Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини янада такомиллаштириш ва бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 18 декабрдаги ПҚ-2450-сон қарори)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 январдаги 1-сонли «Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини янада такомиллаштириш ва бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 18 декабрдаги ПҚ-2450-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 5 май,
140-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 майдаги 140-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1992 йил 21 апрелдаги 202-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 4-сон, 12-модда):
а) 3-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги марказий аппарати ходимларининг чекланган сони 188,5 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони — 11 нафар этиб белгилансин»;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ЎзАга бош директорнинг икки нафар ўринбосари ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 9 кишидан иборат ҳайъати бўлишига рухсат этилсин»;
б) қарорга илова 10-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Бош директорнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган икки нафар ўринбосари бўлади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 февралдаги 81-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 98-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 18-сон, 200-модда; 2017 й., 7-сон, 98-модда)