ИЛОВА
|
Асосий вазифалар |
Чора-тадбирлар номи |
Тадбирларни амалга ошириш шакли ва механизми |
Бажариш муддати |
Масъул ижрочилар |
|
1. Бюджет ва солиқ ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ва унификациялаш, солиқ юкларини қисқартириш. |
1.1. Сенат қўмитаси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисоботини кўриб чиқиш чоғида унинг аҳолига кредит бериш тизимини кенгайтириш, жумладан микрокредит ҳамда микролизинг механизмларини ривожлантириш ва улар ҳажмини ошириш билан боғлиқ фаолияти натижаларини муҳокама қилиш. |
Сенат қўмитаси қарори. |
2006 йилнинг II чораги |
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
|
1.2. Сенат қўмиталарининг қўшма мажлисида Адлия вазирлиги, Монополиядан чиқариш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Давлат солиқ қўмитасининг янги корхоналарни рўйхатдан ўтказиш ва бизнесни ташкил этишда хабар қилиш тизимига ўтиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш билан боғлиқ фаолияти натижаларини муҳокама қилиш. |
Сенат қўмиталарининг қўшма қарори. |
2006 йилнинг III чораги |
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси | |
|
1.3. «Бюджет ва солиқ ислоҳотларини янада чуқурлаштириш – миллий иқтисодиётни эркинлаштиришнинг устувор йўналиши» мавзуида давра суҳбати ўтказиш. |
Давра суҳбати натижалари бўйича тавсиялар бериш. |
2006 йилнинг IV чораги |
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси | |
|
2. Иқтисодиётни тузилмавий ислоҳ қилиш ва модернизациялаш кўламини янада чуқурлаштириш ҳамда кенгайтириш. Чет эл инвестицияларини жалб этиш учун барча зарур шароитларни яратиш. |
2.1. «Ўзбекистонда маҳаллий ва хорижий инвесторлар фаолияти кафолатларини қонуний жиҳатдан таъминлаш механизмини такомиллаштириш» мавзуида семинар ўтказиш. |
Семинар натижалари бўйича тавсиялар бериш. |
2006 йилнинг III чораги |
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси |
|
3. Хусусий мулк секторини кенг кўламда ривожлантириш, тижорат учун қулай муҳитни шакллантириш ва кафолатни кучайтириш. |
3.1. Тошкент вилоятида Адлия вазирлиги, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда «Тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш ва бизнес учун қулай муҳит яратиш – суд ислоҳотларини чуқурлаштиришнинг муҳим вазифалари» мавзуида семинар ўтказиш. |
Сайёр семинар натижалари бўйича тавсиялар бериш. |
2006 йилнинг III чораги |
Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
|
3.2. «Молия бозори ислоҳотларини чуқурлаштириш ва бизнес учун қулай муҳит яратиш» мавзуида давра суҳбати ўтказиш. |
Давра суҳбати якуни бўйича тавсиялар бериш. |
2006 йилнинг III чораги |
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси | |
|
3.3. Қўмитанинг сайёр мажлисида Жиззах вилоятида фермерлар томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича турли шаклларда кооперациялар ташкил этишнинг амалий механизмини яратиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш. |
Сенат қўмитаси қарори. |
2006 йилнинг IV чораги |
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси | |
|
4. Бандликни таъминлаш – аҳоли даромадини кўпайтириш ва турмуш даражасини оширишнинг муҳим шарти. |
4.1. Қўмита мажлисида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида аҳолининг бандлигини таъминлаш учун шарт-шароит яратиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш. |
Сенат қўмитаси қарори. |
2006 йилнинг IV чораги |
Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
|
4.2. Қўмитанинг сайёр мажлисида «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг иш берувчилар (фермерлар) билан ишловчилар ўртасидаги меҳнат муносабатларини тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий меъёрларининг Тошкент вилоятида бажарилишини таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш |
Сенат қўмитаси қарори. |
2006 йилнинг IV чораги |
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси | |
|
5. Экспортни ҳар тарафлама рағбатлантириш ҳамда валюта ресурслари тежалишини таъминлаш, улардан оқилона ва самарали фойдаланиш. |
5.1. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда «Кичик ва хусусий бизнес корхоналари маҳсулотлари экспортини рағбатлантириш ҳамда валюта ресурсларидан самарали фойдаланиш йўллари» мавзуида давра суҳбати ўтказиш. |
Давра суҳбати натижалари бўйича тавсиялар бериш. |
2007 йилнинг I чораги |
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси |
|
6. Уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш. |
6.1. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мониторинг қилиш ҳамда унинг натижаларини «Бирлашган сессия» – мажлисида муҳокама қилиш. |
Сенат қўмитаси ва халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қўшма қарори. |
2007 йилнинг I чораги |
Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши |
|
7. Энергия ресурсларини, биринчи навбатда кимё, рангли металлургия, электр энергетикаси каби кўп энергия ишлатиладиган тармоқларда қаттиқ тежаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. |
7.1. «Энергия ресурсларини тежаш: янги технологиялар, қонунчиликни такомиллаштириш, энергия тежашни рағбатлантириш ва истиқболлар» мавзуида давра суҳбати ўтказиш. |
Давра суҳбати натижалари бўйича тавсиялар бериш. |
2007 йилнинг II чораги |
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
|
8. Қонун ижодкорлиги жараёнининг самарадорлигини ошириш, қабул қилинаётган қонунлар сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш, умумдавлат ва минтақавий манфаатлар балансини таъминлаш. |
8.1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ўзаро ҳамкорлик ҳаракатларини ташкил этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ўзаро ҳамкорлик ҳаракатларини ташкил этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида Сенат Кенгашининг қарори. |
2006 йилнинг I чораги |
Сенат раҳбарияти |
|
8.2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг ўзаро ҳамкорлик ҳаракатларини ташкил этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисларини ўтказиш. |
Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлислари. |
Ҳар ойда |
Сенат раҳбарияти | |
|
8.3. Мамлакатни социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожлантириш, иқтисодиётни модернизациялашнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 февралдаги Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида қилган маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларни эътиборга олиб, Сенат қўмиталари фаолиятининг режаларини қайта кўриб чиқиш. |
Сенат қўмиталарининг назорат-таҳлилий фаолияти ва тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисидаги Сенат Кенгашининг қарорлари. |
2006 йилнинг II чораги |
Сенат қўмиталари | |
|
8.4. Қонунчилик палатаси қабул қилган қонунларни Сенат қўмиталари томонидан олдиндан кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш. |
Сенат Кенгашининг Низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори. |
2006 йилнинг II чораги |
Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси | |
|
8.5. Бажарилган ишлар тўғрисида Сенат қўмиталарининг ҳисоботини тинглаш. |
Сенат Кенгашининг қарори. |
Ҳар чоракда |
Сенат қўмиталари | |
|
8.6. Ўзбекистон Республикасида давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат идоралари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисида Адлия вазирлигининг ҳисоботини тинглаш. |
Сенат қарори. |
2006 йилнинг IV чораги |
Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси | |
|
8.7. Сенат қўмиталари билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, шунингдек халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва тегишли вилоят Кенгашларининг қўшма мажлисларини ўтказиш. |
1. Навоий вилоятида «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилишини ўрганиш натижаларини халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши билан қўшма мажлисда кўриб чиқиш. Қўшма қарор (Сенат қўмитасининг сайёр мажлиси бўйича). |
2006 йилнинг II чораги |
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши | |
|
2. Сурхондарё вилоятида БМТнинг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ғайриқонуний айланишига қарши кураш тўғрисидаги Конвенцияси ижросини ўрганиш натижаларини халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши билан қўшма мажлисда кўриб чиқиш. Қўшма қарор (Сенат қўмитасининг сайёр мажлиси бўйича). |
2006 йилнинг II чораги |
Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши | ||
|
3. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижро этилишини ўрганиш натижаларини халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши билан қўшма мажлисда кўриб чиқиш. Қўшма қарор (Сенат қўмитасининг сайёр мажлиси бўйича). |
2006 йилнинг III чораги |
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши | ||
|
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижро этилишини ўрганиш натижаларини халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши билан қўшма мажлисда кўриб чиқиш. Қўшма қарор (Сенат қўмитасининг сайёр мажлиси бўйича). |
2006 йилнинг III чораги |
Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши | ||
|
5. Хоразм вилоятида «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилишини ўрганиш натижаларини халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши билан қўшма мажлисда кўриб чиқиш. Қўшма қарор (Сенат қўмитасининг сайёр мажлиси бўйича). |
2007 йилнинг |
Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши | ||
|
9. Сенат, унинг Кенгаши ва қўмиталарининг назорат қилиш соҳасидаги барча шаклларининг самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш, қонунлар ижроси устидан мониторинг олиб боришни кучайтириш. |
9.1. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Сенат (Сенат Кенгаши) ва Сенат қўмиталари қарорларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом ишлаб чиқиш. Низомда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш талаб этилади: 1) мамлакат ва минтақаларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда Сенат қўмиталарининг назорат-таҳлил фаолияти режасини шакллантириш; 2) халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари вакилларини Сенат қўмиталари томонидан тузиладиган ишчи гуруҳлар ишига жалб этиш; 3) Сенат қўмиталарининг назорат фаолияти натижаларини конференциялар ва давра суҳбатларида кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш; 4) жойларда ишлайдиган сенаторларнинг Сенат қўмиталари фаолиятида иштирок этиши; 5) Ўзбекистон Республикаси қонунларини ижро этишда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳамда қонунчиликни янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш; 6) қонунлар ижросига тўсиқ бўлаётган сабабларни аниқлаш; 7) қонунларнинг амалда қўлланилмаётган меъёрларини аниқлаш. |
Сенат Кенгашининг Низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори. |
2006 йилнинг II чораги |
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
9.2. Сенат қўмиталари томонидан конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида Низом ишлаб чиқиш. Низомда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш лозим: 1) Сенат қўмиталари томонидан назорат фаолиятини амалга ошириш юзасидан ўтказилган тадбирлар давомида олинган ахборотни кейинчалик амалий жиҳатдан қўллаш мақсадида Сенат қўмиталарининг бир йиллик тадбирлар режасини тузиш; 2) Сенат қўмиталари томонидан назорат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни олдиндан муҳокама қилиш; 3) Сенат қўмиталари томонидан ўтказиладиган тадбирларда жойларда ишловчи сенаторларнинг иштирок этиши; 4) тадбирлар давомида минтақавий ривожланиш масалалари ва минтақавий муаммоларни кўриб чиқиш ҳамда муҳокама қилиш. |
Сенат Кенгашининг Низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори. |
2006 йилнинг II чораги |
Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси | |
|
9.3. Сенат, Сенат аъзолари томонидан парламент сўрови йўллаш тартиби тўғрисида Тавсиялар ишлаб чиқиш. |
Сенат, Сенат аъзолари томонидан парламент сўрови йўллаш тартиби тўғрисидаги Тавсияларни тасдиқлаш ҳақида Сенат Кенгашининг қарори. |
2006 йилнинг II чораги |
Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси | |
|
10. Сенат қўмиталари ва комиссияларининг назорат фаолиятини амалга ошириш масалаларида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришини таъминлаш, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмиталари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари билан минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим масалаларни ҳал этишдаги ишлар мувофиқлаштирилишини такомиллаштириш. |
10.1. Минтақавий ривожланиш масалаларини ҳал этишда Сенатнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорликда амалга ошириш механизмини яратиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг Намунавий регламентини ишлаб чиқиш. Бунда Сенат қўмиталари ва комиссияларининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш лозим: 1) Сенат қўмиталари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сайёр мажлислари – «Бирлашган сессия»ларини ўтказиш; 2) халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари мажлисларида Сенат қўмиталарининг назорат фаолияти натижаларини муҳокама қилиш. |
Сенат Кенгашининг Намунавий регламентни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори. |
2006 йилнинг II чораги |
Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
10.2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари тўғрисидаги Намунавий низомни ишлаб чиқиш. Сенат қўмиталари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмиталари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссияларининг минтақаларни социал-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим масалаларини ҳал этиш борасидаги ҳаракатларини мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида қуйидагиларга алоҳида эътибор берилади: 1) Сенат қўмиталари назорат фаолиятини амалга оширган вақтларида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссияларининг иштирок этиши; 2) минтақаларни ривожлантириш масалаларини ҳал этишда Сенат қўмиталари билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссияларининг ҳамкорлиги; 3) халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссияларининг ишида сенаторлар иштирокининг самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар. |
Сенат Кенгашининг Намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори. |
2006 йилнинг II чораги |
Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси | |
|
11. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари бўлган сенаторларнинг сайловчилар билан алоқаларини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. |
11.1. Сенат қўмиталари мажлисларида сенаторларнинг сайловчилар билан ишлаш тўғрисидаги ҳисоботини тинглаш. |
Сенат қўмитаси қарори. |
Ҳар чоракда |
Сенат қўмиталари |
|
11.2. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари бўлган сенаторларнинг сайловчилар билан алоқасини кучайтиришга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш. |
Сенат Кенгашининг тавсияларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори. |
2006 йилнинг III чораги |
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси | |
|
11.3. Сенат ялпи мажлислари натижалари бўйича сенаторларнинг сайловчилар билан мунтазам учрашувларини ўтказиш. |
Сенаторларнинг сайловчилар билан учрашувлари. |
Сенатнинг ҳар бир ялпи мажлисидан сўнг 15 кун давомида |
Сенаторлар, Сенат қўмиталари | |
|
11.4. Жойларда ишлайдиган сенаторларнинг сайловчилар билан учрашувлар натижалари бўйича кўтарилган минтақани ривожлантиришга оид долзарб масалаларни Сенат қўмиталари томонидан кўриб чиқиш. |
1. Навоий вилояти иқтисодиётини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш. Сенат қўмитаси ва халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг қўшма қарори. |
2006 йилнинг II чораги |
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши | |
|
2. Бола ҳуқуқлари бўйича БМТ Конвенциясининг Андижон вилоятида ижро этилишини ўрганиш натижаларини муҳокама қилиш. |
2006 йилнинг III чораги |
Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси, халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши | ||
|
3. 2004 – 2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий Давлат Дастурининг умумтаълим мактаблари моддий-техника базасини ривожлантиришга доир қисмининг Сирдарё вилоятида ижро этилишини ўрганиш натижаларини муҳокама қилиш. Сенат қўмитаси ва халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг қўшма қарори. |
2006 йилнинг IV чораги |
Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши | ||
|
4. «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан Сурхондарё вилоятида ижро этилишини ўрганиш натижаларини муҳокама қилиш. Сенат қўмитаси билан халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг қўшма қарори. |
2006 йилнинг IV чораги |
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши | ||
|
5. Тошкент шаҳридаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш. Сенат қўмитаси билан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қўшма қарори. |
2007 йилнинг II чораги |
Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши | ||
|
12. Сенаторларнинг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш, Сенат, унинг қўмиталари ва комиссиялари ишида ошкоралик ҳамда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш.
|
12.1. Юқори палата иши тўғрисидаги ҳамма олиши мумкин бўлган ахборотни жамловчи Сенат веб-сайтини яратиш (Сенат томонидан кўриб чиқилган қонунлар, Сенат ялпи мажлисининг кун тартиби, Сенат ва унинг Кенгаши қарорлари, Сенатда бўлиб ўтган тадбирларга доир материаллар ва ҳоказо). |
Сенат раҳбариятининг веб-сайтни яратиш тўғрисидаги фармойиши. |
2006 йилнинг II чораги |
Сенат қўмиталари ва Сенат Девони |
|
12.2. Сенат, унинг Кенгаши ва қўмиталари ҳужжатларининг электрон версияларини электрон почта орқали сенаторларга юборишни ташкил этиш чора-тадбирларини кўриш. |
Сенат раҳбарияти фармойиши. |
2006 йилнинг II чораги |
Сенат қўмиталари ва Сенат Девони | |
|
12.3. Парламентнинг юқори палатаси, унинг қўмиталари ва комиссиялари ишида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида сенаторларнинг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. Бунда сенаторларнинг оммавий ахборот воситаларида, жумладан «Парламент соати» кўрсатувида чиқиш бўйича шахсий иш режасини тайёрлашга алоҳида эътибор берилади. |
Сенат қўмиталарининг иш режалари. |
2006 йилнинг II чораги |
Сенат қўмиталари | |
|
13. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари доирасида парламентлараро алоқаларни икки томонлама ва кўп томонлама асосларда ривожлантириш. |
13.1. Бошқа мамлакатлар парламентлари аъзолари билан икки ва кўп томонлама асосда ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш, Олий Мажлис ва ушбу мамлакатлар парламентлари ўртасида ҳамкорлик бўйича парламент гуруҳларини тузиш. |
Учрашувлар, ўзаро делегациялар алмашиш. |
2006 йил давомида |
Сенат Кенгаши |