27.02.2009 йилдаги 602-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастурини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 февралда бўлиб ўтган, 2008 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида қилган маърузасидаги асосий қоидаларни амалга оширишга доир тадбирлар режаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастурини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 февралда бўлиб ўтган, 2008 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида қилган маърузасидаги асосий қоидаларни амалга оширишга доир тадбирлар режаси тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 27 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
602-I-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2009 йил 27 февралдаги 602-I-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастурини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 февралда бўлиб ўтган, 2008 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида қилган маърузасидаги асосий қоидаларни амалга оширишга доир тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбир номи

Бажариш муддати

Ижро шакли ва натижалари

Масъул ижрочилар

Кутилаётган натижалар

I. Назорат-таҳлил фаолияти

1.

Техникавий ва ҳунар таълими тўғрисидаги конвенциянинг Сирдарё вилояти қишлоқ туманларида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш

Биринчи ярим йиллик

Сенат қўмиталари ҳамда халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашининг қўшма қарорини қабул қилиш

Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмиталари (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши билан биргаликда)

Қишлоқ аҳолисининг таълим даражасини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш

2.

«Истеъмол кредити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Фарғона вилояти қишлоқ туманларида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш

Иккинчи ярим йиллик

Сенат қўмиталари ҳамда халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг қўшма қарорини қабул қилиш

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари ҳамда Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмиталари (халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши билан биргаликда)

Қишлоқ аҳолисининг даромадлари даражасини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш

3.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий Дастурининг Жиззах вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш

Иккинчи ярим йиллик

Сенат қўмитаси ҳамда халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг қўшма қарорини қабул қилиш

Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси (халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши билан биргаликда)

Қишлоқ аҳолисининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш

4.

«Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Навоий вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш

Иккинчи ярим йиллик

Сенат қўмитаси ҳамда халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг қўшма қарорини қабул қилиш

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси (халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши билан биргаликда)

Саноат ишлаб чиқариши ўсиб боришига ҳамоҳанг экологик хавфсизликни таъминлаш қоидаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг нормаларини ҳар тарафлама амалга ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш

II. Тадбирлар*

1.

«Қишлоқда инфратузилмани ривожлантириш ҳамда даромад манбаларини кўпайтиришнинг ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган стратегияси» мавзуида семинар (халқ депутатлари Кенгашларининг тегишли доимий комиссиялари иштирокида)

Йилнинг иккинчи чораги

Тавсиялар қабул қилиш

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

Қишлоқ аҳолиси даромадлари даражасини оширишга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш

2.

«Одам савдоси — замонамизнинг глобал муаммоси» мавзуида семинар

Йилнинг иккинчи чораги

Тавсиялар қабул қилиш

Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

Одам савдосига қарши кураш борасида давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш

3.

«БМТнинг «Инсон тараққиёти» концепцияси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастурини амалга оширишдаги роли» мавзуида минтақавий семинар

Йилнинг иккинчи чораги

Тавсиялар қабул қилиш

Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси (БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси билан биргаликда)

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастурининг қонунчилик таъминоти ҳамда мазкур Дастурни амалга ошириш борасидаги фаолиятидан қишлоқ жойлар аҳолисини кенг кўламда хабардор этиб бориш ва бу фаолият кенг ёритилишини таъминлаш

4.

«Қишлоқ аҳолиси тиббий маданиятини оширишнинг долзарб муаммолари» мавзуида давра суҳбати

Йилнинг иккинчи чораги

Тавсиялар қабул қилиш

Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

Қишлоқ аҳолисининг тиббий маданиятини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш

5.

«Қишлоқда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда чет эл инвестицияларини жалб этиш масалалари» мавзуида семинар (Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда)

Йилнинг учинчи чораги

Тавсиялар қабул қилиш

Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси

Қишлоқ аҳолиси даромадлари даражасини оширишга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш

6.

«Қишлоқ ёшларини ҳарбий хизматга тайёрлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг вазифалари» мавзуида семинар

Йилнинг тўртинчи чораги

Тавсиялар қабул қилиш

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

Қишлоқ ёшларида ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш

7.

Марказий Осиёнинг трансчегаравий дарёлари ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари юзасидан сенаторлар, олимлар ва мутахассисларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишларини ташкил этиш

Йил давомида

Оммавий ахборот воситаларида чиқиш

Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Матбуот хизмати

Трансчегаравий оқар сув ресурсларидан фойдаланиш муаммоларидан жамоатчиликнинг хабардорлик даражасини ошириш

8.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 февралда бўлиб ўтган, 2008 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида қилган маърузасида баён этилган асосий қоидаларни, шунингдек «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастурини амалга оширишга оид тадбирларни рўёбга чиқаришда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ўрни ва аҳамияти тўғрисида минтақавий семинарлар ўтказиш.

Йил давомида

Тавсиялар қабул қилиш

Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги, уларнинг минтақавий ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш масалалари бўйича гуруҳ Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари ҳамда Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмиталари билан биргаликда

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, шунингдек жаҳон иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини мамлакатимизда бартараф этиш юзасидан 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган тадбирлар дастури моҳияти ҳамда аҳамиятини тушунтиришга қаратилган фаолияти самарадорлигини ошириш.

«Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастурини ҳамда тегишли минтақавий дастурларни амалга оширишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаоллигини янада кучайтириш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ: Тадбирлар ўтказиладиган сана ва уларнинг иштирокчилари таркиби материаллар тайёр бўлишига қараб аниқлаштирилади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 2-сон, 48-модда)