30.05.2016 йилдаги 178-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилоятининг Булунғур туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманнинг саноат салоҳиятини янада ошириш асосида Самарқанд вилоятининг Булунғур туманини комплекс ривожлантиришни таъминлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мавжуд ресурслар ва имкониятлардан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал жойлаштириш, хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш, аҳолининг бандлиги ва даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2016 — 2018 йилларда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманини комплекс ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) тасдиқлансин. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари, шунингдек қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини янгидан барпо этиш, модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматлар соҳаси ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал жойлаштириш дастурининг асосий параметрлари 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада барқарор ривожлантиришни таъминлаш бўйича комплекс тадбирлар 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ирригация-мелиорация тизимини яхшилаш тадбирлари 4а-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий инфратузилмани янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 5-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Самарқанд вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда Дастур параметрлари барча ижрочиларга, манфаатдор ташкилотлар ва тижорат банкларига манзилли етказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давархитектқурилиш» қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда янги саноат ишлаб чиқаришларини жойлаштиришда уларнинг жойлашиши вилоятнинг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ривожланиши билан қатъий боғлиқ бўлишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳалари тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмлари ўзлаштирилиши ва янги иш ўринлари ташкил этилиши назарда тутилган ҳолда Дастур параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дастур параметрлари бажарилишини таъминлаш бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича 6-иловага* мувофиқ Республика ишчи гуруҳи тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 6-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ишчи гуруҳи (У.У.Розукулов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Дастурда назарда тутилган тадбирлар белгиланган муддатларга мувофиқ амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча параметрлар бўйича Дастур бажарилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этсин ва ҳар ойлик асосида муаммоли масалаларни кўриб чиқсин, уларни ҳал этиш юзасидан зарур тезкор ва амалий чора-тадбирлар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурият бўлганда, тайёрланган ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда, Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Самарқанд вилояти ва Булунғур тумани ҳокимликлари, лойиҳаларнинг ташаббускорлари бир ой муддатда Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга оширишнинг тармоқ жадваллари тасдиқланишини таъминласинлар, уларда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш муддатлари, замонавий технологик асбоб-ускуналар билан бутлаш ва қувватларни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда, молиялаштириш ҳажмлари ва манбаларини аниқлаштирган ҳолда, ушбу қарорга мувофиқ амалга оширилиши назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини белгиланган тартибда унга киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Дастурни бажариш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзагроэкспорт» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Самарқанд вилояти ва Булунғур тумани ҳокимликлари, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан биргаликда бир ой муддатда Булунғур туманида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича замонавий логистика маркази барпо этилишини ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Самарқанд вилояти ва Булунғур тумани ҳокимликлари «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда ер ажратилишини ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатномалар «ягона дарча» тамойили бўйича берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Дастурга киритилган ва норуда фойдали қазилмаларни геологик ўрганиш, қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияларни олишда кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзбекэнерго» АЖ Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Дастур доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи ишлаб чиқариш корхоналари электр узатиш линияларига ўз вақтида уланишини ва уларга электр энергияси узлуксиз етказиб берилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тижорат банкларига Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун белгиланган тартибда кредитлар, шу жумладан республикада ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналарни ва уларга бутловчи буюмларни сотиб олиш учун хорижий валютадаги кредитлар ажратиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Самарқанд вилояти ва Булунғур тумани ҳокимликлари ҳар чораклик асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур тадбирлари ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича лойиҳа ташаббускорлари фаолиятининг натижадорлигини вилоят ва туман фаоллари йиғилишларида кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига Дастурнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 30 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
178-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 248-модда)