25.03.2011 йилдаги 177-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2010 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2010 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 25 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
177-II-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2010 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган 2010 йил улкан ижтимоий-сиёсий аҳамиятга молик воқеаларга бой бўлди, бунга Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А. Каримов парламентнинг янги сайланган таркиби ҳузурида сўзлаган ўз дастурий маърузасида аниқ тавсиф берди. Давлат бошлиғи қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, мамлакатни ривожлантиришнинг танланган модели конституциявий ҳамда давлат тузилишини тубдан ўзгартиришга ва янгилашга олиб келди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, жамият ҳаётининг барча соҳаларида ислоҳотларнинг босқичма-босқич ва изчил ўтказилиши ижобий натижа берди, бу иқтисодиётнинг барча тармоқларини модернизация қилиш ва барқарор ривожлантиришда ҳам аксини топмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, қонун устуворлиги, қонунийлик, шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини чуқур ислоҳ қилиш ва либераллаштириш жараёнлари ўлим жазосини тўлиқ бекор қилишга, қамоққа олиш ва ушлаб туришга санкция беришни судларга ўтказувчи «Хабеас корпус» институтининг жорий этилишига, суд жараёнида тортишувлилик тамойилини аниқ таъминловчи нормаларнинг қабул қилинишига, прокурор ва адвокат ҳуқуқларининг тенг бўлишига, тарафларнинг ярашув институти жорий этилишига олиб келди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» тамойили аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошиши орқали рўёбга чиқди, бу очиқлик, сайлов эркинлигини таъминлаш муҳитида 2009 йилги сайлов кампаниясида яққол намоён бўлди, аҳолининг фуқаролик онги даражаси ўсиб бораётганлигини яна бир бор тасдиқлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз маърузаларида давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари, одил судлов органлари, шунингдек мансабдор шахсларнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти устидан парламент назоратини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этишлари устидан парламент назоратини таъминлаш ваколатлари берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар мансабдор шахсларининг фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили фаолиятининг самарадорлигини оширишнинг янги механизмларини излаб топишга даъват этди, бу инсон ҳуқуқлари мониторингини ўтказиш, инсон ҳуқуқлари маданияти унсурларини шакллантирган ҳолда ахборот-маърифий ишларни олиб бориш, фуқароларнинг мурожаатлари ва шикоятларини кўриб чиқиш ҳамда ўрганиш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий қонун ҳужжатлари нормалари бузилишининг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик соҳаларини кенгайтириш каби фаолият турларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг 2010 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тайёрланди. Икки палатали парламентга навбатдаги ҳисобот фуқаролар ҳуқуқларининг турли тоифалари мониторингини, биринчи навбатда 2010 йилнинг «Баркамол авлод йили» деб эълон қилинишини ҳисобга олган ҳолда ёшларнинг камолга етишга бўлган ҳуқуқлари мониторингини ўтказиш якунларига, келиб тушган мурожаатларни, илмий-амалий конференциялар ва семинарлар материалларини ҳар томонлама таҳлил қилишга, миллий ва хорижий шериклар билан ўзаро ҳамкорлик, аҳоли ва мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида фуқаролик жамияти институтлари билан фаол ҳамкорлик қилишга асосланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга кўмаклашиш бўйича фаолият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда уни халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормаларига мувофиқлаштириш мақсадида таҳлил этиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг вазифаларидан биридир. Бу вазифа ҳамон жуда долзарб бўлиб турибди: Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар айрим норматив ҳужжатларнинг такомиллаштирилмаганлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги нуқсонлар — инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишининг сабабларидан бири эканлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Омбудсман билан парламентнинг ушбу соҳадаги ҳамкорлигининг энг кўп тарқалган йўналишлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ялпи мажлислари ва парламент эшитувларида, палаталар Кенгашлари ва қўмиталарнинг йиғилишларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент қўмиталари, ҳукумат ва қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг бошқа субъектлари томонидан тақдим этилган қонун лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳамда қонун лойиҳаларини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ва таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳлар ишида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент қўмиталарининг назорат-таҳлил фаолиятида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ шартномавий қўмиталарининг тавсияларини бажариш бўйича миллий ҳаракатлар режаларини тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этиш ҳамда миллий қонун ҳужжатларини инсон ҳуқуқларига доир халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари бўйича қонун ҳужжатларига риоя этилишига доир мониторинглар натижаларига кўра ахборотлар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган ҳамкорликдаги конференциялар, семинарларни ўтказиш бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил институти парламент қўмиталари, ҳукумат, вазирликлар ва идоралар томонидан тайёрланган бир қатор қонун лойиҳаларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқлигини аниқлаш учун ҳуқуқий экспертизадан ўтказди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунончи, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан 26 та, жумладан: «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Адлия идоралари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Риэлторлик фаолияти тўғрисида», «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида», «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзлари тўғрисидаги айрим қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ва бошқа қонун лойиҳалари юзасидан таклифлар тақдим этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидлаш зарурки, парламент билан ҳамкорлик фақат қонун лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизасини ўтказишга эмас, балки умуман назорат-таҳлил фаолиятини, шу жумладан мамлакатимиз минтақаларида назорат-таҳлил фаолиятини амалга оширишда иштирок этишга, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишига оид мониторинглар натижалари юзасидан ахборотлар алмашишга, инсон ҳуқуқлари масалаларига бағишланган конференциялар, семинарлар, давра суҳбатларини ташкил этиш ва ўтказишга ҳам қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламентнинг назорат-таҳлил фаолияти доирасида Омбудсман давлатимиз раҳбарининг 2010 йил 26 январда Сенатнинг биринчи мажлисидаги ҳамда ўша йил 27 январда парламент палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузаларида қўйилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қабул қилган Ҳаракат дастурининг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилиши бўйича жамоатчилик назорати тўғрисидаги 4.2.1-бандининг Қашқадарё ва Наманган вилоятларида бажарилишини ўрганиш мақсадида Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмиталари ишида иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилдан буён Омбудсманнинг минтақавий вакиллари амнистия актининг қўлланиши тартиб-таомиллари устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 28 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Републикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн тўққиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги 82-II-сонли қарорига мувофиқ амнистия актининг қўлланиши чоғида ошкоралик ва очиқ-ойдинликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик чора-тадбирлари назарда тутилган. Ана шу мақсадда таркибида сенаторлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг минтақавий вакиллари иштирок этадиган ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Ишчи гуруҳларнинг аъзолари судларда амнистия тўғрисидаги ҳужжатни қўлланиш бўйича материалларни ўрганиш ва кўриб чиқишда иштирок этадилар, жиноий жазоларни ижро этиш муассасаларида бўладилар, маҳкумлар билан суҳбатлар ҳамда озод этилган шахслар билан иш олиб боришнинг ҳолатига доир мониторинглар ўтказадилар. Мазкур иш жараёнида ушбу соҳадаги жамоатчилик назорати институтини янада такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги 3 йил мобайнида Омбудсман Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелда қабул қилинган «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлда қабул қилинган «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-911-сонли қарори ижроси устидан парламент назоратини амалга оширишда бевосита иштирок этмоқда. Шу мақсадда Омбудсман ва унинг минтақавий вакиллари Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссияси ва унинг ҳудудий тузилмалари ишида иштирок этмоқдалар. Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг 2010 йил учун мўлжалланган Режасининг 3-бандини бажариш доирасида Омбудсман вакили Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмаларининг одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижро этиш борасидаги фаолиятини ўрганишда иштирок этди. Ўрганиш якунларига кўра тегишли тавсиялар тақдим этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини мониторинг қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман институти фаолиятининг стратегик йўналишларидан бири қонун ҳужжатларига риоя этилишини мониторинг қилишдан иборат бўлиб, бундай мониторингни амалга ошириш фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши ва уни ҳимоя қилиш ҳолатини аниқлашга, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётида инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан асосланган тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил «Баркамол авлод йили» деб эълон қилинганлигини ҳисобга олган ҳолда ёшларнинг камолга етиш ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолати тўғрисида ахборотлар йиғиш ва уларни қайта ишлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тасдиқланган йиллик режага ва ёшларнинг камолга етиш ҳуқуқига риоя этилишини ҳамда касб-ҳунар таълими олиш ва меҳнат қилишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ ҳуқуқни қўллаш амалиётини мониторинг қилиш юзасидан ишлаб чиқилган Концепцияга мувофиқ «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ёшларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишга ҳамда эгалланган мутахассислик ва касбга мувофиқ кейинчалик ишга жойлашишга бўлган ҳуқуқлари давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан таъминланишига доир қисмининг ижро этилиши билан боғлиқ ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг қилишдан асосий мақсад «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўрта умумий таълим мактаблари 9-синфлари битирувчиларининг ўрта махсус ҳамда касб-ҳунар таълими (ЎМКҲТ) олишга бўлган ҳуқуқларига риоя этилишига доир қисмининг бажарилишини ўрганишдан, таълим ва ишлаб чиқаришни уйғунлаштириш жараёнига, ўрта бўғин ёш мутахассисларини тайёрлашга, меҳнат унумдорлигини оширишга, пировард натижада, жамиятнинг барқарор ва изчил ривожланишига таъсир кўрсатишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг текширувлари жараёнида Сирдарё вилоятидаги қуйидаги 5 та таълим муассасаси бошлама лойиҳа сифатида қамраб олинди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гулистон ДУ қошидаги Гулистон академик лицейи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гулистон тиббиёт коллежи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янгиер коммунал хўжалик ва қурилиш коллежи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оқ олтин ижтимоий-иқтисодиёт коллежи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё педагогика коллежи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг ўтказиш учун Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Котибияти ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия ҳамда Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакилининг Эксперт гуруҳи аъзолари, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маркази вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ёшларнинг касб-ҳунар таълими олиш ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг танланган мутахассислик ва касбга мувофиқ ишга жойлашиш ҳуқуқини таъминлашга доир қисмининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти Сирдарё вилоятининг таълим муассасалари мисолида ўрганилганда қуйидагилар аниқланди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат таълим стандартлари доирасида умумтаълим ва касб-ҳунар дастурларини амалга оширишга эътибор сусайиб кетганлиги, бу эса ўқувчиларнинг ўқишни навбатдаги таълим босқичларида давом эттириш учун зарур бўлган чуқур билим олиш ҳамда танланган касбига мувофиқ меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқларини чеклаб қўяётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонун ҳужжатларининг тармоқ йўналишлари бўйича касб-ҳунар коллежларида ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва ўтказишга доир қисми ижро этилиши устидан идоравий назорат етарли даражада эмаслиги, бу эса ўқувчиларнинг танланган мутахассислик бўйича амалий кўникмаларни тўлиқ ўзлаштириб олмасликларига, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан етарли даражада назорат қилинмаслигига олиб келаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реал иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий ҳаёт эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда айрим йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш жараёнига ўз вақтида тузатишлар киритилмаслиги, шунингдек таълим муассасалари билан шерик корхоналар ўртасида тузиладиган шартномаларнинг ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари меҳнатидан самарали фойдаланишга доир қисми бажарилмаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг 12 йиллик мажбурий таълимга бўлган ҳуқуқининг таъминланиши учун айрим ота-оналарнинг лозим даражада масъулияти йўқлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан ёшларнинг камолга етиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга, баркамол ёш авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитлар, Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш шароитларида ҳар бир ёшнинг ўзини намоён эта олиши учун имкониятлар яратишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди. Ўтказилган мониторинг тажрибасидан мамлакатимиз минтақаларида ҳам фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашга кўмаклашиш борасидаги фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг инсон ҳамда фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилиши тўғрисидаги шикоятлари ва мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда ушбу ҳуқуқ ва эркинликларни тиклаш чора-тадбирларини кўриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили фаолиятининг асосий йўналишидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга доир фаолияти «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги ва «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ташкил этилди. Бу иш асосан фуқароларнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Девонига почта орқали, Вакил ва Девон ходимларининг шахсий қабулига ҳамда мамлакат минтақаларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича ўтказилган мониторинглар давомида келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқиш асосида олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга фуқаролардан 10619 та мурожаат тушди, шундан Омбудсманнинг марказий офисига 7124 та, минтақавий вакилларга — 888 та шикоят ва аризалар тушган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Келиб тушган мурожаатлар

Сони

1.

Омбудсманнинг марказий офисига,

жумладан:

7124

Мамлакат минтақаларидан

6753

Чет эллик фуқаролардан

299

Жазони ижро этиш муассасаларидан

49

Манзили кўрсатилмай жўнатилган мурожаатлар

6

Интернет орқали

17

2.

Такроран

1983

3.

«Ишонч телефони» орқали

624

4.

Омбудсманнинг минтақавий вакилларига

888

Жами

10619

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатларнинг асосий қисми Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Котибиятига почта орқали келиб тушди ва бу шикоятлар 5777 тани ташкил этди. Кейинги вақтда мурожаатларни электрон почта орқали қабул қилиш амалиёти кенгайиб бормоқда. Шу билан бирга, аҳоли ўртасида мурожаатларнинг бошқа бир шакли ҳам кенг тажрибадан ўтказиляпти — бу давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят ва аризаларни Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ва унинг Котибияти ходимлари ўтказадиган шахсий қабулда топширишдан иборатдир. Чунончи, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ва унинг Котибияти ходимлари томонидан 1347 та мурожаат қабул қилинди. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг 16 та шахсий қабули чоғида 301 нафар фуқаро қабул қилинди. 285 та шикоят ва ариза назоратга олинди ва ҳал этиш учун тегишли ташкилотларга жўнатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш нуқтаи назаридан олганда фуқаролар мурожаатларида келтирилган далилларни текшириш алоҳида ўрин тутади. Шу мақсадда инсон ҳуқуқлари яққол бузилганлигидан далолат берувчи ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ваколатига тааллуқли фуқаролар мурожаатлари назоратга олинади. Ҳисобот йилида 4234 та мурожаат Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг назоратига олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умуман олганда, 2010 йилда фуқароларнинг 663 та мурожаати бўйича ижобий қарор қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан 2010 йил давомида айрим мурожаатлар бўйича 5 та хулоса тайёрланди, улардан 2 таси — Ўзбекистон Республикаси Олий судига, 3 таси — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг шикоятларида кўтарилган муаммоларни ўрганиш Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан иш юритувига қабул қилинган мурожаатларнинг мавзуси моҳиятан ўзгармаганлигини тасдиқлайди. Фуқаролар мурожаатларининг энг кўп сони ҳамон фуқароларнинг шахсий ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш масалалари билан боғлиқ бўлиб қолмоқда — бу борада 3531 та, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларни таъминлаш масалалари бўйича — 2951 та мурожаат тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар шикоятларининг хусусияти ва уларда кўтарилаётган масалалар жамиятдаги ўзига хос кўрсаткич бўлиб, мавжуд муаммоларни, давлат органлари ишидаги камчиликларни аниқлашда салмоқли ўрин тутади, шунингдек уларни бартараф этиш бўйича энг самарали чора-тадбирларни белгилаш имкониятини яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг фуқароларни қабул қилиш ҳамда уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича фаолиятида яшашга, эркинлик ва шахсий дахлсизликка, инсоний муомала ҳамда инсоний қадр-қимматни ҳурмат қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқларга риоя этилиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш масалалари алоҳида ўрин тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг манзилига фуқаролардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ мурожаатлар кўплаб келаётганлиги ташвиш уйғотади. Чунончи, статистика маълумотлари шундан далолат берадики, 2010 йилда фуқароларнинг эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларини таъминлашга оид мурожаатлар сони кўпайиб, 1667 тани ташкил этди, бунинг устига ҳисобот йилида қамоққа олиш ва ушлаб туришдан норозилик тўғрисидаги шикоятлар кўрсаткичи сезиларли даражада ўсди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман номига келиб тушган фуқаролар шикоят ва аризаларини таҳлил қилиш шундан далолат берадики, фуқароларнинг эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига оид мурожаатлари сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг хатларини ўрганиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга доир жуда кўплаб ҳолатлар содир бўлаётганлигини кўрсатади, бу ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг айрим ходимлари ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этаётганида, хизмат вазифаларини виждонан бажармаётганлигида, ноқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортишда, жиноят иши қўзғатишни рад этишда ифодаланмоқда. Бундан ташқари, ўз мурожаатларида арз қилувчилар ўтказилаётган текширишларнинг холислигига шубҳа билдирадилар, суриштирув натижалари ва тергов ҳаракатларидан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хатти-ҳаракатидан (ҳаракатсизлигидан) норозилик билдирадилар, ушлаб туриш ва тергов олиб бориш вақтида ходимлар ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этаётганлигини, тергов қилинаётганларга нисбатан ман этилган усулларни қўллаётганлигини таъкидлайдилар. Кўплаб шикоятлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг айрим ходимлари, айниқса, қамоқда сақланаётган шахсларга нисбатан ўз ҳокимият ёки мансаб ваколатлари доирасидан четга чиқишлари оқибатида келиб чиқаётган шахсий дахлсизлик, эркинлик ва хавфсизликни ҳимоя қилиш муаммоси билан боғлиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаатларини таҳлил қилиш, шунингдек 2008 йилдан буён бундай мурожаатлар сонининг кўпайиб бораётганлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида қонун устуворлиги тамойили ва инсон ҳуқуқларига риоя этилиши билан боғлиқ вазият жуда жиддий эътиборни талаб этиши тўғрисида хулоса чиқариш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳимоясига ва суд муҳокамаси адолатли олиб борилишига бўлган ҳуқуқ, инсоннинг энг муҳим конституциявий ҳуқуқларидан биридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакат аҳолиси аксарият қисмининг суд ҳимояси ҳуқуқига инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларидан бири сифатидаги талаби ошганлиги ўтказилаётган ислоҳотларнинг натижаси бўлди. Шу билан бирга, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил манзилига ҳам суд ҳимояси ҳуқуқи бузилганлигига доир келаётган мурожаатлар сони кўпайди, суд ҳимояси ҳуқуқининг бузилиши, хусусан одил судловга эркин мурожаат қилишни чеклаш, суд муҳокамаси ошкоралиги ва очиқлиги тамойилларининг бузилиши, суд муҳокамасининг мақбул муддати бузилаётгани, сансалорлик, ҳимоя ҳуқуқи бузилаётгани, чиқарилган суд қарорлари ижро этилмаётгани каби ҳолатларда кўринади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳимояси ҳуқуқини таъминлаш масалалари ҳамон энг кескин муаммолар қаторида қолмоқда. Фуқароларнинг суд қарорлари ва ҳукмларидан норозилиги, процессуал қонун ҳужжатлари нормаларининг бузилаётгани ҳақидаги мурожаатларининг йиллик кўрсаткичи 1367 та шикоятни ташкил этди. Мазкур йўналишлар бўйича шикоятларнинг катта қисми, аввало, жиноят процесси ёки суд иш юритуви иштирокчилари суриштирувчи, терговчи, судьялар томонидан процессуал ҳаракатлар олиб борилишидан норози эканликлари кузатилаётгани билан боғлиқдир. Бундан ташқари, мурожаатларда фуқаролар ўз ҳуқуқларини суд мажлисида ҳимоя қилишда, суд ҳужжатларини ўзгартириш ёки бекор қилишда, суд ишларининг ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш ва улар юзасидан юқори турувчи судга тегишли хулосалар юборишда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг иштирок этишини илтимос қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг мурожаатларини таҳлил қилиш шундан далолат берадики, 2009 йилга таққослаганда ҳисобот йилида суд органларининг қарорлари ижро этилмаётганлиги тўғрисидаги мурожаатлар сони 5,5 фоизга, судларда ишларни кўриб чиқиш чоғида юзага келаётган сансалорликка доир шикоятлар 2,8 фоизга кўпайган. Шу билан бирга, фуқаролик ишлари бўйича судларнинг қарорларидан норозилик ҳақидаги шикоятлар сони 8 фоизга, жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукмларидан норозилик ҳақидаги шикоятлар 1 фоизга камайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамаси адолатли олиб борилишига бўлган ҳуқуқ билан боғлиқ мурожаатларнинг 944 таси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг назоратига олинди. 101 та мурожаатда келтирилган фактлар ва далиллар асосли деб топилди ҳамда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тиклаш чоралари кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Суд муҳокамаси адолатли олиб

борилишига бўлган ҳуқуқ

Келиб тушган мурожаатлар сони

Назоратга олинган шикоятлар

Ижобий ҳал этилди

Жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукмидан норозилик тўғрисида

555

379

15

Фуқаролик ишлари бўйича суднинг қароридан норозилик тўғрисида

416

275

17

Хўжалик судининг қароридан норозилик тўғрисида

26

23

2

Судларнинг қарорлари ижро этилмаётганлигидан норозилик тўғрисида

225

170

44

Судларда ишларни кўриб чиқишдаги сансалорлик тўғрисида

145

97

23

Жами

1367

944

101

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлил шуни кўрсатмоқдаки, 819 та мурожаатда муаллифлар томонидан кўтарилган уй-жой ва коммунал хўжалиги масалалари мамлакатимизда энг долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммолари юзасидан мурожаатлар сони кўпайди, бу мамлакатимиз минтақаларидан келиб тушган 482 та мурожаат ва шикоятларда ўз ифодасини топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича мурожаатлар сони камаймаяпти. Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти аҳоли томонидан кўплаб эътирозлар уйғотмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг мурожаатлари сонини минтақалар бўйича алоҳида-алоҳида таҳлил қилиш уларнинг бир текисда тақсимланмаганлигини кўрсатади, бу эса аҳоли ўз конституциявий ҳуқуқларининг бузилиши даражасини қандай қабул қилиши билан ва бу ҳуқуқларни тиклаш чораларини кўриш зарурлиги билан боғлиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Минтақалар

Келиб тушган
мурожаатлар сони

1.

Тошкент шаҳри

1375

2.

Сурхондарё вилояти

876

3.

Қашқадарё вилояти

820

4.

Тошкент вилояти

796

5.

Самарқанд вилояти

639

6.

Фарғона вилояти

387

7.

Андижон вилояти

285

8.

Жиззах вилояти

267

9.

Бухоро вилояти

263

10.

Наманган вилояти

253

11.

Навоий вилояти

221

12.

Хоразм вилояти

210

13.

Қорақалпоғистон Республикаси

189

14.

Сирдарё вилояти

172

Жами

6753

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келиб тушган мурожаатларнинг энг кўп сони Тошкент шаҳри, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келади. Тошкент, Сурхондарё, Андижон, Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларидан келиб тушаётган фуқаролар мурожаатларининг кўпайиши тамойили давом этмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Сирдарё вилоятларидан фуқаролар мурожаатларининг келиб тушиш кўрсаткичи барқарорлиги кузатилаяпти. Омбудсманга фуқаролардан келиб тушаётган шикоятлар сонини республикамиз вилоятлари бўйича алоҳида-алоҳида кўриб чиқиш мамлакатимиз фуқароларининг фаоллиги ошганлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича хорижий фуқаролардан олинган мурожаатлар сони камайди. Бундай мурожаатларнинг асосий қисми МДҲ мамлакатларидан келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Манзил

Келиб тушган мурожаатлар

1.

Россия

143

2.

Украина

79

3.

Германия

21

4.

Молдова

19

5.

АҚШ

10

6.

Буюк Британия

8

7.

Белорус

5

8.

Қозоғистон

3

9.

Канада

3

10.

Швейцария

3

11.

Қирғизистон

2

12.

Эстония

2

13.

Нидерландия

1

Жами:

299

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет элдан ва хорижий давлатлар фуқароларидан келиб тушган мурожаатларда кўтарилган долзарб масалалар виждон эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш, истиқомат қилиш ҳуқуқига эга бўлиш, оилаларни бирлаштириш каби ва бошқа масалалардир. Диний масалалар бўйича мурожаатларнинг асосий қисми Россия Федерацияси, Молдова, Украина, Германиянинг турли конфессиялари вакилларидан келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни таъкидлаш керакки, чет эл давлатларининг омбудсманларидан ҳам мурожаатлар келиб тушди. Чунончи, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир 6 та мурожаат — Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан, 3 та мурожаат — Красноярск вилоятининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан, 9 та мурожаат — Свердловск вилоятининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан ҳамда 1 та мурожаат — Татаристон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан келиб тушди. Шунингдек, Қирғизистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Қозоғистон Миллий маркази директори ҳам фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш тўғрисидаги илтимос битилган ўз мурожаатларини юбордилар. Хорижий мамлакатлар омбудсманлари томонидан кўтарилган асосий масалалар паспорт ва шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар олиш, пенсия олиш, нафақалар тўлови билан боғлиқ муаммолардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилидаги фаолият натижалари бўйича мурожаатларнинг энг кўп сони Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларига, Ўзбекистон Республикаси Олий судига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонунга биноан Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун зарур бўлган ахборотларни мансабдор шахслар ва ташкилотлардан сўраб олиш ҳуқуқига эгадир. 2010 йил мобайнида Омбудсман томонидан давлат органларига 942 та сўров юборилди, уларда фақат материалларни тақдим этиш тўғрисидаги илтимослар эмас, балки инсон ҳуқуқлари бузилган тақдирда уни бартараф этишга доир тавсиялар ҳам битилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, шикоятларни ҳал қилиш, назорат вазифаларини амалга ошириш, текширишлар ўтказиш ва инсон ҳуқуқларига риоя этилишига доир холис ахборот олиш учун Омбудсман томонидан минтақавий вакилларга фуқароларнинг муайян шикоятлари юзасидан 325 та топшириқ берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
382 та мурожаат, уларда баён этилган далилларни ўрганиш ва фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилиши бўйича аниқланган далиллар юзасидан юридик баҳолаш учун Эксперт кенгаши аъзоларига топширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида фуқароларнинг такрорий мурожаатлари сони кўпайди. Фуқаролардан келиб тушган шикоят ва аризалар таҳлили кўрсатдики, мурожаатларни кўриб чиқишдаги асоссиз рад этиш, шикоятларни юзаки ўрганиш ва текшириш, мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, тартиб-таомили ва муддатларининг бузилиши, шунингдек мурожаатларга нохолис жавоб йўллаш, шикоятларнинг ҳаракати ва қарори устидан шикоят қилинган мансабдор шахсларнинг ўзига жўнатиш ҳолатлари Омбудсманга такроран мурожаат қилишга сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш борасидаги фаолияти қуйидаги муаммоларни аниқлашга имкон берди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ходимлари ва мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий саводхонлиги етарли даражада эмаслиги. «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ давлат ҳокимияти органлари ва мансабдор шахслар ўз ваколати доирасида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқиш ҳамда уларга асосланган жавоб қайтаришга мажбур. Бироқ қонуннинг қоидалари ҳар доим ҳам ижро этилавермаяпти, бу эса фуқароларнинг мурожаатлари, айниқса, такрорий мурожаатлари сонининг ўсишига олиб келмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг қонун нормалари ва талабларига менсимай муносабатда бўлиши, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга юзаки ёндашиши, инсон ҳуқуқлари асосларини билмасликлари ҳамон фуқаролар ҳуқуқлари бузилишининг жиддий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ёки кўриб чиқишни ноқонуний рад этиш, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларининг бузилиши, олдиндан асосланмаган, ноқонуний қарор қабул қилиш, ишончли бўлмаган ахборот тақдим этиш ёки фуқаронинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни ошкор этиш, шунингдек фуқаролар мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бошқача бузишлар. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти фуқароларнинг кўплаб таъна-дашномларига сабаб бўлмоқда, суд қарорларини бажармаслик ҳамон жиддий муаммо бўлиб қолмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларига мурожаат қилувчи фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти паст даражада эканлиги. Фуқаролар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари тўғрисида етарли даражада хабардор эмас, уларнинг ўз шикоятларида кўтараётган масалаларни кўриб чиқиш ваколат доирасига кирмайдиган органларга мурожаат қилишлари ишларнинг ортиқча кўпайиб кетишига, шунингдек, такрорий мурожаатлар сони кўпайишига олиб келмоқда. Такрорий мурожаатлар асосан, фуқаролар бир вақтнинг ўзида бир неча ташкилотга мурожаат қилган ҳолларда юзага келиши кузатилмоқда. Натижада айни бир мурожаатнинг ўзи давлат органининг тегишли бўлимида икки ва ундан кўп маротаба кўриб чиқилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунга кўра хатти-ҳаракати ёки қарори устидан шикоят қилинаётган орган ёки мансабдор шахс томонидан мазкур мурожаатнинг кўриб чиқилишига йўл қўйилмайди. Бироқ амалиётда бундай ҳолатлар ҳамон учраб турибди, бу эса фуқаролар мурожаатларининг нохолис кўриб чиқилишига ва нотўғри ҳал этилишига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг минтақавий вакиллари фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси қоидаларини амалга ошириш жамоатчилик назоратини кучайтиришни ҳамда бутун мамлакат миқёсида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳаракатлар Миллий дастурини яратишни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида давлатимиз раҳбари амалга оширилиши зарурлигини кўрсатиб ўтган жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларини модернизация қилиш ва янгилаш ғоялари мамлакатимиз фуқаролари онгидан мустаҳкам ўрин ола бошлади. Омбудсманнинг минтақавий вакиллари ҳам бу ишдан четда қолмай, ушбу ғояларни жамият ҳаётига сингдиришга фаол кўмаклашдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўн йил мобайнида ўзини оқлаган тузилма — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг минтақавий вакиллари ҳисобот даврида жойларда фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, аҳолини ўз сўровларини ҳам, давлат ва жамият қурилиши масалаларини ҳам ҳал этиш сари яқинлаштириш масалаларини ҳал қилишга кўмаклашдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда Омбудсманнинг минақавий вакиллари томонидан фуқароларнинг шахсий қабул, мониторинг ҳамда ахборот-маърифий тадбирлар давомида, шунингдек почта орқали қабул қилинган 888 та мурожаати ўрганиб чиқилди. Ҳисобот йилида Омбудсманнинг минтақавий вакилларига мурожаатлар умумий сонининг бир оз камайганлиги минтақавий вакилларни янгилаш жараёни, шунингдек уларнинг Эксперт гуруҳлари таркибига ўзгартишлар билан боғлиқ. Шикоят ва мурожаатларнинг асосий қисми ҳал қилинди, ҳуқуқни ҳимоя қилишга доир маслаҳатлар ёки тушунтиришлар берилди. Бунда шикоятларни ҳал этишнинг аввалги йилларда ишланган шакллари: мурожаатлардаги далиллар холислигини ўрганиш ва фактларни аниқлаш учун жойларга чиқиш, мансабдор шахслар билан учрашув, ҳамкорликда ишчи гуруҳлар тузиш, Омбудсман миллий ҳамкорларининг ҳудудий тузилмалари кўмагига таяниш, суд мажлисларида иштирок этиш ва бошқа шакллардан фаол фойдаланилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсманнинг минтақавий вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 28 августдаги «Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн тўққиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги 82-II-сонли қарорини амалга оширишга кўмаклашдилар. Бунда парламент юқори палатасининг мазкур қарорини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандига мувофиқ Омбудсманнинг минтақавий вакиллари жамоатчилик назоратини ва амнистияни қўллаш ошкоралигини таъминлаш учун ишчи гуруҳлар таркибига кирибгина қолмай, балки бундай гуруҳларга бошчилик ҳам қилди (Қашқадарё вилояти бўйича минтақавий вакил М. Нормуродов ва Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг Андижон вилояти бўйича вакили вазифасини бажарувчи А. Абдуллаев). Бу Омбудсман минтақавий вакилларининг нуфузи ошганлиги ҳамда уларга аҳоли ва давлат органларининг ишончи кучайганлигининг яққол намойиши бўлди. Ишчи гуруҳлар зиммасига юклатилган амнистия актини қўллаш борасида Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига сўзсиз риоя этиш бўйича вазифаларнинг Омбудсманнинг минтақавий вакиллари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар иштирокида бажарилиши ўтган йиллардагига нисбатан самаралироқ ва мазмунан чуқурроқ бўлди, чунки бунда икки йиллик фаолият тажрибаси ҳисобга олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман минтақавий вакиллари ҳамда уларнинг Эксперт гуруҳлари аъзоларини Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг хорижий шерикларидан ва халқаро ташкилотлар мутахассисларидан олинган ахборотларга асосланган ҳолда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш соҳасидаги илғор иш усулларига ўқитиш тажрибаси давом эттирилди. Чунончи, БМТ Ривожланиш Дастурининг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларга кўмаклашишга доир лойиҳаси доирасида ташкил этилган биринчи Кузги мактаб давомида фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ шикоятларини оқилона ҳал этиш масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, Омбудсманнинг минтақавий вакиллари эксперт гуруҳлари аъзолари Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори офиси томонидан ташкил этилган ўқиш давомида мурожаатлар туркуми билан ишлаш борасида зарур билимларни олиш имконига эга бўлди. Бу ўқиш фуқаролар шикоятлари бўйича маълумотлар базасини шакллантиришнинг таркибий қисми бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидлаш керакки, Омбудсман институтининг халқаро ошкоралиги унинг минтақавий вакиллари орқали ҳам амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Тошкент шаҳри бўйича минтақавий вакил в.б. Н.Насимов Омбудсманнинг АҚШ Давлат котиби ўринбосарлари Р. Блэйк ва М. Познер, Буюк Британия парламент делегацияси, қатор хорижий дипломатик миссиялар раҳбарлари қабулида иштирок этди. Мазкур минтақавий вакилнинг офисида БМТ эксперти А. Йокс ҳамда БМТ Ривожланиш Дастурининг Ўзбекистондаги миссияси ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти бўйича минтавақий вакил в.б. Ш. Сафаров Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институти таъсис этилганлигининг 15 йиллигига бағишланган «Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини барпо этишда Омбудсман институтининг роли» мавзуидаги халқаро конференцияга Швеция, Венгрия, Латвия, Польша, МДҲ мамлакатларидан келган қатнашчиларни қабул қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти бўйича минтақавий вакил Р. Турдиев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили делегацияси таркибида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори захира кўмагида ташкил этилган Венгрия ва Португалияга ўқув сафарида бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг Андижон, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари, Тошкент шаҳри бўйича минтақавий вакиллари ёки уларнинг ўринбосарлари Конрад Аденауэр номидаги Фонд ваколатхонаси кўмагида ҳамда таклиф этилган немис экспертлари иштирокида ташкил этилган «Омбудсманнинг суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида Habeas corpus act механизмини амалга ошириш борасида судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги» ҳамда «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш орқали Ўзбекистон фуқароларининг қонуний манфаатлари ва эркинликларини таъминлаш» мавзусидаги семинар-конференцияларда фаол иштирок этди ва сўзга чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг Самарқанд вилояти бўйича минтақавий вакили ҳузуридаги Эксперт гуруҳи аъзоси А. Абдусаломов Жаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ташкил этилган беморлар ҳуқуқлари ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича минтақавий семинарнинг иккинчи босқичини тайёрлашда фаол иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг минтақавий тузилмалари ишни давом эттириб, парламент палаталарининг қўмиталари томонидан ташкил этилган Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларини мониторинг қилиш ва бажаришни таъминлаш бўйича тадбирларда, Омбудсман институтининг коррупция ва одам савдосига қарши кураш бўйича чора-тадбирларини амалга оширишда амалий иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баркамол авлод йилида Омбудсманнинг барча минтақавий вакиллари таълим йўналиши ва даражаси турлича бўлган ўқув юртларида ёшлар билан фаол учрашувлар ўтказдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий вакиллар «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати ва унинг қуйи тузилмалари томонидан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ташкил этилган Минг йиллик ривожланиш мақсадлари бўйича ёшлар билан учрашувларда иштирок этди ва сўзга чиқди. Бундан ташқари, Самарқанд вилояти бўйича минтақавий вакил вазифасини бажарувчи Ш. Сафаров тарбияси оғир ўсмирлар учун интернатда сайёр қабул ўтказди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро Инсон ҳуқуқлари куни — 2010 йилнинг 10 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг минтақавий вакиллари кенг миқёсда турли хил тадбирлар: давра суҳбати, конференция, семинар ва суҳбатлар ўтказди. Таркиб топган амалиётда биринчи марта Омбудсманнинг Қашқадарё бўйича минтақавий вакили М. Нормуродов шу куни Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 62 йиллигига бағишланган «Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон» мавзуида матбуот конференцияси ўтказди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман минтақавий вакиллари Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари таркибидан бўлган миллий ҳамкорларининг қуйи бўлинмалари билан фаол ҳамкорлик қилдилар. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг минтақавий вакиллари ҳузуридаги Эксперт гуруҳлари аъзоларининг катта қисми фуқаролик жамияти институтларининг фаол қисми, айнан хотин-қизлар қўмиталари, Касаба уюшмалари кенгашлари, Адвокатлар палаталари, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг минтақавий бўлимлари вакилларидир. Жамоат ташкилотларининг коллегиал органлари, барча турдаги ОАВ имкониятларидан моҳирона фойдаланилди. Андижон, Қашқадарё, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари бўйича минтақавий вакиллар маҳаллий теле- ва радиоканаллар орқали ҳуқуқни муҳофаза қилиш мавзусида бир неча марта чиқишлар қилди. Омбудсманнинг минтақавий вакиллари саъй-ҳаракатлари билан вилоят, туман ва шаҳар даражасидаги маҳаллий матбуотда, кўп тиражли ҳамда идоравий босма нашрларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институтининг фаолияти тўғрисида материалларни жойлаштириш тизимлилик касб этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолиятида жиддий ютуқлар билан бир қаторда маҳаллий даражада ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти натижадор бўлишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ҳам мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турли сабабларга кўра ҳозирда мазкур функцияни вазифа бажарувчилар амалга ошириб келаётган Андижон, Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида минтақавий вакил ҳақидаги масала ўз ечимини кутяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида турли сабабларга кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили минтақавий вакилларининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ҳузурида ахборотлари барча ҳудудларда ҳам эшитилмади. Шу билан бирга, бундай ахборотларда Ўзбекистон ҳудудларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашнинг энг кескин ва долзарб муаммолари кўрилади, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ҳамда унинг минтақавий вакилининг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатлари ва маҳаллий норма ижодкорлиги ҳужжатларининг таҳлили, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни ўз ичига оладиган фаолияти тўғрисида маълумотлар келтирилади. Бундай эшитиш давомида маҳаллий Кенгашлар депутатларига мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқлари турли тоифаларига оид халқаро мажбуриятлари тўғрисида ахборот берилади. Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри бўйича минтақавий вакиллар бу ишни мунтазам равишда амалга ошириб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида санаб ўтилган барча омиллар минтақавий даражада иш самарадорлигини жиддий тарзда пасайтириб юборди. Бу эса мазкур тузилмалар фаолиятини марказий ва минтақавий даражада ҳуқуқий жиҳатдан ҳам, моддий-техникавий жиҳатдан ҳам легитимлаштириш зарурлигини яна бир бор кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан 1999 йилда илгари сурилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг минтақавий вакиллари институтини таъсис этиш ғояси 2000 йилдан бошлабоқ амалиётга татбиқ этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий вакиллар фаолиятининг ўн йиллик тажрибаси инсоннинг конституцион ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишининг бошланғич даврда ва бирламчи даражада олдини олиш, ҳокимият тузилмаларини фуқаролар манфаатларини янада тўлиқ таъминлашга яқинлаштириш, давлат бошқарувининг очиқлиги ва транспарентлиги тартибини яратиш, жамоатчилик назорати тизимини шакллантириш мақсадида парламент Омбудсманининг жойларда фуқаролик жамияти ва давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг ўта самарали шаклини таклиф этган давлатимиз раҳбарининг узоқни кўра олганлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Фуқаролик жамияти институтлари ва давлат тузилмалари билан ҳамкорлик қилиш орқали фуқаролар ҳамда мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва инсон ҳуқуқлари соҳасида ахборот бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институти фаолиятининг превентив хусусияти инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш борасидаги миллий сиёсатни ҳар томонлама тушунтириш учун давлат, жамият ва шахснинг саъй-ҳаракатларини уйғунлаштиришни назарда тутади. Омбудсман томонидан ҳамкор ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда амалга оширилган фаолият бу йўналишнинг асосий натижаси фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этиш кафолатлари ва бунинг учун жавобгарлик, Ўзбекистонда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятлари, усуллари ва шакллари тўғрисида хабардорлиги ошганлиги бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигига ва мансабдор шахсларнинг, хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси мансабдор шахсларининг фаолият маданиятини оширишга катта эътибор берди. Бунда нафақат парламент Омбудсманининг фаолияти, балки давлат идоралари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг миллий амалиёти, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар, хорижий тажриба тўғрисидаги ахборотлар ҳам жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг маърифий фаолиятида давлат ҳокимияти органлари, шунингдек суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар мансабдор шахсларининг ҳуқуқий таълимига алоҳида эътибор берилмоқда. Мамлакатимиз давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг бўлажак раҳбарларини тайёрлайдиган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси «Давлатлараро муносабатлар ва халқаро иқтисодий алоқалар» факультети тингловчилари билан сайёр машғулот ўтказилди. Таъкидлаш керакки, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил институти ташкил этилган пайтдан буён нафақат шу ўқув юрти, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва судлар ходимларининг малакасини ошириш ўқув юртлари ва марказлари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари академиялари, Бош прокуратура ҳузуридаги Олий ўқув курслари, Адлия вазирлиги Юристлар малакасини ошириш маркази, шунингдек, Ўзбекистон Миллий университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик институти, Тошкент юридик коллежи ва бошқалар билан ҳам фаол ҳамкорлик қилмоқда. Маърифий ишларнинг қатор йиллар давомида синалган семинар, конференция, давра суҳбати каби ва бошқа самарали шаклларидан кенг фойдаланилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилганлиги ва 2008 йил 1 январдан бошлаб ўлим жазоси бекор қилинганлиги муносабати билан Омбудсман томонидан ушбу жараённи қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон минтақаларида судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари учун ушбу масалалар юзасидан семинарлар ташкил этиш, шунингдек бу семинарлар мавзуига тааллуқли шикоятларни кўриб чиқишда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ҳамда унинг минтақавий вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг ролини муҳокама қилиш мақсадга мувофиқ деб топилди. Семинарлар икки йил мобайнида мамлакатимизнинг барча минтақаларида ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 25 майдан бошлаб Тошкент шаҳрида давлатимиз раҳбарининг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигини нишонлашга бағишланган Фармонини ижро этиш мақсадида Конрад Аденауэр Фонди ваколатхонаси кўмагида ишлаб чиқилган тадбирлар режасига мувофиқ ўтказилаётан «Омбудсманнинг суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида «Хабеас корпус» механизмини амалга ошириш борасида судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги» мавзуидаги туркум семинарларни ўтказиш давом эттирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конференция ишида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адвокатлар палатаси ва Судьялар ассоциацияси вакиллари мазкур йўналишда тажриба алмашиш ҳамда маърузалар ва ахборотларда баён этилган тартиб-таомилларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш масалалари юзасидан, шунингдек интерактив мулоқот — гуруҳларда амалий ролли ўйинлар ўтказиш вақтида ўз нуқтаи назарларини баён қилиш имкониятига эга бўлдилар. Бундан ташқари, маърузачиларнинг нутқларида Омбудсман институтининг суд-ҳуқуқ ислоҳотларида иштирок этишининг жиҳатлари батафсил кўриб чиқилди, судлар ва тергов органлари билан ҳамкорликка доир аниқ мисоллар, «Хабеас корпус» механизмини жорий этишга кўмаклашиш бўйича суддан ташқари ҳимоя қилиш органининг имкониятлари кўрсатиб берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилнинг 13 июлида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институти томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори билан ҳамкорликда ташкил этилган ва ўтказилган «Ўзбекистон Республикасининг Омбудсман институтини ривожлантиришга кўмаклашиш — IV босқич» лойиҳаси доирасидаги семинарлар туркумининг якуний давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур туркум семинарлар 2007 йил сентябрда Тошкент шаҳрида ўтказилган «Омбудсманнинг ижро этувчи ва суд органлари билан ўзаро ҳамкорлиги: тажриба ва муаммолар» мавзуидаги халқаро конференция тавсияларига асосланган. Туркум семинарлар якунларига кўра, «Хабеас корпус» тартиб-таомилини қўллашга доир таклифлар ва танқидий фикр-мулоҳазалар умумлаштирилиб, ушбу йўналишдаги суд амалиётини янада такомиллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидлаш керакки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан тайёрланган ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги миссияси кўмагида нашр этилган инглиз тилидаги «World Ombudsmen» тўпламининг тақдимоти мазкур семинарнинг давоми бўлиб, бу тўплам ЕХҲТ лойиҳалари Координатори билан ҳамкорликда чоп эттирилган «Дунё омбудсманлари» ва «Омбудсманы мира» китобларининг мантиқий давоми бўлиб, хорижий ҳамкор ва китобхонларнинг Ўзбекистонда конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлаш соҳасидаги билимларини тўлдириш, халқаро ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар билан алоқаларни янада кенгайтириш, дунё жамоатчилигининг ҳуқуқий хабардорлигини чуқурлаштиришга хизмат қилади. Парламент Омбудсмани институти фаолиятининг йўналишларидан бири аҳоли ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мансабдор шахслар ўртасида ахборот-маърифий фаолиятни амалга оширишдан иборат бўлиб, бу йўналишда мамлакатимиз ҳамда хорижда инсон ҳуқуқлари соҳасига оид материалларни эълон қилиш ва тарқатиш алоҳида аҳамият касб этади. Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг ушбу нашри Ўзбекистон парламент Омбудсмани таъсис этилганлигининг ўн беш йиллигига бағишланганлиги диққатга сазовор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил мобайнида «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш орқали Ўзбекистон фуқароларининг қонуний манфаатлари ва эркинликларини таъминлаш» мавзуида туркум семинар-конференциялар ўтказилди. Мазкур туркумдаги семинар-конференцияларни парламент Омбудсмани ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида тузилган битим доирасида Конрад Аденауэр номидаги Фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида мамлакатимизнинг барча минтақаларида давом эттириш режалаштирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу туркумдаги биринчи конференция 2010 йилнинг 19-20 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси базасида бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент Омбудсманининг 2010 йилдаги барча тадбирлари каби ушбу конференция ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институти таъсис этилганлигининг 15 йиллигига бағишланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конференция ишида Омбудсманнинг миллий ҳамкорлари — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Адлия ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Бош прокуратура, Олий суд ҳузуридаги тадқиқотчилик маркази, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий маркази, Судьялар асоциацияси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, шунингдек қатор фуқаролик институтлари — «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти, Ўзбекистон Адвокатлар палатаси, Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти вакиллари иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур туркум доирасида Андижон, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида сайёр семинар-конференциялар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидлаш керакки, ҳар иккала туркум семинар-конференцияларни ўтказиш давомида иштирокчилар маҳкумлар ҳуқуқларининг таъминланишини доимий мониторинг қилиш доирасида ушбу минтақаларда жойлашган жазони ижро этиш муассасаларида бўлиб, нафақат бу жойларда сақланаётганлар (биринчи навбатда, вояга етмаганлар, аёллар, беморлар), балки жазони ижро этиш тизими ходимлари билан ҳам суҳбатлар ва тушунтириш ишларини олиб бордилар, тиббиёт бўлинмалари, овқатланиш жойлари, кутубхоналарнинг аҳволи, моддий-техника жиҳозларини кўздан кечирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баркамол авлод йили доирасида «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда қатор давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилган ишларга ҳамоҳанг тарзда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Минг йиллик ривожланиш мақсадлари: муҳокама, муносабат ва таҳлил» мавзуида ёшлар билан суҳбат-учрашувлар ўтказилди. Бу учрашувлар давомида Омбудсманнинг минтақавий вакиллари томонидан Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирлар, малакали таълим олишнинг аҳамияти, тарбия жараёнларини амалга оширишда давлат идоралари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар ташкилотларининг масъулияти тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро Инсон ҳуқуқлари кунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 62 йиллигига бағишланган «Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг фаолиятида инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш орқали Ўзбекистон фуқароларининг қонуний манфаатлари ва эркинликларини таъминлаш» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ Ривожланиш Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзолари, минтақавий вакиллар ҳамда уларнинг Эксперт ва ишчи гуруҳлари аъзолари, Котибият ходимлари, Омбудсманнинг бир қатор ҳамкор ташкилотлари вакиллари учун «Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш механизмини такомиллаштириш» мавзуида инсон ҳуқуқлари бўйича биринчи Кузги мактаб ўтказилди. Бу тадбир БМТ Ривожланиш Дастури эксперти — Эстониянинг собиқ Адлия канцлери (Омбудсмани) Аллар Йокс иштирокида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институти вакилларини чет эл, хусусан Эстония ва бошқа Европа давлатлари тажрибаси билан таништириш, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқиш, омбудсманларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги муаммоларини муҳокама қилиш ва такомиллаштириш механизмларини белгилаш, шунингдек, Омбудсман минтақавий вакилларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар тайёрлаш, янги иш шаклларини амалиётга жорий этиш мақсадида ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасига биноан Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил институти халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади. Бундай ҳамкорликни амалга оширишнинг асосий принциплари инсон ҳуқуқларини умумҳурмат қилиниши ва уларга риоя этилишини, шунингдек улар рағбатлантирилишини таъминлаш мақсадида узоқ муддатли ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий ишлари қуйидаги устувор йўналишларга асосланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш масалалари билан шуғулланувчи халқаро, минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омбудсманнинг халқаро ва минтақавий институтларга аъзолиги доирасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ва халқаро институтларни ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартиб-таомилини янада такомиллаштириш мақсадида хорижий мамлакатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи миллий институтлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари масалаларига бағишланган халқаро конференцияларни ўтказиш ва уларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилиши, Омбудсманнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир фаолияти тўғрисида халқаро жамоатчилик ўртасида ахборот тарқатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг фаолияти даврида БМТнинг Ривожланиш Дастури БМТ РД, Жаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилоти, Европа Иттифоқи Комиссияси, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси каби халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида БМТ Болалар фонди (ЮНИСЕФ) ваколатхонаси билан алоқалар ўрнатилди. Ваколатхона бошлиғи Жан-Мишель Дельмот билан учрашувлар давомида ЮНИСЕФ миссиясининг омбудсман институти билан ўзаро ҳамкорликка тайёрлиги тасдиқланди ҳамда Омбудсман Котибияти ходимларини болалар мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитишга доир таклифлар билдирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ва Европа Иттифоқи Комиссиясининг ўзаро ҳамкорлиги мунтазам йўлга қўйилди, бу мазкур нуфузли тузилмаларнинг салоҳиятидан фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизми самарадорлигини ошириш учун фойдаланиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг Европа Иттифоқи Комиссиясининг Кўмаклашув дастурлари Координатори бошчилигидаги делегацияси билан ўтказилган учрашувлар якунларига кўра 2010 йил 15 январь куни Европа Иттифоқи Комиссиясининг Ташқи алоқалар бўйича бош директоратида Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги «Европа уйи» ваколатхонаси бошлиғи Пьер-Поль Антуниссенс Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик доирасида «Ўзбекистон Республикаси — Европа Иттифоқи» Парламент Иттифоқи Комиссиясининг 8-мажлисида қатнашувчи Паоло Бартолоцци бошчилигидаги Европа парламенти делегацияси қабул қилинди. Европа парламенти делегациясига Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан 15 йил мобайнида амалга оширилган ишлар, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар омбудсманлари, шу жумладан Швеция, Испания, Франция, Польша, Словакия, Болгария омбудсманлари билан шартнома асосидаги ўзаро ҳамкорлик, Португалия Адлия проведори билан тайёрланаётган битим, «Омбудсманы мира» ва «World ombudsmen» тўпламларида эълон қилинган мақолалар, шу жумладан европалик муаллифларнинг мақолалари, Ёзги ва Кузги мактабларни ўтказиш учун (Польша, Болгария ва Эстониядан) Ўзбекистонга келган европалик мутахассисларнинг ташрифи, (Буюк Британия) инсон ҳуқуқлари бўйича институтларининг самарадорлигини баҳолаш тўғрисидаги ахборотлар тақдим этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Ўрта Осиё бўйича Минтақавий ваколатхонаси билан алоқалари ривожланди. Бу алоқалар Минтақавий ваколатхона бошлиғи, унинг ходимлари билан учрашувлар ҳамда озодликдан маҳрум этиш жойларида инсон ҳуқуқларига риоя этилиши бўйича вазият тўғрисида ахборот алмашув асосида амалга оширилди. Омбудсман томонидан Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Минтақавий ваколатхонаси бошлиғи Ив Жованнонини қабул қилиниши чоғида маҳкумларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ҳамкорликдаги фаолият йўналишлари, шу жумладан жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун туркум семинарлар ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси ходимлари ҳамда маҳкумлар учун рисолалар нашр этиш масалалари муҳокама қилинди. Мулоқот Минтақавий ваколатхонанинг янги бошлиғи Ив Арнольди билан ҳам давом эттирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман институтининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлашга ва унинг минтақавий вакиллари барқарор ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг давлат органлари, шу жумладан судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлиги шакллари ва усулларини такомиллаштириш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори билан ҳамкорликда 2010-2011 йилларга мўлжалланган «Ўзбекистон Республикасининг Омбудсман институтини ривожлантиришга кўмаклашиш — V босқич» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур лойиҳа доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг давлат органлари билан ҳамкорлигини чуқурлаштириш мақсадида ЕХҲТ лойиҳалари Координатори билан ҳамкорликда 2010 йил 13 июль куни «Омбудсманнинг ижро этувчи ва суд органлари билан ўзаро ҳамкорлиги: тажриба ва муаммолар» мавзуида якуний семинар ўтказилди. Ушбу семинарнинг асосий мақсадларидан бири судлар томонидан қамоққа олишга санкциялар бериш чоғида юзага келадиган муаммоларни, Омбудсман вакилининг суд жараёнида иштирок этиши, Омбудсманнинг хулосаларини кўриб чиқиш, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида инсон ҳуқуқларига оид халқаро стандартларни қўллаш, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, шунингдек Омбудсманнинг ижро этувчи органлар билан ҳамкорликдаги ишчи гуруҳлари фаолияти самарадорлиги каби масалаларни муҳокама қилишдан иборат эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори томонидан ташкил этилган, 2010 йил 9 сентябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини барпо этишда Омбудсман институтининг роли» мавзуидаги халқаро конференция хорижий мамлакатларнинг омбудсманлари ўртасида ижобий баҳоланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конференция ишида Швеция, Венгрия, Польша, Болгария, Латвия, Украина, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон Омбудсман институтларининг, Франция Адлия вазирлиги, шунингдек ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, ЕХҲТнинг Душанбе, Бишкек, Алматидаги миссиялари, Конрад Аденауэр номидаги Фонд каби халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенаторлари, депутатлари, республика давлат органлари ва ноҳукумат ташкилотларининг вакиллари, мутахассислар, олимлар иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчилар инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятининг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги бўйича халқаро тажрибани, Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш шароитларида Омбудсманнинг давлат органлари, ноҳукумат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, фуқаролик жамияти институтларининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар билан ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш муаммолари ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил билан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори ўртасидаги ҳамкорликнинг йўналишларидан бири хорижий мамлакатлар Омбудсман институтларининг иш услублари билан танишишга қаратилган ўқув сафарларини ташкил этиш ва ўтказишдан иборатдир. 2010 йилнинг 8 — 12 ноябрь кунлари Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил делегациясининг Венгрия ва Португалияга инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ўртасида тажриба алмашиш учун ўқув ташрифи ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) С.Ш. Рашидова, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши Девонининг етакчи консультанти А. Расулев, Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзоси Д. Ғуломова, Омбудсманнинг Сирдарё вилояти бўйича минтақавий вакили Р. Турдиев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Котибиятининг катта референти Д. Муратовалар бўлган делегация Венгрия ва Португалия омбудсман институтларини бориб кўрди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили делегациясининг Венгрияда бўлиши вақтида Венгрия Парламент омбудсманлари Девони раҳбари Атилла Петерфалви, Шахсий маълумотлар ва ахборот эркинлигини ҳимоя қилиш бўйича омбудсман Андрас Йори, Бўлажак авлодлар учун омбудсман Сандор Фьюлоп билан учрашувлар бўлиб ўтди, Будапешт шаҳридаги қамоқхонага сафар уюштирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Будапешт шаҳридаги тергов изоляторини бориб кўриш чоғида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили делегацияси маҳкумларнинг дастлабки қамоқ жойларида бўлиши тартиби ва шароитлари билан танишди. Ушлаб турилганлар ҳамда озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг ҳуқуқлари таъминланишига, маҳкумлар билан муомалада бўлиш хусусияти ва тартибига алоҳида эътибор қаратилди. Маҳкумларнинг мурожаатларида кўтарилган асосий муаммолар қамоқхоналарнинг тўлиб кетганлиги, овқатланиш, тиббий хизмат сифати ва сонига тааллуқли масалалардан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон делегациясининг Португалия Адлия проведори А. Хосе де Соус билан учрашуви давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва Адлия проведори институтларининг фаолияти тўғрисида ўзаро фикр алмашинуви бўлиб ўтди, шунингдек икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон Республикаси делегацияси аъзоларини қутлар экан А. Хосе де Соус Ўзбекистон билан Португалия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама алоқалар ривожланишининг ижобий тамойилини юқори баҳолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 10 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан Португалия Республикаси Адлия проведори ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан БМТ Ривожланиш Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасидаги ҳамкорлик давом этди. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланган БМТ Ривожланиш Дастурининг 2010 — 2015 йилларга мўлжалланган Ўзбекистонда мамлакатлараро дастурни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасининг 4.42-бандини бажариш доирасида «Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг салоҳиятини ривожлантириш» лойиҳаси амалга оширилаётган бўлиб, бу лойиҳа ташкилотчиларидан бири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидир. Ушбу лойиҳа доирасида 2009 йилда БМТнинг Ривожланиш Дастури томонидан Ўзбекистонда Омбудсман институти фаолиятининг самарадорлигини мустақил баҳолаш ташкил этилди ва бундай баҳолаш мустақил эксперт Ричард Карвер томонидан амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш миссиясининг хулосалари асосида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди. Мазкур тадбирларни амалга ошириш мақсадида 2010 йил 13 ноябрдан 30 ноябргача бўлган даврда БМТнинг Ривожланиш Дастури эксперти, Эстониянинг собиқ Адлия канцлери Аллар Йокснинг ташрифи уюштирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик доирасида Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликни давом эттирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Конрад Аденауэр номли Фонднинг ваколатхонаси билан яқин ҳамкорлик давом этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ва минтақавий Омбудсман институтларига аъзолик доирасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга муҳим аҳамият берган ҳолда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Халқаро омбудсман институти ҳамда Европа омбудсман институти фаолиятида ўз иштирокини давом эттирди. Бу ахборотлар алмашиш, материаллар эълон қилиш, раҳбар органларни сайлашда ҳамда инсон ҳуқуқлари ва омбудсманлар фаолияти масалаларига доир тадбирларда иштирок этиш йўли билан амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё мамлакатларининг омбудсманлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари билан ҳамкорликни ривожлантиришда Осиё Омбудсманлар Ассоциациясига аъзолик долзарб аҳамиятга эга бўлиб, у кўп томонлама даражадаги алоқаларни ривожлантириш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил инсон ҳуқуқларига доир халқаро ва минтақавий анжуманлар ишида ҳам фаол қатнашмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-25 август кунлари (Филиппин) Манила шаҳрида Осиё Тараққиёт Банкининг кўмагида Осиё Омбудсманлар Ассоциацияси томонидан ташкил этилган «Осиёда омбудсман институтини кучайтириш» мавзуидаги минтақавий конференция бўлиб ўтди. Конференцияда қатнашиш учун Осиё Омбудсманлар Ассоциациясининг барча аъзолари, улар қаторида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ҳам таклиф этилдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конференцияда Осиёнинг 26 та мамлакатидан келган омбудсманлар, Халқаро Омбудсман Институтининг собиқ раиси, Айова штати (АҚШ) Омбудсмани Билл Энгрик, Онтарио провинцияси (Канада) Омбудсмани Андре Марин, шунингдек Ҳиндистон, Покистон, Гонконгдан етакчи эксперт-олимлар, Осиё Тараққиёт Банки мутахассислари иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессиялар мажлисларида ҳамда конференция қатнашчилари билан суҳбатлар вақтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ўзбекистонда Омбудсман фаолияти тўғрисида, демократик ислоҳотлар жараёнлари ва ҳуқуқий давлат барпо этиш ҳақида ахборот берди. Мунозаралар қизғин бўлганлиги конференция қатнашчиларининг Ўзбекистон Омбудсмани фаолиятига қизиқишлари катта эканлигидан далолат берди. Конференциянинг Ҳиндистон, Жанубий Корея, Покистон ҳамда Осиёнинг бошқа бир қатор мамлакатларидан келган қатнашчилари Швеция Омбудсман институтининг 200 йиллиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институти таъсис этилганлигининг 15 йиллиги шарафига инглиз тилида чоп этилган «World ombudsmen» китобини юқори баҳоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатлар омбудсманлари, шунингдек дипломатик миссиялар билан ҳамкорлиги янги шаклларда ва мазмунда давом этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Вольфганг Нойенни қабул қилди. Учрашув чоғида демократик институтлар фаолияти, Омбудсман институти фаолиятининг истиқболлари, шу жумладан Германия давлат ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга доир масалалар муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 18 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Канада Ташқи ишлар вазирлигининг парламент котиби Дипак Обрайни қабул қилди. Учрашув чоғида икки томонлама муносабатлар, шу жумладан гуманитар соҳадаги муносабатлар, Канадада ва Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Хорижлик шериклар, шу жумладан Канада минтақавий омбудсманлари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман офисида Нидерландия Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Рональд Келлер қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги парламентининг «Британия — Ўзбекистон» Умумпартия гуруҳи делегацияси раҳбари Жон Десмонд Вейверли қабул қилинди. Қабул чоғида Омбудсманнинг парламент назорати ва халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, шу жумладан Англия, Уэльс ва Шимолий Ирландиянинг британ парламентлари ва ихтисослашган омбудсманлари билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида тақдимот бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил офисига АҚШнинг Халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID)нинг Жанубий ва Марказий Осиёда демократия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳатчиси Гэвин Хельф ташриф буюрди. У ўзаро мулоқот ва давлатлараро муносабатларни ривожлантириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 6 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги АҚШнинг Халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID)-нинг дастурларни ривожлантириш бўйича мутахассиси Сара Бьюкененни қабул қилди. Учрашув чоғида USAID томонидан ишлаб чиқилаётган давлат органлари ва жамоат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳа муҳокама этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) С. Рашидова АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк ҳамда Демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича ёрдамчиси Майкл Познерни қабул қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг фаолияти, у томонидан мамлакатимиз ҳудудида ўтказилаётган инсон ҳуқуқлари мониторинглари, миллий ва чет эллик шериклар, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик, «Хабеас корпус» институтининг жорий этилиши, жазони ижро этиш бўйича омбудсманларни таъсис этиш тўғрисида ахборот берди. Фуқароларнинг мурожаатлари, уларнинг хусусияти ва сони тўғрисидаги масала атрофлича кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг фаолияти Омбудсман офисига ташриф буюрган Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Патрисия Флорда ҳам қизиқиш уйғотди. Учрашув давомида парламент омбудсманининг миллий ва хорижий шериклар билан ўзаро ҳамкорлиги, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш механизмлари, болалар меҳнатини тартибга солиш, ГФР ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро фойдали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашинуви бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон — Германия муносабатларини ривожлантириш доирасида Германия Федератив Республикаси ҳукуматининг Инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ёрдам бўйича вакили Маркус Лённинг ҳам Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил офисида бўлди. Учрашув вақтида М. Лённинг ГТМ ва Германия Инсон ҳуқуқлари институти фаолияти доирасида ўзаро фойдали ҳамкорликни давом эттириш нуқтаи назарини билдирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Покистон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Муҳаммад Воҳид ул Ҳасанни қабул қилди. Учрашув чоғида омбудсманлар делегацияларининг Покистон ва Ўзбекистонга ўзаро ташрифларини ташкил этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг Покистон Республикаси Федерал омбудсмани билан йўлга қўйган ўзаро ҳамкорлиги шакллари тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) С. Рашидова Франция Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Франсуа Готьени қабул қилди. Учрашув давомида Омбудсман Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институтининг ташкил этилиши тарихи, унинг мақоми ва ваколатлари, минтақавий вакиллари ва ихтисослаштирилган омбудсманлар, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларда иштирок этиш, парламент ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги миссияси билан ўзаро ҳамкорлик, тузилган битимлар, шу жумладан Франция Республикаси Медиатори Ж-П. Делевуа билан тузилган битим тўғрисида ахборот берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг халқаро ҳамкорлик соҳасидаги фаолиятини таҳлил қилиш хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлари ва миллий муассасалари билан инсон ҳуқуқларига риоя этилишини, уни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш масалалари борасида узоқ муддатли ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилганлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон парламенти палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган дастурий нутқи, унда баён этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси Омбудсманнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилишига янги туртки берди. Омбудсманнинг фаолият кўрсатиш тажрибаси шундан далолат берадики, унинг демократик бошқарув ва аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг зарур шарти сифатида очиқ демократик ҳуқуқий давлатни барпо этишда ҳал қилувчи рол ўйнайдиган фуқаролик жамиятининг турли унсурлари билан ҳамкорлиги Ўзбекистон фуқароларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилишнинг турли йўналишларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институти томонидан бутун ҳисобот даври мобайнида олиб борилган амалий ишларда ўз ифодасини топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент палаталарининг қўшма мажлисларида давлатимиз бошлиғи томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар, хусусан инсон ҳуқуқларини янада тўлиқ таъминлаш ҳамда давлат ва жамият қурилишининг барча жабҳаларини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш соҳасидаги устувор вазифалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)ни қуйидаги вазифаларни бажаришга йўналтиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан белгилаб берилган қонун лойиҳаларини тайёрлашда қонунчилик ташаббуси субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш, ушбу қонун лойиҳаларининг инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини янада тўлиқ таъминлаш ҳамда ҳимоя қилишга қаратилганлигига доир эксперт баҳолашни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент палаталарининг қўмиталари ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар билан ҳамкорликда фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирокида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг барча тоифаларини ҳар томонлама рўёбга чиқариш учун Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳаракатлар Миллий дастурларини ишлаб чиқиш, аҳоли ҳуқуқий маданиятини оширишнинг янги механизмлари ва йўлларини излаш, давлат органлари, айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг ҳуқуқни таъминловчи вазифаларини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқни қўллаш фаолияти устидан парламент назорати механизмларини такомиллаштириш билан самарали амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил — «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» деб эълон қилинганлигига асосланиб давлат институтлари фаолиятининг барча жиҳатларини ислоҳ қилишга кўмаклашиш, бунда фуқароларнинг иқтисодий ташаббусларини ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТ ва ОАВ фаоллигини рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда бошқа манфаатдор идоралар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри мисолида, кейинчалик эса мамлакатимизнинг барча минтақаларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришга бўлган ҳуқуқини таъминлаш юзасидан мониторинг текширувлари ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институти учун мамлакатимиз раҳбариятининг демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга оид янги ташаббусларига асосланган ҳолда Ўзбекистонда инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилишга доир давлат сиёсатини рўёбга чиқариш борасидаги амалий вазифаларни бажариш бўйича стратегик йўлни танлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 3-сон, 72-модда)