Ҳужжат кучини йўқотган 03.06.2021 26.02.2016 йилдаги 545 -қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 03.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 майдаги 27-141-сонли «Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 3 июндан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги 54-сонли қарорига асосан тумандаги транспорт воситаларининг 2016 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қўшкўпир туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (Д. Ражапов) зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида, тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда «техник кўрик» деб юритилади) ўтказилишини таъминланглар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) туманда юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 10 июнгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки маротаба (1 мартдан 10 июнгача ва 1 сентябрдан 31 октябргача);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача ўтказилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин, мазкур банднинг «б» кичик бандида қайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2016 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қарорнинг 1-банди «б» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Транспорт воситаларини техник кўрикка жалб қилишда ЙҲҲГга туман мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, қишлоқ фуқаролар йиғини раислари жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатилиши тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2015 йил 14 апрелдаги 895қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига транспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2016 йил 10 ноябргача ёзма ахборот бериш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор Қўшкўпир туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган «Ҳаёт кўзгуси» газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х. Валиев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким К. САБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшкўпир т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 26 февраль.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
545қ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2016 йил 26 февралдаги № 545қ-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшкўпир туманидаги транспорт воситаларини 2016 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.‎

Д. Ражабов‎

—‎

Қўшкўпир туман ИИБ автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидалари ва меъёрларига амал қилишни назорат этиш гуруҳи катта инспектори сержант, комиссия раиси.‎

2.‎

Ш. Нурметов‎

—‎

Қушкўпир туман Мудофаа ишлари техника назорати бўлими бошлиғи.‎

3.‎

М. Қурбонова‎

—‎

Қўшкўпир тумани йўловчи ташиш транспорт бошқармаси бошлиғи.‎

4.‎

Ш. Кенжаев‎

—‎

Қўшкўпир тумани МТП ДАЖ механиги‎

5.‎

О. Хажимов‎

—‎

Туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи, гуруҳ аъзоси.‎

6.‎

О. Йулдошев‎

—‎

Ўзагросуғурта давлат акциядорлик суғурта компанияси очиқ акционерлик жамияти Қўшкўпир туман бўлинмаси менеджери, гуруҳ аъзоси.‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2016 йил 26 февралдаги № 545қ-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тумандаги автомототранспорт воситалрини мажбурий техника кўрикдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Муассасалар номи‎

Мавжуд техникалар сони ‎

Кўрик куни‎

Ўтказиш жойи‎

1.‎

Туман Телекоммуникация боғламаси‎

1‎

02.04.2016. й

«Ватанпарвар» ташкилоти‎

2.‎

«Силикат ғишт заводи» масъулияти чекланган жамияти‎

3‎

03.04.2016. й

«Ватанпарвар» ташкилоти‎

3.‎

Туман қишлоқ ва сув ҳўжалиги бўлими‎

2‎

04.04.2016. й

‎«Ихтиро» хусусий корхонаси

4.

Полвон-Ғозовот ирригация тизими‎

4‎

05.04.2016. й

«Ихтиро» хусусий корхонаси‎

5.

«Хоразмгаз» Қўшкўпир филиали‎

4‎

06.04.201б. й

«Ихтиро» хусусий корхонаси‎

6.

‎Туман машина Трактор парки давлат акциядорлик жамияти

3‎

07.04.2016. й

«Ватанпарвар» ташкилоти‎

7.

Туман Ветеринария бўлими‎

2‎

09.04.2016. й

«Ихтиро» хусусий корхонаси‎

8.

Туман «Қишлоқҳўжаликкимё» филиали‎

3‎

10.04.2016. й

«Ихтиро» хусусий корхонаси‎

9.

«Ватанпарвар» ташкилоти‎

11

11.04.2016. й

«Ватанпарвар» ташкилоти‎

10.

Туман давлат санитария ва эпидемиология маркази‎

3‎

12.04.2016.й

«Ихтиро» хусусий корхонаси‎

11.

Қўшкўпир савдо масъулияти чекланган жамияти‎

1‎

13.04.2016. й

«Ихтиро» хусусий корхонаси‎

12.

Қўшкўпир Пахта тозалаш очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти‎

12‎

16-17.04.2016. й 02.10.2016. й‎

Қўшкўпир Пахта тозалаш очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти‎

13.‎

Туман ички ишлар бўлими ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси‎

7‎

18.04.2016.й
‎27.10.2016. й‎

Қўшкўпир Пахта тозалаш очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти‎

14.‎

Туман Марказий шифохонаси‎

13‎

19.04.2016. й‎

«Ватанпарвар» ташкилоти‎

15.‎

Аз-Замахшарий текстил‎

5‎

20.04.2016. й‎

«Ватанпарвар» ташкилоти‎

16.‎

Қўшкўпир Қурилиш касб-ҳунар коллежи‎

4‎

21.04.2016. й‎

«Ватанпарвар» ташкилоти‎

17.‎

«Бунёдкор» ишлаб чиқариш корхонаси‎

7‎

23.04.2016. й‎

«Ихтиро» хусусий корхонаси‎

18.‎

Қўшкўпир туман йўл хўжалиги туман пудрат фойдаланиш корхонаси‎

3‎

24.04.2016. й‎

«Ихтиро» хусусий корхонаси‎

19.‎

Муқобил машина, Трактор парки ва юридик корхона ва ташкилотлар‎

275‎

25 — 28.04.2016. й‎

Жойлардаги милиция таянч пунктларида‎

20.‎

Барча фермер хўжаликлари ва кичик корхоналар‎

48‎

02 — 07.05.2016. й‎

«Ихтиро» хусусий корхонаси‎