Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлари мавжуд ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2785]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлари мавжуд ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 9 сентябрдаги 2024/4-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2785-3, 07.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2024 й., 10/24/2785-3/0798-сон)
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 27 апрель,
50-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 27 апрелдаги 50-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлари мавжуд ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш
ҚОИДАЛАРИ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 9 сентябрдаги 2024/4-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2785-3, 07.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2024 й., 10/24/2785-3/0798-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 4 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ҳамда 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни (бундан буён матнда васийликка олинувчилар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги «Мурувват» интернат уйларига (бундан буён матнда тиббий-ижтимоий муассаса деб юритилади) расмийлаштириш қоидаларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 10 июлдаги 2024/1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2785-2, 14.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/2785-2/0628-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга юбориш, шунингдек биттасидан иккинчисига ўтказиш (кўчириш) масаласини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг буйруғи билан Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга юбориш, шунингдек биттасидан иккинчисига ўтказиш (кўчириш) бўйича доимий фаолият юритувчи махсус комиссия (бундан буён матнда Махсус комиссия деб юритилади) тузилади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 10 июлдаги 2024/1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2785-2, 14.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/2785-2/0628-сон)
Махсус комиссия таркиби камида 5 нафар аъзодан, шу жумладан Махсус комиссия раиси ва котибидан иборат бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади) бошлиқларининг буйруқлари билан тегишлича уларнинг ҳузурида тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш учун васийликка олинувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар (бундан буён матнда ишчи гуруҳ деб юритилади) ташкил этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 9 сентябрдаги 2024/4-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2785-3, 07.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2024 й., 10/24/2785-3/0798-сон)
3. Махсус комиссия ҳудудий бошқармаларнинг васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш масалалари бўйича ишларини мувофиқлаштириб боради.
2-боб. Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Васийликка олинувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сон қарори билан тасдиқланган «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом ҳамда «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлари тўғрисидаги низомда назарда тутилган тегишли тиббий-ижтимоий муассасага расмийлаштириш учун талаб этиладиган ҳужжатларни туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига топширади. Бунда, соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг иловасида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ тақдим этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 10 июлдаги 2024/1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2785-2, 14.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/2785-2/0628-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари васийликка олинувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириб, уларни ҳар бир васийликка олинувчи бўйича алоҳида жилдларга жойлаштирган ҳолда ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 10 кун ичида ҳудудий бошқармаларга юборади.
Ҳужжатларнинг ўз вақтида ҳудудий бошқармаларга юборилиши учун туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари директорлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 10 июлдаги 2024/1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2785-2, 14.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/2785-2/0628-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги ишчи гуруҳлар томонидан туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидан келиб тушган васийликка олинувчиларнинг ҳужжатлари 10 иш куни ичида атрофлича ўрганиб чиқилиб, тегишли қарор чиқариш учун Махсус комиссияга тақдим этилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 10 июлдаги 2024/1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2785-2, 14.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/2785-2/0628-сон)
7. Махсус комиссия тақдим этилган ҳужжатларни васийликка олинувчиларнинг истаги, шунингдек тиббий-ижтимоий муассасалардаги бўш ўринлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқади ва уларни мазкур муассасаларга юбориш (қабул қилиш) ёки юборишда (қабул қилишда) рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
8. Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга юборишни (қабул қилишни) асоссиз рад этишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Махсус комиссия қарори у қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун ичида тегишлича ҳудудий бошқармаларга васийликка олинувчиларнинг ҳужжатлари билан бирга юборилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 10 июлдаги 2024/1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2785-2, 14.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/2785-2/0628-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан Махсус комиссия қарори келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида унинг асосида васийликка олинувчини «Мурувват» интернат уйига юбориш тўғрисида буйруқ қабул қилинади ва васийликка олинувчининг ҳужжатлари билан бирга тиббий-ижтимоий муассасага юборилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 10 июлдаги 2024/1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2785-2, 14.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/2785-2/0628-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Махсус комиссия қарорида васийликка олинувчини тегишли тиббий-ижтимоий муассасага юборишда (қабул қилишда) рад этилган бўлса, ҳудудий бошқарма қарор келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида бу ҳақда васийликка олинувчини унинг ҳужжатларини илова қилган ҳолда хат орқали хабардор қилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 10 июлдаги 2024/1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2785-2, 14.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/2785-2/0628-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 10 июлдаги 2024/1-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2785-2, 14.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/2785-2/0628-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Васийликка олинувчи (унинг қонуний вакили) ҳудудий бошқарма бошлиғининг тиббий-ижтимоий муассасага юбориш тўғрисидаги буйруғини олгандан сўнг, тегишли тиббий-ижтимоий муассасага мурожаат қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 10 июлдаги 2024/1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2785-2, 14.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/2785-2/0628-сон)
3-боб. Васийликка олинганларни бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш (кўчириш)
14. Васийликка олинган бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига тегишли тиббий-ижтимоий муассасада бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда ўтказилиши (кўчирилиши) мумкин.
15. Васийликка олинганни бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш (кўчириш):
у истиқомат қилаётган тиббий-ижтимоий муассаса жойлашган ҳудуднинг об-ҳавоси соғлиғига салбий таъсир кўрсатганда (тиббий хулоса билан асосланганда);
унинг қонуний вакили бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиб ўтганда (қонуний вакилининг доимий яшаш жойидан маълумотнома билан асосланганда) амалга оширилади.
16. Васийликка олинган бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтиш (кўчиш) учун у ёки унинг қонуний вакили тегишли тиббий-ижтимоий муассасаси жойлашган ҳудуддаги ҳудудий бошқармага ариза билан мурожаат қилади. Аризага мазкур Қоидаларнинг 15-бандида кўрсатилган васийликка олинганни бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш (кўчириш) учун асос бўлиб ҳисобланувчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим.
17. Ҳудудий бошқарма ҳузуридаги ишчи гуруҳи томонидан васийликка олинганнинг бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш (кўчириш) ҳақидаги аризаси 10 иш куни ичида атрофлича ўрганиб чиқилади ва тегишли қарор чиқариш учун Махсус комиссияга тақдим этилади.
Зарур ҳолларда ишчи гуруҳи томонидан тегишли тиббий-ижтимоий муассасадан васийликка олинганнинг соғлиғи ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлари ишчи тартибда сўраб олиниши мумкин.
18. Махсус комиссия ҳудудий бошқармалар томонидан киритилган ҳужжатларни тиббий-ижтимоий муассасалардаги бўш ўринлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийликка олинганни бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш (кўчириш) тўғрисида Махсус комиссия қарори қабул қилинади ва у Махсус комиссия томонидан 3 кун ичида тегишлича ҳудудий бошқарма(лар)га юборилади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 10 июлдаги 2024/1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2785-2, 14.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/2785-2/0628-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ҳудудий бошқарма(лар) бошлиғи томонидан Махсус комиссия қарори келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида васийликка олинувчини тиббий-ижтимоий муассасадан чиқариш ёки қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилинади ва ушбу буйруқ тиббий-ижтимоий муассасага юборилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 10 июлдаги 2024/1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2785-2, 14.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/2785-2/0628-сон)
21. «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйи томонидан йилнинг ҳар чораги якунида 18 ёшга тўлган васийликка олинганлар рўйхати тузилиб, тегишлича ҳудудий бошқармага тақдим этилади.
22. Ҳудудий бошқарма ҳузуридаги ишчи гуруҳи тақдим этилган 18 ёшга тўлган васийликка олинганлар рўйхатини 10 иш куни ичида ўрганиб чиқиб, уларни «Мурувват» ногиронлар учун интернат уйларига ўтказиш масаласини ҳал қилиш учун Махсус комиссияга таклиф киритади.
23. Махсус комиссия ҳудудий бошқармалар томонидан киритилган таклифларни «Мурувват» ногиронлар учун интернат уйларидаги мавжуд бўш ўринларни инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқади.
18 ёшга тўлган васийликка олинганларни «Мурувват» ногиронлар учун интернат уйларига жойлаштириш бўйича Махсус комиссия қарори қабул қилинади ва у Махсус комиссия томонидан ижро учун тегишлича ҳудудий бошқармаларга юборилади.
24. Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан Махсус комиссия қарори келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида унинг асосида тегишлича 18 ёшга тўлган васийликка олинганларни «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйидан чиқариш ёки уларни «Мурувват» ногиронлар учун интернат уйига қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилинади.
25. Васийликка олинганни бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказишда (кўчиришда) у тарк этаётган тиббий-ижтимоий муассаса зарур транспорт воситасини ҳамда кузатиб бориш учун тиббиёт ходимини ажратган ҳолда унинг ўтказилаётган (кўчирилаётган) тегишли тиббий-ижтимоий муассасага етказилишини таъминлайди.
26. Васийликка олинганни бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказишда (кўчиришда) у тиббий-ижтимоий муассасага расмийлаштирилиши билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлари ҳамда шахсий кийим-кечаги ва буюмлари билан бирга ўтказилади (кўчирилади).
4-боб. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлари мавжуд ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш қоидаларига
ИЛОВА
ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 9 сентябрдаги 2024/4-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2785-3, 07.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2024 й., 10/24/2785-3/0798-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийликка олинувчиларни «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш учун талаб этиладиган соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 10 июлдаги 2024/1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2785-2, 14.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/2785-2/0628-сон)
1. Амбулатор картадан ёки касаллик тарихидан кўчирма (қон ва сийдик таҳлили, қоннинг Вассерман реакцияси ва Австралия антигенига таҳлили, кўкрак қафаси флюрографияси бўлиши лозим).
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиаллари Тиббий-маслаҳат комиссияси хулосаси.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 9 сентябрдаги 2024/4-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2785-3, 07.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2024 й., 10/24/2785-3/0798-сон)
3. Силга қарши курашиш диспансери хулосаси.
4. Онкологик диспансер хулосаси.
5. Тери-таносил касалликлари диспансери хулосаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 27 октябрдаги 69-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2785-1, 02.10.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 44-сон, 515-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. ОИТСга қарши кураш марказининг хулосаси.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 10 июлдаги 2024/1-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2785-2, 14.08.2024 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/2785-2/0628-сон)
Изоҳ: мазкур рўйхатда кўрсатилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2 ойни ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(буйруқнинг номи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 9 сентябрдаги 2024/4-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2785-3, 07.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2024 й., 10/24/2785-3/0798-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 19-сон, 217-модда, 44-сон, 515-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/2785-2/0628-сон; 09.10.2024 й., 10/24/2785-3/0798-сон; 03.01.2025 й., 10/25/2785-4/0004-сон)