Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Юридик кадрлар тайёрлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сон қарорини самарали амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 15 июль,
234-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 июлдаги 234-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартириш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 40-модда):
а) 2-иловага изоҳга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Бакалавриат даражасида факультет деканати назарда тутилмайдиган олий таълим муассасаларида Ўқув-методик бўлим (бошқарма) бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарининг базавий лавозим маошлари, тегишли равишда, декан ва декан ўринбосарининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади»;
б) 4-илованинг 7-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Бакалавриат даражасида факультет деканати назарда тутилмайдиган олий таълим муассасаларида Ўқув-методик бўлим (бошқарма) бошлиғи ва бошлиқнинг ўринбосари лавозимини эгаллаб турган шахслар ҳам раҳбарлар таркибига киради».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 июлдаги 502-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/502/1457-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 29-сон, 350-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/502/1457-сон)