25.08.2011 йилдаги 207-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига мувофиқ ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан келиб чиқадиган талабларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг чора-тадбирлар дастурининг 1.1 — 1.4-бандларини ижро этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидаги парламент сўровлари қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Б.Р. Парпиевга «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Фарғона вилояти солиқ органлари томонидан бажарилиши ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Йўлдошевга фуқароларнинг ҳуқуқий онгини, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсати олиб борилишини таъминлаш борасида адлия органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Ш. Рўзиевга «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ижро этилишини таъминлаш ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор ва қабул қилинган парламент сўровлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Р. Парпиевга, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Йўлдошевга ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Ш. Рўзиевга юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Р. Парпиев, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Йўлдошев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Ш. Рўзиев парламент сўровини кўриб чиқиш якунлари бўйича 2011 йил 1 ноябргача ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А.А. Хаитов 2012 йил 1 январгача 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг мамлакат минтақаларидаги ижроси тўғрисида ушбу масалани парламент эшитувларига киритиш учун ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси (А.C. Алтиев), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси (С.Б. Артикова), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси (Х.Р. Раззаков) парламент сўровлари бўйича ахборот келиб тушган пайтдан эътиборан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (М. Хўжамбердиев) 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг мамлакат минтақаларидаги ижроси ҳақида ахборот келиб тушган пайтдан бошлаб парламент сўровларига жавобларни эшитишга, шунингдек парламент эшитувларига тайёргарлик бўйича ишларни белгиланган тартибда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси тасдиғига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари М.А. Раджабова зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 25 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
207-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 8-сон, 237-модда)