Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 февралдаги мажлисининг 1-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда пудрат қурилиш ташкилотларини кредитлаш механизмини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 12 май,
226-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 12 майдаги 226-сон қарорига
ИЛОВА
2004 йил 12 майдаги 226-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 44-модда) билан тасдиқланган Объектларни қуриш қийматини шартномавий жорий нархларда белгилаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомда:
16-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
18-банддаги «шунингдек объект қурилиши жараёнида пудратчи ташкилотга берилган банк кредитлари бўйича фоизлар тўлаш» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 321-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/321/0479-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 222-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/321/0479-сон)