Ҳужжат кучини йўқотган 07.08.2017 10.06.2016 йилдаги 200-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 07.08.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги 566-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати фаолиятини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг, шунингдек ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларнинг ёнғинга қарши ишончли ҳимоясини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, ушбу қарорни бажариш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек тегишли ташкилотлар билан тузилган шартномалар бўйича олинадиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 10 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 июндаги 200-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати деб аталади) туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларидаги (кейинги ўринларда туманлар ва шаҳарлар деб аталади), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги бўлинмаларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати туманлар, шаҳарлар ва ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғинлар профилактикасини амалга ошириш, ёнғинлар тарқалишининг олдини олиш ва ўчириш мақсадида ташкил этилган ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган бўлинмаларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин — одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек атроф табиий муҳитга зарар етказадиган, назорат қилиб бўлмайдиган ёниш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги — одамларнинг, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулкининг, шунингдек атроф табиий муҳитнинг ёнғинлардан ҳимояланганлиги ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ҳарбийлаштирилган бўлинмалари — сафдорлар, сержантлар ва офицерлар таркибидан иборат бўлган шахслар (ходимлар) хизмат қиладиган Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг бўлинмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг касбийлаштирилган бўлинмалари — махсус унвонга эга бўлмаган шахслар (хизматчилар) хизмат қиладиган Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг бўлинмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тоифаланмаган туманлар ва шаҳарлар — ҳудудида кимё саноати объектлари, ёқилғи-энергетика комплекси корхоналари, портловчи, одамларнинг ҳаёти учун заҳарли ва бошқа хавфли моддалардан фойдаланиладиган ишлаб чиқаришлар, сув хўжалиги объектлари ҳамда стратегик ва мудофаа аҳамиятига эга бўлган саноат корхоналари, маданиятнинг ноёб ёдгорликлари ва уларда ёнғин содир бўлиши давлатнинг стратегик манфаатларига, иқтисодий хавфсизлигига анча миқдордаги зарар етказиши мумкин бўлган бошқа объектлар жойлашган туманлар ва шаҳарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи тоифали туманлар ва шаҳарлар — ҳудудида ҳаёт таъминотининг муҳим объектлари (нон заводлари, сувни тозалаш иншоотлари), вилоят аҳамиятига эга бўлган саноат корхоналари жойлашган туманлар ва шаҳарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи тоифали туманлар ва шаҳарлар — тоифаланмаган ва биринчи тоифага кирадиганлардан бошқа туманлар ва шаҳарлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари ушбу Низомда ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган туман ва шаҳар тоифасини ҳисобга олинган ҳолда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тоифаланмаган туманлар ва шаҳарларда, аҳоли сонидан қатъи назар, ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган қисмларни, шунингдек ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмларини ўз ичига олувчи ёнғин хавфсизлиги отрядлари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли сони 50 минг киши ва ундан ортиқ бўлган шаҳарларда, шунингдек биринчи тоифали туманлар ва шаҳарларда ҳарбийлаштирилган ҳамда касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмларини ўз ичига олувчи ёнғин хавфсизлиги отрядлари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи тоифали туманлар ва шаҳарларда касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги отряд (қисм)лари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган бўлинмалари ташкил этиладиган туманлар ва шаҳарлар рўйхати ҳамда бўлинмаларнинг штатлар сони Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, туманлар ва шаҳарларнинг тоифаларидан келиб чиққан ҳолда, нормалар ва қоидаларга мувофиқ белгиланади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг тузилмасига, туман ва шаҳарнинг тоифасини ҳисобга олган ҳолда, тасдиқланган штатлар сони ҳамда уларни сақлаш учун ажратиладиган маблағлар доирасида ўзгартиришлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлайдиган бўлинмалари (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси объектлари бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг штатлар сонини белгилайдиган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда, манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотларнинг ҳамда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари вакилларидан иборат таркибдаги идоралараро комиссияларининг далолатномалари ҳамда ташкилотлар раҳбарлари томонидан ички ишлар органлари билан тузиладиган шартномалар асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ҳарбийлаштирилган ёки касбийлаштирилган бўлинмалари ташкил этиладиган ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлар рўйхати ва уларнинг штатлар сони ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларини молиявий ва моддий-техник таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматини сақлаш харажатлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг туманлар ва шаҳарларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлайдиган ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган бўлинмалари бўйича — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлайдиган ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган бўлинмалари бўйича — тузилган шартномаларга мувофиқ ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг бўлинмалари учун бинолар ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш харажатлари, ташкилотлар билан тузиладиган шартномалар асосида ташкил этиладиган бўлинмалар бундан мустасно, тегишли йилга Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурида назарда тутилган марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида ташкил этилган бўлинмалари учун бинолар ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ушбу ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ёнғин ўчириш деполарининг бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш, уларни жиҳозлаш, Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари учун ёнғин техникаси, автотранспорт ва ёнилғи-мойлаш материаллари, махсус кийим-бош, алоқа воситалари, диагностика аппаратлари, жиҳозлар ва ёнғин-техник маҳсулотлари, ташкилий техника, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари сотиб олиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг туманлар ва шаҳарларда ташкил этиладиган ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган бўлинмалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ташкил этиладиган ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган бўлинмалари бўйича — тузилган шартномаларга мувофиқ ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг бошқармалари ва бўлимлари (бўлинмалари)нинг тасдиқланган штатларига давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ҳамда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган бўлинмаларига раҳбарлик қилиш бўйича қўшимча лавозимларни киритиш тегишли равишда, Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган бўлинмаларининг белгиланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида, бироқ ушбу бўлинмалар штатларининг тасдиқланган умумий сонининг тўрт фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг туманлар, шаҳарлар ва ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги бўлинмаларини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 июндаги 200-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси объектларида, шаҳарларида, шаҳар кўринишидаги шаҳарчаларида, туманларнинг марказларида ва аҳоли яшайдиган бошқа жойларда Ички ишлар вазирлигининг ёнғин соқчилигини ташкил этиш тартиби тўғрисида» 1996 йил 20 мартдаги 112-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 6-модда) 4-илованинг 1-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 24-сон, 288-модда)