13.07.2016 йилдаги ПҚ-2559-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергетика соҳасида илмий-техникавий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергетика соҳасида илмий-техникавий ривожланиш даражасини тубдан ошириш ва замонавий юқори самарали технологияларни жорий этиш, электр энергетика корхоналарини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашнинг стратегик дастурлари амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, бунинг учун зарур бўлган замонавий илмий- тадқиқот ва лаборатория базаларини шакллантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамиятининг «Ўзбекэнерго» АЖ тизимида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тугатилаётган Энергетика ва автоматика институти негизида масъулияти чекланган жамият шаклидаги Илмий-техника марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «Ўзбекэнерго» АЖ Илмий-техника маркази фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергетикани ривожлантиришнинг долзарб илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган ишланмалар ва амалий илмий тадқиқотларни олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергетика соҳасида истиқболли маҳаллий ишланмаларни, шунингдек илғор хорижий технологиялар ва ускуналарни апробация қилиш, синаб кўриш ва амалиётга татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада электр энергетикани янада барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва бунинг асосида электр энергетикани, жумладан, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни жадал кенгайтириш ҳисобига ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган модернизациялаш ва ривожлантириш дастурларининг лойиҳаларини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда, истеъмолчилар томонидан йўл қўйилаётган нобудгарчиликларни камайтириш, электр энергияни узатиш ва тақсимлаш технологияларини такомиллаштириш ҳисобига иқтисодиётда энергия самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини қисқартириш ҳолатини чуқур ўрганиш ҳамда шулар юзасидан янги таклифлар ишлаб чиқиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекэнерго» АЖнинг Илмий-техника маркази Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тугатилаётган Энергетика ва автоматика институтининг амалдаги шартномалари ва контрактлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади, меҳнат шартномалари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тугатилаётган Энергетика ва автоматика институти илмий ва муҳандис ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича 4-иловага мувофиқ таркибда комиссия тузилсин, кейинчалик малакали мутахассислар «Ўзбекэнерго» АЖнинг Илмий-техника марказига ишга қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фанлар академияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва «Ўзбекэнерго» АЖ иштирокида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тугатилаётган Энергетика ва автоматика институтининг илмий-техникавий лойиҳалари, конструктор-технологик ишланмалари, ускуналари ва бошқа мол-мулкининг талаб мавжудлигини ва сақлаб қолиш мақсадга мувофиқлигини аниқлаш учун уларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Фанлар академияси иштирокида белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Энергетика ва автоматика институтини тугатиш ва унинг негизида «Ўзбекэнерго» АЖнинг Илмий-техника марказини ташкил этиш ҳамда унинг уставини тасдиқлаш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар, Дўрмон йўли кўчаси, 29-уй манзилида жойлашган бинони унга туташ ҳудуди билан бирга Илмий-техника марказининг устав капиталига топширилишини ва кейинчалик Марказнинг устав капиталидаги давлат улуши «Ўзбекэнерго» АЖнинг устав капиталига номинал қиймати бўйича ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзбекэнерго» АЖ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Илмий-техника марказининг 2016 — 2020 йилларга мўлжалланган истиқболли тадқиқотлар дастурини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-техника марказининг биносини реконструкция қилиш ҳамда унинг зиммасига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлайдиган қўшимча замонавий илмий ускуналар, приборлар, маълумотлар базаси ва материаллар билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тугатилаётган Энергетика ва автоматика институтининг бўшатилаётган ходимларини белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 21 июндаги 290-сонли қарори 6-бандининг иккинчи хатбоши ҳамда унинг 2 ва 3-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 13 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2559-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 — 3-иловалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 июлдаги ПҚ-2559-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тугатилаётган Энергетика ва автоматика институти илмий ва муҳандис ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Р.С. Азимов

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, молия вазири, комиссия раиси

Г.И. Ибрагимов

Бош вазир ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

Р.А. Гулямов

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори

Ш.И. Салихов

Фанлар академияси президенти

Н. Турсунов

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг ўринбосари

А.М. Садиков

Ўзбекистон Республикаси Президенти аппаратининг бош консультанти

Д.Р. Турдиев

иқтисодиёт вазирининг ўринбосари

Б.М. Низомов

меҳнат вазирининг ўринбосари

О.Р. Парпиев

Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ижрочи директори

И.С. Басидов

«Ўзбекэнерго» АЖ раиси

А.Д. Ниматуллаев

«Ўздавэнергоназорат» ДИ бошлиғи

С.А. Холмуминов

«Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти директори

Р.M. Мамадалиев

Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, комиссия котиби

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 29-сон, 348-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)