Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокимининг
Қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2016 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда)да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг 2015 йил 14 сентябрдаги 866-сонли алоқа хати ва туман ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2016 йилда иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1998 й, 5-6-сон, 97-модда)нинг 17-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Банд қилиш керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш мақсадида ишчи гуруҳи 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш (2-иловага* мувофиқ) ходимлар сони 20 нафардан ортиқ кишини ташкил этадиган корхоналар учун жами 7 фоиз (106 киши), шундан ногиронлар учун иш ўринларининг энг кам сонига мувофиқ 3 фоиз (4 киши) миқдорида ва 4 фоиз (102 киши) учун иш жойларини банд қилиб қўйиш ёки барпо этиш белгилансин.
Жумладан, умумий банд қилиб қўйилган ёки барпо этиладиган иш жойларига нисбатан:
а) ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 7,5 фоиз (8 киши);
б) таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 75,5 фоиз (80 киши);
в) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 2,8 фоиз (3 киши);
г) ногиронлар учун 3,8 фоиз (4 киши);
д) пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 2,8 фоиз (3 киши);
е) жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кура тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 1,9 фоиз (2 киши);
ё) одам савдосидан жабрланганлар учун 0 фоиз (0 киши)
ж) бошқа тоифалар учун 5,7 фоиз (6 киши), шу жумладан, сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар 3 киши, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар 3 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.
3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринларини ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария- гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.
Бунда:
ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун–болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;
пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса-махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.
4. Тумандаги корхона, муассаса ва ташкилотлар 2016 йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмда иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласинлар ҳамда бу тўғрида туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига йил бошлангунгача ахборот берсинлар.
5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш корхона, муассаса, ташкилотлар (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида амалга ошириб, бу тўғрида туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига йилнинг биринчи чораги тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш топширилсин.
6. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда корхона ва ташкилотлар учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:
ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдорда ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
7. Корхона, ташкилот ва муассасалар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига 3-иловага мувофиқ ахборот бериб бориш юклатилсин.
* 1 — 3-иловалар берилмайди.
корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан иш ўринларининг банд қилиб қўйилиши;
ушбу иш ўринларига қарорнинг 2-бандида кўрсатилган шахсларнинг ишга жойлаштирилиши;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаган корхона, ташкилот ва муассасаларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши тўғрисида ёзма ахборотни бериб бориш топширилсин.
9. Ғузор туман ҳокимининг 2014 йил 21 октябрдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2015 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги Х-930/10- сонли қарори 2015 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Х. Жўраев зиммасига юклатилсин.
11. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким Ш. ДОНАЕВ
Ғузор т.,
2015 йил 16 октябрь,
Х-933/10-сон