Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (12-сон МБМС) «Солиқ солиш мақсадида ялпи баҳолаш усуллари билан кўчмас мулк қийматини баҳолаш»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 1 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2359-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 9 мартдаги 01/19-10/17-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (12-сон МБМС) «Солиқ солиш мақсадида ялпи баҳолаш усуллари билан кўчмас мулк қийматини баҳолаш»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2359-2, 17.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги ва 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2012 йил 25 мартдаги 01/19-18/06-сон қарори (рўйхат рақами 2359, 2012 йил 8 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 19-сон, 211-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (12-сон МБМС) «Солиқ солиш мақсадида ялпи баҳолаш усуллари билан кўчмас мулк қийматини баҳолаш»га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Д. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 26 май,
01/27-26/32-сон
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 26 майдаги 01/27-26/32-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (12-сон МБМС) «Солиқ солиш мақсадида ялпи баҳолаш усуллари билан кўчмас мулк қийматини баҳолаш»га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 21-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ташкилотнинг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳри билан тасдиқланган тақдирда» деган сўзлар «ташкилотнинг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган тақдирда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 42-банддаги «муҳри ва имзоси билан» деган сўзлар «имзоси ва муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Иловада:
а) 4-банд «тарафларнинг муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
б) 41-банднинг «в» кичик банди саккизинчи хатбошиси «муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти ва Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси билан келишилган.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2016 йил 26 май
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2016 йил 26 май
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси раиси С. АРАБОВ
2016 йил 26 май
Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти раиси Н. МИРЗАРАХИМОВА
2016 йил 26 май
Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси раиси А. ИСЛАМОВ
2016 йил 26 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 253-модда)