши ва унинг майдонининг 0,001 фоизидан катта бўлмаслиги лозим. Бундай ерларнинг майдони ва чегаралари бошқариш режасини тайёрлашда аниқланади ва директор томонидан Маслаҳат комиссияси билан биргаликда ушбу режага киритилади.
38. Мажмуа буюртма қўриқхонасини қўриқлаш ҳамда унинг ҳудудида ва қўриқланадиган зонада режимга амал қилиниши устидан назорат олиб бориш ишлари мажмуа буюртма қўриқхонасининг қўриқлов ходимлари томонидан амалга оширилади.
мажмуа буюртма қўриқхонаси ҳудудида ва унинг қўриқланадиган зонасида ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш учун тегишли ҳужжатларни текшириш;
мажмуа буюртма қўриқхонаси ҳудудида ва унинг қўриқланадиган зонасида қоида бузиш ҳолатлари аниқланганда маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан баённомалар тузиш, маъмурий йўл билан ушлаб туриш, буюмлар ва ҳужжатларни ҳамда табиатдан ноқонуний фойдаланиш маҳсулотларини олиб қўйиш, маъмурий жазо чоралари кўриш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг мажмуа буюртма қўриқхонаси ҳудуди ва қўриқланадиган зонадаги белгиланган режимга риоя қилиш борасидаги фаолиятларини текшириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ва қўллаш ҳамда жисмоний куч ва хизмат итларидан фойдаланиш;
(39-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
мажмуа буюртма қўриқхонаси ва қўриқланадиган зона режимини бузиб олиб борилаётган табиатдан фойдаланиш, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар ва тартибда тўхтатиб қўйиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг қўриқлаш ходимлари учун мўлжалланган хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари, махсус воситалар турлари, хиллари (моделлари), сони ҳамда уларни сотиб олиш, сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва фойдаланиш тартиби мажмуа буюртма қўриқхонаси бўйсунадиган давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.
Идоравий ҳарбийлашган қўриқлаш хизматини махсус воситалар, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари билан таъминлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг қўриқлов ходимлари экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторларининг барча ҳуқуқ ва имтиёзларидан фойдаланадилар.
Мажмуа буюртма қўриқхонасининг директори ва унинг ўринбосари (мавжуд бўлганда) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича катта инспекторларга тенглаштирилади, унинг қўриқлаш хизмати ходимлари эса — экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторларига тенглаштирилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
42. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг қўриқлаш ходимлари тасдиқланган дастурларга мувофиқ хизмат-жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, ахлоқий-руҳий ва жисмоний тайёргарлик курсларидан ўтадилар.
Курснинг дастури ва уни ўтказиш тартиби мажмуа буюртма қўриқхонаси бўйсунадиган давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
43. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг қўриқлаш ходимлари белгиланган тартибда ягона намунадаги формали кийим-бош ва фарқлаш белгилари билан таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мажмуа буюртма қўриқхонасининг қўриқлаш ходимлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш, шу жумладан мажмуа буюртма қўриқхонаси ҳудудига жангарилар тўдалари кириб келишлари ва ўрнашиб олишларига йўл қўймаслик мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда тегишли тадбирларни ўтказадилар.
(43-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
44. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг ҳудудларини қўриқлаш ишларига экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари жалб этилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
44-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
45. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг мол-мулкини унга белгиланган тартибда қуйидагилар томонидан топширилган бино ва иншоотлар, ускуна ва жиҳозлар, пул маблағлари ташкил қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари;
(46-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
илмий-тадқиқот, табиатни муҳофаза қилиш, реклама-ноширлик ва маърифий фаолиятдан олинган даромадлар;
мусодара этилган овчилик қуроллари ва балиқчилик асбобларини реализация қилишдан, қонунга хилоф равишда қўлга киритилган ўлжа маҳсулотни сотишдан тушган пуллар;
47. Мажмуа буюртма қўриқхонаси ўзи бўйсунадиган давлат органи томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаларига мувофиқ маблағларни мустақил тасарруф этади.
48. Мажмуа буюртма қўриқхонаси қонун ҳужжатларига мувофиқ юритаётган фаолиятни амалга ошириш бўйича ҳисобни юритади ва ҳисоботлар топширади.
49. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш штат жадвалига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
50. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг ходимлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳудуд коэффициентлари белгиланади.
51. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг режимини бузганликда айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Мажмуа буюртма қўриқхонасига етказилган зарарни қоплаш учун айбдор шахслардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда маблағлар ундирилади.
52. Мажмуа буюртма қўриқхонасини тугатиш ва қайта ташкил қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Мажмуа буюртма қўриқхонасини енгилроқ режимли тоифадаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудга ўтказиш мақсадида уни қайта ташкил этишга истисно ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан йўл қўйилади.
Ҳудуднинг номи | Ажратиладиган ерлар | Ер турлари | Майдони, га |
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани | Захира ерлар | Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар | 31 200,0 |
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани | Захира ерлар | Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар | 597 100,0 |
Жами ажратиладиган ер | — | — | 628 300,0 |
1. «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонасининг (кейинги ўринларда мажмуа буюртма қўриқхонаси деб аталади) қўриқланадиган зонасини у билан чегарадош, шу жумладан унинг ер участкалари оралиғидаги ҳудудлар ташкил қилади.
2. Қўриқланадиган зоналар мажмуа буюртма қўриқхонасининг табиий объектлари ва мажмуаларини туташ ҳудудлардаги хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият таъсиридан сақлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилади.
Мажмуа буюртма қўриқхонанинг қўриқланадиган зонаси ўлчамлари ва унинг чегаралари, давлат экологик экспертизасининг хулосаси асосида, мажмуа буюртма қўриқхонасининг табиий объектлари ва мажмуаларини муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўзгартирилиши мумкин.
4. Қўриқланадиган зонада жойлашган юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкалари олиб қўйилиши мумкин эмас. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ер майдонларидан фойдаланишда қўриқланадиган зоналар режимига амал қилишлари лозим. Истисно ҳолатларда, юридик ёки жисмоний шахс ушбу зонанинг режимини мунтазам бузаётганда, улар маъмурий жавобгарликка тортилиб ва ушбу шахсларга нисбатан бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилгандан сўнг, уларнинг ер участкаси белгиланган тартибда олиб қўйилиши мумкин.
мажмуа буюртма қўриқхонасининг муҳофаза қилинаётган табиий объектлари ва мажмуаларига ҳар қандай салбий таъсирнинг олдини олиш ва уни камайтириш;
мажмуа буюртма қўриқхонасининг алоҳида участкалари ўртасидаги алоқани таъминлаш ҳисобига фақат ушбу мажмуа буюртма қўриқхонаси ҳудудида қўриқлаш, кўпайтириш ва тиклаш ишлари етарлича самара бермайдиган ҳайвонларнинг яшаш ва миграция қилиш шароитларини яхшилаш;
мажмуа буюртма қўриқхонасида муҳофаза қилинаётган ўсимликлар ва ҳайвонлар турлари учун биотехник тадбирлар ўтказиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Қўриқланадиган зоналарни белгилаш бўйича сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг маблағлари ҳисобига қопланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
7. Қўриқланадиган зона ҳудудида қуйидаги фаолият турлари мажмуа буюртма қўриқхонаси билан келишган ҳолда амалга оширилади:
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан ўзи ўсаётган ёки яшаётган муҳитдан олиб қўймасдан фойдаланиш.
Биотехник тадбирлар мажмуа буюртма қўрикхонасини бошқариш режасига (кейинги ўринларда бошқариш режаси деб аталади) мувофиқ амалга оширилади.
8. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг табиий объектлари ва мажмуаларига салбий таъсирни камайтириш ва олдини олиш мақсадида қўриқланадиган зонада қуйидаги турдаги хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият олиб бориш чекланади:
Давлат экологик экспертизасининг хулосаси асосида фаолиятни чеклаш доимий ёки вақтинчалик (бир йил, бир мавсум, бир давр) асосида белгиланади.
ҳайвонларни овлаш ва тутиш, ўсимликларни йиғиш, бошқариш режасида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
10. Ушбу зонада чекланган ва тақиқланган хўжалик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият рўйхати мажмуа буюртма қўриқхонасининг қўриқланадиган зонасига кириш жойида ўрнатилади.
11. Қўриқланадиган зонанинг ўлчамлари, чегаралари ва режими тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан чекланган хўжалик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият рўйхати мажмуа буюртма қўриқхонасининг паспортига киритилади.
12. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган тадбирлар бошқариш режаси бўйича ўтказилади. Зарурат бўлганда бошқариш режалари лойиҳалари ердан фойдаланувчилар, ер эгалари ва ер участкалари ижарачилари билан келишилади.
Қўриқланадиган зона ҳудудида биотехник тадбирларни ишлаб чиқиш ва ўтказиш ишлари мажмуа буюртма қўриқхонаси ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.
13. Сайёҳлар тураргоҳларини, чодирларни ўрнатиш, автоулов тураргоҳларини жойлаштириш, гулханларни ёқиш ва шу кабилар фақат махсус ажратилган участкаларда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Қўриқланадиган зонанинг режими мажмуа буюртма қўриқхонаси қўриқлаш ходимлари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари ҳамда ўрмон фонди ерларида ўрмон қўриқчилари томонидан таъминланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Қўриқланадиган зонанинг режими таъминланиши устидан назорат экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари ва мажмуа буюртма қўриқхонасининг қўриқлаш ходимлари ҳамда ўрмон фонди ерларида ўрмон қўриқчилари томонидан амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
16. Қўриқланадиган зонанинг режимини бузганликда айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Қўриқланадиган зона режимини бузганлик сабабли етказилган зарар айбдор шахс томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда қопланиши лозим.