Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2008 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2008 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 28 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
642-I-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2008 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш тўғрисида тақдим этилаётган ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг фаолиятини тартибга солувчи «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ тайёрланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган давр Ўзбекистоннинг ўз демократик тараққиёт йўлига содиқлигини, фуқаролик жамияти сари интилаётганлигини, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ҳуқуқий мақоми ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётганлигини тасдиқловчи давлат раҳбарининг «Инсон хуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармони қоидаларини амалга оширишга бағишланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги парламент Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг Қўшма қарори ҳамда мамлакат ҳукуматининг «Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар комплекси тўғрисида»ги Қарори жамият ҳаётининг барча томонларини модернизация қилиш ва янгилаш, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш, давлат ва жамият қурилишида ислоҳотларни амалга ошириш шароитларида Омбудсман институтига фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этиш имкониятини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент омбудсмани фуқаролик жамияти институти бўлгани ҳолда зиммасига юклатилган вазифалар ва мажбуриятларни амалга ошириш, шунингдек аҳоли ишончини қозониш мақсадида инсон ҳуқуқларининг барча категорияларини янада тўлиқроқ таъминлаш бўйича миллий ва хорижий ҳамкорлари билан фаол ҳамкорлик қилди. Ушбу фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институти доимий равишда мамлакат раҳбарияти томонидан сиёсий мадад, Ўзбекистон парламенти ва ҳукумати томонидан ҳар томонлама кўмак олиб турди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бир вақтда ўз фаолиятини доимий равишда такомиллаштириш, мамлакатни янгилаш ва модернизация қилиш, фуқаролик жамиятини янада шакллантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар шароитида фуқаролар манфаатларига риоя қилиш ва уларни таъминлаш юзасидан давлат органлари ва мансабдор шахслар билан ҳамкорлик олиб боришнинг йўллари ва механизмларини қидириш жараёни тўхтаб қолгани йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг ҳисоботига инсон ҳуқуқлари соҳасида миллий қонунчиликни такомиллаштириш ва унинг бажарилишини мониторинг қилиш, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, ахборот-маърифий ишлар ва халқаро ҳамкорлик, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш соҳасида аниқланган муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини ўрганиш билан боғлиқ йўналишлар бўйича календарь йилда олиб борилган фаолият натижалари киритилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига келиб тушган фуқаролар мурожаатларини жамиятнинг турли категориялари ва қатламлари билан учрашувлар ва ўтказилган тадбирларни миллий ва хорижий ҳамкорларнинг материалларида, шунингдек оммавий ахборот воситаларида қайд этилган маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш орқали амалга оширилаётган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги аҳволни мониторинг қилиш Омбудсман фаолиятининг асосий ва синаб кўрилган воситаси бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳисоботга инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили фаолиятининг барча жиҳатларини ўн уч йиллик давр мобайнида орттирилган тажриба ва омбудсманларнинг жаҳон амалиётида қабул қилинган стандартлар асосида батафсил кўриб чиқиш имконини берувчи статистик маълумотлар ҳам қўшилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Инсон ҳуқуқлари соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга кўмаклашиш ва уларга риоя этилиши мониторинги фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2008 йил 1 майдаги «Инсон хуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармони мамлакатда демократик институтларни ривожлантиришга кучли омил бахш этди. Мазкур Фармон мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашга қаратилган катта эътиборнинг амалий тасдиғи бўлиб хизмат қилди, шунингдек инсон ҳуқуқлари бўйича миллий муассасалар ишининг ҳуқуқий кафолатларини кучайтирди, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш учун зарур бўлган ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техник шароитларни яратди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини такомиллаштириш ва уни халқаро меъёрларга мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар мурожаатларини, мониторинг тадқиқотлари натижаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил қонунларнинг амалий самарадорлигини баҳолайди, инсон ҳуқуқлари бузилишларини ва уларнинг сабабларини тадқиқ қилади, қонунчиликдаги бўшлиқларни аниқлайди, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг уларнинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ келиши бўйича эксперт баҳоланишини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга кўмаклашиш бўйича Омбудсман фаолияти фуқаролар шикоятлари ва мурожаатларини таҳлил қилиш; қонун ҳужжатлари номукаммаллиги сабабли мунтазам равишда содир этилган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш; амалдаги қонун ҳужжатларини мониторинг қилиш, улардаги бўшлиқларни аниқлаш, ушбу қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ ҳолда инсон ҳуқуқлари бузилиши сабабларини таҳлил қилиш; парламентда кўриб чиқиш учун киритилган қонун лойиҳаларини экспертиза қилиш; қонунчиликдаги аниқланган номукаммаллик ҳолатлари бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига мурожаат қилиш; Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг маърузаларида қонун ҳужжатларида такомилига етмаган ҳолатлар тўғрисида ахборот тақдим этиш; инсон ҳуқуқларига оид аҳволни яхшилашга қаратилган қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни парламентга кўриб чиқиш учун киритиш бўйича ишчи гуруҳлар таркибида фаолият юритиш; инсон ҳуқуқларига доир халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш асосида амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган 22 та қонун лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунлар лойиҳалари бўйича уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва меъёрларига мувофиқ ҳолга келтиришга, қонун ҳужжатларидаги зиддиятларни бартараф этишга, улардаги бўшлиқларни тўлдиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга қаратилган таклифлар билан хулосалар тақдим этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган фаолияти маълум даражада Вакилнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, уларнинг қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари билан ўзаро ҳамкорлигига боғлиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил парламентнинг қуйидаги қўмиталари билан фаол ҳамкорлик қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси (10 та қонун лойиҳаси бўйича таклиф ва мулоҳазалар киритилди);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси (2 та қонун лойиҳаси бўйича таклиф ва мулоҳазалар киритилди);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси (2 та қонун лойиҳаси бўйича таклиф ва мулоҳазалар киритилди);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси (1 та қонун лойиҳаси бўйича таклиф ва мулоҳазалар киритилди);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси (1 та қонун лойиҳаси бўйича таклиф ва мулоҳазалар киритилди).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этиш лозимки, Омбудсманнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қўмиталари билан ўзаро ҳамкорлиги, нафақат инсон ҳуқуқларининг турли категорияларини қамраб олувчи қонун лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш йўли билан, балки инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторинги якунлари бўйича ахборот алмашиш ва инсон ҳуқуқлари соҳасида биргаликда учрашувлар, семинарлар, тренинглар, давра суҳбатларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш, тадбирларда иштирок этиш орқали ҳам амалга оширилди. Мисол учун, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Котибиятининг ходимлари ташкилотчилари Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси бўлган конференциялар, семинарлар ишларида фаол иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилда Омбудсман ўз саъй-ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қўмиталари билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратди. Парламентнинг юқори палатаси билан ҳамкорлик инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижроси бўйича мониторинглар ўтказишда, конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш, шунингдек инсон ҳуқуқларига риоя этилиши бўйича аҳвол тўғрисида ахборотлар алмашиш орқали инсон ҳуқуқларига риоя этилиши соҳасидаги назорат фаолиятини такомиллаштиришга қаратилди. Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2008 йил 28 августдаги 530-I-сонли «Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн етти йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги ҳужжатни қўллаш тартиби тўғрисида»ги Қарори билан Сенат амнистия бўйича жазодан озод қилинувчи шахсларга нисбатан ишлар ва материалларни судда кўриб чиқиш тартиб-таомилини ўрнатувчи амнистия тўғрисидаги қарорни қўллаш тартибини белгилаб берди. Бунда амнистия тўғрисидаги ҳужжатни қўллашда жамоатчилик назорати ҳамда тартиб-таомилнинг ошкоралигини амалга оширишда сенаторлар, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили минтақавий вакилларининг ҳам фаол иштирок этиши кўзда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси тавсияларини бажариш мақсадида 2008 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси билан биргаликда БМТнинг Қийноқларга солишга ҳамда муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши Конвенцияси қоидалари бажарилишининг бориши, шунингдек мамлакатдаги жазони ижро этиш муассасаларида инсон ҳуқуқлари таъминланишининг ҳолати муҳокама қилинди. Барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг раҳбарлари иштирокидаги парламент қўмитаси мажлисида БМТнинг юқорида кўрсатиб ўтилган Конвециясини бажариш механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан амалий ҳамкорликни ўрнатди. Судларда қабул қилинаётган ҳал қилув қарорларининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларга мувофиқ келиши бўйича Олий суд Пленуми қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш Омбудсман фаолиятининг амалий йўналишларидан бирига айланди. Вакил «Бир қанча жиноят содир этилгандаги қилмишларни тавсифлаш масалалари тўғрисида»ги, «Судлар томонидан жиноят ишларини кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги, «Судлар томонидан жиноят ишларини назорат тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказишда иштирок этди. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ Вакил шикоятларни кўриб чиқишда, шунингдек ўз ташаббуси билан текширувлар ўтказишда аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар бўйича текширувда кўмаклашишни сўраб ташкилотларга ва мансабдор шахсларга мурожаат қилиши мумкин. Шу муносабат билан Вакил томонидан Олий суд Пленумининг «Судлар томонидан жиноят ишларини назорат тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори лойиҳасини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили илтимосномаси бўйича суднинг ҳукмига, ажрими (қарори)га протест киритиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўз ваколати доирасида текшириш ҳамда масалани қонуний ҳал этиш учун суддан ҳар қандай жиноят ишини талаб қилиб олиши мумкин, деган қоидани киритиш таклиф этилди. Мазкур қоиданинг киритилиши Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга одил судловни амалга ошириш бўйича судлар фаолиятига аралашмасдан, қонуний кучга кирган суднинг ҳукми, ажрими (қарори)га нисбатан протест киритиш ҳуқуқига эга бўлган шахсга илтимоснома билан чиқиш имконини берар эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва меъёрларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг судларда қўлланиши суд органлари фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. Ушбу ҳолат фуқароларнинг адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқини тўлароқ таъминлаш имкониятини яратишини ҳисобга олиб, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумларининг «Судлар томонидан халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва меъёрларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг қўлланиши тўғрисида»ги қарори лойиҳаси экспертизадан ўтказилди. Омбудсманнинг таклиф ва мулоҳазалари Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Фуқаролик ишлари бўйича суд экспертизасини тайинлаш, у бўйича иш юритиш, шунингдек экспертиза хулосасини баҳолашда келиб чиқадиган суд амалиётининг айрим масалалари ҳақида»ги қарори лойиҳаси кўриб чиқилди. Омбудсманнинг таклифида экспертиза ўтказишни топшириш мумкин бўлмаган шахсларнинг рўйхатини кўрсатиш, экспертизага тақдим этилган материаллар ва ҳужжатларни қабул қилиш ва ўрганиш бўйича эксперт вазифаларини белгилаб қўйиш; билатуриб ёлғон хулоса берганлик ёки узрсиз сабаблар бўйича хулоса беришдан бош тортганлик учун жавобгарликни белгилаб қўйиш, эксперт хулосасида ўз аксини топиши керак бўлган саволлар рўйхатининг белгилаб қўйилиши ва бошқа шу каби қоидалар бор эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 1 майдаги «Инсон хуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармони инсон ҳуқуқлари бўйича миллий муассасаларни ривожлантиришда муҳим босқич бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастурининг 1.2 банди (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 1 майдаги ПФ-3994-рақамли Фармонига 1-илова) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига миллий қонун ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонунига мувофиқлаштириш бўйича таклифлар киритишни кўзда тутади. Кўрсатиб ўтилган қоидаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ равишда Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тайёрланди. Қонун лойиҳаси вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат органлари билан келишилгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш учун юборилди. Амалдаги қонун ҳужжатларини Омбудсман тўғрисидаги қонунга мувофиқлаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишчи гуруҳларида, сиёсий партиялар фракциялари, шунингдек Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлисларида муҳокамадан ўтди. 2008 йил ноябрида қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди ва маъқуллаш учун Сенатга юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг вазифаларидан бири инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг иш тажрибаси, хорижий мамлакатлар омбудсманлари фаолиятининг амалиёти қонун ҳужжатларидаги мавжуд нуқсонларни аниқлашга имкон берди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 30 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қўшма қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 30 сентябрдаги 219-сонли «Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар комплекси тўғрисида»ги Қарорини бажариш бўйича Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрланди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озодликдан маҳрум этиш жойларида маҳбуслар ҳуқуқларига риоя этишни таъминлаш мақсадида Омбудсман томонидан Ўзбекистон Республикаси вазирликларининг баъзи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш таклиф этилди. Ички ишлар вазирининг 2001 йил 8 майдаги 118-сонли буйруғи билан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 8 июнда рўйхатдан ўтказилган Озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ижро этиш бўйича муассасаларнинг ички тартиби қоидаларини шикоятлар бўйича текширувлар ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), у билан тенг равишда, унинг вакили жазони ўташ муассасасига махсус рухсатномасиз кира олиш ҳуқуқига эгалиги тўғрисидаги қоида билан тўлдириш таклиф этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқларини самарали амалий таъминлаб беришга инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этиш ва ҳимоя қилишни амалга оширишнинг тизимли мониторинги хизмат қилади. У қабул қилинган қонунларни амалга ошириш бўйича парламент назоратини, амалдаги қонун ҳужжатларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқ келишини мониторинг қилишни ўзига қамраб олади. Мониторинг натижалари давлат органларига ўз ишларини мувофиқлаштириш ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича тезкор ва асосли қарорлар қабул қилишда ёрдам беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ва унинг минтақавий вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига биноан Сирдарё ва Хоразм вилоятларида фермерлар ҳуқуқларини таъминлаш мониторинги давом эттирилди. Мониторингнинг асосий мақсади фермерлар ҳуқуқларига риоя қилиниши бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари бажарилишининг бориши тўғрисидаги аҳволни ўрганиш, фермерлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи муаммоларни аниқлаш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда фермерлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастурининг 1.2. банди қоидаларини бажариш мақсадида, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги ҳамда «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунларга риоя қилиниши мониторингини бошлади. Мониторинг ўтказишда иштирок этиш учун Омбудсман, адлия, ички ишлар, прокуратура органлари, адвокатура, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, «Ижтимоий фикр» маркази вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди. 2009 йилда мазкур мониторингни мамлакатнинг бошқа минтақаларида ҳам давом эттириш кўзда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан 2009 йилда амалга оширилиши режалаштирилган руҳий касалликка чалинган шахслар ҳуқуқларига риоя этилишининг мониторингини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2008 йил 28 августдаги «Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн етти йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги ҳужжатни қўллаш тартиби тўғрисида»ги Қарорининг ижроси бўйича Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан минтақавий вакилларга ошкоралик ва адолат тамойилларини таъминлаб бериш мақсадида амнистия ҳужжатини амалга ошириш бўйича комиссиялар ишларида иштирок этиш топширилган эди. Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Андижон, Фарғона ва бошқа вилоятлар бўйича минтақавий вакиллари сенаторлар, маҳаллий вакиллик органлари депутатларидан иборат ишчи гуруҳлар ишларида иштирок этишди. Хусусан, Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича минтақавий вакили судлар томонидан 9-сонли тергов ҳибсхонасидан 10 нафардан ортиқ шахсга нисбатан амнистия тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда иштирок этди. Омбудсманнинг Тошкент шаҳри бўйича минтақавий вакили 1-сонли тергов ҳибсхонасига ҳамда Зангиотадаги тарбия колониясига ташриф буюриб, тегишли гуруҳлар ишида иштирок этди. Шу билан бирга, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидаги Омбудсманнинг минтақавий вакиллари ушбу ишга тўлиқ даражада жалб этилмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелда қабул қилинган «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 9 июлдаги «Одам савдосига қарши курашишнинг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-911-сонли Қарори бажарилиши устидан парламент назоратини амалга ошириш мақсадида Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг 2008 йил 23 июлдаги мажлиси натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан ишчи гуруҳи тузилди ҳамда Омбудсманнинг институти 2008-2009 йилларга мўлжалланган тадбирлар Режаси тасдиқланди, шунга мувофиқ равишда Омбудсманнинг минтақавий вакиллари томонидан тегишли ишчи гуруҳлари тузилди ва тадбирлар режалари тасдиқланди. Минтақавий вакилларга қилинган ишлар тўғрисида доимий равишда ахборот бериб туриш, шунингдек таҳлилий ишчи гуруҳи ва одам савдосига қарши курашиш бўйича идоралараро ҳудудий комиссиялар фаолиятига фаол кўмаклашиш топширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инсон хуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармонининг 7-бандига мувофиқ Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Адлия вазирлигида, Бош прокуратурада, Ички ишлар вазирлигида ташкил этилган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича бўлимлар фаолияти ўрганилиб, танқидий баҳоланди. Текширувлар ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларида Омбудсманнинг Котибияти ҳодимлари ва минтақавий вакиллари бевосита иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш соҳасидаги фаолият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг бошқа ҳуқуқий воситаларидан фойдаланиб бўлгандан кейинги шикоятларини қабул қилиш ва кўриб чиқишга даъват этилган, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг суддан ташқари органи ҳисобланади. Омбудсман давлат органи ва фуқаро ўртасидаги низоларни ҳал этиш йўллари тўғрисидаги ўз тавсияларини киритиш йўли билан инсоннинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга ёрдам бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг шикоятларини ҳал этиш, шунингдек уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга ёрдам бериш бўйича Омбудсман фаолияти давлат органлари, шу жумладан судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг турли давлат органларига мурожаат қилишга бўлган ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда Омбудсманга йўллаётган шикоятлари йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, буни статистика маълумотлари ҳам тасдиқламоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Келиб тушган мурожаатлар
2008 йил
2007 йил
2006 йил
2005 йил
1.
Омбудсманнинг марказий офисига, шундан:
5676
5372
4753
5138
мамлакат минтақаларидан
5383
5324
4642
5070
чет эллик фуқаролардан
207
42
45
29
жазони ижро этиш муассасаларидан
69
19
66
39
манзилсиз жўнатилганлари
11
17
Интернет бўйича
6
2.
такроран
2370
1250
878
1004
3.
«Ишонч-телефони» орқали
770
715
647
300
4.
Омбудсман минтақавий вакилларига
1146
1244
1377
1291
Жами
9962
8611
7655
7733
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг марказий офисига кўпроқ мурожаатлар ҳамон Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан келиб тушмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақалар
2008 йил
2007 йил
2006 йил
2005 йил
Тошкент шаҳри
1357
1371
1163
1470
Сурхондарё вилояти
659
624
606
574
Қашқадарё вилояти
618
585
533
466
Тошкент вилояти
530
511
414
480
Самарқанд вилояти
446
477
415
390
Фарғона вилояти
305
291
230
257
Андижон вилояти
238
305
220
262
Жиззах вилояти
210
208
221
187
Бухоро вилояти
200
175
137
174
Навоий вилояти
198
196
168
175
Хоразм вилояти
180
172
138
137
Наманган вилояти
170
179
155
221
Қорақалпоғистон Республикаси
154
99
116
132
Сирдарё вилояти
118
131
126
106
Жами
5383
5324
4642
5070
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида чет эллик фуқаролар ва турли давлатларнинг омбудсманларидан аҳолининг турли қатламлари вакилларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш масалалари бўйича келаётган мурожаатларнинг сони сезиларли даражада ўсди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манзил
2008 йил
2007 йил
2006 йил
2005 йил
Россия
107
27
18
Украина
40
3
5
Қозоғистон
11
2
1
Германия
10
Молдова
9
1
Беларусь
8
АҚШ
7
1
Қирғизистон
6
8
4
Арманистон
3
Озарбайжон
2
Латвия
2
Тожикистон
1
1
1
Швеция
1
Корея Республикаси
1
Эрон
1
Жами:
207
42
45
29
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган йилга таққослаганда, озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазони ўтаётган шахслардан уч баравар кўп шикоят ва аризалар келиб тушди. Яъни, агар 2006 йилда Омбудсманга 66 та шикоят жўнатилган бўлса, 2007 йилда 19 та, 2008 йилда эса 69 та шикоят жўнатилди. Ҳисобот йилида келиб тушган барча мурожаатлардан 29 таси назоратга олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ижро этиш муассасаларидан келиб тушган мурожаатлар
2008 йил
2007 йил
2006 йил
2005 йил
Жами
69
19
66
39
Назоратга олингани
29
4
20
23
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман Котибиятида фуқароларни қабул қилиш тасдиқланган жадвалга мувофиқ, Вакил, Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзолари, Котибият ҳодимлари ҳамда Омбудсман экспертлари томонидан амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йил давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг 12 та шахсий қабули ўтказилиб, уларда 246 нафар фуқаро қабул қилинди. 46 та мурожаат назоратга олинди ва ҳал этиш учун тегишли идораларга жўнатилди, қолган фуқароларга тушунтиришлар берилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Котибиятида 992 нафар киши қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилда инсон ҳуқуқларининг айрим категориялари бўйича шикоятлар сони анча камайганига қарамасдан, Омбудсман номига келиб тушган мурожаатларнинг умумий сони кўпайган. Омбудсман номига келиб тушган мурожаатларни умумлаштириш шуни кўрсатмоқдаки, ўтган йилга таққослаганда шикоятларнинг мавзулари деярли ўзгармаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан 2008 йил давомида 7 та хулоса тайёрланди, улардан 5 таси Ўзбекистон Республикаси Олий судига, 2 таси эса Бош прокуратурасига юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида одил судловга бўлган ҳуқуқни таъминлаш, тадбиркорлар ва фермерлар ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ мурожаатлар сони ўсди, давлат ҳокимияти ва жойлардаги бошқарув органлари аниқ мансабдор шахсларининг қарорлари ва ҳаракатлари устидан шикоятлар кўпроқ туша бошлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакилга келиб тушаётган мурожаатлар сони йилдан-йилга ўсиб боришини ушбу институт аҳолининг барча категориялари учун очиқ эканлиги, фуқаролар дуч келаётган объектив қийинчиликлар ва уларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бўлган интилишлари билан изоҳлаш мумкин. Уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича амалдаги қонунчилик нормалари тушунтирилди ва тавсиялар берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Омбудсманга келган 264 та шикоят бўйича мурожаат қилувчиларга уларнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий воситаларидан фойдаланиш шакллари ва усуллари тўғрисида маълумотлар берилди, 770 нафар фуқаро «Ишонч телефони»хизматларидан фойдаланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, 776 нафар мурожаат қилувчи, уларнинг мурожаатлари «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ келмаслиги сабабли, асослантирилган рад жавобини олишди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида инсон ҳуқуқларининг турли категориялари бўйича фуқаро ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган ҳолатларни ўз ичига олган 1891 та шикоят Омбудсман томонидан назоратга олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилда Омбудсманнинг минтақавий вакиллари томонидан фуқароларнинг 1146 та мурожаати кўриб чиқилди, аксарият ҳолларда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди, арз қилувчиларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари ва воситалари тушунтирилди. Бундан ташқари, шикоятларни ҳал этиш, назорат функцияларини амалга ошириш, инсон ҳуқуқларига риоя этилиши бўйича объектив ахборотларни олиш ва фуқароларнинг аниқ шикоятлари юзасидан текширувлар ўтказиш учун Омбудсман томонидан минтақавий вакилларга 306 та топшириқлар берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
203 та мурожаат уларда баён этилган далилларни ўрганиш ва фуқаролар ҳуқуқлари бузилишига доир аниқланган фактлар бўйича юридик хулосалар бериш учун Эксперт кенгаши аъзоларига топширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакилнинг мансабдор шахслар ва ташкилотларга юбораётган сўровномалари шикоятларни кўриб чиқишда муҳим ахборот манбаи ҳисобланади. Мисол учун, Омбудсман томонидан назоратга олинган 1891 та мурожаатда баён қилинган далилларни текшириш пайтида ҳисобот даврида 205 та турли давлат органлари ва ташкилотларга 2289 та сўровномалар юборилди. Мурожаатларда кўтарилган масалаларнинг ўзига хослиги шундаки, улар кўпинча бир неча вазирлик ёки идоралардан бир вақтда ахборот йиғишни талаб этади. Шунинг учун ҳам сўровномалар сони мурожаатлар сонидан ошиб кетади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган йил фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича Вакилнинг давлат ҳокимияти ва бошқарувининг турли органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар билан ҳамкорлиги самарали ва фойдали эканлигини тасдиқловчи кўплаб мисолларни берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг назорат тартибидаги сўровларига келиб тушган жавобларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш шундан далолат бермоқдаки, фуқароларнинг 302 та шикоятида келтирилган фактлар ва далиллар асосли деб эътироф этилди ва мансабдор шахслар томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тиклаш бўйича чоралар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этиш лозимки, Омбудсманнинг прокуратура органлари билан ўзаро ҳамкорлиги туфайли ҳисобот йилида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан Бош прокуратура ҳамда унинг ҳудудий органларига 709 та назоратдаги мурожаатлар жўнатилди, улардан 91 таси ижобий ҳал этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил назоратига олинган 352 та мурожаат кўриб чиқилди ва улардан 84 таси ижобий ҳал этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимини амалга ошириш доирасида ички ишлар органлари билан ҳамкорликда назоратга олинган 133 та мурожаат кўриб чиқилди ва улардан 18 таси ижобий ҳал этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги пайтларда ҳал этилиши бевосита маҳаллий ҳокимият органлари ваколатига кирувчи ва марказий органларнинг тўғридан-тўғри аралашувини талаб этмайдиган, аҳолининг турли ва энг муҳим муаммолари бўйича республиканинг барча минтақаларидан келиб тушаётган аризалар ва шикоятларнинг оқими кўпайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яна шуни ҳам қайд этиш лозимки, айрим шикоятлар уларда кўриб чиқишга қабул қилиш учун олишга етарли асосларга эга бўлмаганлиги сабабли, Вакил уларни зарурий тавсиялар билан ваколатли органларга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари ишида фуқаролар аризалари ва шикоятларини ҳар томонлама холисона ва ўз вақтида текшириш талабларининг бузилиш ҳоллари учрамоқда, сансалорлик, фуқароларнинг асосли мурожаатларига нисбатан эътиборсизлик, расмиятчилик – тўраларча муносабатда бўлиш ҳоллари бартараф этилмаяпти. Муайян шикоятлар бўйича махсус ташкил этилган комиссиялар хатларнинг муаллифлари билан учрашмаётгани, муаммони юзаки ва бир томонлама ўрганиши ҳоллари кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатлар муаллифлари уларнинг дастлабки мурожаатларига жавоблар бўлмаганлигини, мурожаатда кўтарилган масалаларга тўлиқ бўлмаган ёки мазмунан бўлмаган жавоблар берилганлигини, шунингдек ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг баъзи раҳбарлари қабулига киришнинг имконияти йўқлигини кўрсатишмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу камчиликларнинг барчаси фуқароларнинг адолатли таъналарига сабаб бўлмоқда, уларни Омбудсманга, давлатнинг бошқа органларига такрорий мурожаат қилишга мажбур этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманга келиб тушган такрорий мурожаатлар
2008 йил
2007 йил
2006 йил
Жами
2370
1250
878
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, муаммолар тегишли ваколатли органлар томонидан ҳал этилиши натижасиз қолаётгани учун 2008 йилда фуқаролар баъзи шикоятлар бўйича Омбудсманга икки, уч ва ундан кўп маротаба мурожаат қилганлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида келиб тушган такрорий мурожаатларнинг умумий сонидан 207 таси ҳал этилиши учун Омбудсман томонидан тегишли инстанцияларга жўнатилди, шунингдек шикоятларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ахборот бериш тўғрисида 1979 та қўшимча сўровлар қилинди, 184 таси олдинги мурожаатларга қўшиб қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такрорий мурожаат қилишди
2008 йилда
Назорат билан сўровномалар жўнатилди
Жами, улардан:
2370
1979
бир марта
2137
1803
икки марта
146
105
уч ва ундан кўп марта
87
71
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га келиб тушган мурожаатларни тизимли таҳлил қилиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилишига олиб келувчи сабабларни бартараф этишга қаратилган ишлар қуйидаги шароитларда самарали бўлишини кўрсатмоқда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент назаротининг барча шаклларини, шу жумладан инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш механизмини ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида, давлат аппарати мансабдор шахсларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида, шунингдек судлов ишларини юритишда назоратни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, шунингдек судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини олиб боришда фуқаролик жамияти институтлари иштирокини ҳуқуқий таъминлашдаги камчиликларни бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар мурожаатлари ва Омбудсман тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор шахсларнинг талабчанлиги ва масъулиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаат қилувчилар томонидан кўтарилаётган муаммоларни тезкор ва малакали ҳал этиш, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича идоравий назоратни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги соҳасида давлат органлари ва жамоатчилик сектори фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш, жамият барча қатламларининг ҳуқуқий таълимини ҳар томонлама қамраб олувчи тизимни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ахборот-маърифий фаолият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳуқуқий давлат қуришда муҳим восита ҳисобланади, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини тегишли даражада амалга оширишнинг кафолати бўлиб хизмат қилади. Ҳуқуқий таълим инсон ва фуқаронинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришнинг, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишнинг зарурий шарти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 1 майдаги «Инсон хуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПФ-3994-сонли Фармонида мазкур соҳада амалга оширилиши лозим бўлган қуйидаги чора-тадбирлар кўзда тутилган: мамлакатдаги барча олий ўқув юртларида «Инсон ҳуқуқлари» махсус курсини киритиш; ИИВ ва прокуратура органларида шахсий таркибнинг, айниқса, ёш мутахассисларнинг тарбиявий, хизмат-ҳарбий тайёргарлиги амалиётига инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича тизимли равишда тренинглар, ўқув машғулотлари ўтказишни киритиш; юридик таълим муассасаларининг, судьялар, адвокатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини, шунингдек барча даражада давлат муассасаларида мансабдор шахсларни тайёрлаш бўйича ўқув дастурларига инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномаларни ўрганиш бўйича мажбурий фанни киритиш; журналист ходимлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича олий таълим муассасаларининг ўқув режаларига махсус ўқув дастурларини киритиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, хусусан Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларацияси талаблари асосида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситаларининг иштироки бўйича миллий ва халқаро тажрибани ўрганиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман институти фаолиятининг устувор йўналишлари қаторига ахборот-маърифий хусусиятдаги тадбирларни ташкил этиш ва уларда иштирок этиш, инсон ҳуқуқлари бўйича адабиётларни нашр қилиш ва тарқатиш, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш йўллари билан амалга ошириладиган аҳоли ҳамда мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масалалари ҳам киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат раҳбарининг Фармонини бажариш ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасида аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили таълим, ташкилий ва ахборот хусусиятига эга бўлган тадбирлар ўтказди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигини нишонлаш доирасида Омбудсман институти томонидан 4 та халқаро конференция, мамлакатнинг барча минтақаларида 20 та конференция, семинар ҳамда давра суҳбатлари ўтказилди, марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида, Интернет тармоғида инсон ҳуқуқлари бўйича материаллар эълон қилинди. Ҳисобот йили давомида Омбудсман институти томонидан инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга қаратилган, мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ўзгаришларнинг ҳуқуқий асосларини тушунтириш бўйича таълим муассасаларида, меҳнат жамоаларида, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларида 100 дан ортиқ учрашувлар ва суҳбатлар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 10-11 январь кунлари «Инсон ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш ва уларни ҳимоя қилиш соҳасида Омбудсманнинг давлат органлари ва ноҳукумат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигининг долзарб масалалари» мавзусида якуний конференция ўтказилди ва унда 2 йил мобайнида мамлакатнинг барча минтақаларида ўтказилган сайёр конференцияларнинг натижалари муҳокама қилинди. Конференция давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ўзбекистон Судьялар ассоциацияси ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 1 январдан кучга кирган ўлим жазосини бекор қилиш ва «хабеас корпус» институти жорий этилиши тўғрисидаги янги қонунларнинг қоидаларини тушунтириш мақсадида Омбудсман томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори билан биргаликда судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун Урганч, Андижон, Тошкент, Навоий, Қарши, Жиззах шаҳарларида «Омбудсманнинг судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги» мавзусида туркум семинарлар ўтказилди. Мунозаралар давомида семинарлар иштирокчилари Омбудсманнинг суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда «Дунё омбудсманлари» тўпламининг тақдимоти ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йили давомида Омбудсман янги институтлар: узоқ муддатли ва умрбод озодликдан маҳрум қилиш, «хабеас корпус» жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалаларига катта эътибор қаратди. Ушбу мақсадларда К. Аденауэр номидаги жамғарма ваколатхонаси билан биргаликда «Суд-ҳуқуқ соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш доирасида «habeas corpus» механизмини қўллаш бўйича Омбудсманнинг судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги» (Тошкент, Бухоро, Наманган, Нукус, Термиз шаҳарларида) ва «Маҳкумлар ҳуқуқларини назорат қилиш ва уларга риоя этилиши соҳасида жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш» мавзусида семинар-конференциялар ўтказилди, конференциялар давомида «Защита прав человека в Узбекистане» китоби тарқатилди. Мазкур семинарларни ўтказиш мобайнида жазони ижро этиш муассасаларида учрашувлар ташкил этилди, ҳокимликлар ва қишлоқ хўжалиги ходимлари, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари, жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари билан суҳбатлар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигини нишонлаш доирасида 2008 йилнинг апрелида Испания Халқ ҳимоячиси Энрике Мугика Герцог бошчилигидаги Испания Қироллиги Омбудсмани делегацияси иштирокида «Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Омбудсман фаолияти: Испания ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Конференция иштирокчиларига «хабеас корпус» тартиб-таомилида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган испан Омбудсманининг тажрибаси қизиқарли бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилнинг 3 июнида «Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Омбудсман ва унинг минтақавий вакиллари фаолияти: Франция ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Конфренция ишида Франция Медиатори Жан-Поль Делевуа иштирок этди ва у инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги француз тажрибаси тўғрисида сўзлаб берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилнинг июль ойида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори билан биргаликда «Омбудсман институти фаолиятини такомиллаштириш масалалари: халқаро стандартлар» мавзусида Венгриянинг Фуқаролик ҳуқуқлари бўйича Парламент Вакили Мате Сабо иштирокида минтақавий вакиллар, Омбудсманнинг эксперт ва ишчи гуруҳлари аъзолари учун Ёзги мактаб ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилнинг 20-21 ноябрь кунлари Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси билан биргаликда соғлиқни сақлаш муассасалари, тиббиёт ўқув юртлари раҳбарлари, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тиббий жамоатчилик вакиллари иштирокида «Соғлиқни муҳофаза қилиш ва инсон ҳуқуқлари» мавзусида конференция ўтказилди. ЖССТининг эксперти Э. Найгрен-Крук беморлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг хорижий тажрибаси тўғрисида маъруза қилди. Конференция иштирокчилари беморлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича қонунчилик базаси ва механизмларини такомиллаштириш, ушбу йўналишда мувофиқлаштиришни кучайтириш, мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, халқаро стандартларни жорий этиш лозимлигини қайд этдилар. 2009 йил мобайнида мамлакатнинг барча минтақаларида худди шундай тадбирлар туркумини ўтказишга келишиб олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман институти парламентнинг қўмиталари, вазирликлар ва идоралар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ўқув юртлари томонидан ташкил этилган ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган 60 дан ортиқ конференциялар, семинарлар, давра суҳбатларида иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Омбудсман фаолияти тўғрисида аҳолини янада кенгроқ хабардор қилиш мақсадида К. Аденауэр номидаги жамғарма ваколатхонаси кўмагида «Инсон ҳуқуқлари ҳимоясида» мавзусидаги видеоролик ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонуни матни ва Омбудсманнинг 2007 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр қилинди. Ушбу нашрлар давлат органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, ўқув юртлари ўртасида тарқатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишда, фуқароларнинг ҳуқуқий ахборотлардан фойдаланишини таъминлашда, давлат-ҳуқуқ ва суд тизимини такомиллаштиришдаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишда хуқуқий тусдаги даврий нашрлар муҳим рол ўйнамоқда. Ҳисобот йили мобайнида Омбудсман институти «Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари» журналининг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган махсус сонларини тайёрлашда иштирок этди. Журналда Омбудсман фаолияти, унинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро анжуманларда иштирок этиши тўғрисидаги мақолалар, 2007 йилга доир ҳисобот чоп этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координаторининг қўллаб-қувватлаши билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) веб-сайтининг янгиланган варианти тайёрланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилнинг 10 декабрида Омбудсман Котибияти ходимлари ва унинг минтақавий вакиллари Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 60 йиллигига бағишланган умуммиллий дарсларни ўтказишда, хусусан Ўзбекистон Миллий университетида, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида, Тошкент давлат юридик институтида, Андижон давлат тиббиёт институтида, Жиззах давлат педагогика институтида, Қарши давлат муҳандислик-иқтисодиёт институтида, Фарғона давлат политехника институтида, Тошкент давлат аграр университетида, Гулистон давлат педагогика университетида, ТАТУнинг Самарқанд филиалида, лицейларда ва коллежларда, мактабларда, таълим марказларидаги дарсларда иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилда Омбудсман таклифи билан ҳамкорлик тўғрисида тузилган битимлар доирасида Адлия вазирлигининг Ўқув марказида «Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий механизми» номли, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида эса магистрантлар учун «Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар» номли махсус курслар жорий этилди. Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларида, Адлия вазирлиги Юристлар малакасини ошириш Республика Марказида, Ўзбекистон Миллий университетида, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида, Тошкент шаҳрининг «Маънавият ва маърифат» марказида доимий равишда амалий машғулотлар ўтказилди. Омбудсман Котибиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси тингловчилари, Тошкент Давлат юридик институти ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Навоий кончилик коллежи талабалари учун инсон ҳуқуқлари бўйича «Мастер класс»лар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат аграр университети, Самарқанд давлат университети ва Самарқанд давлат тиббиёт институтида университет омбудсманлари томонидан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қоидаларини тушунтириш бўйича ишлар фаоллаштирилди. Жумладан, 2008 йил 10 декабрда Ўзбекистон Миллий университетида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ўқув юртлари талабаларининг малакавий битирув ва магистрлик ишлари йилдан-йилга кўпроқ Омбудсман институтининг ишлаши ва фаолияти масалаларига бағишланмоқда. Омбудсман Котибиятида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик институтининг талабалари ўқув амалиётини ўтадилар. Бундан ташқари, инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари бўйича илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Омбудсман институти томонидан 1 та докторлик ва 5 та номзодлик диссертациясига тақризлар берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дунё омбудсманлари» тўпламининг иккинчи нашри чоп этишга тайёрланди, унга хорижий ва Ўзбекистон омбудсманларининг фаолияти тўғрисидаги материаллар, шунингдек республикамиз ва чет эл олимлари ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассисларнинг мақолалари киритилди. Мазкур тўпламни ўқув ва илмий муассасалар, кутубхоналар, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг миллий ва хорижий ҳамкорларига, шунингдек аҳоли билан учрашувларда ва жазони ижро этиш тизимидаги муассасаларга борилганда тарқатиш режалаштирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилда Омбудсманнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги янада ривожланди. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўтказилган асосий тадбирлар тўғрисида ҳикоя қилувчи янгиликларни чоп этиш йўли билан жамоатчиликни хабардор қилишга қаратилган ишлар доимий равишда олиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган давр мобайнида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фаолияти тўғрисида 200 дан ортиқ материаллар чоп этилди ҳамда республика, вилоят ва туманлар даражасидаги газеталар, радио ва телевиденияда, жумладан «Халқ сўзи», «Народное слово», «Правда Востока», «Uzbekistan today», «Тошкент оқшоми», «Вечерний Ташкент», «Новости Узбекистана», «Инсон ва қонун», «Ҳуқуқ», «Постда», «На посту» газеталарида, минтақавий ва маҳаллий матбуотда; «Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари», «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Ахборотномаси», «Ҳуқуқ ва бурч», «Фуқаролик жамияти», «Адвокат» журналларида, «ЎзА», «Жаҳон», «Ўзрепорт» ахборот агентликлари сайтларида; «Ахборот», «Давр», «Таҳлилнома», «Пойтахт», «Парламент соати», «Ҳудуд» дастурларида, маҳаллий телекомпанияларда, шунингдек радиода интервьюлар берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш соҳасидаги фаолияти Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнлари тўғрисида халқаро жамоатчиликни хабардор қилишга, хорижий мамлакатлар омбудсманлари ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари билан икки томонлама ва кўп томонлама алоқаларни ривожлантиришга йўналтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсман томонидан 20 дан ортиқ расмий делегация, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, халқаро ноҳукумат ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари вакиллари қабул қилинди. Йил давомида Европарламент, АҚШ Давлат департаменти ва Конгресси, Нидерландия Ташқи ишлар вазирлиги, Германия Бундестаги делегациялари, шунингдек Испания, Франция, Венгрия омбудсманлари, Германия, Франция, Хитойнинг Ўзбекистондаги элчилари, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи қабул қилинди. Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ва хорижий мамлакатларнинг ноҳукумат ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Омбудсман томонидан «Хьюман Райтс Вотч», К. Аденауэр номидаги жамғарма (ГФР), Янги демократиялар институти (АҚШ) делегациялари билан учрашувлар ва суҳбатлар ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро омбудсман институти, Европа омбудсман институти фаолиятида иштирок этиш доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ахборотлар алмашишни амалга оширди, ўз фаолияти тўғрисида материаллар эълон қилди, раҳбар органларни сайлашда ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича тадбирларда ҳамда омбудсманлар фаолиятида иштирок этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё мамлакатлари омбудсманлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари билан ҳамкорликка муҳим аҳамият бериб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Осиё Омбудсманлари Ассоциациясига (ООА) тўла ҳуқуқли аъзо бўлиш тўғрисида баёнот жўнатди. Мазкур баёнот 2008 йилнинг 24-25 апрелида ООАнинг Директорлар Кенгашида кўриб чиқилди ва ушбу масалани 2009 йилдаги Бош Ассамблеянинг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ООАга аъзолиги унинг Осиё омбудсманлари институтлари орасида халқаро обрўсини оширишга ва улар билан кўп томонлама даражада алоқаларни фаоллаштиришга, халқаро ҳамкорлик соҳасида омбудсманнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш имкониятларини кенгайтириш бўйича вазифаларини самарали амалга оширишга ёрдам беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсман 2008 йил 4-5 ноябрда Брюссель шаҳрида бўлиб ўтган «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» Парламент ҳамкорлиги қўмитасининг еттинчи мажлисида иштирок этди. Кун тартибидаги бошқа масалалар билан бир қаторда демократик институтларнинг шаклланиши ва инсон ҳуқуқларига риоя этилиши масаласи ҳам киритилган бўлиб, ушбу масала бўйича кенг фикр алмашиш билан бирга Омбудсман томонидан ахборот ҳам тақдим этилди. Омбудсман, шунингдек Қўмита аъзоларининг ЕИга аъзо-давлатларнинг омбудсманлари билан кенгайиб бораётган алоқалари тўғрисида ҳам хабардор қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман вакили 2008 йил 4-5 июнда Брюссель шаҳрида бўлиб ўтган адлия, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва у билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» Кичик қўмитасининг бешинчи мажлисида иштирок этди. Кичик қўмита мажлиси давомида ва Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонасидаги брифингда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фаолияти тўғрисида, шу жумладан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигини нишонлаш доирасида амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида ахборотлар тақдим этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида хорижий мамлакатларнинг омбудсманлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича институтлари билан ҳамкорлик масалалари Ўзбекистон Омбудсмани фаолиятининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинган эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йил давомида Ўзбекистонга Испания, Франция, Венгрия Омбудсманларининг ташрифлари амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилнинг апрелида Испания Халқ ҳимоячиси Энрике Мугика Герцог бошчилигидаги Омбудсмани делегациясининг ташрифи амалга оширилди. Ташриф давомида парламентнинг Қонунчилик палатаси ва Сенатида, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Адлия вазирликларида учрашувлар бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилнинг июнида Франция Медиатори Жан-Пол Делевуа бошчилигида Франция Омбудсмани делегациясининг ташрифи бўлиб ўтди. Ташриф пайтида Ўзбекистон ва Франция омбудсманлари ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди. Франция Медиатори Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан қабул қилинди. Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенатида, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Адлия вазирликларида учрашувлар бўлиб ўтди, шунингдек аёллар колониясига борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилнинг июлида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори лойиҳаси доирасида Венгрия Парламентининг Фуқаролик ҳуқуқлари бўйича вакили Матэ Сабонинг ташрифи бўлиб ўтди. Парламентнинг Қонунчилик палатаси ва Сенатида, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказда, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтида учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, Венгрия Омбудсмани Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг минтақавий вакиллари учун уюштирилган Ёзги мактаб ишида иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болгария Республикаси Омбудсмани таклифига биноан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили София шаҳрида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишлаб ўтказилган «Инсон ҳуқуқлари – нафақат қонунийлик асоси, балки адолат ҳамдир» мавзусидаги халқаро конференция ишида иштирок этди. Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон ва Болгария омбудсманлари ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигини нишонлаш кампанияси доирасида Ўзбекистон парламенти Омбудсмани ва унинг вакиллари ўз маърузалари ва чиқишлари билан қуйидаги халқаро тадбирларда иштирок этди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 13 — 15 апрелда, Украина Олий Радасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили таъсис этилганлигининг 10 йиллигига бағишланган Киев шаҳридаги «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига замонавий қаршиликлар» мавзусидаги халқаро конференция ишида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 15 майда, Польша Фуқаролар ҳуқуқлари вакили таъсис этилганлигининг 20 йиллигига бағишланган Варшава шаҳридаги халқаро конференция ишида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 18-19 июнда, Боку шаҳридаги «Глобаллашган дунёда инсон ҳуқуқлари» мавзусидаги халқаро конференция ишида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 29 сентябрь — 3 октябрда, Варшава шаҳридаги инсонийлик мезонлари бўйича ЕХҲТнинг Йиллик кенгаши ишида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 22 — 24 октябрда, Найроби шаҳридаги «Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ва одил судлов» мавзусидаги 9-халқаро конференция ишида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 4-5 декабрда, Краков шаҳридаги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро сессия ишида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил декабрида Омбудсман Ўзбекистон делегацияси таркибида Женева шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Ишчи гуруҳининг 3-сессияси ишида иштирок этди. Сессия давомида Универсал даврий таҳлил доирасида Ўзбекистоннинг миллий маърузаси кўриб чиқилди. Делегация БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар Дастурининг амалга оширилиши тўғрисида, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолияти ҳақида ҳисобот тақдим этди. Ўзбекистон делегацияси шунингдек, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг юбилей сессияси ишида ҳам иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган йилда Омбудсманнинг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси билан, БМТнинг махсус тартиб-таомиллари ва шартномавий органлари, БМТРД, ЖССТ ваколатхоналари, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори билан яқиндан ҳамкорлик алоқалари давом эттирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига биноан Омбудсман инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро шартномаларнинг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маърузаларини тайёрлашда иштирок этади. 2008 йилда Омбудсман институти томонидан Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қоидаларининг бажарилиши бўйича Учинчи даврий маъруза ҳамда Аёлларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция қоидаларининг бажарилиши бўйича Тўртинчи маърузани тайёрлаш учун материаллар тақдим этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман вакили БМТ шартномавий органлари тавсияларининг бажарилиши мониторингини амалга оширишга қаратилган Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан инсон ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳи ишида иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилда парламент Омбудсмани Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чет элларда ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурасига мурожаатлар йўллади, шунингдек хорижий ҳамкасблар билан тузилган ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни рўёбга чиқара бориб, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон Омбудсманларига, Россия Федерациясининг минтақавий омбудсманларига мурожаат этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга чет эл фуқароларидан 207 та мурожаат ҳамда бузилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини тиклашга кўмаклашиш масалалари юзасидан хорижий ҳамкасблардан, шу жумладан Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан, Москва, Пенза, Саратов, Свердловск вилоятлари, Олтой ўлкасидаги инсон ҳуқуқлари бўйича минтақавий вакилларидан, Арманистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан, Қирғизистон Республикаси Омбудсманидан сўровномалар тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Омбудсманининг муваффақиятли ҳамкорлиги ва амалий ёрдамига доир мисоллар хорижий мамлакатлар Омбудсманларининг ҳисоботлари ва материлларида ўз аксини топмоқда, чунончи Испания Халқ ҳимоячиси, Франция Медиатори, Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Озарбойжон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг йиллик ҳисоботларида, бюллетенларида Ўзбекистон парламент омбудсмани билан ҳамкорлик тўғрисидаги ахборотлар жой олди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мана учинчи йилдирки, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координаторининг «Ўзбекистон Республикаси Омбудсман институтини ривожлантиришга янада кўмаклашиш» лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида Омбудсман минтақавий вакиллари ва эксперт гуруҳлари аъзолари учун семинарлар, тренинг ўтказилди, «Дунё омбудсманлари» китобининг иккинчи нашри учун материаллар йиғиш ишлари амалга оширилмоқда, Омбудсманнинг веб-сайти янгиланмоқда, ўқув сафарлари амалга оширилди ва инсон ҳуқуқлари бўйича қатор халқаро конференциялар ишида иштирок этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Франция Медиатори билан Ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Омбудсмани делегациясининг Францияга жавоб ташрифи амалга оширилди. Ташриф давомида Миллий мажлис ва Сенатда, Адлия вазирлигида учрашувлар бўлиб ўтди. Франция Медиатори билан учрашув чоғида тузилган Ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди, бундан буёнги тажриба алмашишлар тўғрисида келишиб олинди, шунингдек жазони ижро этиш муассасасига ташриф буюрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг минтақавий ваколатхонаси билан конференциялар ва семинарлар ўтказиш, хорижий экспертларни таклиф этиш бўйича ҳамкорлик давом эттирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Омбудсманининг фаолияти тўғрисида халқаро жамоатчиликни зудлик билан хабардор қилиш мақсадида ахборотлар ва материалларни ахборот агентликлари, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи институтлар сайтларига, хорижий мамлакатлар омбудсманларининг янгиликлар ленталарига жойлаштириш давом эттирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг 2008 йилдаги давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги ислоҳотларга уйғун равишда йўлга қўйилган фаолияти давлат ҳокимияти органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари, шунингдек халқаро ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар билан самарали ҳамкорликда амалга оширилди, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатини фаол олға силжитишга, демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш жараёнларини чуқурлаштиришга йўналтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муболағасиз хулоса қилиш мумкинки, 2008 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) учун инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга доир давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича амалий вазифаларни бажаришда ҳал қилувчи йил бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз фаолияти тамойилларига, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги устуворликлар ва халқаро стандартларга риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) 2009 йил учун биринчи даражали вазифалар сифатида қуйидагиларни белгилаб олди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳақиқий демократик органи сифатида дунёда Омбудсман институти таъсис этилганлигининг 200 йиллиги нишонланиши билан боғлиқ ҳолда миллий ва халқаро ҳамкорлар, фуқаролик жамияти институтлари билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» деб эълон қилинганлигини ҳисобга олган ҳолда миллий қонунчиликни такомиллаштиришга ва унинг Ўзбекистон фуқароларининг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ва ривожлантириш соҳасида давлат органлари ва ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятида самарали қўлланилишига бундан буён ҳам ҳар томонлама кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг барча категориядаги ҳуқуқларини янада тўлиқроқ таъминлаш учун Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг минтақавий тузилмалари, ихтисослашган омбудсманларнинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш ва самарали фаолият олиб боришини таъминлаш.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 3-сон, 88-модда)