Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокимининг
Қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2016 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида» Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й, 34-сон, 333-модда)да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг 2015 йил 23 сентябрдаги 245-сонли алоқа хати ва туман ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 97-модда)нинг 17-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш мақсадида ишчи гуруҳи 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш (2-иловага* мувофиқ) ходимлар сони 20 нафардан ортиқ кишини ташкил этадиган корхоналар учун жами 7 фоиз (127 киши), шундан ногиронлар учун иш ўринларининг энг кам сонига мувофиқ 3 фоиз (9 киши) миқдорида ва 4 фоиз (118 киши) учун иш жойларини банд қилиб қўйиш ёки барпо этиш белгилансин.
Жумладан, умумий банд қилиб қўйилган ёки барпо этиладиган иш жойларига нисбатан:
а) ногиронлар учун 7,1 фоиз (9 киши);
б) ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 25,2 фоиз (32 киши);
в) таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 36,2 фоиз (46 киши);
г) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 10,2 фоиз (13 киши);
д) пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 6,3 фоиз (8 киши);
е) жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган шахслар учун 3,9 фоиз (5 киши);
ё) Одам савдосидан жабрланганлар учун 2,4 фоиз (3 киши);
ж) ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналадиган шахсларнинг бошқа тоифалари учун 8,7 фоиз (11 киши).
3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.
Бунда:
ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган талаблар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат вазифасини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;
ёшлар учун, улар умумтаълим муассасаларини тамомлаганларидан кейин уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;
14 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи, ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари.
4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмда иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминлаб, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига йил бошлангунгача ёзма равишда ахборот беришни таъминласин.
5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш корхона, муассаса, ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаб, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш вазифаси юклатилсин.
6. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда корхона, муассаса ва ташкилотлар учун қўйидаги имтиёзлар белгиланади:
ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини Туман ҳокими томонидан белгиланган миқдорда ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга бўлади.
7. Корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига 3-иловага* мувофиқ ахборот бериб бориш юклатилсин.
* 1 — 3-иловалар берилмайди.
корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан иш ўринларининг банд қилиб қўйилиши;
ушбу иш ўринларига қарорнинг 2-бандида кўрсатилган шахсларнинг ишга жойлаштирилиши;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иш ўринларни банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаган корхона, муассаса ва ташкилотларга жарималар солиш тўғрисида ёзма ахборотни бериб бориш топширилсин.
9. Туман ҳокимининг 2014 йил 13 октябрдаги Х-960/10-сонли қарори 2015 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А. Мейлимуродов зиммасига юклатилсин.
11. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким Х. ОМОНОВ
Миришкор т.,
2015 йил 28 октябрь,
Х-723/10-сон