03.12.2015 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эстония Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Дипломатик паспорт эгаларини виза расмийлаштиришдан озод қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Эстония Республикаси Ҳукумати, бундан кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат ўртасида мавжуд дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалда бўлган дипломатик паспортга эга икки давлат фуқароларининг кириш, чиқиш ва сафар қилишларини соддалаштириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларидан бирининг амалда бўлган дипломатик паспорт эгалари бошқа Томон давлати ҳудудига виза расмийлаштирмасдан тўқсон (90) кундан ошмаган муддатга биринчи кириш санасидан эътиборан бир юз саксон (180) кун мобайнида кўп маротаба кириш, чиқиш, транзит ўтиш ва у ерда бўлиш ҳуқуқига эгадирлар, башарти улар ҳақ тўланадиган ёки якка тартибдаги меҳнат фаолияти, шунингдек хусусий фаолиятнинг бошқа кўринишлари билан шуғулланмасалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бошқа Томон давлати ҳудудида жойлашган дипломатик ваколатхона, консуллик муассасаси ёки халқаро ташкилотга ишга юборилган Томонлар давлатларидан бирининг амалда бўлган дипломатик паспорт эгалари виза расмийлаштирмаган ҳолда аккредитация муддати давомида мазкур Томон давлати ҳудудига кириш, чиқиш ва у ерда бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шахсларнинг оила аъзоларига ҳам худди шундай қоидалар қўлланилади, башарти улар амалда бўлган дипломатик паспортга эга бўлсалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларидан бирининг мазкур Битим 1 ва 2-моддаларига мувофиқ виза расмийлаштиришдан озод қилинаётган фуқаролари бошқа Томон давлати ҳудудига чегарадан ўтказиш халқаро пунктлари орқали киришлари, транзит ўтишлари ёки чиқиб кетишлари мумкин, башарти улар бошқа Томон давлати миллий қонунчилигига, шу жумладан чет элликларнинг рўйхатга олиниши (аккредитацияси), ўтиши ва бўлиши қоидаларига риоя қилсалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзларининг чет элликлар кириши, сафар қилиши ва ҳудудида бўлишини тартибга солувчи қонунчиликларига киритилган ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида бир-бирларини дарҳол хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонлардан бири давлатининг фуқароларини бошқа Томон давлати қонунчилигига риоя қилиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон жамоат тартиби ёки миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, бошқа Томон давлати амалда бўлган дипломатик паспорт эгаларига ўз давлати ҳудудига киришни рад қилиш ёки уларнинг бўлишини чеклаш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томон жамоат тартиби ёки миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб мазкур Битимнинг амал қилишини бутунлай ёки қисман тўхтатиб туриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тўхтатиб туриш ҳақидаги бундай қарор бошқа Томонни дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилгандан сўнг ўн беш (15) кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар мазкур Битим кучга киришидан камида ўттиз (30) кун олдин дипломатик каналлар орқали амалда бўлган дипломатик паспортлар намуналари билан алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар янги нусхадаги ва алмаштирилаётган дипломатик паспортлар намуналарини улар амал қилишни бошлашидан камида ўттиз (30) кундан олдин дипломатик каналлар орқали алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ёки қўллаш билан боғлиқ равишда юзага келадиган ҳар қандай баҳс музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим у кучга кириши учун лозим бўлган давлат ички процедураларининг бажарилганлиги ҳақида Томонлар ёзма хабарномасининг охиргиси олинган санадан кейинги олтмишинчи (60) кунда кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим номуайян муддатга тузилади ва бир Томон бошқа Томонни унинг амал қилишини тугатиш ҳақидаги ўзининг истаги тўғрисида тўқсон (90) кун олдин ёзма шаклда хабардор қилгунга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битимга Томонларнинг ёзма келишувига мувофиқ унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли тартибда ўз Ҳукуматлари томонидан ваколат берилган қуйида имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб, мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 3 декабрь куни Белград шаҳрида икки нусхада, ҳар бири ўзбек, эстон ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Битим қоидаларини талқин қилишда ихтилоф юзага келган тақдирда инглиз тилидаги матнга мурожаат қилинади.

(имзолар)