Ҳужжат кучини йўқотган 04.12.2018 21.07.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2814
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 21.07.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2814
Кучга кириш санаси
26.10.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 04.12.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш, унинг малакасини ошириш, шунингдек божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, қайта расмийлаштириш (унинг амал қилиш муддатини узайтириш), тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 21 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2814]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 26 ноябрдаги 02-01/13-68-сонли «Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш, унинг малакасини ошириш, шунингдек божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, қайта расмийлаштириш (унинг амал қилиш муддатини узайтириш) тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2814-1, 03.12.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш, унинг малакасини ошириш, шунингдек божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, қайта расмийлаштириш (унинг амал қилиш муддатини узайтириш), тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис З. ДУСАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 23 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/20-52-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 23 июндаги 01-02/20-52-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш, унинг малакасини ошириш, шунингдек божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, қайта расмийлаштириш (унинг амал қилиш муддатини узайтириш), тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Божхона кодексига мувофиқ божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш, унинг малакасини ошириш, шунингдек божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, қайта расмийлаштириш (унинг амал қилиш муддатини узайтириш), тўхтатиб туриш, тугатиш, бекор қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсини ўташ учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Олий ҳарбий божхона институтига (бундан буён матнда ОҲБИ деб юритилади) мурожаат қилган Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака комиссияси — талабгорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда малака имтиҳонларини ўтказиш, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларнинг малака аттестатини (дубликатини) бериш, амал қилиш муддатини узайтириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (бундан буён матнда ДБҚ деб юритилади) ва ОҲБИ ходимларидан иборат бўлган, ДБҚ буйруғи билан тасдиқланадиган ДБҚ комиссияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати (бундан буён матнда аттестат деб юритилади) — аттестат амал қиладиган даврда унинг эгаси божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис сифатида иш олиб бориш ҳуқуқига эгалигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис (бундан буён матнда мутахассис деб юритилади) — ДБҚ томонидан берилган аттестатга эга бўлган, божхона брокери ёхуд бошқа юридик шахс билан меҳнат шартномаси тузган ва ушбу юридик шахс номидан божхона расмийлаштируви бўйича иш бажарадиган Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мутахассис Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар доирасида божхона брокери ёхуд штатида турган бошқа юридик шахснинг номидан божхона расмийлаштируви бўйича фаолиятни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мутахассис ва божхона брокери ёки бошқа юридик шахс ўртасидаги муносабатлар меҳнат шартномаси билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Талабгор ва мутахассисга қўйиладиган малака талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аттестат олиш учун талабгор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-синфни якунлаганлиги ҳақида аттестатга ёки ўрта махсус ёхуд олий таълим муассасаларининг дипломига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси ҳисобланадиган ёки божхона брокери сифатида фаолият юритадиган ташкилотларда камида олти ойлик иш стажига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсини ўташи ҳамда малака имтиҳонини топшириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мутахассис қуйидаги соҳаларда декларант номидан божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни амалга ошириши ва божхона иши соҳасида бошқа вазифаларни бажариши учун зарур бўлган билимларга эга бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ҳуқуқи ва божхона иши — божхона режимлари, товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби ва шартлари, божхона тўловлари турлари, божхона тўловларини тўлаш тартиби, божхона расмийлаштирувини амалга ошириш, шу жумладан товарларни божхона мақсадларида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича декларациялаш ва таснифлаш тартиби, товарларнинг божхона қийматини ва келиб чиқиши мамлакатини аниқлаш қоидалари, божхона органлари томонидан божхона ва валюта назоратини ўтказиш тартиби, божхона статистикаси, коррупция жиноятлари учун жавобгарлик чоралари, шунингдек божхона иши соҳасида ҳуқуқбузарликлар, божхона хизматини ташкил қилиш, мутахассисларнинг мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолият ва унинг давлат томонидан тартибга солиниши — ташқи иқтисодий битимларни тузиш ва бажариш тартиби, нархнинг ҳосил бўлиши, ташқи савдода ташиш ва суғурталашнинг халқаро шартлари, тақиқлар ва чекловлар, шу жумладан лицензиялаш, сертификатлаш ва ҳ.к.;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассис фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ДБҚ автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш қоидалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ўқитиш ва малака ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Талабгорни ўқитиш учун, божхона брокери ёхуд бошқа юридик шахс, ўқишга юборилаётган талабгорни кўрсатган ҳолда ОҲБИга мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ариза беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

талабгорнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган шахсий варақаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 х 6 ўлчамдаги фотосурат — 2 дона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг дипломи (аттестати), паспорти ва меҳнат дафтарчаси (ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги ёзув билан), мутахассисни ўқитиш учун ва малака аттестатини бериш учун божхона йиғимлари тўланганлиги тўғрисида тўлов топшириқномаси нусхалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мутахассиснинг малакасини ошириш учун, божхона брокери ёхуд бошқа юридик шахс, малака оширишга юборилаётган мутахассисни кўрсатган ҳолда, ОҲБИга, мутахассисни ўқитиш учун божхона йиғимлари тўланганлиги тўғрисида тўлов топшириқномаси нусхасини илова қилган ҳолда эркин шаклда ариза беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ОҲБИ аризаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ўттиз кун ичида талабгорларни ўқитиш ёки мутахассисларнинг малакасини ошириш учун камида 25, лекин кўпи билан 35 кишидан иборат бўлган гуруҳларни шакллантиради ва ўқишни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутахассисларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсини ва мутахассислар малакасини ошириш курсларини ташкил қилиш ДБҚ фармойишлари билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОҲБИ мутахассисларни тайёрлаш ва мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курслари бошланишидан ўн кун олдин ДБҚнинг расмий веб-сайтида ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида эълон қилади, бу божхона брокерлари ёхуд бошқа юридик шахслар, шунингдек талабгорлар (мутахассислар) учун ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида расмий электрон хабарнома ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мутахассисларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларининг муддати бир ойни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОҲБИ мутахассисларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курслари натижалари бўйича уч иш куни ичида малака имтиҳонини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари муддати беш кунни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари натижалари бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда сертификат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификат ОҲБИ бошлиғи томонидан имзоланади ва ОҲБИ муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификат шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда мутахассисга ёки ишончнома мавжуд бўлса бошқа шахсга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Малака комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Малака комиссияси комиссия раиси, унинг ўринбосари, аъзолар ва бир ёки бир нечта комиссия котибларидан иборат бўлиб, ДБҚ буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Малака комиссияси раиси ДБҚ раиси ўринбосарлари ичидан тайинланади, унинг ўринбосари этиб ОҲБИ бошлиғи ёки унинг ўринбосари тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Малака комиссияси раиси ва унинг ўринбосари имтиҳон комиссияси томонидан унга юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши, шунингдек апелляция натижалари бўйича қабул қилинган қарор учун шахсан жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Малака комиссияси аъзолари ДБҚнинг профилли бўлинмалари ва ОҲБИ ўқитувчилари ичидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Малака комиссияси аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака комиссияси қароридан норози бўлган ҳолларда баённомага алоҳида фикр киритилишини талаб этиш ёки уни ёзма равишда малака комиссияси раиси номига ёзиладиган аризада баён этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака комиссияси ишини ташкил этишни ва малака имтиҳонини ўтказиш шартларини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Малака комиссияси аъзоси қуйидаги мажбуриятларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонини ўтказишда иштирок этиш;

мазкур Низомга мувофиқ унга юклатилган вазифаларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонини ўтказиш тартибини белгиловчи қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорларни қабул қилишда холисона ва одилона ёндашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларнинг шахсий маълумотларининг сир тутилишига риоя этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Малака комиссияси котиби ОҲБИнинг ўқитувчилари ичидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Малака комиссияси котиби қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонини ўтказишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар, материаллар ва ахборотни ташкилотлардан ва талабгорлардан сўраш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Малака комиссияси котиби қуйидаги мажбуриятларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорлар томонидан тақдим этилган аризалар ва ҳужжатларни кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган аризаларнинг умумий сонидан келиб чиққан ҳолда имтиҳон гуруҳларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқиш учун гуруҳнинг шакллантирилганлиги тўғрисида фармойиш лойиҳасини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув курсининг ўтказилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорлар ва имтиҳон комиссияси аъзоларини малака имтиҳони ўтказилиши тўғрисида хабардор этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон ведомостлари ва имтиҳон варақаларини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон бошланишидан аввал талабгорларни малака имтиҳонини қабул қилиш қоидалари, имтиҳон натижалари бўйича апелляцияга бериш ва кўриб чиқиш қоидалари билан таништириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонини ўтказиш бўйича малака комиссияси мажлислари баённомаларини расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонидан ўтган талабгорларга аттестатларни расмийлаштириш ва уларга бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида фармойиш лойиҳасини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестат олган талабгорлар ҳақидаги маълумотларни «Декларантлар ҳисоби» автоматлаштирилган ахборот тизимига (бундан буён матнда ААТ деб юритилади) киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ААТга аттестатнинг амал қилиш муддатини узайтириш (қайта рўйхатга олиш) ва тугатиш тўғрисида маълумот киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ўз вақтида ўташини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ўтаган мутахассисларга сертификатларни расмийлаштириш ва бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестатлар дубликатларини расмийлаштириш ва бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестатларни бериш ва амал қилишини тугатишга тааллуқли бўлган ҳужжатлар ва материалларни сақлаш ва архивга топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестатларни бериш, амал қилиш муддатини узайтириш (қайта рўйхатга олиш) ва тугатишда мазкур Низом билан белгиланган тартиб ва муддатларга риоя этилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Малака имтиҳонини ўтказиш ва аттестатни бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Малака имтиҳони малака комиссияси назорати остида, шу мақсадда жиҳозланган алоҳида хонада, компьютерда тест ўтказиш орқали ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳони очиқ ўтказилади ва ўз навбатини кутиб ўтирган талабгорлар реал вақт режимида алоҳида жиҳозланган хонада монитор орқали малака имтиҳонини ўтказиш жараёнини кузатишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Малака имтиҳони тест саволлари талабгорнинг (мутахассиснинг) малака талабларига мувофиқлиги борасида билимларини текшириш заруриятини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади ва ДБҚ томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳони тест саволлари ДБҚнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тестларни ечишда талабгорга қонун ҳужжатлари матнлари, инструктив материаллар, конспектлар, алоқа воситалари ва бошқа техник воситалардан фойдаланиш, шунингдек бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қоидаларни бузганлик учун талабгор аудиториядан чиқариб юборилади ва қониқарсиз баҳо қўйилади (жавобга тайёрлаб қўйилган материалнинг ҳажмидан қатъи назар), бу ҳақда далолатнома тузилади ва малака комиссияси аъзолари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мазкур Низомнинг 22-бандида келтирилган қоидалар малака имтиҳони бошланиши олдидан талабгорларга (мутахассисларга) етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Малака имтиҳонининг умумий баҳоси тест жавобларидан ҳосил бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Малака имтиҳонини ўтказишда малака комиссияси аъзолари, талабгор (мутахассис) жавобларини рейтинг тизими бўйича баҳолаб, қуйидаги мезонларга асосланадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86 баллдан — 100 баллгача «аъло» қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71 баллдан — 85 баллгача «яхши»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56 баллдан — 70 баллгача «қониқарли»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0 баллдан — 55 баллгача «қониқарсиз».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Малака имтиҳони натижалари малака имтиҳони ўтказилган куни, имтиҳон ведомостини тўлдириш ва малака имтиҳонини ўтказиш баённомасини тузиш йўли билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Имтиҳон ведомости малака имтиҳони ўтказилгандан сўнг малака комиссияси раиси ёхуд унинг ўринбосари ва аъзолари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Малака имтиҳонини ўтказиш баённомаси қуйидаги шахсларнинг сони тўғрисида маълумотларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонига киритилганлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонига келмаганлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳонни муваффақиятли топширганлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қониқарсиз баҳо олганлар, фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака комиссияси таркиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Малака имтиҳонини ўтказиш баённомаси малака комиссияси котиби томонидан расмийлаштирилиб, комиссия раиси ёхуд унинг ўринбосари томонидан имзоланади ва ДБҚ муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Малака имтиҳонининг барча материаллари, шу жумладан малака имтиҳони тест саволлари, имтиҳон ведомостлари ва малака имтиҳонини ўтказиш баённомалари имтиҳон ўтказилган кундан эътиборан беш йил давомида ОҲБИда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Малака имтиҳонини топшириш натижалари бўйича қониқарсиз баҳо олган талабгор малака имтиҳонини топширган кундан эътиборан уч ой ичида бир марта қайта малака имтиҳонини топшириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонини қайта топшириш учун, божхона брокери ёхуд штатида талабгор бўлган бошқа юридик шахс ёзма ёки электрон шаклда ОҲБИга малака имтиҳонини қайта топшириш тўғрисида эркин шаклдаги ариза билан мурожаат этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Малака имтиҳонини қайта топширгандан сўнг қониқарсиз баҳо олган талабгор аттестат олиш учун қайтадан умумий асосларда мутахассисларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсини тўлиқ ўташи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Талабгорга малака имтиҳонини муваффақиятли топширгандан сўнг ўн кун ичида беш йил муддатга мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда аттестат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестатни бериш ДБҚ фармойиши билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестат малака комиссияси раиси ёхуд унинг ўринбосари томонидан имзоланади ва ДБҚ муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестат шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда мутахассисга ёки ишончнома мавжуд бўлса бошқа шахсга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Аттестатнинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликатини бериш ва қайта расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Божхона брокери ёхуд штатида мутахассис бўлган бошқа юридик шахс аттестатнинг амал қилиш муддатини узайтириш (қайта рўйхатга олиш) учун аттестатнинг амал қилиш муддати тугашидан ўттиз кун олдин ОҲБИга ташкилотнинг СТИРини кўрсатган ҳолда эркин шаклдаги ариза тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестатнинг асл нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона йиғими тўланганлиги тўғрисида тўлов топшириқномасининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака оширилганлиги тўғрисидаги сертификатнинг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Аттестатнинг амал қилиш муддати тугашига ўттиз кундан кам қолганда тақдим қилинган ариза ва (ёки) мазкур Низомнинг 34-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этмаслик аттестатининг амал қилиш муддатини узайтиришни (қайта рўйхатдан ўтказишни) рад этиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Башарти мутахассис малака имтиҳонини муваффақиятли топширса, аттестатнинг амал қилиш муддатини узайтириш уч кун ичида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Аттестатнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун малака имтиҳонида қониқарсиз баҳо олган мутахассис малака имтиҳонини топширган кундан эътиборан уч ой ичида бир марта қайта имтиҳон топширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонини қайта топширгандан сўнг қониқарсиз баҳо олган мутахассис аттестат олиш учун қайтадан умумий асосларда мутахассисларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсини тўлиқ ўташи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Аттестат йўқолганда ОҲБИ ариза ва йўқотиш фактини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида йўқотилган аттестатнинг дубликатини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Йўқолган аттестат эгаси ОҲБИга аввал берилган аттестатнинг йўқолишига олиб келган сабаблар ва ҳолатларни кўрсатган ҳолда аттестат дубликатини бериш тўғрисида эркин шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўқолган аттестатнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар берадиган оммавий ахборот воситаларидаги эълон нусхаси (аризачи маблағлари ҳисобига);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топилмалар хизмати маълумотномаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. ОҲБИ мазкур Низомнинг 39-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан беш кун ичида аттестат дубликатини бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва аттестатни йўқотган шахсга аввал берилган аттестатнинг рақами остида ва унинг амал қилиш муддати билан «ДУБЛИКАТ» ёзуви ёзилган янги аттестат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Агар аттестат дубликати олингандан сўнг илгари йўқолган аттестатнинг асл нусхаси топилса, аттестат дубликатини олган шахс шу ҳолат юзага келган кундан эътиборан беш кундан кечикмасдан аттестатнинг асл нусхасини уни йўқ қилиш учун ОҲБИга топшириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Аттестат дубликатини олиш учун ОҲБИга тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига мурожаат этган мутахассис жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Аттестатда кўрсатилган маълумотлар ўзгарган тақдирда мутахассис эркин шаклдаги ариза билан ОҲБИга аттестатни қайта расмийлаштириш учун мурожаат этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага илгари берилган аттестатнинг асл нусхаси ва маълумотларнинг ўзгарганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, никоҳни қайд қилиш гувоҳномаси, фуқаролик суди қарори нусхалари ва бошқалар) илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОҲБИ маълумотларни ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади ва маълумотлар ўзгарганлиги фактини тасдиқловчи керакли ҳужжатлар берилган кундан эътиборан беш кун ичида шахсга аввал берилган аттестатнинг рақами остида ва унинг амал қилиш муддати билан янги аттестат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Аттестатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Аттестатнинг амал қилиши божхона органи томонидан қуйидаги муддатларга тўхтатиб турилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ойга, агар мутахассис:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир йил ичида уч марта Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22722-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олти ойгача, агар мутахассис:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир йил ичида олти марта Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22722-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182, 184 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлик учун жиноят иши қўзғатилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Қуйидаги ҳолларда ҳам аттестатнинг амал қилиши вақтинча тўхтатиб турилган ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассис сифатида фойдаланиш учун у билан тузилган меҳнат шартномасининг бекор қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассис билан меҳнат шартномасини тузган юридик шахснинг тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Аттестатнинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар бартараф этилганда, аттестатнинг амал қилишини тўхтатиб турган божхона органи кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида аттестатнинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомнинг 44-банди олтинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аттестатнинг амал қилиши тўхтатиб турилганда, аттестатнинг амал қилишини тиклаш суднинг оқлов ҳукми чиқарилганда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Аттестатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш) тўғрисида қарор қабул қилган божхона органи дарҳол бу ҳақда ҳудудий божхона органларини хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Аттестатнинг амал қилиши ДБҚ ёки ҳудудий божхона бошқармаси фармойиши билан тўхтатиб турилади (тикланади), мазкур Низомнинг 45-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича вақтинча тўхтатиб турилиши бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Аттестатнинг амал қилишини тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Қуйидаги ҳолларда аттестатининг амал қилиши тугатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассис ўзининг аттестатининг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассис аттестатини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар божхона органи томонидан белгиланган муддат давомида бартараф этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассис Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2278 — 22710, 22717 — 22720 ва 22725-моддалари бўйича божхона ҳуқуқбузарликларини содир этгани муносабати билан бир йил ичида икки мартадан кўп марта жавобгарликка тортилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассис Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182, 184 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун жавобгарликка тортилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестатнинг амал қилиш муддати тугаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестатнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун божхона йиғимлари тўланмаганда, шунингдек аттестатни бериш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой давомида аттестат талаб қилиб олинмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Агар мутахассис оқланган бўлса аттестат ДБҚ томонидан божхона йиғимлари ундирилмасдан тикланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестат муддатининг узайтирилиши оқланган кундан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Мазкур Низомнинг 49-банди учинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳаракатлар амалга оширилганда ҳудудий божхона органи ДБҚга, асосларни илова қилган ҳолда, аттестатининг амал қилишини тугатиш тўғрисида тегишли тақдимнома йўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Аттестатининг амал қилиши, шунингдек суд қарори билан ҳам тугатилиши ёки тикланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Аттестатнинг амал қилиши бу ҳақда қарор қабул қилинган санадан тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестатнинг амал қилишини тугатиш ДБҚ фармойиши билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Мутахассис аттестатини бериш тўғрисидаги такрорий ариза, мазкур Низомнинг 49-банди иккинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, унинг муддати тугатилган кундан эътиборан, бунга олиб келган сабаблар бартараф этилиши шарти билан, олти ой ўтгандан сўнг, ёхуд суд томонидан белгиланган муддат якунлангандан сўнг кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Амал қилиши тугатилган аттестат юридик кучга эга бўлмайди ва ишлатилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Аттестатни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Аттестат ДБҚ томонидан бекор қилиниши мумкин, башарти у аризачига уни бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда жиддий аҳамиятга молик бўлган, тўлиқ бўлмаган ёки ёлғон маълумотлар асосида берилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестат, шунингдек суд қарорига биноан ҳам бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Аттестатни бекор қилиш учун асос бўлган фактларни аниқлаган божхона органи тегишли қарор қабул қилиш учун уларни ДБҚга тақдим қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Бекор қилинган аттестат уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида мажбурий равишда ДБҚга қайтарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Аттестатни бекор қилиш ДБҚ фармойиши билан расмийлаштирилади ва аттестат берилган кундан амалда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Такроран аттестатни бериш тўғрисидаги ариза, аттестатни бекор қилишга олиб келган сабаблар бартараф этилиши шарти билан, уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгандан сўнг, ёхуд суд томонидан белгиланган муддат якунлангандан сўнг белгиланган тартибда кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари (божхона брокерлари эмас) штатида бўлган мутахассислар, уч иш куни ичида ДБҚни, иш жойининг ўзгарганлиги ёки меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги, шунингдек юридик шахснинг амалда жойлашган жойининг (почта манзилининг) ва телефонлари рақамларининг ўзгарганлиги тўғрисида хабар қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Аттестатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш), тугатиш ва бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг икки кун ичида божхона органи ДБҚнинг расмий веб-сайтига жойлаштириш учун бу ҳақда ДБҚга маълумот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДБҚ тақдим этилган маълумотларни бир кун ичида ДБҚнинг расмий веб-сайтида жойлаштиради, бу мутахассислар, божхона брокерлари, ёхуд бошқа юридик шахслар учун аттестатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш), тугатиш ва бекор қилиш тўғрисида расмий электрон хабарнома ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқитиш ва мутахассислар малакасини ошириш, аттестатни бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш (қайта рўйхатдан ўтказиш), шунингдек тиклаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 204-сонли «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги қарори билан белгиланган миқдорларда божхона йиғимлари ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутахассисни ўқитиш учун божхона йиғими қайтарилмайди, башарти талабгор олдиндан хабардор қилмай, узрли сабабларсиз ўқишга келмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Малака имтиҳонини топшира олмаган ҳолларда аттестатни бериш учун божхона йиғими қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Божхона органининг аттестатни бекор қилиш, унинг амал қилишини тугатиш ёки тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан қонун ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш, унинг малакасини ошириш, шунингдек божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, қайта расмийлаштириш (унинг амал қилиш муддатини узайтириш), тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикаси
‎Давлат божхона қўмитаси
‎Олий ҳарбий божхона институти

‎‎‎АРИЗА

____________________________________________________________________________________________‎‎(ташкилот номи ва СТИРи)

‎‎Сиздан бизнинг ходим(лар)имизни божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис сифатида ўзбек (рус) тили гуруҳида ўқитишингизни сўрайди.

‎‎____________________________________________________________________________________________юридик шахснинг электрон манзили

____________________________________________________________________________________________‎‎талабгорнинг электрон манзили

Раҳбар‎ имзо‎ Ф.И.О.‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш, унинг малакасини ошириш, шунингдек божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, қайта расмийлаштириш (унинг амал қилиш муддатини узайтириш), тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

3-ИЛОВА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 29-сон, 356-модда)