Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 849-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида» ва «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришни тартибга солиш чора-тадбирларини кучайтириш ва соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Янги махсус киритиладиган биологик актив моддаларни олиб кириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага* мувофиқ;
Янги озиқ-овқат қўшимчаларини олиб кириш ва ишлаб чиқаришга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага*;
Янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқаришга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва амалий аҳамияти тадбиркорлик субъектлари орасида кенг ёритилишига доир тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 30 апрель,
131-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 апрелдаги 131-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатига киритилаётган ўзгартиришлар
1. «Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи (тартиб-таомиллар)» устунининг 159-позициясидаги «хулоса» сўзи «рухсатнома» сўзи билан алмаштирилсин.
2. 160-позицияда:
а) «Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи (тартиб-таомиллар)» устунидаги «янги кимёвий моддалар, биологик воситалар, материалларни қўллаш» сўзлари «янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материалларни олиб кириш ва ишлаб чиқариш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) «Содир этилиши ва (ёки) амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат зарур бўлган хатти-ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият» устунидаги «Янги кимёвий моддалар, биологик воситалар, материалларни қўллаш» сўзлари «Янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материалларни олиб кириш ва ишлаб чиқариш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 18-сон, 192-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)