ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбирлар номи |
Бажариш муддати |
Масъул ижрочилар |
|
I. Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш соҳасида | |||
|
1.1. |
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раисига «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Фарғона вилояти солиқ органлари томонидан бажарилиши масаласи юзасидан парламент сўрови юбориш. Парламент сўровига Давлат солиқ қўмитаси раисининг жавобини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида кўриб чиқиш, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш самарадорлигини янада ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. |
2011 йил III-IV чораклари |
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
|
1.2. |
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига фуқароларнинг ҳуқуқий онгини, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсати олиб борилишини таъминлаш масаласи юзасидан парламент сўрови юбориш. Парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг жавобини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида кўриб чиқиш, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга ошириш соҳасидаги қоидаларини изчил рўёбга чиқаришда адлия органларининг ролини янада ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш. |
2011 йил III-IV чораклари |
Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
1.3. |
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирига «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ижро этилишини таъминлаш масаласи юзасидан парламент сўрови юбориш. Парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг жавобини Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси мажлисида эшитиш ва муҳокама қилиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш юзасидан тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш. |
2011 йил III чораги |
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
|
1.4. |
2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг мамлакат минтақаларидаги ижроси масаласи юзасидан Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ахбороти бўйича парламент эшитувлари. |
2011 йил III чораги |
Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
|
1.5. |
Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари бўйича, мамлакат минтақаларига хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида олиб борилаётган иш ҳақида Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ахбороти юзасидан парламент эшитувлари. |
2011 йил IV чораги |
Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси |
|
II. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари билан | |||
|
2.1. |
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси ва халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг қўшма мажлисида «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги ва «Микромолиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини таъминлашга доир қисми Бухоро вилоятида ижро этилишининг ҳолатини кўриб чиқиш. |
2011 йил III-IV чораклари |
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши |
|
2.2. |
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси ва халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг қўшма мажлисида инвестицияларни жалб этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим омили сифатида инфратузилмани, транспорт ва коммуникацияларни ривожлантириш дастурини Хоразм вилоятида рўёбга чиқариш масаласини ўрганиш якунларини муҳокама қилиш. |
2011 йил III-IV чораклари |
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши |
|
2.3. |
Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ва халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашининг қўшма мажлисида Сирдарё вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида адлия, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда назорат органларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятини ўрганиш якунларини муҳокама қилиш. |
2011 йил IV чораги |
Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши |
|
2.4. |
Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ва халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг қўшма мажлисида Қашқадарё вилоятида касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласини кўриб чиқиш. |
2011 йил IV чораги |
Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши |
|
2.5. |
«Уруғчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Самарқанд вилоятида ижро этилишини ўрганиш якунларини кўриб чиқиш бўйича Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси ва халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг қўшма мажлисини ўтказиш. |
2011 йил IV чораги |
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси, халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши |
|
2.6. |
«Аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Сурхондарё вилоятида ижро этилишини ўрганиш. Ўрганиш натижаларини Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ва халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг қўшма мажлисида муҳокама қилиш. Муҳокама якунлари бўйича аҳолининг табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш учун масъул бўлган давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар қабул қилиш. |
2011 йил III-IV чораклари |
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши |
|
2.7. |
Халқ депутатлари Навоий вилояти маҳаллий Кенгашларининг ижро этувчи ҳокимият ҳудудий органлари фаолияти устидан депутатлик назоратини амалга ошириш борасидаги иш тажрибасини ўрганиш. |
2011 йил III-IV чораклари |
Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси, Навоий вилояти халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари |
|
III. Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш масалаларига | |||
|
3.1. |
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатлари учун «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг моҳиятини ва аҳамиятини тушунтиришга бағишланган туркум семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш (мамлакатнинг ҳамма минтақаларида). |
2011 йил III-IV чораклари |
Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси |
|
3.2. |
«Ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун ҳужжатларини, минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурларини ижро этиш борасидаги фаолияти устидан парламент, депутатлик назорати самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари» мавзуида республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш (Тошкент ш.). |
2011 йил III чораги |
Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси |
|
3.3. |
«Депутат сўрови — халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши томонидан ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини назорат қилишнинг самарали воситаси» мавзуида семинар ўтказиш (Навоий вилояти). |
2011 йил III чораги |
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси, Навоий вилояти халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари |
|
3.4. |
«Маҳаллий ҳокимият органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни ривожлантириш ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантириш масалалари» мавзуида семинар ўтказиш (Наманган вилояти). |
2011 йил III чораги |
Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси, халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши |
|
3.5. |
«Баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг бандлигини таъминлашда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг роли» мавзуида давра суҳбати ўтказиш (Сирдарё вилояти). |
2011 йил IV чораги |
Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши |
|
3.6. |
«Марказда ва жойларда ижро этувчи ҳокимият органлари устидан назоратни амалга ошириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ўзаро ҳамкорлиги механизмини янада такомиллаштириш масалалари» мавзуида конференция ўтказиш (Хоразм вилояти). |
2011 йил IV чораги |
Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси |
|
IV. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликнинг | |||
|
4.1. |
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини рўёбга чиқариш масалалари бўйича сенаторларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишларини ташкил этиш. |
доимий равишда |
Сенатнинг матбуот котиби, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси |
|
4.2. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш масалаларига бағишланган тадбирларни (парламент эшитувлари, конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарларни) ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига бағишланган ахборот материалларини тайёрлаш ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш. |
доимий равишда |
Сенатнинг матбуот котиби, Сенат қўмиталари,Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси |
|
4.3. |
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати — парламент юқори палатаси фаолиятининг ташкилий асослари» номли амалий қўлланма ишлаб чиқиш. |
2011 йил III чораги |
Сенат раҳбарияти, Сенат Девони |
|
4.4. |
Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятида ошкораликни таъминлаш мақсадида, шу жумладан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларининг, улар доимий комиссияларининг қарорларини, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссияларининг назорат-таҳлил фаолияти якунларини, депутатлар ва сенаторларнинг сайловчилар билан олиб бораётган иши тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш учун минтақаларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг веб-сайтларини очиш масаласини ишлаб чиқиш. |
2011 йил IV чораги |
Сенат Кенгаши, халқ депутатлари вилоят Кенгашлари |