03.12.2010 йилдаги 119-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2010 йил 18 ноябрда қабул қилинган «2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги 188-II-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда Ўзбекистон Республикасида 956,2 мингта иш ўрнини ташкил этиш дастурини бажариш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастури доирасидаги комплекс чора-тадбирларга, Инвестиция дастурига, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларига, тармоқларни ривожлантиришнинг энг муҳим мақсадли дастурларига, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларига мувофиқ мамлакатнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантириш бўйича 2011 йилга назарда тутилган тадбирлар сўзсиз бажарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг прогноз параметрлари тегишли ҳудудларда самарали бажарилишини таъминласин, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида, шу жумладан оилавий бизнес соҳасида, шунингдек янги объектларни ишга тушириш, амал қилиб турган ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини, фермер хўжаликларини ривожлантириш, касаначиликни, косибчиликни ва халқ ҳунармандчилигини ташкил этиш, қурилишда пудрат ишларини кенгайтириш, шу жумладан қишлоқ жойларда кенгайтириш ҳисобига иш ўринлари сонини кўпайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўришга алоҳида эътибор қаратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 28 мартдаги КҚ-704-IV-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор ижросини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 3 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119-II-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 3 декабрдаги 119-II-сонли Қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2010 йил 19 июлдаги 50-сонли баённомаси билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил II ярим йиллиги иш режасига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг мақсади аҳоли бандлиги, даромадлари, турмуш даражаси ва сифати ўсишини таъминлаш, мамлакат ҳудудлари ва иқтисодиёт тармоқларининг меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланиш, иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини ўстириш масалаларини ҳал этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг масъулиятини оширишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш натижаларига, 2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш борасидаги ишларнинг кутилаётган якунларига, шунингдек иқтисодиётнинг барқарор ўсишини ва ҳудудларни ривожлантиришни таъминлаш бўйича, шу жумладан, Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастури, Инвестиция дастури, маҳаллийлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқда уй-жой қурилиши дастурлари, минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг индустриал салоҳиятини ошириш ҳудудий дастурларига мувофиқ 2011 йилга мўлжалланган чора-тадбирларнинг амалга оширилишига асосланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. 2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг тасдиқланган параметрларига мувофиқ 2010 йилда 950 мингта иш ўрни ташкил этилиши кўзда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг январь — сентябрида 784,9 мингта иш ўрни, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65,6 мингта иш ўрни — йирик ишлаб чиқариш ва инфратузилма объектларида, шу жумладан «Ўзбекенгилсаноат» ДАК объектларида (3,4 мингта), «Ўзбекнефтегаз» МХК (1,9 мингта), «Ўзавтосаноат» АК (1,9 мингта), янгидан ишга туширилган ижтимоий инфратузилма объектларида (20,2 мингта);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
372,9 мингта иш ўрни – кичик бизнесда, шундан 253 мингтаси – хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида, 44,8 мингтаси — саноатда, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлашда (5,6 мингта), қандолат ва озиқ-овқат маҳсулотлари (9,4 мингта), тикувчилик буюмлари, пойабзал, мебель (16,5 мингта), қурилиш материаллари (13,3 мингта) ишлаб чиқаришда, 75,1 мингтаси иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
186,8 мингта иш ўрни — касаначиликнинг барча шаклларини ривожлантириш ҳисобига, шу жумладан 63,1 мингтаси — корхоналар билан меҳнат шартномалари бўйича (асосан тикувчилик, ипакчилик, қайта ишлаш, мебель, электрон саноатларида), 79,5 мингтаси — косибчиликни, халқ ҳунармандчилиги ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига, 44,2 мингтаси — пудрат шартномалари асосида уйда ишларни бажариш асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
159,6 мингта иш ўрни — Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш ҳисобига, шу жумладан 113,1 мингтаси — паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик, иссиқхоналар ташкил этиш бўйича ихтисослаштирилган фермер хўжаликларини ташкил этиш ҳисобига, 29,5 мингтаси — йўллар ва коммуникациялар қурилиши ва реконструкцияси, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишлари ҳисобига, 9,5 мингтаси — бозор инфратузилмасини ривожлантириш ҳисобига, 7,5 мингтаси — вақтинча ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш натижасида ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг амалга оширилиши аҳоли зич жойлашган, меҳнат ресурслари ортиқча бўлган ҳудудларда, чунончи Қашқадарё (72,1 минг), Самарқанд (72 минг), Фарғона (71,9 минг), Андижон (69,7 минг), Наманган (57,6 минг) ва Хоразм (50,2 минг) вилоятларида иш ўринлари ташкил этиш имконини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари ва прогноз параметрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари ва прогноз параметрлари вақтинча ишламаётган фуқаролар (ишсизлар)ни, меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган ёшларни, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар натижасида бўшаб қолаётган ходимларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларига бўлган эҳтиёжни, шунингдек иш ўринлари ташкил этишнинг барча мавжуд имкониятлари ва захираларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари ва прогноз параметрлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари, Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурининг асосий йўналишлари билан мувофиқлаштирилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, катта қўшимча капитал сарфлар талаб қилмайдиган иш ўринларини кўпайтириш захираларини янада тўлароқ сафарбар этишни назарда тутади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, кичик бизнеснинг ролини оширишга, хизмат кўрсатиш соҳасини, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини устун ривожлантиришга, шунингдек бандликни таъминлашнинг касаначилик ва косибчилик каби самарали шаклларини янада ривожлантиришга йўналтирилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, иш ўринлари ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича халқаро стандартларга тўлиқ мос келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур 2011 йилда қуйидаги асосий йўналишлар бўйича 956,2 мингта иш ўрни ташкил этилишини назарда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция дастури, маҳаллийлаштириш дастурларини, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш тармоқ дастурларини амалга ошириш, бунинг ҳисобига 57,5 мингта янги иш ўрни ташкил этилиши кўзда тутилган, улардан 17,7 мингтаси — республика тармоқ хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирувчи корхоналарда, 39,8 мингтаси — ҳудудий инвестиция дастурлари ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқлар бўйича энг кўп иш ўринлари енгил (5 мингта), нефть-газ ва кўмир (1,8 мингта), автомобиль (1,2 мингта), металлургия (0,6 мингта) саноатининг йирик корхоналарида ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ташкил этилиши мўлжалланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик корхоналар ва микрофирмалар ташкил этиш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш 477,8 мингта иш ўрни ташкил этилишини таъминлайди. Шундан кичик бизнес соҳасида иш ўринларининг аксарият қисмихизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида (266,8 мингта), кичик саноат корхоналари томонидан (55 мингта), шунингдек уй-жойларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш соҳасида (44 мингта) ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаначиликни, энг аввало, корхоналар билан кооперация асосида меҳнат шартномалари бўйича, косибчилик ва халқ ҳунармандчилигини, шунингдек оилавий тадбиркорликни ривожлантириш 216,2 минг фуқарони ишга жойлаштириш имконини беради. Шундан 55,4 мингта иш ўрни енгил саноат, озиқ-овқат ва кимё саноати, машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика комплексининг йирик ва кичик корхоналарида, шунингдек қурилиш, транспорт, алоқа ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида касаначиликни ташкил этиш ҳисобига яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қўқон, Марғилон шаҳарлари, Шаҳрихон, Ғиждувон, Шаҳрисабз, Чуст, Ургут, Бойсун, Риштон ва Хива туманлари каби анъанавий ҳунармандчилик марказлари бўлган туман ва шаҳарларда касаначилик иш ўринларини кўпайтиришга, шу жумладан, касаначиларни «Уста-шогирд» усулида ўқитиш ва қайта тайёрлаш ҳамда имтиёзли микрокредитлар ажратиш йўли билан кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил қилиш ва кенгайтириш ҳисобига 122,4 мингта иш ўрни ташкил этилиши кутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини кенгайтириш автомобиль ва темир йўлларни, электр, сув ва газ таъминоти объектларини қуриш ва таъмирлаш, телекоммуникация тармоқлари ва иншоотларини қуриш ва таъмирлаш ҳисобига 72,8 мингта янги иш ўрни ташкил этилишини, шунингдек ҳамма ерда бозор инфратузилмаси объектлари ривожланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинча ишламаётган корхоналарнинг, шу жумладан тижорат банклари балансига берилган банкрот корхоналарнинг фаолиятини тиклаш 9,6 мингта иш ўрни ташкил этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудлар бўйича 241,3 мингта иш ўрни аҳоли зич жойлашган Фарғона водийси вилоятларида, 107,9 мингтаси шимолий минтақаларда (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида), 82,1 мингтаси — Жиззах ва Сирдарё вилоятларида, 166,7 мингтаси — пойтахт минтақасида (Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида), 92 мингтадан ортиқроғи — Самарқанд вилоятида, 113,9 мингтаси — Бухоро ва Навоий вилоятларида, шунингдек 86,9 мингтаси — Қашқадарё ва 64,6 мингтаси — Сурхондарё вилоятида ташкил этилади. Бунда меҳнат бозоридаги вазият жиддий бўлган 30 туман (шаҳар)да яратилаётган иш ўринлари сонини анча кўпайтириш кўзда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида санаб ўтилган барча асосий йўналишлар ва параметрлар туманлар, шаҳарлар, харажатлар ҳажми ва молиялаштириш манбалари бўйича аниқлаштирилган ҳамда иш ўринлари яратиш бўйича тасдиқланган тегишли ҳудудий дастурларда белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ўринлари ташкил этишнинг ишлаб чиқилган параметрларини амалга ошириш меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган ёшларнинг (490 минг нафардан ортиқ таълим муассасалари битирувчиларининг), йил давомида айрим хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти қисқариши (тугаши) натижасида бўшаб қоладиган ходимларнинг, шунингдек ишга жойлашишга муҳтож бўлган ва талаб қилинадиган малака (касб)га эга бўлмаган шахсларнинг бандлигини таъминлаш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури прогноз параметрларининг бажарилишини мониторинг ва назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда иш ўринлари ташкил этишнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишини таъминлаш мақсадида вилоят, туман, шаҳар, тармоқлар ва конкрет объектлар бўйича иш ўринлари ташкил этиш дастурларини бажаришнинг боришини мониторинг қилиш ва ҳар ойда кўриб чиқиш ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларининг бажарилишини мониторинг қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари томонидан — ҳудудий ва тармоқ дастурларида назарда тутилган параметрларнинг бажарилиши бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан — иш ўринлари ташкил этишнинг тегишли ҳудудий параметрлари бажарилиши бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик бошқаруви органлари томонидан — уларнинг таркибига кирувчи тармоқлар ва корхоналар бўйича иш ўринлари ташкил этиш дастурларининг бажарилиши бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурлар бажарилишининг боришини мониторинг қилиш ва ҳар ойда кўриб чиқиш натижалари бўйича иш ўринлари ташкил этишнинг белгиланган параметрларидан орқада қолишга йўл қўйилган корхоналар, тармоқлар, бандлик йўналишлари, шунингдек вилоят туман ва шаҳарлар аниқланади, иш ўринлари ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур параметрларининг сўзсиз бажарилиши ҳамда аҳоли бандлиги борасидаги муаммоларни амалда ҳал этиш учун шахсий масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоят, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари зиммасига юкланади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 12-сон, 499-модда)