Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик саноати корхоналари уюшмаси («Ўзэлтехсаноат» уюшмаси) фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2123-сонли «2014 — 2018 йилларда республика электротехника саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонини бажариш юзасидан ва радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик тармоқларини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
1-иловага мувофиқ корхоналар «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси қатнашчилари ҳисобланиши;
уюшманинг фаолияти унинг таркибига кирувчи корхоналар, ташкилотларнинг ихтиёрий ажратиладиган маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилиши;
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ижро этувчи органининг ҳуқуқлари, функциялари, жавобгарлиги ва вазифалари унинг қатнашчиларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси қатнашчиларининг қуйидагилар уюшманинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланиши ҳақидаги таклифига розилик берилсин:
илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик саноатини барқарор ривожлантиришнинг истиқболли стратегиясини белгилаш;
маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда, уларнинг жаҳон бозорларига кириб боришида кўмаклашиш;
уюшма қатнашчилари бўлган корхоналарга ресурс ва энергияни тежовчи самарали технологияларни жорий этишда, буюмлар ва бутловчи материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантиришда, корхоналарни замонавийлаштириш ва технология билан қайта жиҳозлашда, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этишда ёрдам кўрсатиш;
корхоналарга ахборот хизматлари кўрсатиш, муҳандис-техник ва бошқарув ходимлари менежментнинг замонавий усулларини ва бозор шароитларида ишлашни эгаллаб олишлари мақсадида уларнинг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этишда кўмаклашиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарнинг устав сармояларида акциялар (улушлар)нинг давлат пакетларини ишончли бошқарувга бериш тўғрисидаги шартномаларни улар танлов асосида профессионал бошқарувчи компанияларга берилгунгача узайтириш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
5. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси икки ой муддатда қатнашчиларнинг умумий йиғилишини ўтказсин, уюшманинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқласин ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси республикага олиб келинаётган радиоэлектроника, электротехника, асбобсозлик товарлари тўғрисида, уларни уюшма корхоналарида ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун мунтазам ахборот олишда «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига кўмаклашсинлар.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзэлтехсаноат» Ўзбекистон радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 17 мартдаги 144-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 30 апрель,
205-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 30 апрелдаги 205-сон қарорига
1-ИЛОВА
2004 йил 30 апрелдаги 205-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси қатнашчилари бўлган корхоналар рўйхати
I. Кабель-сим маҳсулотлари, халқ истеъмол товарлари ва янги материаллар ишлаб чиқарадиган корхоналар
1. «Ўзкабель» давлат-акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри
2. «Андижонкабель» очиқ акциядорлик жамияти Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси, Хонобод шаҳри
3. «Космос Ориентал Инвестмент ЛТД» хорижий компаниянинг (Гонконг) «Вика Энтерпрайз» шуъба корхонаси (Тошкент шаҳри)
4. «Дойче Кабель АГ Тошкент» очиқ акциядорлик жамияти Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри
5. «Спектр» масъулияти чекланган жамият Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри
6. «Ўзгласзайден» Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри
II. Паст вольтли аппаратлар, шчит қурилмалари, лифтлар ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган корхоналар
7. «Ўзэлектроаппарат» очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри
8. «Реле ва автоматика» очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри
9. «SABEN» очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри
10. «Самарқанд лифтқурилиши заводи» очиқ акциядорлик жамияти, Самарқанд шаҳри
11. «Элга-Осиё» масъулияти чекланган жамият Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри
12. «Тошэлектроаппарат» масъулияти чекланган жамият Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри
III. Электрон техника, приборлар, алоқа аппаратлари ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган корхоналар
13. «Фотон» очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри
14. «Алгоритм» очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри
15. «Оникс» очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри
16. «Элекор» очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри
17. Давлат микроэлектроника илмий-тадқиқот институти, Тошкент шаҳри
18. «Кварк» давлат илмий-ишлаб чиқариш комплекси, Тошкент шаҳри
19. «Фотон» давлат тажриба-конструкторлик бюроси, Тошкент шаҳри
20. «УМТ-Радио» масъулияти чекланган жамият Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри
21. «СМГ-Оникс» масъулияти чекланган жамият Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри
IV. Куч трансформаторлари, электротермик асбоб-ускуналар ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган корхоналар
22. «Трансформатор» очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри
23. «Ўзэлектротерм» очиқ акциядорлик жамияти, Наманган шаҳри
24. «Тошэлектромаш» очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри
25. «Электромаш» очиқ акциядорлик жамияти, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри
26. «Сино» очиқ акциядорлик жамияти, Самарқанд шаҳри
27. «Кинап» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси, Самарқанд шаҳри
V. Сервис хизмати кўрсатадиган корхоналар
28. «Электроремонт» очиқ акциядорлик жамияти, Навоий шаҳри
29. «Анзис» очиқ акциядорлик жамияти, Андижон вилояти, Асака шаҳри
30. «Компьютер-Спектр» масъулияти чекланган жамият, Тошкент шаҳри
31. «Электроника» масъулияти чекланган жамият, Тошкент шаҳри
32. «Электротаъмир» масъулияти чекланган жамият, Самарқанд вилояти, Чароғон посёлкаси
33. «Ҳисоблаш техникасини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш» масъулияти чекланган жамият, Тошкент шаҳри
34. «ТС-Технология» масъулияти чекланган жамият Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 30 апрелдаги 205-сон қарорига
2-ИЛОВА
2004 йил 30 апрелдаги 205-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг ташкилий тузилмаси
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 30 апрелдаги 205-сон қарорига
3-ИЛОВА
2004 йил 30 апрелдаги 205-сон қарорига
3-ИЛОВА
«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг ижро этувчи аппарати тузилмаси
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 17-сон, 201-модда)