29.09.2007 йилдаги 399-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир 2007-2008 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурининг ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши билан биргаликда ўтказган мажлис асносида шу нарса қайд этиб ўтилдики, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2006 йил 25 декабрда қабул қилинган 284-I-сонли Қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир 2007-2008 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурини бажариш юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ушбу Дастур асосида тегишли тадбирлар режалари қабул қилинган. Мажлисда мазкур Дастурнинг, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги ижроси тўғрисида шу дастурий ҳужжат ижроси учун масъул Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси М. Ражабованинг ҳамда мажлис бошқа иштирокчиларининг ахборотлари тингланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбирлар режаларига мувофиқ аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, мамлакат Президенти фармонлари ва қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини тушунтириш юзасидан маърифий ишлар олиб борилмоқда. Бунда тинчлик, мустақиллик, миллатлараро ва динлараро бағрикенглик ғояларини тарғиб қилишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раисларининг (оқсоқолларнинг) ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган жадвал бўйича амалий машғулотлар ва семинарлар ўтказилди. Бундан ташқари фуқаролар йиғинларида корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ободонлаштириш муаммолари юзасидан ҳисоботлари тингланди. Мажбурий коммунал тўловлар тўланишини таъминлаш, иссиқлик ва электр энергиясидан, иссиқ ва совуқ сувдан, табиий газдан тежамкорлик билан фойдаланилишига эришиш борасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан ҳамкорлиги йўлга қўйилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мўлжаллаб бинолар қуришга алоҳида эътибор қилинмоқда (Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳри). «Маънавият ва маърифат» хоналарини жиҳозлаш ва тегишли адабиётлар билан таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрилди (Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри). Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги 61 маҳалла қўмитасининг ҳаммаси компьютерлар билан таъминланди. Самарқанд шаҳридаги «Мир Саид Барака» маҳалласида коммунал тўловлар тўлашдан тушаётган маблағларнинг бир қисмини кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтириш тажрибаси қўлланмоқда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Сирдарё вилоятида маҳалла қўмиталари оқсоқолларининг кўрик-танловлари ўтказилди. Ижтимоий соҳага тааллуқли, коммунал хизматлар тўлови, уйларнинг атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда уйларни намунали сақлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда маҳалла қўмиталари билан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамкорлигини таъминлаш учун Тошкент шаҳар ҳокими томонидан махсус қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри давлат ҳокимияти органлари томонидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир 2007-2008 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурини бажариш борасидаги ишларда камчиликлар ҳамда фойдаланилмаган имкониятлар мавжуд. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мазкур масалага доир қарори фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳаммасига етказиб берилди деб бўлмайди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан 2007-2008 йилларга мўлжалланган тадбирлар режалари ўз вақтида бажарилишига етарлича эътибор бермаяптилар. Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари мажлисларида ана шу тадбирлар режаларининг ижро этилиши натижалари муҳокамаси ўтказилмаяпти. Номи юқорида айтиб ўтилган минтақаларда ушбу масала ўрганилганда Ҳаракат дастурининг жорий йилнинг биринчи чорагига мўлжалланган бир қанча тадбирлари бажарилмаганлиги ҳоллари аниқланди. Тадбирлар режасининг ижро этилиши жараёни тўғрисидаги масала халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашида бирон марта ҳам муҳокама этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари аксарият туман ва шаҳар Кенгашларининг тадбирлар режаларида кўп ҳолларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир аниқ чора-тадбирлар кўринмайди. Бўлиб ўтган тадбирларга оид материалларни кўпинча топиб бўлмайди. Бир қатор минтақаларда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳудудларни ободонлаштириш масалалари юзасидан ҳисоботлари юзаки, хўжа кўрсинга ўтказилган. Жойларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятидаги ижобий тажрибани умумлаштириш ва оммалаштириш ишлари яхши ташкил этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида ва шу йўналишдаги фаолияти ўрганилган барча вилоятларда талайгина фуқаролар йиғинлари тегишли бинолар, телефон ва бошқа алоқа воситалари ҳамда компьютерлар билан таъминланмаган. Чунончи, Қорақалпоғистон Республикасида 297 та фуқаролар йиғинида бино, 306 тасида компьютер техникаси, 58 та фуқаролар йиғинида эса телефон йўқ. Самарқанд вилоятидаги 1067 та фуқаролар йиғинининг 73 таси компьютер билан таъминланган. Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларидаги «Маънавият ва маърифат» хоналарининг аксарияти жиҳозланмаган, ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий адабиётлар билан таъминланмаган ҳам. Наманган вилоятидаги 856 та фуқаролар йиғинидан 665 тасида «Маънавият ва маърифат» хоналари ташкил этилмаган. Тошкент шаҳрининг айрим туманларидаги маҳалла қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш масалаларига бағишланган қарорларига оид материаллар билан таъминланилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча минтақалар бўйича оммавий ахборот воситаларининг фуқаролар йиғинлари фаолиятига доир материалларида кўпинча йиғинларнинг иши таҳлил этилмайди, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини яхшилашга доир амалий таклифлар учрамайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир 2007-2008 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури мамлакатимиз ижтимоий ва сиёсий ҳаётида аҳолининг иштироки кўламларини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, шунингдек мазкур Дастур ижроси учун масъул Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси М. Ражабованинг ҳамда мажлис бошқа иштирокчиларининг ахборотларини тинглаб ва муҳокама этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси М. Ражабованинг Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир 2007-2008 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурининг ижроси тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир 2007-2008 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурини ижро этиш борасидаги ўз фаолиятларини танқидий таҳлил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир 2007-2008 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурини бажаришдаги қайд этиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар белгилаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий, спорт йўналишидаги ва бошқа тадбирларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини жалб этган ҳолда ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларида фуқаролар йиғинларининг фаолиятини ёритишга доир материаллар сифатини яхшилаш ва уларнинг бу борадаги имкониятларидан самарали фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур масалага доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш барча ҳудудий органларига етказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари бинолар, ташкилий-техника, телефон ва бошқа алоқа воситалари билан таъминланиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маънавият ва маърифат» хоналарини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кўмагида ташкил этиш, уларни зарур адабиётлар билан таъминлаш ҳамда фаолиятини жонлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудлардаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ободонлаштириш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари юзасидан ҳисоботларини тинглаш тадбирларига алоҳида эътибор берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир 2007-2008 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури ижроси учун масъул органлар ва ташкилотлар ушбу Қарорнинг бажарилиш жараёни тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасига 2007 йил 15 декабрга ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ўринбосари Ф. Муҳитдинова зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 29 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
399-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 9-сон, 468-модда)