31.07.2009 йилдаги 653-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳокимиятнинг вакиллик органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги ролини ошириш, шунингдек депутатлар корпуси корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, оммавий ахборот воситалари билан янада яқиндан ҳамкорлик қилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги, уларнинг минтақавий ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш масалалари бўйича гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган қуйидаги тавсиялар маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир тавсиялар (1-илова);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссияларининг қарорлари ижро этилиши устидан назорат олиб боришга доир тавсиялар (2-илова);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутати томонидан депутат сўровини юборишга доир тавсиялар (3-илова);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари томонидан аҳоли ўртасида тушунтириш механизмини такомиллаштиришга доир тавсиялар (4-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раҳбарларига ушбу қарор билан маъқулланган тавсияларнинг қоидаларини ҳисобга оладиган ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиб, уларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси мажлисида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларида тасдиқлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги, уларнинг минтақавий ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш масалалари бўйича гуруҳ раҳбари Ғ. Алиев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 31 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
653-I-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2009 йил 31 июлдаги 653-I-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИЯЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари иш режаларини тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари (бундан буён матнда доимий комиссиялар деб юритилади) ҳар йилги фаолиятининг асослари доимий комиссияларнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши (бундан буён матнда маҳаллий Кенгаш деб юритилади) сессиясида тасдиқланадиган йиллик иш режаларида белгиланади. Доимий комиссияларнинг иш режаларига киритиладиган ўзгартишлар ёки қўшимчалар маҳаллий Кенгашнинг сессиясида кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари иш режаларида, бошқа масалалардан ташқари, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари тегишли (соҳавий) доимий комиссияларининг фаолиятини ўрганишга, туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, шунингдек вилоят Кенгаши ва унинг доимий комиссиялари қарорларининг бажарилишига доир тадбирлар акс эттирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларининг иш режаларига қабул қилинаётган қонунларнинг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, шунингдек маҳаллий Кенгашлар қарорларининг мазмун-моҳиятини аҳоли эътиборига етказишга доир тадбирлар киритилиши лозим. Иш режаларига киритилган тадбирлар бажарилишини таъминлаш учун вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари (бундан буён матнда жалб этилган ташкилотлар деб юритилади) вакиллари жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Доимий комиссияларнинг иш режаларига халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари сессияларининг қарорлари, доимий комиссияларнинг қарорлари бажарилишини ўрганиш тадбирлари албатта киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияларининг иш режаларига маҳаллий Кенгашлар депутатлари томонидан депутатлик ваколатлари бажарилишининг самарадорлигини ўрганиш тадбирлари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Доимий комиссияларнинг иш режаларига доимий комиссияларнинг, депутатларнинг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш тадбирлари киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Доимий комиссияларнинг иш режаларига киритилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга оширишга «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Фермер хўжаликлари ассоциацияси, Ўзбекистон адвокатлар палатаси ва бошқа жамоат бирлашмаларининг вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари, маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва бошқалар жалб этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари депутатларининг ҳуқуқий билими даражасини ошириш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссияларининг иш режаларига халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари доимий комиссияларининг раислари учун ўқув семинарларини ўтказиш тадбирлари киритилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Доимий комиссиянинг иш режасини тузганда: биринчидан – тадбирнинг тартиб рақами, иккинчидан – тадбирнинг номи, учинчидан – тадбирларни бажариш муддатлари, тўртинчидан – жалб этилган ташкилотлар ва бешинчидан – масъул ижрочилар кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбирнинг номи кўрсатиладиган жойда мазкур тадбир доимий комиссиянинг иш режасига қайси мақсадда киритилганлиги кўрсатиб ўтилади. Тадбирни мақсадини кўрсатмай туриб иш режасига киритишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, маҳаллий Кенгашнинг қарори тадбирни иш режасига киритиш учун асос бўлган бўлса, у ҳолда қарорнинг тўлиқ номи, қарор қабул қилинган сана, унинг тартиб рақами ва банди албатта кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбирларни бажариш муддатлари кўрсатиладиган жойда тадбир ўтказиладиган аниқ сана (ой ёки йил чораги) кўрсатиб ўтилади. «Йил давомида» қабилидаги ноаниқ таърифлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жалб этилган ташкилотлар кўрсатиладиган жойда конкрет корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг тўлиқ номи, уларнинг раҳбарлари фамилиялари ва лавозимлари кўрсатиб ўтилади, ушбу Тавсияларнинг 5-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. «Корхоналар», «муассасалар», «ташкилотлар» қабилидаги ноаниқ таърифлардан, шунингдек ташкилотларнинг тўлиқ бўлмаган номларидан ва шу сингарилардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул ижрочилар кўрсатиладиган жойда депутатларнинг аниқ фамилияларини кўрсатиб ўтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Доимий комиссиялар мажлисларининг баённомаларини ва қабул қилинаётган қарорларини расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Доимий комиссияларнинг мажлисларида доимий комиссияларнинг иш режаларига киритилган масалалар кўрилади, маҳаллий Кенгашлар сессиялари қарорларининг ижроси муҳокама қилинади, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланади, маҳаллий Кенгашлар сессиялари қарорларининг лойиҳалари тайёрланади. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари доимий комиссияларининг мажлисларида қонунларнинг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиялари ва унинг доимий комиссиялари қарорларининг ижро этилиши ҳам муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий комиссия аъзолари томонидан қилинган ишларнинг натижалари доимий комиссияларнинг мажлисларида йил чораги бўйича якунланади ва доимий комиссиянинг фаолияти юзасидан йил чорагига оид ҳисобот тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Доимий комиссиянинг мажлиси жараёни доимий комиссия мажлисининг баённомасида қайд этилади. Баённомани расмийлаштириш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари девонларида иш юритиш ҳамда ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан назоратни ташкил қилиш бўйича йўриқномада белгиланган бўлиб, Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Доимий комиссия мажлисининг якунлари бўйича қарор қабул қилинади. Доимий комиссиянинг қарори доимий комиссия бланкасида, қарорнинг тартиб рақами, доимий комиссия мажлиси ўтказилган сана ва жой кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади. Доимий комиссиянинг қарори доимий комиссия раиси томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Доимий комиссиянинг қарорида қарорнинг номи кўрсатилган, уни қабул қилиш сабаблари ва мақсадлари тушунтирилган, шунингдек қабул қилинган қарорнинг мазмун-моҳияти аниқ акс эттирилган бўлиши керак. Қарорда унинг ижро этилиши учун масъул депутатларнинг ҳамда корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларининг фамилиялари кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Назорат тадбирларини амалга ошириш натижалари юзасидан доимий комиссиялар қабул қилган қарорларда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга берилган аниқ тавсиялар, қабул қилинган қарорларни ижро этиш муддатлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар доимий комиссия қарорини кўриб чиққанлиги тўғрисида ҳисобот тақдим этиши лозим бўлган муддатлар, шунингдек айрим депутатларга берилган аниқ топшириқлар кўрсатилган бўлиши керак. Расмиятчилик хусусидаги, юзаки қарорлар қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Доимий комиссияларнинг қарорлари заруратга қараб маҳаллий газеталарда эълон қилинади ва аниқ ижрочиларга етказилади. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг доимий комиссиялари қарорлари халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли (соҳавий) доимий комиссияларига ахборот учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Доимий комиссиялар мажлисларининг баённомалари, қабул қилинган қарорлар, мажлис материаллари (нутқлар, маълумотномалар, ҳисоботлар), қарор газетада эълон қилинганлиги, ижрочиларга етказилганлиги ҳақидаги ахборот, доимий комиссия қарорининг ижроси ҳақидаги ҳисобот тегишли ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳида сақланиши керак. Мазкур ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланишини ҳамда ташкилий-назорат гуруҳига тақдим этилишини таъминлаш устидан назорат олиб бориш доимий комиссия раиси ва котиби зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Доимий комиссиялар мажлисларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2007 йил 9 мартдаги 305-I-сонли Қарори билан тасдиқланган Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомда кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Маҳаллий Кенгашлар ва уларнинг доимий комиссиялари қарорларининг ижро этилиши устидан назорат олиб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Маҳаллий Кенгаш раҳбари Кенгаш сессияларининг қарорлари, маҳаллий Кенгаш ва унинг доимий комиссияларининг иш режалари ўз вақтида сифатли ижро этилиши устидан назорат олиб боради. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг раҳбари қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва унинг доимий комиссияларининг қарорлари бажарилишини ҳам таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Доимий комиссияларнинг раислари депутатлар, доимий комиссияларнинг аъзолари маҳаллий Кенгашнинг ва тегишли доимий комиссияларнинг иш режаларини ўз вақтида ижро этишлари устидан назорат олиб борадилар. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг раислари қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссияларининг қарорлари бажарилишини ҳам таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Депутатлар маҳаллий Кенгашлар ҳамда ўзлари аъзоси бўлган доимий комиссиялар қарорларининг ижро этилиши устидан назорат олиб борадилар. Масъул депутат маҳаллий Кенгаш ва доимий комиссия қарорини ижро этиш якунлари бўйича доимий комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун, зарур ҳолларда эса маҳаллий Кенгаш сессияси муҳокамасига киритиш учун маҳаллий Кенгаш ва доимий комиссия қарорини ижро этиш натижалари тўғрисида ахборот тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг тегишли (соҳавий) доимий комиссиялари фаолиятини муҳокама ва таҳлил қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи ва иккинчи ярим йиллик якунлари бўйича вилоят Кенгаши доимий комиссияларининг мажлисларида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари доимий комиссияларининг иши тўғрисидаги якунловчи ахборот тингланади. Қабул қилинган қарор тегишли маҳаллий Кенгаш муҳокамасига киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Доимий комиссияларнинг раислари доимий комиссия томонидан қилинган ишлар тўғрисида маҳаллий Кенгаш сессиясида ҳисобот берадилар. Ҳисоботни кўриб чиқиш якунлари бўйича маҳаллий Кенгаш қарор қабул қилиб, унда доимий комиссия фаолиятига баҳо беради, режалаштирилган тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминламаган депутатларга нисбатан кўриладиган чораларни белгилайди. Маҳаллий Кенгаш қарорида фаолияти доимий комиссиялар томонидан назорат-таҳлил иши доирасида ўрганилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларига баҳо, хулосалар ва аниқ топшириқлар берилиши ҳам керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессияларида вилоят Кенгаши доимий комиссиялари раисларининг ҳисоботлари, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари раҳбарларининг тегишли маҳаллий Кенгашлар томонидан амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботлари тингланади. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорида вилоят Кенгаши доимий комиссиялари фаолиятига, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари раҳбарлари фаолиятига баҳо берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Доимий комиссияларнинг раислари лозим даражада ишламаганлиги ёки депутатлар ўзларининг депутатлик вазифаларини бажармаганлиги ҳоллари аниқланган тақдирда, бундай депутатларга нисбатан маҳаллий Кенгаш сессиясида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли чоралар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Маҳаллий Кенгашлар ва уларнинг доимий комиссияларининг тадбирлари, иш режалари ўз вақтида бажарилиши учун масъулият маҳаллий Кенгаш раҳбари ва доимий комиссиялар раислари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2009 йил 31 июлдаги 653-I-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссияларининг қарорлари ижро этилиши устидан назорат олиб боришга доир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИЯЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссияларининг қарорлари ижро этилиши устидан назорат олиб боришга доир тавсиялар «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги ва «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши қарорларининг ижро этилиши устидан назоратни таъминлаш унинг доимий комиссиялари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши қарорларининг ижро этилишини ўрганиш якунлари маҳаллий Кенгаш сессиясида муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий комиссия қарорининг ижро этилиши якунлари доимий комиссия мажлисида муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг ҳамда маҳаллий Кенгаш доимий комиссияларининг қарорлари ижро этилиши устидан назорат зиммасига мазкур қарорларнинг ижроси юклатилган давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарларининг ахборотини (бундан буён матнда ташкилот раҳбарининг ахбороти деб юритилади) тинглаш ёки ижрони жойларга бориб ўрганиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида ташкилот раҳбарининг ахборотини тинглаш тўғрисидаги масалани тайёрлаш учун тегишли доимий комиссия хулоса ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши қарорининг лойиҳасини тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши қарорларининг ижро этилиши жараёнини жойларга бориб ўрганиш учун халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши раҳбари халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари ва мутахассислар орасидан ишчи гуруҳ тузиши ёки ижрони ўрганишни тегишли доимий комиссия зиммасига юклаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий комиссия қарорининг ижро этилиши жараёнини ўрганиш учун доимий комиссия раиси доимий комиссия аъзолари ва мутахассислар орасидан ишчи гуруҳ тузади, саволнома тайёрланишини ва фаолиятини ўрганиш мўлжалланаётган ташкилот раҳбарига юборилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг ва маҳаллий Кенгаш доимий комиссияларининг қарорлари ижро этилишини ўрганиш асносида ишчи гуруҳ аъзолари ташкилотнинг мансабдор шахсларидан зарур материаллар ва ҳужжатларни, шунингдек бошқа маълумотларни сўраб олишлари мумкин. Қарорларнинг ижросини ўрганиш натижалари юзасидан маълумотнома тайёрланиб, ишчи гуруҳ раҳбари, ташкилот раҳбари ва ишчи гуруҳ аъзолари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қарорларнинг ижросини ўрганиш натижалари, қоида тариқасида, доимий комиссия мажлисида ташкилот раҳбарини таклиф этган ҳолда кўриб чиқилади. Доимий комиссия мажлисига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, илмий муассасалар вакиллари, мутахассислар ва олимлар, жамоатчилик ва хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари, шунингдек матбуот органлари, телевидение ва радио вакиллари таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Доимий комиссиянинг ижрони ўрганиш натижалари юзасидан қабул қилган қарори ташкилот раҳбарига юборилади. Доимий комиссия қарори оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Доимий комиссия қарорида қарорни кўриб чиқиш натижалари ҳақида ёки кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ташкилот раҳбари томонидан ахборот тақдим этиш муддатлари кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ташкилот раҳбарининг доимий комиссия қарорини кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахбороти доимий комиссия мажлисида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Доимий комиссия қарорининг ижро этилиши тўғрисида ахборот бўлмаса ёки тўлиқ тақдим этилмаган бўлса ёхуд ташкилот раҳбари доимий комиссия қарорининг ижро этилишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф қилиш чораларини кўрмаган бўлса, доимий комиссия ушбу масалани халқ депутатлари Кенгаши муҳокамасига киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қарорларнинг ижросини ўрганиш натижалари, шунингдек ташкилот раҳбарининг ахбороти халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессиясида кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши қарорларининг ижро этилишини ўрганиш натижаларини маҳаллий Кенгаш сессиясида муҳокама қилиш тартиби Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг регламенти билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2009 йил 31 июлдаги 653-I-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутати томонидан депутат сўровини юборишга доир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИЯЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутати (бундан буён матнда депутат деб юритилади) томонидан депутат сўровини юборишга доир тавсиялар «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги ва «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Депутат сўрови тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан юборилади. Банк ёки тижорат сирини ташкил этувчи ёхуд давлат сирлари жумласига кирувчи маълумотлари бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларнинг раисларига, прокурорларга, суриштирув ва тергов органларининг раҳбарларига йўлланган депутат сўрови улар юритувидаги аниқ ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Депутат сўровини юбориш тўғрисидаги қарор депутат томонидан мустақил равишда қабул қилинади ва бирон бир тарзда келишиб олиш талаб қилинмайди. Депутат сўрови давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг битта мансабдор шахси номига ҳам, бир неча мансабдор шахси номига ҳам юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутат сўрови депутат томонидан фақат унинг депутатлик фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан юборилиши мумкин. Депутатлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий манфаатларни кўзлаб депутат сўровини юборишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Депутат сўрови расмий бланкада расмийлаштирилади ва сўров ташаббускори томонидан имзоланади. Депутат сўрови қисқа ва тушунарли тарзда баён этилиши ҳамда унда қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутат сўрови юборилиши сабабларининг қисқача асоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутат сўрови юборилаётган мансабдор шахснинг исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари, фамилияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот (ҳужжатлар) тақдим этиш тўғрисидаги ёки тегишли маълумотларни текшириш ҳақидаги талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутат сўровига жавоб тақдим этиш муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот (ҳужжатлар) тақдим этилмаган тақдирда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўрилажаги ҳақидаги қайд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутат сўровининг нусхаси депутат сўровини юборган депутат халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг қайси доимий комиссиясига аъзо бўлса, шу комиссия раисига маълумот учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Депутат сўрови юборилган мансабдор шахс жавобни депутат сўрови олинган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмай ёзма шаклда, сўралган барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда юбориши шарт. Депутат сўровига жавоб, у қайси мансабдор шахс номига юборилган бўлса, ўша мансабдор шахс ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Депутат сўровига доир ахборот халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг доимий комиссияси мажлисида ёки маҳаллий Кенгаш сессиясида муҳокама қилиниши мумкин. Депутат сўровига доир ахборот муҳокамаси депутат сўрови юборилган мансабдор шахс иштирокида ўтказилади. Депутат сўровига доир ахборотни муҳокама қилиш тартиби Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг регламенти билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутати томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларининг ваколатига тааллуқли депутат сўровини юбориш зарурати туғилган тақдирда, ушбу депутат сўрови халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли минтақадан сайланган депутати ташаббуси билан юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутати томонидан умумдавлат аҳамиятига молик депутат сўровини юбориш зарурати туғилган тақдирда, у тегишли минтақадан сайланган сенаторларга ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатларига ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2009 йил 31 июлдаги 653-I-сонли қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари томонидан аҳоли ўртасида тушунтириш механизмини такомиллаштиришга доир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИЯЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатлари (бундан буён матнда депутат деб юритилади) олдида турган энг долзарб вазифалардан бири қабул қилинаётган қонунларнинг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида қабул қилинган қарорларнинг, ҳокимлар қарорларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришдан (бундан буён матнда тушунтириш иши деб юритилади) иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тушунтириш иши режа асосида олиб борилиши керак. Ана шу мақсадда депутат томонидан режалаштирилган тадбирлар депутат аъзо бўлган доимий комиссиянинг иш режасига киритилади. Депутат мамлакатда содир бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлиб бориши, уларда фаол иштирок этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутат доимий комиссиянинг аъзоси сифатида ўз тумани (шаҳри) ва вилоятининг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари, муаммолари ҳамда вазифалари ҳақида тўлиқ ахборотга эга бўлиши, шу асосда бу кўрсаткичларни яхшилаш ва муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беришга қаратилган депутатлик фаолиятини ташкил этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тушунтириш ишлари режаларида қуйидагилар назарда тутилмоғи лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчилар билан, ўзлари қайси сиёсий партиядан сайланган бўлсалар, шу партия вакиллари билан мунтазам учрашувлар ўтказиб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли сайлов округи ҳудудида жойлашган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари, фуқаролар билан, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ходимлари билан мунтазам учрашувлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутатнинг оммавий ахборот воситаларида (телевидение, радио, газеталар ва журналларда) чиқиб туриши ҳамда мақолалар бериб бориши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушунтириш ишига вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳудудий бўлинмаларининг вакилларини, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, адвокатура, адлия органлари ва жамоат бирлашмалари вакилларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларини ўтказиш якунларини, ўзи аъзо бўлган доимий комиссия томонидан амалга оширилган ишларни оммавий ахборот воситаларида (телевидение, радио, газеталар ва журналларда) ёритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Депутатларнинг сайловчилар билан учрашувларини ўтказиш учун тегишли ҳокимликлар депутатнинг илтимосига кўра бино ажратади, депутатнинг сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш, фуқароларни қабул қилиш вақти ва жойи ҳақида фуқароларга хабар беради, депутатнинг таклифига мувофиқ қабул ва учрашувларда қатнашиш учун ўзининг масъул вакилларини юборади, шунингдек депутатнинг ишида унга ёрдам бериш юзасидан бошқа чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳокимлик томонидан депутатларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун ажратилаётган бинолар ташкилий техника билан жиҳозланган ва телефон алоқаси билан таъминланган бўлиши лозим. Бундан ташқари, депутатлар «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномасида, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнлари билан, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияларида ва унинг доимий комиссиялари мажлисларида қабул қилинган қарорларнинг матнлари билан таъмин этилиши зарур. Шунингдек, депутатларга «LEX.UZ» ахборот-ҳуқуқий тизимида жойлаштирилган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон ифодасидан фойдаланиш имконияти таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Депутат қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш билан боғлиқ тадбирлар якунлари бўйича маълумотнома (баённома) тайёрлаши шарт. Ушбу ҳужжатда тадбир ўтказилган жой ва унинг иштирокчилари таркибига қараб депутатнинг имзосидан ташқари ўтказилган тадбир ташкилотчиларининг имзоси ҳам бўлиши керак. Ташкилотчиларнинг имзоси тегишли муҳр билан тасдиқланади. Маълумотномага видео ва фототасвир материаллари илова қилиниши ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Депутат тақдим этадиган маълумотномада (баённомада) тадбир ўтказилган сана ва жой, иштирокчилар сони ва таркиби, тадбир мавзуи, тадбирни ўтказиш жараёнининг қисқача тавсифи, тадбир асносида кўтарилган масалалар ва муаммолар кўрсатилган бўлиши керак. Депутатнинг оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари ҳақидаги маълумотномага газета ёки журналда босилган материалнинг нусхаси, телевидение ва радиода чиққанлиги ҳақидаги маълумотномага эса тегишли телерадиокомпаниянинг маълумотномаси (кўрсатув ёки эшиттириш эфирга узатилган санани кўрсатган ҳолда) илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тайёрланган маълумотномани (баённомани) депутат халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг ўзи аъзо бўлган доимий комиссиясига тақдим этади. Маълумотномага тадбир чоғида кўтарилган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан депутат томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақидаги ахборот ҳам илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Депутат томонидан олиб борилган ишларнинг якунлари ҳақидаги ахборот депутат аъзо бўлган доимий комиссия мажлисида кўриб чиқилади. Умумлаштирилган якуний ахборот халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессиясида кўриб чиқилади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 7-сон, 264-модда)