07.06.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2794
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи, 07.06.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2794
Кучга кириш санаси
14.09.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 7 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2794]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 17 апрелдаги ПҚ-1741-сонли «Ўзбекистон Республикасида рақамли телеэшиттиришга техник ва технологик ўтиш давлат дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Х. МИРЗАХИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 10 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
143-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йил 10 майдаги 143-мҳ-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 17 апрелдаги ПҚ-1741-сонли «Ўзбекистон Республикасида рақамли телеэшиттиришга техник ва технологик ўтиш давлат дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ер усти (эфир) рақамли телевидение (бундан буён матнда рақамли телевидение деб юритилади) хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абонент — рақамли телевидение хизматлари кўрсатилиши учун провайдер билан ёки унинг дилери орқали шартнома тузган юридик ёки жисмоний шахс;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 19 августдаги 202-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2794-1, 29.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2794-1/3672-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дилер — провайдер билан тузилган шартнома асосида аҳолини провайдер хизматларига улаш жараёнида иштирок этувчи тадбиркорлик субъекти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида рақамли телевидение тармоғига эга бўлган, унинг ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиш зонаси — оператор ёки провайдер лицензия битими асосида алоқа хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўладиган ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўрнатилган шартларга жавоб берадиган хизматлар сифатини таъминлаш учун техник имкониятларга эга бўлган ҳудуд;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 19 августдаги 202-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2794-1, 29.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2794-1/3672-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
провайдер— операторнинг рақамли телевидение тармоғи орқали тижорат асосида рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланиш учун очиқ рақамли теле-, радиоканал (бундан буён матнда очиқ теле-, радиоканал деб юритилади) — провайдер билан шартнома тузилмасдан ва ҳақ олинмасдан оператор томонидан фойдаланувчи ва абонентларга етказиладиган рақамли теле-, радиоканал;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи — провайдер билан шартнома тузмаган, очиқ теле-, радиоканалларни қабул қилувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча хизматлар — абонентнинг сўровига кўра провайдер томонидан рақамли телевидение хизматларидан алоҳида равишда кўрсатиладиган ва лицензия шартлари билан тартибга солинмаган хизматлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Оператор ва провайдернинг рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган фаолияти ваколатли давлат органи томонидан берилган лицензия асосида ҳамда ваколатли давлат органи билан тузилган лицензия келишувига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Рақамли телевидение хизматларидан фойдаланиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Рақамли телевидение хизматлари фақат хизмат кўрсатиш зонасида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Рақамли телевидение хизматларидан фойдалана олиш учун фойдаланувчи ва абонент норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга жавоб берувчи ускуналарга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фойдаланувчи ва абонентлар хизмат кўрсатиш зонасида очиқ теле-, радиоканалларни провайдер билан шартнома тузмасдан ва ҳақ тўламасдан қабул қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Очиқ теле-, радиоканаллардан ташқари бошқа рақамли теле-, радиоканалларни қабул қилиш учун провайдер билан шартнома тузилиши ва ҳақ тўланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Рақамли телевидение хизматларидан фойдаланиш учун шартнома тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Очиқ теле-, радиоканаллардан ташқари бошқа рақамли теле-, радиоканалларни қабул қилиш учун юридик ёки вояга етган жисмоний шахс провайдер ёки дилерга бевосита (юридик шахслар ўз вакили орқали) ёки электрон тарзда мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бевосита мурожаат қилинганда провайдер ёки дилерга қуйидаги маълумотлар тақдим қилиниши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фамилияси, исми ва шарифи (жисмоний шахслар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номи, манзили, юридик манзили, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами, СТИР (юридик шахслар учун);
(8-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 19 августдаги 202-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2794-1, 29.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2794-1/3672-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақамли телевидение хизматларидан фойдаланиш кўзланаётган манзил;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғланиш маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили — агар мавжуд бўлса).
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 19 августдаги 202-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2794-1, 29.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2794-1/3672-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Электрон тарзда мурожаат қилинганда провайдер ёки дилерга мазкур Қоидаларнинг 8-бандида кўрсатилган маълумотлар электрон шаклда тақдим қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тарзда мурожаат қилинганда провайдер ёки дилер томонидан мурожаатчига бир иш куни ичида шартнома тузиш имконияти мавжуд бўлганда шартнома тузиш учун аниқ манзил ва вақт кўрсатилган жавоб ёки шартнома тузиш имконияти мавжуд бўлмаганда бунинг сабаблари кўрсатилган жавоб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шартнома тузиш имконияти мавжуд бўлганда провайдер ёки дилер шартномани тузиш вақтида мурожаатчи томонидан электрон тарзда тақдим қилинган маълумотларни уларнинг асл нусхалари билан солиштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Провайдер ёки дилер рақамли телевидение хизматларидан фойдаланиш учун бевосита мурожаат қилинган куннинг ўзида ёки электрон тарзда мурожаат қилинганда провайдер ёки дилернинг жавобида кўрсатилган кунда шартномани тузади ёки тузишни рад этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахснинг талаби бўйича провайдер ёки дилер вакиллари унинг яшаш жойига бориб рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 19 августдаги 202-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2794-1, 29.08.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2794-1/3672-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Шартномани тузиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатчи вояга етмаган жисмоний шахс бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақамли телевидение хизматларидан фойдаланиш кўзланаётган манзил хизмат кўрсатиш зонасига кирмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидаларнинг 8-бандида кўрсатилган маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим қилинган маълумотларнинг сохталиги ёки нотўғрилиги аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Шартномани рад этиш асослари мавжуд бўлмаганда провайдер ва мурожаатчи томонидан шартнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Абонентларга кўрсатиладиган рақамли телевидение хизматларининг рўйхати ва турлари операторга тегишли рақамли телевидение тармоқларининг техник имкониятлари ва абонентлар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда провайдер томонидан белгиланади ва шартномада кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш учун шартнома оператор ва провайдер лицензиясининг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга расмийлаштирилади. Оператор ва провайдер лицензиясининг амал қилиш муддати узайтирилганда шартнома лицензиянинг янгидан белгиланган амал қилиш муддатигача узайтирилган деб ҳисобланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 19 августдаги 202-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2794-1, 29.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2794-1/3672-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Рақамли телевидение хизматлари битта абонентга бир нечта ускуналар учун битта шартнома асосида ёки бир нечта алоҳида шартномалар асосида кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Рақамли телевидение хизматлари ва қўшимча хизматлар учун тўловларни амалга ошириш ҳамда тарификация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Рақамли телевидение хизматлари учун тўловлар абонент томонидан провайдер билан абонент ўртасида тузилган шартномага мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қўшимча хизматлар учун тўловлар абонент ва фойдаланувчи томонидан улар билан провайдер ўртасидаги келишувга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Рақамли телевидение хизматлари учун тарифлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида провайдер томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Абонент ўз хоҳишига кўра провайдер томонидан таклиф қилинган тариф-режасини танлаши ва ўзгартириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Провайдер томонидан тарифлар ўзгартирилганда у бу ҳақда абонентларни камида ўн кун олдин хабардор қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Провайдер абонентнинг талабига кўра абонент ҳисобварағида акс эттирилган ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисидаги тўлиқ маълумотни (камида охирги ўн икки ой учун) бепул бериш имкониятини яратиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш. Рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бекор қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Абонент рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш шартномаси тузилган ва танланган тариф режасига мувофиқ тўловни амалга оширган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида ёки абонентнинг хоҳишига кўра ундан кўпроқ муддатда провайдер томонидан активация қилинади ва рақамли телевидение тармоғига уланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 19 августдаги 202-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2794-1, 29.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2794-1/3672-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Рақамли телевидение хизматлари провайдернинг хизматлар тўғрисидаги ахборотига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Оператор ва провайдер рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш жараёнида уларни шартнома, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ ҳамда кечаю-кундуз ва сифатли кўрсатилишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Провайдер қуйидаги хизматларни бепул кўрсатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиладиган рақамли телевидение хизматлари ва қўшимча хизматлар тўғрисида ахборот бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиш зонаси тўғрисида ахборот бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақамли телевидение хизматлари ва қўшимча хизматлар учун тарифлар ва тариф-режалари тўғрисида ахборот бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
провайдер ва дилернинг реквизитлари ва ишлаш режими тўғрисида ахборот бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ускуналарнинг техник носозликлари, шартли фойдалана олиш тизими билан боғлиқ муаммолар, смарт-картанинг йўқолганлиги, абонентнинг шахсий маълумотлари ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотларни қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Провайдер томонидан кўрсатиладиган бепул хизматлар рўйхати у томонидан мустақил кенгайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Рақамли телевидение хизматларининг сифати кескин тушиб кетганлиги ёки хизмат кўрсатиш тўхтаганлиги тўғрисида абонентдан мурожаат келиб тушганда провайдер томонидан тезкор чоралар кўрилиши ва камчиликлар бартараф этилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш провайдер ва абонентнинг ўзаро келишувига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш шартномаси абонентнинг хоҳишига кўра провайдерга мурожаат қилиш орқали бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш шартномаси провайдер томонидан қуйидаги ҳолатларда бекор қилиниши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақамли телевидение хизматлари учун тўловлар абонент томонидан шартномада белгиланган муддатларда амалга оширилмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор ёки провайдернинг лицензияси бекор қилинганда ёки унинг амал қилиши тугатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор ёки провайдернинг ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган ҳолатларнинг (форс-мажор ҳолатларнинг) натижасида рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш имконияти мавжуд бўлмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш шартномаси провайдер томонидан бекор қилинганда, провайдер абонентни бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда хабардор қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш шартномаси бекор қилинган тақдирда кўрсатилган ва кўрсатилмаган хизматлар учун провайдер ва абонент ўртасида қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Шартномада кўрсатилган абонент ҳақидаги маълумотлар ўзгарганда абонент провайдерни бу ҳақда беш кун мобайнида хабардор қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Оператор ва провайдер режали профилактика ёки таъмирлаш ишларининг бошланиш вақти тўғрисида абонент ва фойдаланувчиларни камида бир сутка олдин хабардор қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Провайдер ва дилер ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида абонент ва фойдаланувчи тўғрисида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 10 май

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси А. ХАДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 10 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 23-сон, 275-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2794-1/3672-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)