1-ИЛОВА
|
Тадбирлар номи |
Бажариш |
Бажариш учун масъуллар | ||
|
I. Шаҳар иқтисодиёти тармоқларини 2015-2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ташкилий тадбирлар | ||||
|
1. |
2015-2016 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида: аҳоли пунктлари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари, ижтимоий соҳа муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, шунингдек қозонхоналар ва муҳандислик иншоотларининг доимий ишлашини таъминлашда таъмирлаш ишлари бўйича; борилиши қийин бўлган аҳоли пунктларида яшаётган аҳоли хонадонларини суюлтирилган газ, кўмир (5-илова), шунингдек муқобил ичимлик суви манбаси (шу жумладан ташиб келтириладиган сув) билан узлуксиз таъминлаш бўйича чора-тадбирларни (масъуллар ва ишларнинг бажарилиш муддати билан) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2 кун муддатда |
Жиззах шаҳар «Жиззах-Иссиқлик» ДК, ХТМФМТ ва ТЭ бўлими (М. Зоиржонов), Тиббиёт бирлашмаси (О. Мавлонов), «Сувоқова» (З. Мамарасулов) ва «Жиззахшаҳаргаз» филиали (Ш. Пардаев), «Шаҳар электр тармоқлари» корхонаси (Д. Равшанов), Ободонлаштириш бошқармаси (Х. Шарифитдинов), шаҳар уй-жой коммунал хизмат Департаменти (Т. Орипов), тегишли идоралар, ташкилотлар ва корхоналар | |
|
2. |
Ўтган йилги иситиш мавсумида йўл қўйилган камчиликларни эътиборга олган ҳолда, иситиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини кафолатланган иссиқлик таъминоти, электр энергия ва табиий газ билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. | |||
|
3. |
Куз-қиш мавсуми тайёргарлигига боғлиқ бўлган нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари, сиқилган газ, кўмир, техник туз ва бошқа ёқилғи маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. |
Жиззах темир йўл станцияси, «Жиззахшаҳаргаз» филиали (Ш. Пардаев), Жиззах шаҳар электр тармоқлари корхонаси (Д. Равшанов), нефть корхоналари, кўмир таъминоти корхоналари, тегишли идора ва ташкилотлар | ||
|
4. |
Қиш мавсумида табиий газ етиб бориши қийин бўлган ва газ ёқилғиси танқис бўлиши кутилаётган аҳоли пунктларини (5-илова) ва ижтимоий соҳа объектларига аниқлик киритиш ҳамда уларга қўшимча кўмир захирасини тайёрлаш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлатиш. |
2 кун муддатда |
«Жиззахшаҳаргаз» филиали (Ш. Пардаев), тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари, МФЙ раислари | |
|
5. |
2015 йилда аҳоли учун кўмир ва суюлтирилган газни шаҳарга ойма-ой етказиб бериш графигини ишлаб чиқиш ва тасдиққа киритиш. |
«Жиззахшаҳаргаз» филиали (Ш. Пардаев), кўмир таъминоти корхоналари | ||
|
6. |
Кўмир ёқилғиси билан таъминлашда кўмирни қабул қилиб олувчи, яъни хўжалик юритувчи субъектларга аниқлик киритиб, кўмирни белгиланган муддатларда етказиб бериш механизмини ишлаб чиқиш (5-илова). |
Кўмир таъминоти корхоналари | ||
|
7. |
Куз-қиш мавсуми даврида энергетика тизимида юклама энг юқори бўлган пайтда истеъмолни камайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2015 йил |
Жиззах шаҳар электр тармоқлари корхонаси (Д. Равшанов) | |
|
8. |
Куз-қиш мавсумида электр ва иссиқлик энергиясидан, табиий газдан ва ичимлик сувидан узиб қўйилиши мумкин бўлмаган тоифадаги ва алоҳида аҳамиятга эга бўлган махсус объектларнинг рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш. |
«Жиззах-Иссиқлик» ДК, «Сувоқова» (З. Мамарасулов) ва «Жиззахшаҳаргаз» филиали (Ш. Пардаев), Жиззах шаҳар электр тармоқлари корхонаси (Д. Равшанов), тегишли идоралар, ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари | ||
|
9. |
Куз-қиш мавсумида электр энергиядан, иссиқлик энергиясидан, табиий газдан ва ичимлик сувидан узиб қўйилиши мумкин бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар инфраструктурасидаги ҳарбий объектлар ва корхоналарни белгиланган тартибда рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш. |
2015 йил 10 сентябргача | ||
|
10. |
Ўтган куз-қиш мавсумида табиий газ таъминотида узилишлар бўлган ҳудудларни аниқлаган ҳолда рўйхатини тузиш. |
2 кун муддатда |
«Жиззахшаҳаргаз» филиали (Ш. Пардаев) | |
|
11. |
Табиий газ танқислиги мавжуд бўлган айрим ҳудудларини бир меъёрда табиий газ билан таъминлаш мақсадида жойлардаги мавжуд газ тармоқлари ва газ тақсимлаш шоҳобчаларини таъмирлашнинг манзилли чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. |
2 кун муддатда |
«Жиззахшаҳаргаз» филиали (Ш. Пардаев) | |
|
II. Ёқилғи-энергетика комплексини 2015-2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича | ||||
|
12. |
Аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар учун табиий газни ойма-ой етказиб бериш графигини ишлаб чиқиш ва тасдиққа киритиш. |
2 кун муддатда |
«Жиззахшаҳаргаз» филиали (Ш. Пардаев) | |
|
13. |
Аҳолини табиий газ билан бир меъёрда таъминлаш учун барча корхоналар ва ташкилотлар томонидан қозонхоналарни куз-қиш мавсуми даврида ёқилғининг захира турлари билан узлуксиз ишлашини таъминлаш учун суюқ ва қаттиқ ёқилғининг зарур захираларини яратиш (5-илова). |
2015 йил 1 ноябргача |
«Жиззахшаҳаргаз» филиали (Ш. Пардаев), шаҳар идора ва ташкилотлари, Жиззах нефть корхонаси (М. Саримсоқов) | |
|
III. Кўп хонадонли уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича | ||||
|
14. |
Кўп қаватли уй-жойлар ва маҳаллаларни, аҳоли хонадонларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича тасдиқланган Дастур асосида ишларни ташкиллаштириш ва ушбу жараёнда ҳудудга бириктирилган маҳалла инспекторларини, солиқ инспекторларини, давлат санитария-эпидемиология назорати маркази вакилларини, тижорат банкларининг масъул ходимларини жалб қилган ҳолда: кўп хонадонли уйлардан фойдаланиш меъёрлари ва қоидаларига асосан уй-жой фондини техник соз ҳолда сақлаш; кўп хонадонли уйларда жиҳоз ва қурилмаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ёнғин хавфсизлиги ва санитар-техник қоидаларга амал қилинишини таъминлаш; кўп хонадонли уйларда бажарилган жорий таъмирлаш ишларини доимий кўрикдан ўтказиб бориш, аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш; ширкатлар раисларининг иш фаолиятини баҳолаш, умумий йиғилишларда ҳисоботларни эшитиш, ўз лавозимига лойиқ бўлмаган раисларни қайта сайлаш ишларини амалга ошириш; хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ҳисоботини аҳоли ўртасида эшитишнинг янги тизимини ташкил қилиш. |
Тасдиқланган тармоқ жадвали асосида |
Шаҳар уй-жой коммунал хизмат Департаменти (Т. Орипов), ҳудудларга бириктирилган сектор раҳбарлари, МФЙ, тижорат банклари, Ободонлаштириш бошқармаси (Х. Шарифитдинов), шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлими (С. Хожеметов), алоқадор ташкилотлар | |
|
15. |
Қиш мавсумида ички автомобиль йўлларида муз ҳосил бўлишини олдини олиш учун барча зарурий иш қуроллари, техника ҳамда хом ашё заҳирасини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. |
2 кун муддатда |
Шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси (Х. Шарифитдинов), ИИБ ЙҲХБ | |
|
16. |
Молиялаштириш манбаларига аниқлик киритган ҳолда кўп қаватли уйларда ишламайдиган лифтларни таъмирлаш бўйича лойиҳа дастурини ишлаб чиқиш. |
2 кун муддатда |
Шаҳар уй-жой коммунал хизмат Департаменти (Т. Орипов) | |
|
17. |
Жиззах шаҳридаги кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун мақсадли имтиёзли кредитлар ажратиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. Бошқарув компаниялари, сервис кўрсатувчи ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини қўллаб-қувватлаш учун жорий йилда тижорат банклари томонидан ажратилаётган мақсадли имтиёзли кредит маблағлари ҳажмини ўтган йилларга нисбатан 2,5 — 3 мартага кўпайтириш. Ажратилаётган имтиёзли кредитларнинг мақсадли ишлатилишини доимий мониторинг қилиб борувчи ишчи гуруҳи ташкил қилиш. |
2015 йил 1 октябргача |
Тижорат банклари, сектор раҳбарлари | |
|
18. |
Кўп қаватли уй-жойлар фондида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш. |
2015 йил 1 октябргача |
Шаҳар уй-жой коммунал хизмат Департаменти (Т. Орипов) | |
|
19. |
Иссиқлик энергияси олмаган кўп хонадонли уйлар сонига аниқлик киритиш. Уларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш чораларини кўриш. |
2015 йил 10 сентябргача 2015 йил 1 октябргача |
Жиззах шаҳар «Жиззах-Иссиқлик» ДК (А. Тошбулов), Шаҳар уй-жой коммунал-хизмат Департаменти (Т. Орипов), МФЙ раислари | |
|
20. |
Уй-жойлар, бинолар ва иншоотлар ҳолатининг ёнғин хавфсизлиги бўйича техник меъёрларга мувофиқлигини кўрикдан ўтказиш. |
2015 йил 1 сентябргача |
Шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлими (С. Хожеметов), тегишли ташкилотлар ва корхоналар | |
|
21. |
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва ҳомийларга кўп қаватли уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш учун тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштиришда биноларнинг эксплуатация қилиш муддатлари ҳозирги меъёр ва қоидаларга мос келишини таъминлаш. |
2015 йил 1 октябргача |
Молия бўлими (А. Алишеров), тижорат банклари, сектор раҳбарлари | |
|
22. |
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан кўп қаватли уй-жойларнинг олд қисмидаги кириш йўлакларини таъмирлаш. |
2015 йил 1 октябргача |
Тижорат банклари, сектор раҳбарлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раислари | |
|
23. |
Уй-жойларни қиш мавсумига тайёрлашни якунлаш, иссиқлик тармоқларини изоляциялаш бўйича мўлжалланган иш ҳажмларини якунлаш, уй-жойларни иссиқлик билан таъминлаш сифатини ошириш тадбирларини амалга ошириш, муҳандислик коммуникациялари, иссиқлик пунктлари жойлашган ертўлалар ва томларни назоратдан ўтказишни ташкил этиш, томлар, ертўлалар ва уй йўлакларига кириш эшикларини зарур даражада ёпилишини таъминлаш. |
2015 йил 1 октябргача |
Шаҳар «Жиззах-Иссиқлик» ДК (А. Тошбулов),«Сувоқова» (З. Мамарасулов) ва «Жиззахшаҳаргаз» филиали (Ш. Пардаев), Жиззах шаҳар электр тармоқлари корхонаси (Д. Равшанов) | |
|
IV. Аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш бўйича | ||||
|
24. |
Иссиқлик энергияси билан таъминловчи иссиқлик тармоқларининг фойдаланиш техник талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқиш. |
2015 йил 1 октябргача |
Шаҳар «Жиззах-Иссиқлик» ДК (А. Тошбулов) | |
|
25. |
Қозонхоналарни мукаммал ва жорий таъмирлаш (2 ва 3-иловалар) ҳамда уларнинг куз-қиш мавсуми даврида ишлашга тайёрлиги тўғрисида тегишли далолатномаларни расмийлаштириш, сертификатланган қозонлар ва газ ёқувчи қурилмалар ўрнатилганлигига алоҳида эътиборни қаратиш |
Шаҳар «Жиззах-Иссиқлик» ДК (А. Тошбулов) | ||
|
26. |
2015-2016 йиллар иситиш мавсуми бошлангунга қадар шаҳар ташкилотлари тасарруфидаги мавжуд қозонхона асбоб-ускуналарининг фойдаланишга тайёргарлигини ва табиий газни қабул қилиш бўйича техник талабларга мувофиқлигини кўрикдан ўтказиш, техник талабларга жавоб бермайдиган қозонхоналарни газ тармоқларидан узиб қўйиш. |
Шаҳар «Жиззах-Иссиқлик» ДК (А. Тошбулов), «Жиззахшаҳаргаз» филиали (Ш. Пардаев) | ||
|
27. |
Мукаммал ва жорий таъмирланадиган қозонлар ва иссиқлик тармоқлари, иссиқлик қувурларини ҳимоя воситалари билан ўрашнинг манзилли рўйхатини «Саноатгеоконтехназорат» инспекцияси, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ва «Ўздавнефтгазинспекция» вилоят бўлимларига тақдим этиш. |
2 кун муддатда |
Жиззах шаҳар «Жиззах-Иссиқлик» ДК, ХТМФМТ ва ТЭ бўлими (М. Зоиржонов), Тиббиёт бирлашмаси (О. Мавлонов), «Сувоқова» (З. Мамарасулов) ва «Жиззахшаҳаргаз» филиали (Ш. Пардаев), Жиззах шаҳар электр тармоқлари корхонаси (Д. Равшанов), барча идора ва ташкилотлар | |
|
28. |
Уруш ва меҳнат фахрийларига хизмат кўрсатувчи «Мурувват» ва «Саховат» уйларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун комплекс чора-тадбирлар белгилаш. |
2015 йил 1 сентябргача |
шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ш. Муродов) | |
|
V. Ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича | ||||
|
29. |
Мактаб ва мактабгача бўлган муассасалар, коллежлар, «Мурувват» ва «Саховат» уй-интернатлари, болалар уйлари, ўқув муассасалари, касалхоналар, поликлиникалар, санаторийлар, пансионатлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларини тугаллаш бўйича график ишлаб чиқиш ва комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. |
2015 йил 10 сентябргача |
Жиззах шаҳар ХТМФМТ ва ТЭ бўлими, Маданият ва спорт ишлари, Тиббиёт бирлашмаси, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, Жиззах Политехника ва Педагогика институтлари, ижтимоий соҳа ташкилотлари | |
|
30. |
Ўтган 2014-2015 йиллар қиш мавсумининг совуқ келиши муносабати билан олий ўқув юртлари, умумтаълим мактаблари, мактабгача ва мактабдан ташқари муассасалар, коллежларнинг ишдан чиққан иситиш тизимлари ва қозонхоналарни қайтадан тиклаш чораларини кўриш. |
2015 йил 10 сентябргача | ||
|
VI. Белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш мониторинги бўйича | ||||
|
31. |
Шаҳар ҳудудидаги барча ижтимоий соҳа ва бошқа турдаги объектларни 2015-2016 йиллар куз-қиш мавсуми даврига тайёрлашнинг боришини ташкил қилинган ишчи комиссиялар томонидан кўриб чиқиш ва шаҳар ҳокимлигига ахборот тақдим этиб бориш. |
2015 йил ҳар ўн кунда |
Шаҳар ишчи комиссияси (С. Ортиқов, Ғ. Хидиров) | |
|
32. |
Шаҳар иқтисодиёти тармоқларининг 2015-2016 йиллар куз-қиш мавсуми даврига тайёрлашнинг боришини шаҳар ишчи комиссияси томонидан кўриб чиқиш ва вилоят комиссиясига маълумот тақдим этиб бориш. |
ҳар ўн кунда |
Шаҳар ҳокимлиги капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш бўлими, шаҳар ҳокимлигининг тегишли бўлимлари билан биргаликда | |
|
33. |
Шаҳар иқтисодиёти тармоқларини 2015-2016 йиллар куз-қиш мавсуми даврида барқарор ишлаш билан боғлик масалаларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш. |
Доимий |
Шаҳар телевиденияси (Б. Эшонқулов), «Жиззах-Овози» газетаси (Н. Иномов) | |
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Шаҳар номи |
Мукаммал таъмирлаш | |||||||
|
Кўп қаватли уй-жойлар (дона) |
Қозон хоналар (дона) |
Қозонлар (дона) |
Иссиқлик тармоқлари (км) |
Ичимлик суви тармоқлари (км) |
Табиий газ тармоқлари (км ) |
Электр тармоқлари (км) |
Трансформатор пунктлари (дона) | ||
|
1. |
Жиззах шаҳар |
17 |
2 |
1,7 |
0,2 |
29,5 |
18 | ||
|
Жами |
17 |
2 |
1,7 |
0,2 |
29,5 |
18 | |||
3-ИЛОВА
|
Т/р |
Шаҳар номи |
Жорий таъмирлаш | ||||||||
|
Кўп хонадонли уй-жойлар (дона) |
Қозон хоналар (дона) |
Қозонлар (дона) |
Иссиқлик тармоқлари (км) |
Иссиқлик трассаларини изоляциялаш |
Ичимлик суви тармоқлари (км) |
Газ тақсимлаш қурилмаларини тафтишдан ўтказиш (дона) |
Электр тармоқлари (км) |
Трансформатор пунктлари (дона) | ||
|
1. |
Жиззах шаҳар |
58 |
3 |
3 |
0,8 |
2 |
2 |
1181 |
204 |
80 |
|
Жами |
58 |
3 |
3 |
0,8 |
2 |
2 |
1181 |
204 |
80 | |
4-ИЛОВА
|
Т/р |
Мукаммал таъмирлаш |
Жорий таъмирлаш | |||||||||
|
Умумтаълим мактаблари (дона) |
Мехрибонлик уйи ва махсус мактаб интернатлари (дона) |
Болалар боғчалари (дона) |
Касалхоналар ва даволаш муассасалари (дона) |
Интернат уйлари «Муруват» ва «Сахобат» реабилитация маркази, санатория, уруш ва меҳнат фахрийлари дам олиш муассасалари (дона) |
Умумтаълим мактаблари (дона) |
Мактабларда ойналарни алмаштириш (кв.м) |
Болалар уйи ва махсус мактаб интернатлари (дона) |
Болалар боғчалари (дона) |
Касалхона ва поликлиникалар |
Интернат уйлари «Муруват» ва «Сахобат» реабилитация маркази, санатория, уруш ва меҳнат фахрийлари дам олиш муассасалари (дона) | |
|
1. |
1 |
2 |
1 |
1 |
1 |
2 |
1 |
||||
5-ИЛОВА
|
Т/р |
Кўмир (минг тонна) |
Аҳоли учун суюлтирилган газ (тонна) |
Иссиқлик таъминоти корхоналари учун мазут (минг тонна) | ||||||||
|
Жами: |
Кўмир маҳсулотини бюджет ташкилотларига «Худудий кўмир етказувчи» УК орқали таъминлаш |
Шундан |
Аҳолига кўмир маҳсулотини «Ҳудудий кўмир етказувчи» УК орқали таъминлаш |
Шундан |
Кўмирни биржа орқали олиш | ||||||
|
Халқ таълими |
Соғлиқни сақлаш |
Касб-ҳунар таълими |
Кўмир юклаш |
Кўмир брикети | |||||||
|
1. |
1,327 |
0,475 |
0,406 |
0,069 |
0,552 |
0,552 |
0,3 |
165 | |||
6-ИЛОВА
|
1. |
А. Қобилов |
— |
шаҳар ҳокими, комиссия раиси |
|
2. |
С. Ортиқов |
— |
шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари |
|
3. |
Ғ. Хидиров |
— |
шаҳар ҳокимининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари |
|
4. |
Н. Мухторова |
— |
шаҳар ҳокимининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари |
|
5. |
Д. Худойшукуров |
— |
шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари, комиссия котиби |
|
6. |
Э. Миразимов |
— |
шаҳар ҳокимлиги капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш бўлими бош мутахассиси |
|
7. |
С. Хожиметов |
— |
шаҳар ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи |
|
8. |
Ғ. Камолов |
— |
шаҳар иқтисодиёт бўлими бошлиғи |
|
9. |
А. Қаюмов |
— |
шаҳар ҳокимлиги ижтимоий гуруҳ бош мутахассиси |
|
10. |
А. Алишеров |
— |
шаҳар Молия бўлими бошлиғи |
|
11. |
М. Зоиржонов |
— |
шаҳар ХТМФМТ ва ТЭ бўлими бошлиғи |
|
12. |
О. Мавлонов |
— |
шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи |
|
13. |
Н. Ғайиров |
— |
шаҳар Санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи |
|
14. |
Р. Суяров |
— |
шаҳар Маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи |
|
15. |
Ш. Пардаев |
— |
«Жиззахшаҳаргаз» филиали бошлиғи |
|
16. |
Д. Равшанов |
— |
Жиззах шаҳар электр тармоқлари корхонаси раҳбари |
|
17. |
Т. Орипов |
— |
шаҳар уй-жой коммунал хизмат Департаменти бошлиғи |
|
18. |
З. Мамарасулов |
— |
шаҳар «Сувоқова» ишлаб чиқариш корхонаси бошлиғи |
|
19. |
А. Тошбулов |
— |
шаҳар «Жиззах-Иссиқлик» давлат корхонаси раҳбари |
|
20. |
Х. Шарифитдинов |
— |
шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси раҳбари |
|
21. |
М. Саримсоқов |
— |
«Жиззахнефтебаза» УК раҳбари |
|
22. |
Б. Эшонқулов |
— |
шаҳар телеведенияси раҳбари |
|
23. |
Н. Иномов |
— |
«Жиззах овози» газетаси бош муҳаррири |
7-ИЛОВА
|
1. |
Э. Миразимов |
— |
шаҳар ҳокимлиги капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш бўлими бош мутахассиси, мониторинг гуруҳи раҳбари |
|
2. |
Т. Орипов |
— |
шаҳар уй-жой коммунал хизмат Департаменти бошлиғи |
|
3. |
А. Қаюмов |
— |
шаҳар ҳокимлиги ижтимоий гуруҳ бош мутахассиси |
|
Аъзолари: | |||
|
4. |
А. Алишеров |
— |
шаҳар Молия бўлими бошлиғи |
|
5. |
М. Зоиржонов |
— |
шаҳар ХТМФМТ ва ТЭ бўлими бошлиғи |
|
6. |
О. Мавлонов |
— |
шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи |
|
7. |
Ш. Пардаев |
— |
«Жиззахшаҳаргаз» филиали бошлиғи |
|
8. |
Д. Равшанов |
— |
Жиззах шаҳар электр тармоқлари корхонаси раҳбари |
|
9. |
З. Мамарасулов |
— |
шаҳар «Сувоқова» ишлаб чиқариш корхонаси бошлиғи |
|
10. |
А. Тошбулов |
— |
шаҳар «Жиззах-Иссиқлик» давлат корхонаси раҳбари |
|
11. |
Т. Орипов |
— |
шаҳар уй-жой коммунал хизмат Департаменти бошлиғи, мониторинг гуруҳи котиби |