10.06.2006 йилдаги 195-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2005 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. Алихоновнинг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2005 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини тинглаб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати шуни қайд этадики, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ўтган даврда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш борасида мамлакатда экологик вазиятни соғломлаштиришга қаратилган муайян ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 — 2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастурига киритилган 165 та тадбирнинг 145 таси бажарилган ва 20 тасининг бажарилиши давом эттирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган режалар ва тадбирларнинг бажарилиши натижасида 2004 йилдагига қараганда атмосфера ҳавосига чиқарилган ифлослантирувчи моддалар миқдори 19,8 минг тоннага, тозаланмаган оқова сувларни очиқ сув ҳавзаларига оқизиш 4 млн метр кубга камайтирилган, ҳосил бўладиган чиқиндилар ҳажми 10 фоизга камайган. Қуввати суткасига 225 метр куб бўлган айланма сув таъминоти тизимлари, еттита чанг ва газдан тозалаш ускунаси фойдаланишга топширилган, 6,8 минг гектар ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан атроф муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш ва таҳлилий ишларга алоҳида эътибор қаратилган. 2004 йилдагига нисбатан 2005 йилда ифлослантириш манбаларининг ўлчов асбоблари ёрдамида текширилиши 22 фоизга кўпайган. «Тоза ҳаво» операциясини амалга ошириш вақтида 225 та автотранспорт хўжалиги, 118 та автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчаси ва 18 та техник хизмат кўрсатиш станцияси, тўртта автомобиль таъмирлаш заводи ҳамда 178 мингтадан ортиқ автотранспорт воситалари текширилган. Атмосфера ҳавосини белгиланган нормативлардан ортиқ даражада ифлослантираётган 21,3 мингдан ортиқ автотранспорт воситаси аниқланган ва 7,1 минг дона автотранспортни ишлатиш вақтинча тўхтатиб қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонунларни қўпол равишда бузганлиги учун 12,9 минг нафар мансабдор шахс ва фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу эса 2004 йилдагидан 9,2 фоиз кўп демакдир. 2005 йилда атроф муҳитга зарар етказганлик учун солинган жарималар ва зарарнинг ўрнини қоплаш юзасидан берилган даъво аризалари олдинги йилдагидан 31,7 фоиз кўп бўлган. Браконьерларнинг 41 дона милтиғи ва 475 дона балиқ овлаш тўрлари мусодара қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2005 йил 23 августдаги 59–I-сонли Қарорини бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузурида Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича илмий марказ ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш, атроф табиий муҳит давлат мониторингини юритиш ва ташкил этиш бўйича норматив ҳамда методик ҳужжатлар, 2006 — 2010 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида Атроф табиий муҳитни мониторинг қилиш дастури, 2006 — 2010 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастурининг лойиҳаси, шунингдек Атроф муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликлари билан биргаликда экологик таълимни ривожлантириш, экология бўйича кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Концепцияси ва Дастури ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасидаги ўз ваколатларидан тўлиқ фойдаланмаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналардан атроф муҳитни ифлослантирганлик учун товон тўловлари бўйича қарзларни ундириш ишлари етарли даражада олиб бормаяпти. Чунончи, 2006 йил 1 январь ҳолатига кўра корхоналарнинг табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий фондларига қарзи 726 млн сўмни, шу жумладан «Аммофос» Акциядорлик жамиятининг қарзи 236 млн сўмни, «Ўзбеккўмир» Акциядорлик жамиятининг қарзи 46 млн. сўмни, «Навоийазот» Очиқ акциядорлик жамиятининг қарзи 111 млн сўмни ташкил қилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий, Ангрен, Чирчиқ, Фарғона, Андижон ва Қўқон шаҳарларида ифлослантирувчи моддаларнинг айрим ингредиентлари бўйича ифлосланиш даражасини санитария-гигиена нормалари даражасигача пасайтиришга қаратилган чоралари етарлича самара бермаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ресурслардан фойдаланиш чоғида қонун бузилиш ҳолатларининг (қонунсиз равишда дарахт кесиш, балиқ овлаш, ов қилиш ва бошқалар) олдини олиш соҳасида ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланмаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орол бўйи минтақасида экологик вазиятни соғломлаштириш борасида олиб бораётган ишларнинг самараcи етарли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2005 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2005 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2006 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралда бўлиб ўтган йиғилишидаги маърузасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2006 йил 24 февралда ўтказилган бешинчи ялпи мажлисидаги «Мамлакатимиз тараққиётининг қонуний асосларини мустаҳкамлаш фаолиятимиз мезони бўлиши даркор» нутқидан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятининг устувор йўналишлари қилиб белгилансин. Мазкур вазифаларни амалга ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатни муҳофаза қилиш соҳасига чет эл инвестицияларини жалб этиш учун барча шароитларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасадди вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда саноат чиқиндиларини қайта ишлаш, экотуризм тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш орқали аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия ресурслари тежалишини таъминлаш, экологик тоза ва қайта тикланадиган электр энергияси манбаларини жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш зарур деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш дастурларини ишлаб чиқиш ва бажарилиши соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш борасидаги ўз ваколатларидан тўлиқ фойдаланмаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик хавфсизликни ҳамда табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги иқтисодий механизмларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳаётга татбиқ этиш ва янада такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шу йилнинг 15 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги янги таҳрирдаги Низом лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати муҳокамасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф табиий муҳитнинг ҳолатини мониторинг қилишнинг ягона тизимини шакллантириш, ифлослантирувчи манбаларни ва атроф муҳитнинг ҳолатини мониторинг қилиш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни ахборот билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш ва икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат ахборот-таҳлил марказини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, ишлаб чиқариш чиқиндиларининг давлат кадастрларини ташкил этиш ва уларнинг юритилишини таъминлаш, ресурсларни тежайдиган экологик тоза технологиялар ва ишлаб чиқаришларни янада кенг жорий этиш, экологик таълим ва экологик билимларни тарғиб қилиш тизимини ривожлантириш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балиқ захиралари камайишининг олдини олиш юзасидан таъсирчан чоралар кўрсин, бунда балиқ овлаш билан шуғулланадиган ҳамда табиий кўлларни ижарага олган, балиқ ўстириш ва балиқчилик мелиорацияси билан шуғулланмаётган ижарачиларга алоҳида эътибор берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни тўплаш, саралаш ва қайта ишлаш бўйича режалаштирилган пунктлар ва полигонлар қурилишини амалга ошириш ҳамда ишлаб турган пунктлар ва полигонларни белгиланган талабларга жавоб берадиган ҳолатга келтириш масаласини кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли объектларни қуриш ва жойлаштириш учун ер участкалари ажратиб бериш вақтида «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг талаблари бажарилишига қатъий риоя қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини пасайтириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини оширсин ва бунда кўчма ифлослантирувчи манбаларга алоҳида эътибор берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 10 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
195-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 327-модда)