Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2023 24.05.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2791
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қарори, 24.05.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2791
Кучга кириш санаси
30.05.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2023
Ҳужжат 23.12.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 24 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2791]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 30 ноябрдаги 13-2022-сонли ««Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2791-3, 21.12.2022 й.) асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 543-сон «Ўзбекистон Республикасида Давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис С. АРАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 27 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2016 йил 27 апрелдаги 34-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 543-сон «Ўзбекистон Республикасида Давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли вакил — юридик ва жисмоний шахс томонидан белгиланган тартибда ва шаклда берилган ишончномага мувофиқ ишончнома берувчи томонидан берилган ваколатлар доирасида иш олиб борадиган фуқаро;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер кадастрига доир ахборот — ерни рўйхатга олиш, ерни ҳисобга олиш ва ер баҳосига оид ахборотлар мажмуи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси — ер юзасининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий тартибга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер фонди — хўжалик бошқаруви ва ҳуқуқий муносабатлар объекти бўлган, маъмурий-ҳудудий бирликларнинг (мамлакат, республика, вилоят, туман, шаҳар) чегаралари доирасида ерларнинг турлари ва тоифалари бўйича майдонлари акс эттирилган жами ерлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадастр йиғмажилди — объектнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратига олиш, техник инвентаризация қилиш ва паспортлаштиришнинг, махсус текшириш ва изланишларнинг, сифат ва қиймат жиҳатдан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотлари жамламаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестри — кўчмас мулк ва унга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотларнинг, ҳуқуқ эгаларининг тизимга солинган жамланмаси, у кўчмас мулк объектининг ўрнашган жойи бўйича туман (шаҳар) чегарасида юритилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ер кадастри дафтари — ерларни ҳисобга олиш ва уларни баҳолаш бўйича асосий ҳужжат, ер участкасининг жойлашган ўрни, қайси мақсадда фойдаланишга мўлжалланганлигини, унга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, уни ижарага олиш ҳуқуқларини ва унга бўлган мулк ҳуқуқини аниқлаш учун зарур маълумотларни ўз ичига оладиган, ер участкасининг миқдор ва сифат ҳолати ҳамда баҳоси тўғрисидаги ахборот манбаи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ер кадастрига доир ахборот Ўзбекистон Республикасининг давлат ахборот ресурсидир ва у ер участкасини рўйхатга олиш, ҳисобга олиш ва унинг баҳосига оид ахборотлар мажмуини ташкил этади ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар фойдаланиши учун мўлжалланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ер кадастрига доир ахборот Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (бундан буён матнда «Давергеодезкадастр» деб юритилади), унинг ҳудудий бўлинмалари маълумотлар базасида шакллантирилади ва улар томонидан манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг мурожаатларига мувофиқ берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2017 йил 15 декабрдаги 9-сонли (рўйхат рақами 2791-1, 22.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/2791-1/0443-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мақсад ва фойдаланиш хусусиятига қараб ер кадастрига доир ахборот очиқ ва фойдаланилиши чекланган ахборот турларига бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер кадастрига доир очиқ ахборотга ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ахборот (ҳуқуқ эгасининг номи, ҳуқуқ тури, ер участкасининг умумий майдони) ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлар (шаҳарлар) кесимидаги ер фонди тўғрисидаги маълумотлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер кадастрига доир фойдаланилиши чекланган ахборотга ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган маълумотлардан ташқари кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестридаги, туман (шаҳар) ер кадастри дафтаридаги ва кадастр йиғмажилдидаги бошқа барча ахборотлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сири ҳисобланган ер кадастрига доир ахборотни бериш Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги Қонунида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ер кадастрига доир ахборотни тайёрлашда қуйидаги талаблар бажарилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот махфийлик даражаси бўйича шакллантирилган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер кадастрига доир очиқ ахборотдан фойдаланиш максимал даражада енгиллаштирилган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тўлиқ ва ишончли бўлиши, ер участкасининг ҳозирги ҳолатини акс эттириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг эҳтиёжларига мос бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ер кадастрига доир ахборотнинг турлари, шакллари ва шакллантириш манбалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ер кадастрига доир ахборот аэрокосмик суратга олиш, топографик-геодезик, картографик, тупроқ, агрокимёвий, геоботаник ва бошқа тадқиқотлар ва изланишлар, ерларнинг миқдор ва сифат жиҳатидан ҳисобга олиниши ва баҳоланиши, ерларни инвентаризация қилиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш натижасида олинган маълумотларга асосан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ер кадастрига доир ахборот ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга, ер участкаларини ҳисобга олишга ва қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ва норматив қийматига оид ахборот мажмуини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида ахборот ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгалари тўғрисидаги маълумотлар, ер участкаси тўғрисидаги (ерларнинг тури, фойдаланиш мақсади, сифати, қиймати, чегаралари, майдони, кадастр рақами ва бошқа тавсифлари), ер участкасига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги, ҳуқуқларнинг чекланиши ва сервитутлар тўғрисидаги, шунингдек кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестрига киритиладиган бошқа маълумотлардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаларини ҳисобга олиш тўғрисидаги ахборот ерларнинг ўлчамлари, миқдор ва сифат ҳолати, ўрнашган жойи, уларнинг ҳақиқий ҳолати ва фойдаланиши бўйича ер участкалари, аҳоли пунктлари, туманлар, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича тузилган маълумотлардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати тўғрисидаги ахборот тупроқларнинг бонитировкаси ва уларнинг қиймат баҳоси тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ер кадастрига доир ахборот қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатлар турлари бўйича шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестри;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ер кадастри дафтари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадастр йиғмажилди таркибидаги ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ер кадастрига доир ахборотни унинг шакллантирилишига, сақланишига, янгилаб борилишига ва турига қараб фойдаланувчиларга қуйидаги ташкилотлар тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Давергеодезкадастр» томонидан республика бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида бериладиган ахборот:
(«а» кичик банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2017 йил 15 декабрдаги 9-сонли (рўйхат рақами 2791-1, 22.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/2791-1/0443-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер турлари бўйича ерларнинг тоифалари кесимида ер фонди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ерларининг бонитет баллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари томонидан тегишли ҳудудлари бўйича туманлар (шаҳарлар) кесимида бериладиган ахборот:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер турлари бўйича ерларнинг тоифалари кесимида ер фонди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ерларининг бонитет баллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари томонидан ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари бўйича бериладиган ахборот:
(«в» кичик банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2017 йил 15 декабрдаги 9-сонли (рўйхат рақами 2791-1, 22.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/2791-1/0443-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестридаги ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасининг ер турлари бўйича майдони, қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ва норматив қиймати тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини юритиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ туман (шаҳар) ер кадастри дафтаридаги ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадастр йиғмажилдидаги ер участкасининг тавсифи ва бошқа хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ер кадастрига доир ахборотни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ер кадастрига доир ахборот манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг мурожаатномаларига асосан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатнома оғзаки ёки ёзма равишда, шу жумладан бевосита, почта орқали ёхуд электрон ҳужжат шаклида тақдим этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар ер кадастрига доир ахборот бериш ҳақидаги мурожаатнома билан, қоида тариқасида, тегишли ер участкасининг ўрнашган жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига» ва «Давергеодезкадастрга» мурожаат қилишга ҳақли.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2017 йил 15 декабрдаги 9-сонли (рўйхат рақами 2791-1, 22.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/2791-1/0443-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар сўралаётган ер кадастрига доир ахборот «Давергеодезкадастр» ёки унинг бошқа ҳудудий бўлинмасида мавжуд бўлса, мурожаатномани қабул қилган ташкилот уни тегишли ташкилотдан сўраб олади ҳамда манфаатдор юридик ва жисмоний шахсга тақдим этади.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2017 йил 15 декабрдаги 9-сонли (рўйхат рақами 2791-1, 22.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/2791-1/0443-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мурожаат этувчи юридик шахснинг мурожаатномасида унинг тўлиқ номи ва жойлашган манзили (почта адреси), жисмоний шахснинг мурожаатномасида унинг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш жойи ҳамда сўралаётган ахборотнинг аниқ тури (турлари) кўрсатилиши керак. Мурожаатнома юридик ва жисмоний шахсларнинг ишончли вакили томонидан берилган бўлса, ишончли вакил эканлигини тасдиқловчи ҳужжат мурожаатномага илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мурожаатномаларнинг ва берилаётган ер кадастрига доир ахборотларнинг ҳисоби ер кадастрига доир ахборотни бераётган ташкилот томонидан мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ журналда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер кадастрига доир ахборот берилганлиги ҳақидаги маълумотлар журналга уни юритувчи масъул шахс томонидан ахборот берилган кундан бошлаб бир иш куни ичида киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ахборотдан ташқари ер кадастрига доир бошқа ахборотларни бериш Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддасига мувофиқ ҳақ эвазига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ахборот ҳақига уни қидириш, умумлаштириш, беришга тайёрлаш ва ахборотни бериш билан боғлиқ бошқа харажатлар киритилади. Ахборот ҳақи мурожаатномани қабул қилиб олган ходим томонидан берилган тўлов хабарномасига мувофиқ тижорат банки орқали тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ер кадастрига доир очиқ ахборот барча манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга ҳеч қандай чекловларсиз берилади. Ер кадастрига доир фойдаланилиши чекланган ахборот фақат ер участкасининг эгасига, фойдаланувчисига, ижарачисига ва мулкдорига ёки уларнинг ишончли вакилига ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ ер участкасига бўлган ҳуқуқ ўтган бошқа шахсларга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахслар бошқа шахсларга тегишли бўлган ер участкалари тўғрисида ер кадастрига доир фойдаланилиши чекланган ахборотни ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси орқали олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ер кадастрига доир ахборот манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг мурожаатномасига мувофиқ қоғоз ёки электрон ҳужжат шаклида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Юридик ва жисмоний шахсларга ер кадастрига доир ахборот мурожаатнома келиб тушган кундан бошлаб 5 кун ичида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралган ер кадастрига доир ахборотни тайёрлаш ишларининг ҳажми кўп бўлган ёки уни бошқа ташкилотдан сўраб олиш лозим бўлган тақдирда ахборот бериш муддати 15 кунгача узайтирилиши мумкин. Бунда ахборот бериш муддати узайтирилганлиги ҳақида мурожаат этувчига ёзма равишда ёки электрон почта орқали хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мурожаат этувчига ер кадастрига доир ахборот бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқ эгаси бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар томонидан бошқа шахсга тегишли бўлган ер участкаси тўғрисида ер кадастрига доир фойдаланилиши чекланган ахборот сўралганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатноманинг мазмунини аниқлаш имконияти бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаат аноним деб топилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаат қилувчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ахборотдан ташқари ер кадастрига доир бошқа ахборотларни бериш учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер кадастрига доир ахборот маълумотлар базасида мавжуд бўлмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ер кадастрига доир ахборотни беришни рад этиш тўғрисидаги хат манфаатдор юридик ва жисмоний шахсга ёзма равишда тақдим этилиши, унда рад этиш сабаби кўрсатилган бўлиши ва у ташкилот раҳбари томонидан имзоланган бўлиши лозим. Рад этиш тўғрисидаги хатда ахборотни беришни рад этиш устидан судга шикоят қилиниши мумкинлиги кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер кадастрига доир ахборотни беришни рад этиш ҳолатлари ер кадастрига доир ахборотни олиш учун тушган мурожаатномаларни ҳисобга олиш журналининг 6-устунида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестрида, туман (шаҳар) ер кадастри дафтарида, кадастр йиғмажилдларида ёки бошқа манбаларда сўралаётган ер кадастрига доир ахборот мавжуд бўлмаса, мурожаат этувчига у сўраётган ахборот йўқлиги тўғрисида ёзма равишда маълум қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Юридик ва жисмоний шахслар берилган ер кадастрига доир ахборотда хатолар, ноаниқликлар мавжудлигини аниқлаган ёки унда берилган маълумотлар таркибига рози бўлмаган ҳолатларда ушбу ахборот маълумотлари қайта кўриб чиқилишини талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилган ер кадастрига доир ахборотда аниқланган хато ва ноаниқликларни тўғрилаш, маълумот берган ташкилот ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер кадастрига доир ахборотни олиш учун тушган мурожаатномаларни ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖУРНАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Мурожаатнома берган юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми

Мурожаатнома қабул қилинган сана

Мурожаатнома мазмуни

Ахборот учун тўланган ҳақ суммаси, сўм

Ахборот берилган ёки рад этилган сана

Мурожаатномани қабул қилиб олган ходимнинг фамилияси ва имзоси

1

2

3

4

5

6

7








(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 21-сон, 245-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/2791-1/0443-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 21.10.2021 й., 10/21/2791-2/0984-сон)